RAVZAI NAZM
143 subscribers
1.01K photos
13 videos
12 files
100 links
Шеърият шайдолари канали!

Каналимиз: @nazmiy

Admin: @lucky_1151
Download Telegram
"Ўшанда астроном ажойиб кашфиёти ҳақида халқаро астрономия конгрессида маъруза қилган, аммо унинг гапига бирор кимса ишонмаган, чунки у туркча кийинган эди. Ана шунақа ғалати халқ бу катталар! "

"Кичкина шаҳзода"

Антуан де Сент-Экзюпери

👉 @nazmiy
ИЗОҲ

Ёзганларим хаёлдир, рости,
Шеърга кўчган қизлар йўқ, ахир.
Керак эмас ўзганинг васли,
Ёнмагандир сенсиз бу бағир.

Хотиржам бўл, бўлма хаёлинг,
Бу мадҳларим сенгадир асли.
Кичик сирни билгил, аёлим –
Ёлғон айтмоқ шоирнинг касби...

“Ўтмишга дил берганмисиз”, деб,
Қизғанасан мени йўқликдан.
Кўзларингга қарайман ғариб,
Ҳаммасидан ўзинг кўҳликсан.

Шоирингни айблама, эркам,
Бу гўзаллар қоғоздан чиқмас...
Қабоғингга йўламасин нам,
Севги дея шеър ёзмайман, бас!

Исомиддин ПЎЛАТОВ.
САФАР ОЙИ

Сен ётасан юмшоқ тўшакда,
деразангдан кўринар юлдуз.
Ҳамон ўйчан кўзинг олдидан
оқиб ўтар баҳору ёз, куз.

Даданг эса улкан адирда –
тўшаксиз, тор, қоронғи жойи.
Ҳатто парча осмони йўқдир,
йўқ офтоби, юлдузи, ойи.

Ўн йил аввал сени дунёга
берганди у ранжиб, оғриниб,
хавотир-ла кузатди ўн йил,
ўн йил сени кутди соғиниб.

Шамолларга бердинг ёшликни
ерга эмас, боқдинг осмонга,
бир одамга зарурроқ эдинг,
керак эмас эдинг жаҳонга.

Минг бор сени кечира олар,
кўзларингни вазмин нигоҳи
чавақлашга ҳақли бўлса ҳам
ҳамон турар меҳрли боқиб.

Ўйланасан, ўйлаган сайин
оғирлашган хотиранг оғрир,
бу меҳрибон, бу теран нигоҳ
оғир, оғир, нақадар оғир!

Ҳамон сени севар самимий
азобланар тўккан ёшингдан.
Кечалари сездирмай келар,
саҳаргача турар бошингда.

У шу қадар улуғ, камтарин,
унга ҳамон ярашар хўрлик –
тинч ухласин ўғлим деб ҳатто
тушларингга кирмайди, шўрлик.

✍️Шавкат Раҳмон
БИРОВНИНГ ГУЛИ…

Деворла ўралган ҳовли ичида
ариқча лабига эгилган куйи,
атиргул ўртанар кимнинг ишқида,
эпкиндан қалтирар,
тўзғиган ўйи.

Эй десам,
атиргул ёмон титради,
тўкилиб кетдими дедим ҳидлари,
нураган деворнинг берги ёғида
бузилган юрагим нозик питради.

Шундоқ гул…
кимсасиз ҳовли ичида,
бегона нигоҳдан титрайди мунча.
Мунчалар хокисор кимнинг ишқида,
авжида очилган,
эмасди ғунча…

Шундоқ гул…
ҳалиям боқар ҳаёсиз,
ахир сал яширса дейман дардларин,
эҳ, шўрлик,
тобора қуёш аёвсиз,
ҳадемай тўкилар бахмал барглари.

Бир ўтли нигоҳдан титрайди ёмон,
журъатли бир қўлнинг садқаси, қули.
Ўзиям гулмисан гул эди, аммо
бировнинг гулийди,
бировнинг гули…

✍️ Шавкат Раҳмон
Ассалому алайкум!

Бизни кузатувчилар ҳали ҳам борми? 😉

Каналимизнинг аввалги фаолияти яна давом эттирилишини истайсизми?

Фикр ва таклифларингизни изоҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Tushimda [mp3uk.net]
Xayrulla Hamidov, Yusufxon Nurmatov
Яхши нарса дўстларга ҳам улашилади.

👉 @nazmiy
Яхши қол, эй, дилбарим, дилда кадар, кетмоқдаман,
Ишқ аро энди ҳолим зеру забар кетмоқдаман.

На ишончу, на қувончу, на кў‎нгилдан очма гап,
Барчасидан ушбу кун йў‎қдир самар, кетмоқдаман.

Мен қуёш юзлимга деб, тун-кечалар бердим юрак,
Оқибат отганда тонг қондир жигар, кетмоқдаман.

Неча кунлар ў‎тди, лекин ҳолимни бир сў‎рмадинг,
Охирида ҳол сў‎раб келсанг магар, кетмоқдаман.

Келганимда дедиларки, бу йигит кони зарар,
Кетмагимда, охир айт, борми зарар, кетмоқдаман.

✍️ Абдулла Орипов.

👉 @nazmiy
ТИЛАК

Қанча ғаминг бўлса,
Барин бугун бер,
Кўзларим йиғига кўниккан фурсат.
Эртага қовоғин солмасин тақдир,
Эртага энг очиқ юзларни кўрсат.

Бахтимни тенг қилма,
Куз япроғига..
Заифман, йўлларда кетмайин тойиб.
Бир умр дунёда яшамоғимга,
Арзийдиган сабаб бергин, Худойим.

✍️ Маҳфуза Имомава

👉 @nazmiy
Сени десам мен, ақлдан озавердим,
Хатлар ёздим ҳар кун шеърлар қўша-қўша .
Битта жавоб келмаса ҳам, ёзавердим,
Сен ўшами, ишқилиб ?
Мен ўша –ўша .

Ўлмаяпман, ўлар ҳолда бўлсам ҳамки,
Келмасмидинг мабодо мен ўлсам ҳамки?
Билмайсан-да, сени шундай қумсайманки…
Юрагим ҳам тугай деди жўша –жўша.

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми ?
“Бўм-бўш икки томон” нима, биласанми ,
Ёмон !
Ўзи ёмон нима, биласанми ?
Тоқатим тоқ, изтиробим қўша–қўша .

Бир келсанг-чи !?
Йиғласангчи бошим силаб ,
Йиғласангчи юзимдаги ёшим силаб ?!
Ё шивирла майин – майин, қошим силаб
“Майли ,тўйиб би-и-ир йиғлаб ол, бўша, бўша !..”

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми!?..

✍️ Азизбек Ҳакимов

👉
@nazmiy
#mumtoz

Ақл ёр ўлсайди, тарки ишқи ёр этмазмидим?
Ихтиёр ўлсайди, роҳат ихтиёр этмазмидим?

Лаҳза-лаҳза суратинг кўрсайдим, ул ширин лабинг,
Сан киби эй Бесутун, ман ҳам қарор этмазмидим?

Неша маҳрам айладинг шамъи, мани маҳрум эдиб,
Ман санинг базмингда жон нақдин нисор этмазмидим?

Дардими оламда пинҳон тутдиғим ночордур,
Ўғросайдим, бир табиба ошкор этмазмидим?

Ёр ила ағёри ҳамдан кўрмага ўлсайди сабр,
Тарки ғурбат айлаюб, азми диёр этмазмидим?

Воизинг базмин маним расволиғимдан қил қиёс,
Анда сидқ ўлсайди, ман тақво шиор этмазмидим?

Ул гули хандони кўрмак мумкин ўлсайди манга
Сантак, эй булбул, гулистона гулзор этмазмидим?

Эй Фузулий, доғи ҳижрон ила ёнмиш кўнглими,
Лолазор очсайди, сайри лолазор этмазмидим?

✍️ Фузулий

👉 @nazmiy
Кел, яхшиси, севгимдан ҳайиқ,
Бир умр бўл мендан эҳтиёт.
Яширмайман, мен бахтга лойиқ,
Лекин... лекин сен бахтдан зиёд.

Такрорланмас энг авж пардасан
Қилар бўлсам ўртаниб наво.
Сен шу қадар юксаклардасан,
Ўзимга ҳам кўрмайман раво.

✍️ Матназар Абдулҳаким

👉
@nazmiy
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ.
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида...
Замин — тилсим, осмон — тилсим... шеър — бешафқат!

Мен қийналдим. Хаёлимнинг қанотида
Денгизларни кўтарганча толиб учдим.
Юлдузларни кўп кўрганман ҳаётимда,
Денгиздаги юлдузларни келди қучгим.

Кўкка боқдим, ўт туташди жоним аро...
Қат-қат булут қатларида не сир-асрор!
Ҳайрат ичра ўлдиргуси мени само,
Она замин, уча қолай, қўйиб юбор!

Мен ёр дедим.. Лайлими ё, Ширинми ё!
Ёки энди туғилажак бирор малак?
Мана, мен, деб кўз олдимда бўлди пайдо,
Мана, мен, деб шеърдан боқди якто юрак.

Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Шеър ёзилар... Қийноқ, сенга бўлсин шараф,
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида...

Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак,
Фақат бекор билиб ором қучоғини —
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!

✍️ Усмон Азим

👉
@nazmiy
Боғим кетди — қолган кўнглим ёбони,
Олдида қум, ортидадир довони,
Келаётган ўзгаларнинг даврони —
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Ғам селини тун-кун кечиб ўтдинг сен,
Кишанларни узиб, ечиб ўтдинг сен,
Кўз ёшларни ичиб-ичиб ўтдинг сен —
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Орзулар ўтларда ёниб кетдилар,
Шамоллар кулларни олиб кетдилар —
Ҳатто куллари ҳам ғолиб кетдилар —
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Кетган — офтоб, қолган — митти чироқдир,
Чироқни пуфлаган мастон фироқдир,
Осмонга қарадим — осмон фироқдир —
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Вақт шоҳ бўлса, Оллоҳнинг йўқ қўмаги,
Тебраниб-тебраниб толди юрагим,
Ҳар босганинг — жонимнинг бир бўлаги —
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Бир ўжар, довулда учиб қоляпман,
Туянгдан сирғаниб тушиб қоляпман.
Йўлингда қумларни қучиб қоляпман,—
Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

Жонимни бунча тез фидолар қилдим,
Гарчи эшитмайсан — дуолар қилдим,
Ортингдан эмраниб садолар қилдим:
— Тўхта-я, тўхтагин, умрим карвони.

О, бекор шаън ўйлар суриб боряпсан,
Билмайсан, қайларга юриб боряпсан,
Боряпсан — тупроққа кириб боряпсан —
Тўхта-я, тўҳтагин, умрим карвони.

✍️ Усмон Азим

👉
@nazmiy
Сочингда қасдинг бормиди, жонон, кeсибсан остидан,
Тупроққа кeтди тўлғониб ғаддор қайчининг дастидан.
Eрларча тeкислаб уни, рўмол юлинди устидан,
Нозик бeлинг бўлди жудо қирқта ҳақиқий дўстидан,
Соч ўрнида энди ўзим, бошингда дастёринг бўлай,
Боринг бўлай, йўғинг бўлай, ёнингдаги ёринг бўлай.

👉 @nazmiy
"Аразда ҳам севги яшар..."

(Қўшиқдан)

👉 @nazmiy
"Ақл Ҳаж қилиш учун туя топгунча,
Муҳаббат Каъбани бир марта айланиб чиқади... "

Мавлоно Румий

👉 @nazmiy
Жонимдан тўйганман, ҳаётдан панд еб,
Ким сўз очса, қалбим ярасин очар.
Агар ўлиб кетсам ўксимагин, деб
Ўлиб кетай агар, юрибман ночор.

Кўрган куним қурсин, кунимни кўрдим,
Юзлаб юзсизларга бўлдим юзма-юз.
Худо урганларга ўзимни урдим,
Йўлдан урган билан кетдим изма-из.

Азизам, ўзинг айт, бедилда не дил?
Ўт-ўлан ичра ўт ичрадир ўлан.
Азизам, эгилсанг осмонга эгил,
Суҳбат қур кўнглини қурганлар билан.

Кимга керагим бор? Яшашга йўқ эп…
Қўлсиз, оёқсиз ғам юрагим очар.
Агар ўлиб кетсам хафа бўлма, деб
Ўлиб кетай агар, юрибман ночор.

✍️ Иқбол Мирзо

👉 @nazmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниш терак. Ариқ ёқаси.

Бўтана сув, ширин лойқа сув.

Тол кўчада отлар тақаси,

Қанча бўлди кўрмаганимга…



Ялпиз ҳиди тутган далалар,

Гапга чечан боқчахолалар,

Беланчакда ётган болалар,

Қанча бўлди кўрмаганимга.



Тоғ ортидан мўралаган кун,

Шийпонлардан ўрлаган тутун,

Тут шохига осилган тугун…

Қанча бўлди кўрмаганимга.



Ўқариқдан ёлғизоёқ йўл,

Менга илҳақ, менга муштоқ йўл,

О, қадрдон бир жуфт қадоққўл,

Қанча бўлди кўрмаганимга.



Ёғоч эшик очилар секин,

Тошмеҳрман мен жуда, лекин

Ҳозир йиғлаворишим мумкин –

Қанча бўлди кўрмаганимга…


✍️ Мухаммад Юсуф

🔊 Абдукарим Мирзаев

👉 @nazmiy
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сенинг мендан розилигингни ҳам, аччиғинг чиқиб турганини ҳам биламан», - дедилар.
«Қандай қилиб бунибиласиз, эй Аллоҳнинг Расули!?» дедим.
«Агар сен рози бўлсанг, гапингнинг орасида «Худди шундай, Муҳаммаднинг Роббиси ила қасам!» дейсан. Агар аччиғинг чиқиб турган бўлса: «Йўқ, Иброҳимнинг Роббиси ила қасам!» дейсан», дедилар.
«Тўғри! Фақат исмингизнигина ҳижрон қиламан», дедим».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан У зотнинг энг яхши кўрган аёллари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ораларидаги қалб сирига боғлиқ дақиқ муносабатларни билиб оламиз.

Бу жуда нозик масала. Буюк зотлар ўтасида уришиш, аразлашиб қолиш ҳолатлари бўлмаган. Ўзгариш жуда ҳам сезиш қийин бўлган нарсада, фақат гапда бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу нарсанинг ҳам мулоҳазасига борган эканлар, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳам бунинг жуда дақиқ маъносини тушунтириб берган эканлар.

👉 @nazmiy
Сен бахтлисан, мовий ҳавога
Сачратиб юр кулгининг рангин!
Сен кулмасанг енди дунёда
Кимдир, кимдир яшайди ғамгин!

✍️ Шавкат Раҳмон

👉 @nazmiy