Muslim👳‍♀ va Muslimalar🧕 uchun status 🔖 Xadis 📙 Aforizmlar 🔖
43 subscribers
20.5K photos
460 videos
1 file
6.31K links
Download Telegram
#Тафаккур
Нима учун бошқа аёллар эрнинг кўзига ўз аёлидан чиройлироқ кўринади?

Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Ҳалиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.
Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?"
Киши: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди.
"Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс ҳолда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан ҳам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни ҳам ёдингдан чиқарма!!!"
#тафаккур

Биласизми биз кимнинг
Умматларимиз....?

Жаброил алайхиссалом Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб, Дўзахнинг дарвозаларини тавсифлаб бераётган пайтларида, 7-эшигига келиб, айтолмадилар, сукут сақлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-Хўш нега Жим бўлиб қолдингиз?
-Мен бу гапни айтишга уялябман...
-Нега?
-Ё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда сизнинг умматларингиз киришар экан.... деганларини ўзидаёқ хушларидан кетган зотнинг умматларимиз.

Хўш, биз уларнинг шунчалик муҳаббатларига муносибмизми...?
#ТАФАККУР

هَـٰذَا خَلْقُ اللَّـهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

(Луқмон 11)
#Тафаккур

БИР СЎЗ ҲИКМАТИ

Сиз қачондир Аллоҳ таоло нега Қуръонда Оли Имрон сурасининг 185 оятида "ҳар бир жон ўлади" эмас "тотгувчи" деб нозил қилган деб ўйлаб кўрганмисиз?

كُلُّ نَفۡسࣲ ذَاۤىِٕقَةُ ٱلۡمَوۡتِ
"Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир".
(Оли Имрон сураси, 185-оят).

Тотиб кўриш - ذاق - тотгувчи - ذاىٕقة - сўзлари хақида ўйлаб кўрганмисиз?

Илм-фан таъкидлайдики, таъм билиш қобилияти ҳар бир инсон учун фарқланади. Яъни бир нарсани турли инсонлар ҳар хил ҳис қилиши мумкин. Яна айтиб ўтиш керакки, таъм, ўша татиб кўрилаётган нарсанинг таркибидаги нарсаларга боғлиқ. Шу сабаб барчанинг ўлими таъми турли хил бўлади, чунки ўлим - ундан олдинги амаллардан таркиб топган бўлади: солиҳ амаллар, ёки маъсиятлар. Демак ўлимнинг таъми фарқланар экан.

Сенинг ўлиминг таъмини фақатгина ўзинг татийсан. Сендан ўзга ҳеч ким эмас. Шунинг учун ўлиминг таъми билан ҳозир шуғуллан. Ҳозироқ!

Албатта, сен ўзингнинг ўлиминг таъмини тотгувчисисан.
#ТАФАККУР

НЕГА ҚЎРҚАЙ?

Ёш эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.
Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди.

Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашди. Бу аҳволни кўрган хотин қаттиқ саросимага тушди. Устига-устак, кема капитанининг “Бизни мўжиза қутқара олади, холос, Аллоҳ таолога дуо қилинглар”, дейишидан ваҳимасига ваҳима қўшилди.

Эр ҳар доимгидек хотиржам эди. Бундан хотиннинг жаҳли чиқиб, эрини совуққон ва бепарволикда айблади.

Шу пайт эр ёнидаги ханжарни олдида хотинининг кўксига тираб, жиддий ва кескин оҳангда деди: “Ҳанжарни суқиб олишимдан қўрқмайсанми?”.
Хотин эрининг кўзига тик қаради: “Қўрқмайман!”.
Эр: “ қўрқмайсан?”.
Хотин: “Нега қўрқай? Ахир ханжар мени яхши кўрадиган кишининг қўлида турибди-ку?!”.

Эр табассум қилди: “Балли! Мен ҳам бу даҳшатли тўфондан нима учун қўрқай?! Ахир мени яхши кўрадиган Зотнинг қўлида-ку. Нима қилса ҳам У зотнинг тақдир қилганидан бошқаси бўлмайди”, деди.
#Тафаккур

🌱🌹АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «Алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.
#Тафаккур

🌱🌹Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
- Исминг нима?
- Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,- дея жавоб қилди қул.
- Қандай егулик ейсан?
- Сиз нима берсангиз уни ейман, хожам...
- Нима иш қиласан? - Сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
- Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
- Бирор истагинг борми?
- Қулда истак бўлиши мумкинми хожам, хожасининг тилаги - қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юборадилар ўз-ўзларига шундай дейдилар:
- Эй, мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...
#Тафаккур.

Имом Шофеъий бир кун
эрталаб бомдод намозидан кейин
уйга қайтаётганларида, йўлда бир
кишини учратдилар. У киши салом бериб,
Имом Шофеъийдан ҳол-аҳвол сўраб,
қандай тонг оттирдингиз? - деди.

Имом Шофеъий қандай тонг
оттирганларини
қуйидагича тушунтирдилар:

- Мендан саккиз нарса сўралган
ҳолда тонг оттирдим!

Киши ҳайрон бўлиб:

- Ҳазрат, сиздан ким борор нарса
сўраши мумкин? Сизнинг бировга ишингиз
тушмайдику? - деди.

- Имом Шофеъий табассум қилиб,
сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима
сўраяпти:
- Роббим мендан фарзини
сўраяпти.

- Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам мендан суннатларини. сўраяптилар.

- Оила, бола-чақам кунлик
ризқларини сўраяптилар.

- нафс унга эргашишимни
сўраяпти.

- Шайтон орқасидан боришимни
сўраяпти.

- Кироман котибийн малаклари
яхши нарсаларни ёздиришимни
сўраяптилар.

- Ўтган кунлар қаришимни
сўраяпти.

- Охирида эса, ҳазрати Азроил
тайёр туришимни сўраяпти.

Шундай қилиб мен мана шу
сўровлар билан тонг оттираяпман. Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутяпти.

Имом Шофеъийни эшитган киши
ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:

- Эй имом, бу нарсалар фақат
сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?

- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.

Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча
нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

- Сиз нима деб ўйлайсиз, сиздан
ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
#Тафаккур

🌱🌹Инсон ҳамма нарсани гап билан тушунтира олмайди. Зотан истеъмолдаги сўзлар ҳам ҳамма нарсани тушунтиришга етарли эмас.
#тафаккур

🌱🌹 Аллоҳга ризқ бериши учун ибодат қилманг!
• Аллоҳга мансабга эга бўлиш учун ибодат қилманг!
• Аллоҳга дунёдан насибадор бўлиш учун ибодат қилманг!

Лекин... У Зотга розилигига етишишингиз учун ибодат қилинг!
Зеро, У Зотнинг розилиги сизни хоҳлаган нарсангизга етказадиган ғоянгиздир!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.
#тафаккур

🌱🌹 Аллоҳга ризқ бериши учун ибодат қилманг!
• Аллоҳга мансабга эга бўлиш учун ибодат қилманг!
• Аллоҳга дунёдан насибадор бўлиш учун ибодат қилманг!

Лекин... У Зотга розилигига етишишингиз учун ибодат қилинг!
Зеро, У Зотнинг розилиги сизни хоҳлаган нарсангизга етказадиган ғоянгиздир!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.
#тафаккур

🍃... Ёлғончидан нима учун ёлғон гапирганини сўраманг, чунки у яна битта ёлғон билан жавоб беради!
#Тафаккур.

🍃... Бишри Ҳафийдан сўрадилар:
- Бу рутбага қандай эришдинг?
- Бутун умрим давомида Аллоҳдан бошқасига ҳолимни гапирмадим...
#Тафаккур

Оятни қандай тушунамиз

Расмда чивиннинг устида, унинг қонидан озиқланиб яшовчи каналар.

Чивин устидаги қизғиш рангдаги бу кичик ҳашаротларни кўрганимиздан сўнг Аллоҳ таолонинг:

“Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас” оятидаги “ундан устунроқ нарса” нима эканлигини янада теранроқ англаймиз.

Субҳаналлоҳ!

Расмдаги ҳолат юқоридаги оятнинг тафсирларидан бири бўлиши мумкин. Яъни оятдаги "чивин ёки ундан устунроқ нарса" жумласининг тафсирларидан бири расмдаги ҳолат бўлиши мумкин. Аммо оятнинг тафсири фақат шунинг ўзи демоқчи эмасмиз. Бошқа уламолар келтирган тафсирлар ҳам бор. Аслида оятда нима ирода қилинганининг ҳақиқатини Аллоҳ таоло билади.
#тафаккур

🌱🌹Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик»

Муъминун сураси, 12-оят.

Аллоҳ таолонинг қудратини кўриб қўйинг!
Суратла терининг тирноққа ёпишган жойининг микроскоп остида кўриниши.
Теримиз қуриган лойга, сополга ўхшашини қаранг! Субҳаналлоҳ!
#Тафаккур
🍃... Вақтлар ўтиб англадим...
Бу дунёдаги хеч кайси хузур бошимни саждага қўйганимдек ёкимли емас...
Хеч қайси сўров..
Ўзидан тилаганчалик, қалб сокинлигидек хотиржамликни бера олмас экан..
#Тафаккур

🌱🌹АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.