BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#БОҒОТ
#БИТИРУВЧИ_2022

ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ЎЗ СОҲИБЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

УШБУ ТАНТАНАЛИ ТАДБИРДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ТАБРИГИ

Азиз фарзандларим!
Боғотнинг қалби улкан орзуларга тўла битирувчи ёшлари!

Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. Ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат, ташаббускорлик, шижоат билан мустақил ҳаётга қадам қўяётган Боғотлик 2031 нафар битирувчи йигит-қизларимни чин қалбимдан самимий табриклайман!

БУГУН БОҒОТЛИК 29 НАФАР ОЛТИН ВА 13 НАФАР КУМУШ МЕДАЛЛАР СОҲИБЛАРИНИ АЛОҲИДА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН.

Ҳаммамиз биламиз мактаб билан хайрлашув онлари бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган ҳолатлардан биридир.

Ёшлик – нафақат умр баҳори, инсон ҳаётининг улкан ишончи ва умидига, муҳаббатга, завқ ва шавққа тўла даври сифатида ҳам алоҳида эътирофга эга.

Сизлар– келажакда бахтли инсонлар, ёш тадбиркорлар, ёш олимлар сифатида, нафақат туманимизда, вилоятимизда, Республикамизда балки жаҳондаги энг бахтли, энг омадли, энг кучли ёшлар бўлиб ҳаётда ўз ўрнингизни топишларингизга ишонч билдираман!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври, Учинчи Ренесанс даври бошлангани боис, Сизлар ва бизнинг ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган улкан вазифалар кўп эканини, келгусида уларни ҳам босқичма-босқич сиз ёшлар билан биргаликда ҳал қилиб боришимиз лозимлигини билдириб ўтаман.

Бу борада бизга яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиши, шубҳасиздир.

Боғот туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ўқувчи-ёшларни маданият, театр, санъатга қизиқтириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш малакасини ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилишга доир қатор эзгу ишларни давом эттиришга бутун кучимизни сафарбар этамиз!

Туманимиз ёшларининг бахтли бўлишлари, илм чўққиларини эгаллашлари учун  ҳеч нарсани аямаймиз!

Сизлар 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг мустақил ҳаётини қуришга киришади.

Кимдир билим олишни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ўрганган касби бўйича ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.

Сизга таълим-тарбия берган жонажон мактабингиздаги устозларингизга, Боғот тумани ХТБ ходимларига сермашаққат ишларида куч-қувват, соғлик ва омад тилайман.

Азиз битирувчилар!

Бугунги ҳаётингизнинг тарихий куни бир умр қалбингизга муҳрланиб, сиз қадам қўяётган мустақил ҳаёт йўлидаги илк қадамларингиз муборак бўлсин дейман!

Азиз фарзандларим!
Битирувчилар!

Билим олиш ҳаётингиздаги энг олий мақсадингиз бўлсин!

Сиз бизнинг ғуруримиз ва умидимизсиз!

Сизни ва ота-онангизни бугунги мустақил ҳаётга чалинган илк қўнғироғингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга келажакда катта муваффақиятлар ва омадлар тилайман

САМИМИЙ ҲУРМАТ БИЛАН
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ

16.06.2022 йил

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali