BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
93 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
#БОҒОТ

Бугун боғотлик полвон ҳурматли устоз - мураббий Бобохон Абдуллаевнинг таваллуд айёми.
Ушбу муносабат билан Боғот тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабига туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Саидов ҳамда шогирдлари ташриф буюриб устозни таввалуд айёмлари билан қутлашди.
Боғот тумани полвонларининг чин маънодаги полвон отаси Бовохон Абдуллаевга соғлик, омонлик, узоқ умр тилаймиз, шогирдлар ва неваралар бахту камолини кўришига тилакдошмиз.
Боғотлик сиз тайёрлаган шогирдлар ҳар доим жаҳон ареналарида юришларини тилаб қоламиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ
#САХИЙ_ДИЛ_ИНСОНЛАР_БИЛАН
#САДАҚА_БАЛОНИ_ҚАЙТАРУР

БОҒОТЧАСИГА ОҒЗИБИРЛИК ТАНТАНАЛАРИНИ КЎРИНГ ВА ҲАВАС ҚИЛИНГ!

ЧИН ДИЛДАН БЕРАЁТГАН САДАҚАЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!
Боғот туманида муборак Рўза Ҳайити олдидан туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, тадбиркорлар, савобталаб инсонлар, туман имом-хатиби Рашид хожи Эрназаровлар бошчилигида энг эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган чин етимларга, ногирон, касал инсонларнинг оилаларига Рамазон байрами ҳадялари етказилди.
Жумладан, туманда учта катта ҳўкизлар сўйилиб 850 килограмм гўшт 280 оилага 3 килограммдан тарқатилди. Бундан ташқари ҳар бир 280 оилага 280 қоп ун, 280та 3 литрлик идишда ёғлар берилди. Савобталаб боғотликлар шахсий машиналарида хизматда турдилар.
«Садақа- етти балони қайтарур...» тадбирларида вилоят имом- хатиби қатнашиб, Боғотликларнинг оғзибирлигини ва туман ҳокимининг халқпарварлигини эътироф қилди.
Илоҳим, боғотликларнинг оғзибирлигига кўз тегмасин, барчага Рўза Ҳайити муборак бўлсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
«Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, бу билан фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Бугун Боғот туманида ўтказилаётган жамоатчилик эшитувида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилди. Мазкур эшитувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.
Қайд этилган масалалар юзасидан таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#БОҒОТ
#ТАФСИЛОТЛАР
#ЁШЛАР_ОЙЛИГИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ БОТИР САИДОВ ПОЛВОНЛАР ДАВРАСИДА

Жорий йилнинг 7 июнь куни Боғот тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Кураш тури бўйича ўтган устозлар Олим Қувоқов, Саъдулла Рўзметов, Эркин Эрнафасов, Хайитбой Хўжаниёзов, Рўзмат Абдиримов, Рустам Эшметовлар хотирасига бағишлаб, «Боғот туман очиқ биринчилиги» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимизнинг турли чеккаларидан. Жумладан, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Қўшкўпир, Урганч, Янгиариқ, Гурлан туманлари, Урганч шаҳаридан жами 245 нафар спортчилар иштирок этишди.
Мусобақага нуфузли меҳмонларимиз Хоразм вилояти хокими ўринбосари Хоразм вилояти Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ботир Саидов, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Хоразм вилояти Яккама якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган Болалар ўсмирлар спорт мактаби директори, Хоразм вилояти Кураш федерациясининг ижрочи директори Ортиқ Палванов, Боғот туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Абдулла Абдуллаев, Боғот туман прокурори Алишер Рўзметов, Боғот туман ҳокими ўринбосари Расулбек Шарипов, Боғот туман бош имом хатиби Рашиджон хожи Эрназаров ҳамда бир қатор фахрий спортчи устозлар ташриф буюришди.
Боғот тумани БЎСМ директори Эргаш Жуманиёзов бошчилигидаги аҳил жамоа мусобақа жудаям кўтаринки руҳда ўтиши учун барча тайёргарликларни кўрганлиги спорт мактабга кираверишдан яққол кўзга ташланди. Мусобақада Боғот тумани полвонлари пешқадамлик қилдилар. Ғолиб бўлган спортчи полвонлар қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.
Боғот тумани ҳокими вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган ёш полвонларга, уларнинг тренерларига, Хотира турнири ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирди ва Боғот заминида камолга етаётган полвонларга ҳар доим туман ҳокимлиги кўмакдош бўлишини билдириб ўтди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
Муҳаббат Абдуллаева
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
#БОҒОТ

БОҒОТ ТУМАНИДА «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРАВОН ЯШАЙЛИК!» ТАДБИРЛАРИ ЮҚОРИ ТАЙЁРГАРЛИК ОСТИДА, ЖЎШҚИН КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛДИ
📲@XorazmTELEKANAL
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NO_COMMENT
#БОҒОТ
#ФАРҒОНА_ТАЖРИБАСИ
#ҲАФТА_ДАВОМИДАГИ_ЛАВҲАЛАР
18.06.2021йил

БОҒОТДА ҚУМ БАРХАНЛАРИ ИЧИДА ШАҲАРЧА ҚУРИЛМОҚДА

ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ГАЛА_КОНЦЕРТ
#БОҒОТ
Юртимиз, хусусан вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолининг барча қатламларига етказиш, маҳалла ва қишлоқларда маданий -маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини «маҳаллабай» тарзда ташкил этиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда. Эл севган санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилардан иборат тарғибот гуруҳи туман ҳокимлиги олдида юқори кайфиятда кутиб олинди. Маданий- маърифий тадбир кўпчиликка манзур бўлди. Тадбирда Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси Севара Ҳамроқулова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлатмусиқали театри актёри Қобил Умиров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъмат ҳамда Дилшод Ражаблар, Хоразмлик хушовоз хонандалар Дониёр Бектурдиев, Ортиқ Рўзибоевлар ва Боғотлик энг хушовоз хонандалар иштирок этиб юртдошларимиз кайфиятини кўтардилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#БОҒОТ
#ЯШИЛ_МАКОН
#БОҒЗОР_МАҲАЛЛАСИ
#ГУЛЗОР_МАҲАЛЛАСИ

«КЎЧАТ ЭК ВА
БОҒ ЯРАТ, ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ»

Боғот туманидаги исми жисмига монанд бўлган «Боғзор» маҳалласининг меҳнатсевар аҳолиси катта магистраль йўл ёқасидаги ерларга «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Хусайни»,«Хасани», «Мерседес» навли узум кўчатлари экишмоқда.

Бундай хайрли ва халқ учун фойдали, даромадли ишларга маҳалла раиси, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Қадамбой Хўжақов бошчилик қилмоқда.

Айни дамларда туманимизнинг «Гулзор» маҳалласи раиси Ўткирбек Аминов аҳоли билан ҳамжиҳатликда 1000 дона терак қаламчаларини экиш, суғориш ишларига бош бўлмоқда.

Ҳа, дарҳақиқат, боболаримиз таъкидлаганидек, яхшилардан боғ қолади.

Ҳорманг хонадонини, кўчаю маҳалласини, Боғлар юрти Бояотимизни боғу роғга айлантиришга бел боғлаган бободеҳқон, забардаст, меҳнатсевар Боғотликлар!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#БИТИРУВЧИ_2022

ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ЎЗ СОҲИБЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

УШБУ ТАНТАНАЛИ ТАДБИРДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ТАБРИГИ

Азиз фарзандларим!
Боғотнинг қалби улкан орзуларга тўла битирувчи ёшлари!

Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. Ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат, ташаббускорлик, шижоат билан мустақил ҳаётга қадам қўяётган Боғотлик 2031 нафар битирувчи йигит-қизларимни чин қалбимдан самимий табриклайман!

БУГУН БОҒОТЛИК 29 НАФАР ОЛТИН ВА 13 НАФАР КУМУШ МЕДАЛЛАР СОҲИБЛАРИНИ АЛОҲИДА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН.

Ҳаммамиз биламиз мактаб билан хайрлашув онлари бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган ҳолатлардан биридир.

Ёшлик – нафақат умр баҳори, инсон ҳаётининг улкан ишончи ва умидига, муҳаббатга, завқ ва шавққа тўла даври сифатида ҳам алоҳида эътирофга эга.

Сизлар– келажакда бахтли инсонлар, ёш тадбиркорлар, ёш олимлар сифатида, нафақат туманимизда, вилоятимизда, Республикамизда балки жаҳондаги энг бахтли, энг омадли, энг кучли ёшлар бўлиб ҳаётда ўз ўрнингизни топишларингизга ишонч билдираман!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври, Учинчи Ренесанс даври бошлангани боис, Сизлар ва бизнинг ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган улкан вазифалар кўп эканини, келгусида уларни ҳам босқичма-босқич сиз ёшлар билан биргаликда ҳал қилиб боришимиз лозимлигини билдириб ўтаман.

Бу борада бизга яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиши, шубҳасиздир.

Боғот туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ўқувчи-ёшларни маданият, театр, санъатга қизиқтириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш малакасини ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилишга доир қатор эзгу ишларни давом эттиришга бутун кучимизни сафарбар этамиз!

Туманимиз ёшларининг бахтли бўлишлари, илм чўққиларини эгаллашлари учун  ҳеч нарсани аямаймиз!

Сизлар 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг мустақил ҳаётини қуришга киришади.

Кимдир билим олишни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ўрганган касби бўйича ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.

Сизга таълим-тарбия берган жонажон мактабингиздаги устозларингизга, Боғот тумани ХТБ ходимларига сермашаққат ишларида куч-қувват, соғлик ва омад тилайман.

Азиз битирувчилар!

Бугунги ҳаётингизнинг тарихий куни бир умр қалбингизга муҳрланиб, сиз қадам қўяётган мустақил ҳаёт йўлидаги илк қадамларингиз муборак бўлсин дейман!

Азиз фарзандларим!
Битирувчилар!

Билим олиш ҳаётингиздаги энг олий мақсадингиз бўлсин!

Сиз бизнинг ғуруримиз ва умидимизсиз!

Сизни ва ота-онангизни бугунги мустақил ҳаётга чалинган илк қўнғироғингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга келажакда катта муваффақиятлар ва омадлар тилайман

САМИМИЙ ҲУРМАТ БИЛАН
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ

16.06.2022 йил

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ФОТОРЕПОРТАЖ

2022 ЙИЛ - ҲОКИМЛАРНИНГ МАКТАБЛАРГА ЭЪТИБОРИ ЙИЛИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ

КАРТОШКАДАН МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИЛДИ

Боғот туманида картошка маҳсулотига бўлган туман аҳолисининг эҳтиёжини қондириш мақсадида 416 гектар очиқ майдонга картошка экилди.

Туманимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, аҳолини сифатли ва кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борада етарлича маҳсулот захираларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Боғотда 416 гектар очиқ майдоннинг ҳар бир гектаридан 200центнердан 8 320 тонна картошка етиштириш режалаштирилган бўлиб, картошкани йиғиб териб олиш ишлари бошланиб кетди.

Айни кунларда туманда 416 гектар майдонга 2023 йил ҳосили учун 1 000 тоннадан ортиқ уруғлик жамғариш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Етиштирилган картошка ҳосилини қисқа муддатларда териб олишни ташкил этиш учун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида «Азимбой Азамат Азизбек» фермер хўжалиги даласида семинар бўлиб ўтди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ПРЕСС_ТУР
#ТУРИЗМ
#БОҒОТ
#МЕДИА_РЕЖА
ШУМАНАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА ПРЕСС-ТУРИ

Куни кеча Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари, вилоят депутати Г.Рахимова, тумандаги «Ёшлик» оромгоҳи раҳбари Эргаш Худайназаров, блогер Исломбой Рўзметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани, «Кетенлер» овулидан келган болажонлар билан тарихий жой, шўр суви шифобахшлиги билан эътироф этиладиган Қалажиққалъа тарихини ўрганиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари пресс- турга мезбонлик қилишди. Пресс-турда иштирок этаётан вилоят Кенгаши депутати, туман ХТБ мудири Гўзал Рахимова меҳмон болажонларга Боғот тарихи ҳақида сўзлаб берди. Пресс-турда қалъа тарихи ва шифобахш шўр сув тарихи ҳақида қорақалпоқлик меҳмонларни қизиқтирган турли мавзудаги саволларга жавобларни забардаст математик, азиз устоз Эргаш Худайназаров қизиқарли жавоблар берди.

Иштирокчилар Қалажиқалъанинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида керакли маълумотлар олдилар..
@bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда
Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига амосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига эксплрт қилганини пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан , серқуёш заминимиз мевпларидан тўйиб едилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда 28 нафар ишчилари билан «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Хусайни», «Хасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум соки цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.


Куннинг иккинчи ярмида пресс- тур иштирокчилари қадимий, шифобахш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ПАХТА_2022
#Боғот

Шавкат Яхшибаев: Мақсад – мавсумда уюшқоқликни таъминлаш


Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда пахта теримига тайёргарлик, техникалар шайлиги ва теримчилар учун яратилган қулайликларни янада яхшилаш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, мавсумни беталофат якунлаш бўйича кластерлар ва фермер хўжалиги раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказмоқда.

Туман ҳокими далалардаги ҳосил чўғини кўздан кечирди ва пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини самарали ташкил этиш, дефолиация жараёнини якунлаш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ