RAVZAI NAZM
142 subscribers
1.01K photos
13 videos
12 files
100 links
Шеърият шайдолари канали!

Каналимиз: @nazmiy

Admin: @lucky_1151
Download Telegram
#mutolaa


Маҳбуснинг туши жаннатга ўхшаши керак. Ана шу жаннатда канарейкалар сайраб турсин... Маҳбуснинг туши камалакдай гўзал ва ранг-баранг орзуга ўхшаши керак, – шунақамасми, Шошиа?
Маҳбуснинг тушига беқиёс маъшуқаси кириши керак, кўксига бош қўйиб турган пайти кириши керак, – шунақамасми, Шошиа?
***
Агар тушимда ҳам турмада ўтирсам, сенинг нолишингни эшитсам, тушимда ҳам тахтаканалар чақса, тушимда ҳам эшик “кўзи”дан ўқрайиб турган назоратчини кўрсам, турма овқатини есам, тақдирим нима бўларкин, деб терговчининг оғзини пойласам – бунинг нимаси туш? Ҳаётдан фарқи қолмайди-ку, – шунақамасми, Шоишиа?


Нодар Думбадзе “Оқ байроқлар”

👉 @nazmiy
#mutolaa

96 мумтоз файласуф”.

Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2011 йил

Шап-шап дегунча шафтоли деб қўяқолган маъқул. Биз ҳамиша мулоҳазаларимизни соддароқ, ҳаммабоп­роқ, таъсирчанроқ, мазмунлироқ, иложи бўлса, қуйма фикрларда ифодалашга уринамиз. Бунақа пайтлари бизга дониш аҳлининг асрлар синовидан ўтган ҳикматлари кўмакка келади.

“Қалб кўзи” газетасида эълон қилинаётган мумтоз файласуфларнинг ҳаёти ҳақидаги мақолаларни, афоризмларини имкон даражасида тўплаб бораётгандим. Буни қарангки, уларнинг ҳаммаси жамланиб, китоб ҳолида чоп этилиб қолди.

Милетлик Фалесдан (милоддан аввалги 625–547 йиллар) юнон файласуфи Афлотунгача (милоддан аваллаги 428–347 йиллар), хитойлик Мэн-цзидан (милоддан аввалги 372–289 йиллар) буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синогача, нишопурлик Умар Хайёмдан фарангистонлик Франсуа де Ларошфукогача, инглиз Жон Локкдан олмон Иммануил Кантгача, фаранг Шамфордан рус Розановгача буюк мутафаккирларнинг энг машҳур, сермазмун, моҳияти чуқур ҳикматлари китобдан ўрин олган.

Донишмандлик, тафаккур ҳеч қачон эскирмайди. Қаранг, бир томонда ҳазрат Сулаймон “Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан”, деб турибди. Иккинчи томонда эса пиреналик Биант “Бахтсизликка дош беролмайдиган одам бахтсиздир”, деб уқтирмоқда. Лао Цзи шарқона одоб ила “Билгувчи сўзламайди, сўзлагувчи билмайди”, деса, Демокрит “Нафақат ёвни енгганлар, балки ўз нафси устидан ҳукмронлик қила олганлар ҳам марддирлар”, дея унга жўр бўлаётгандай… Тап-тайёр ҳаётий шиорлар-да..

Хуллас, дунё тафаккур хазинасининг биргина қисмини ўзида жамлаган бу тўплам саҳифаларини чизиб белгилаб, қайта-қайта ўқишга, уқишга арзийдиган китобдир.

 

Баҳодир ЙЎЛДОШЕВ. 

@nazmiy
#mutolaa

Фёдор Михайлович Достоевс­кий. “Ака-ука Карамазовлар”.

Кундалигимга ёзиб қўйган эканман:

“Бу романни ўқиш оғир.

Бироқ ўқимаслик ҳам мумкин эмас.

Ҳар гал тез тугаб қолганига афсусланган кўйи китобнинг сўнгги саҳифасини ёпарканман, мана шу асарни Инсон боласи ёзганига ишонгим келмайди…”

Афсуски, кичкина бир мақолачага катта романдан олинган катта таассуротларни ҳаттоки мухтасар тарзда ҳам жойлаб бўлмайди.

Мен ўзим  романнинг иккинчи қисмидаги “Буюк инквизитор” бобини қайта-қайта ўқийман. Бобда эзгулик ва ёвузлик, яратгувчи ва йўқ қилгувчи, оқ ва қора куч ўртасида баҳс кетади. Назаримда, романнинг энг юксак, инсоннинг онг-шуури, ақли бовар қилмас юксакликдаги чўққиси мана шу мулоқотда акс этган.

 “Буюк инквизитор”ни ўқиб чиқиб, унинг таъсирида юрган чоғларим беихтиёр инсоният тарихидаги энг ёвуз, энг қонхўр диктаторлар, монархлар, подшолар, императорлар, қироллар худди тўқсон ёшли мутаассиб кардинал каби фикр юритгандек туюлаверди. Зеро, уларнинг ҳеч бири “Ўзим учун қон тўкаяпман” ёхуд “Эрмак учун минг-минглаб одамларни ўлдираяпман”, демайди, балки ўз ёвузлигини сохта шиорлар ортига яширади. Энг ёмони – аксар ҳолларда улар ўзларининг гапларига ишонадилар ҳам. Ишонч аралашган жоҳиллик эса ваҳшийлик туғдиради.

Достоевский даҳоси бу ҳодисотни қанчалар теран англаган, қанчалар чуқур тушунган ва шунчалар шафқатсизлик ҳамда қатъият билан китоб саҳифаларига кўчирган.

Наҳот ошқозон дарди, бир бурда нон қайғуси бани башар минглаб йиллар давомида амал қилиб келган инсоний муносабатларни хазондек супуриб ташлай олади?

Бу-ку давлат миқёсидаги “Буюк инквизитор”лик эди. Бу ҳол кичикроқ миқёсда, алоҳида олинган ҳудудда, дейлик, бирор жамоада ёинки оилада қай шаклда пайдо бўлиши мумкин? “Оила” ёки “Жамоа манфаатлари”ни ўзига байроқ қилиб кўтариб олган “Буюк инквизитор” қандай воситаларни ишга солган бўларди?.. Жамиятда “Буюк инквизитор”ликка қарши куч қандай шаклланади? Оломон онги, тафаккури қай йўсинда ўзгаради? Бу жараён тадрижий равишда рўй берадими ёки инқилобий тарзда?

Саволлар, саволлар…

Биттагина боби шунча ўй-мулоҳаза туғдирган йирик роман ҳақида узоқ гапириш мумкин…

Абдуқаюм Йўлдошев

@nazmiy
#mutolaa

Настарин Ифорзода

Габриэль Гарсиа Маркес. “Ошкора қотиллик қиссаси”.
Сантяго Насар...қотиллик..туҳмат...аёллар!
Габриэль Гарсиа Маркесни “Ёлғизликнинг юз йили” асари орқали таниган эдим. Яқинда унинг “Ошкора қотиллик қиссаси”ни ҳам ўқиб чиқдим. Руҳиятимга оғирлик олиб кирган бу асар ҳақиқатан жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналаридан. 20 ёшли навқирон йигитнинг оломон олдида шафқатсизларча сўйилиши одамда ғазаб, нафрат, ачиниш ҳисларини уйғотади. Негадир қайси бир асарни ўқиб тугатсам, улар ҳақидаги хулосаларни ёзиб қолдириш одат тусига кириб бормоқда. Бу ёмон одат эмас менимча.
“Ошкора қотиллик қиссаси” ҳақидаги хулосаларим:
1. Габриэль Хосе де ла Конкордиа “Габо” Гарсиа Маркеснинг “Ошкора қотиллик қисаси” асари унинг энг сара асарларидан бири.
2. Асар тили пишиқ. Албатта бунда таржимонларнинг ҳам хизмати бор.
3. Муаллиф ўз замонасининг рост юзини ростгўйлик билан очиб ташлайди. Халқнинг маънан қашшоқлиги, лоқайдлиги, бировнинг устида бўлаётган фожиага футбол томошасидан-да кўпроқ қизиқувчи пасткаш томошабинларни кўрсатар экан, буни кўп ўринларда асосли таъкидлайди.
4. Ор-номус масаласи гарчанд халқ шу қадар лоқайд бўлса-да, ҳамиша ва ҳамма замонларда бениҳоя аҳамиятга молик эканлигини кўрсата олган бу қиссада ўз синглиси шаънига теккан доғни ювмоқ мақсадида қўлларига икки марталаб пичоқ олган ака-ука қассоб Педро ва Пабло Викариоларнинг ошкора қотиллиги муаллиф томонидан ёқланмаганлигини зукко ўқувчи тушуниб олаверади.
5. Аслида 20 ёшли Сантяго Насар у қадар “тоза” бўлмаса-да, унинг қалбида катталарга, айниқса оиласига, отаси, онаси, унга қизини унаштириб қўйган араб оқсоқолига ҳурмати баланд эди. Шунинг юзасидан севмаса-да, бақалоқ, бефаҳм ношуд қайлиғига кўплаб хатлар ёзади. Уни ўлдиришларидан аввал қайлиғининг уйига келиб, у билан учрашар экан, қизнинг отаси унга ака-ука Викариолар уни ўлдириш учун қасдлашганини айтади. У эса саросимага тушади ва бир оғиз сўз айтади: “Э, ҳеч нарсани тушунмай қолдим”. Бор-йўғи шу сўз...
6. Сантяго Насар ҳамманинг кўз олдида чавақлангани етмагандек, кейинроқ руҳоний бўлиб олган чала врач ҳам уни молдек бўғизлайди. Қанчалар бедодлик! Қанчалар ваҳшийлик! Буларнинг бари лоқайдликнинг энг разил кўринишидир.
7. Маркес Сантяго Насарга ҳеч ким ёрдам бермаётган, уни огоҳлантирмаётган вақтда дўсти биринчи бўлиб ёрдамга шошилгани, уни хавфдан огоҳ этишга ошиқиб, ётоқхонасига борганини ёзади. (Онаси эса дўстини ўғирлик учун кирибди, деб гумон қилади). Муаллиф дўстнинг дўстлигини, унинг инсон учун кераклигини кўрсатади гўё. Ахир у, фақат у биринчи бўлиб дўстини-Сантягони ўйлади... Лекин Кристо Бедоййа ҳам арзимас хатолари боис ёрдамга кеч қолади.
8. Жабрдийда Анхела Викарио аслида энг ёмон аёл образи. Нега десангиз, у аҳмоқ аёл ҳадеганда аҳмоқлигини намойиш этаверган. Мўмин-қобил, меҳнаткаш, чевар, онасининг чизган чизиғидан чиқмайдиган, остона ҳатлаб кўчага чиқмайдиган бу “мусичаи беозор” қиз ўзбекнинг ип ҳақидаги машҳур мақолини унутиб қўйганлардан. (Ҳарқалай, ўзбекмас-да. Балки испанларда бундан-да ўткирроқ мақоллар ҳам бордир). Хатони ўзи қилади-ю, айбни бошқага тўнкайди. Ҳатто йиллар ўтиб, қариб-чуриб кетганда ҳам бу ҳақда сўрашганда ўз сўзида туриб олади. Тўғри, бу гапларга ишониш- ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Мен негадир ишонмадим.
9. Сантяго жуда кучли инсон образи. Унинг чап ва ўнг томонидан саноқсиз пичоқлайдилар. Ҳатто юрагига ҳам тиғ санчишади. Кейин қассобликларига бориб, ичакларига пичоқ санчиб бурашади. Ичаклари Сантягонинг олдига тушади. Саллоҳлар (муаллиф бу икки ака-укани шундай атаган) қочиб кетишар экан, Сантяго ичакларини тупроқдан тозалаб, қорнига босади, қоматини тик тутади, ва..уйи томонга одимлайди. Уйига тезроқ етиб олиш учун қўшнисининг уйидан кесиб ўтиши кераклигини идрок этиб, нонушта қилаётган, унинг аҳволини кўриб тахтадек қотиб қолган қўшниларига ҳатто табассум ҳам қилиб қўйишга ўзида куч топа олади ва Венефрида Маркес (ёзувчининг холаси) “Сантяго, болажоним! Сенга нима қилди-а?!”, деган саволига “Мени сўйишди, мени ўлдиришди, Вене хола”, деб ҳам жавоб қайтарган.
10.
#mutolaa

Мулла нима деган бўлса ҳам, фақат биргина гуноҳ мавжуд. Ўғирлик. У - бошқа ҳамма гуноҳларнинг асосидир. Буни тушуняпсанми?
Қотил ҳаётни ўғирлайди, - деди Баба. - Аёлнинг эрига бўлган ҳақини ўғирлайди, болаларни отасидан айиради. Ёлғончи бошқаларнинг ҳақиқатга бўлган ҳуқуқини ўғирлайди. Қаллоб адолатга бўлган ҳуқуқни ўғирлайди. Eнди тушуняпсанми?
Ўғирликдан-да ортиқ пасткашлик йўқ, Амир, - деди Баба.

«Шамол ортидан югуриб»
Холид Ҳусайний

@nazmiy
#mutolaa

Шаммисол ҳаёт

Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайнийнинг асарлари шиддатn билан ўқилади, бироқ шунчаки ўқилмайди. Унинг асарларини ўқиётган китобхон қаҳрамон ҳаёти билан яшайди. Баъзан муаллифнинг қаҳрамонлар тақдирига совуққонлик билан ёндашиши ўқувчида ғазаб уйғотса-да китобни ёпиб қўя олмайди. Холид Ҳусайнийнинг “Минг қуёш шуъласи’’ асари ҳам афғон заминида ўтган тинимсиз қирғинбарот урушлар, ҳукмронлар алмашинуви ва шу замондаги тақдирлар ҳақида ҳикоя қилади. Диққат қилсангиз, асарнинг “Марям’’ сўзи билан бошланиб, “Марям’’ сўзи билан тугаганини пайқайсиз.
Инсон дунёга келгач энг аввал эга бўладигани ҳаётдир. Унга шу ҳаётни инъом этган зот эса онаизор. У туғилган макон – Ватан. Фарзанд ҳеч бир замонда ўз онасини ва ё ўз Ватанини танламаганидек туғилажак оиласи ва тақдирини ҳам белгилаган эмас.
Янги туғилган чақалоқ пок неъматдир. Мурғаккина ҳаётга келиб ҳали ҳеч бир нопокликка қўл урмаган бокира хилқат. Аммо ўзи бир гуноҳнинг меваси бўлса-чи? Беайб айбли бўлса-чи? Бундан оғирроқ ҳолат учраши мумкинмикан ҳаётда?
Муқаддас динимизда ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари саналар экан, энг аввало, ўша фарзандга ота-она бўла олгулик муносиб жуфт танлаш буюрилган. Демакки, ҳали зурриёд она вужудида пайдо бўлмай турибоқ катталарга масъулият юкланган. Бизнинг қаҳрамон Марям эса волидаси юраги остида борлиги билинганиданоқ “хароми’’ тамғаси билан муҳрланади. Асарни ўқиб борар экансиз унга нисбатан ачиниш ҳисси, инсоний оғриқларни ҳис қиласиз. Марямнинг оила қургунгача бўлган даври бахтсиз ўтгани етмаганидек, оилавий ҳаётида ҳам фарзанд кулгусидек армон таъқиб этади. Бир неча фарзанд туғилиб улгурмаган фарзандлари доғини кўради. Устига-устак йиллар ўтган сайин ўзидан бир неча ўн ёш катта бўлган турмуш ўртоғи ҳам Марямга нисбатан бефарқ бўла боради. Кундошлик ҳақида оғиз очилганда-ку аёлнинг бошига биров гурзи билан ургандек, 15 яшар қиз уни майна қилаётгандек туйилади. Бироқ кун келиб айнан шу қиз - унга бола табассумидек бахтни тақдим этган кундоши Лайлонинг хотиржам ҳаёти учун ўз умрини қурбон қилишдан ҳам тоймайди. Бир умр қувонч, фаровонликни орзулаб, унга ўзи етолмаган аёл ўзга бир инсоннинг бу туйғуларни ҳис қилиши учун ҳаётидан кечишни бурч деб билади.
Лайло ва Тариқ муҳаббати ҳам асарда сезиларли ўрин эгаллаган. Кичикликдан бирга улғайган бу икки ёш бир қадам бўлсин бир-биридан нари кетмайди. Лайлонинг онаси икки ўғлига аза тутиб бир неча йил тўшакдан турмаган, қизининг тарбияси билан шуғулланмаган пайтда отасидан сўнг айнан Тариқ қизда ҳаётга нисбатан қарашларни шакллантиради. Лайлода яқинларга нисбатан қадр, Ватанга нисбатан муҳаббат туйғусини ҳосил қилишда Тариқнинг ўрни беқиёс.
“Да зе ма зиба, ватан,
Да зе ма дада, ватан’’.
Жамиятдаги бўлаётган ғалаёнлар бу икки ўсмирни ҳам четлаб ўтмайди. Кун келиб уларнинг топишиб оила қуришларида Марям кўмак беради. Ўзи дордан қутулиб қолиши мумкин бўлгани чоғда омонликни Тариқ ва Лайлога ҳадя этади.
Асарни ўқиётиб Марям, Лайло, Тариқ, Рашид, Лайлонинг ота-онаси, Марямнинг ота-онасининг ҳаётини идрок қилиш билан бир қаторда, ҳаётга муҳаббат, илмга чанқоқлик, Ватанга садоқат туйғуларининг ҳам соф ва ҳаётий манзараларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Ушбу китобни ўқишни барча китобхонларга тавсия қиламан.

Эъзозхон Исматова
НавДПИ талабаси.

@nazmiy
#mutolaa

«Кечалари алламаҳалгача Сурайёнинг ёнгинасида очиқ деразаларнинг ғичирлаши, чирилдоқларнинг ноласини эшитиб ётар ва шу аснода фарзандсизлик аталмиш мусибатни бутун моҳияти билан англагандек бўлардим. Мана, ўша мусибат, у ҳар доим биз билан бирга, қувонч ва андуҳимизга шерик... Кечалари ҳам ҳудди қўндоқдаги боладек иккимизнинг ўртамизда ётади...»

«Шамол ортидан югуриб»

https://t.me/joinchat/AAAAAD3lnVZ8HK13G-57nA
#mutolaa

<<Профессор Доуелнинг боши>>
Александр Беляев
[илмий-фантастик повесть]
ТОШКEНТ - 1961й.

«Китобда Профессор Доуел одам умрини узайтириш, одамларни тасодифий ўлимдан сақлаб қолиш ҳақида фикр юритади. Лекин натижада ўзи ана шу назариянинг амалий қурбонига айланади. Повестнинг менга ёққан қиймати шундаки, суйжетнинг ғоятда қизиқ ва руҳиятга тез кира олишлигидадир.
Яна бир нарсани алоҳида такидлашим мумкинки, бу дунёда одамдан идрокли ва одамдан ваҳший жонзот йўқ.»

ММ

@nazmiy
#mutolaa_zavqi

Ривоят

Ажойиб мамлакат, Севги мулки!.. Ҳамиша баҳор, ҳамиша офтоб, банорас осмонидек бепоён уфқлари ҳам зангори, ҳарир. Ундан фақат гоҳи-гоҳида енгил ҳовур кўтарилиб, шуъла пардаси оша илиқ ёмғир томчилайди-да, чаманларнинг, барра ўтлоқларнинг хуш бўйини ер узра таратади.
Севишганларнинг қалблари ширин-ширин толпингани-толпинган. Кўзларидаги мастона эҳтирос тумани оша бир-бирларини кўрадилар, холос. Севги мулкининг султони-ю маликаси ҳам, ҳокими-ю фуқароси ҳам шулар.
Бутун бир мамлакат икковлари учун жуда кенг эмасми, дерсиз? Йўқ, кенг эмас. Тор ҳам эмас. Чунки Севги мулкини улар ўзлари учун, ўз қурбиларига яраша, ўзлари яратганлар. Улар учунгина шундай гўзал, нафис, поёнсиз. Унинг чегараси йўқ.
Ия? Чегарасиз мамлакат ҳам бўладими?
Йўқ, унинг чегараси бор албатта. Лекин қаерда ? Ҳеч қаерда. Ва ҳамма ерда. Ҳар қадамингизда. Йўлингизда, боғингизда, уфқларда, қалбингизда, ишингизда, гапингизда... У шишадек нозик, бир эҳтиётсиз одим қўйиш билан босиб олиб, чилпарчин қилишингиз мумкин.
Бутун бошлиқ мамлакатни-я?
Ҳа, бутун бир мамлакатни.
Шунинг учун, ривоятда айтилишича, Севги мулкининг чегара чизиғи бўлмаса ҳам, посбони бор эмиш.
Кунлардан бир кун шўх бир Навқирон чегарага келиб, посбонга йўлиқибди.
-Хўш, йўл бўлсин?
-Маликани кўрмоқчиман, жуда дилбар эмиш.
Посбон уни киритмабди. Рўпарада Севги мулкининг чаманзор водийлари ёмғирдан сўнг гуркираб, камалак рангида товланиб ётар эмиш...
-Ахир Маликанинг гўзал жамолини биздек шўх навқиронлар томоша қилмаса...
-Йўқ!-дебди Посбон.
-Мен у дилбарга, бир жаҳон қайноқ муҳаббатимни олиб келдим.
-Йўқ, кирмайсан!-дебди Посбон, -Маликам муҳаббатга муҳтож эмас.
-Киргизмайсизми?
-Ота-онаси келса ҳам киргизмайман.
Посбон навқиронни киргизмабди.
Аммо шу заҳоти чегарада бир аёл пайдо бўлибди. Бу қомати расо, юз-кўзида меҳр тўла, муштипар аёл экан.
-Йўл бўлсин?
-Мен болаларимнинг олдига,-дебди аёл.
-Йўқ киргизолмайман.
-Мен уларнинг онасиман-а! Улар менинг меҳримга, ўгитимга муҳтож.
-Бу мамлакатда улар фақат ёлғизликка муҳтожлар.
-Оч қолишлари бор, эҳтимол, йўлга солишим керакдир.
-Улар тўқ, улар муҳаббат билан тўқ.
-Мен болаларимнинг олдига кирай!
-Худоси келса ҳам киргизмайман!-деб юборибди Посбон.
Шу пайт чегарада Олло Таолонинг ўзи пайдо бўлибди.бўлибди
-Йўл бўлсин?-дебди Посбон.
-Ия,-дебди Худо,-ахир сени ҳам, уларни ҳам, бу Севги мулкини ҳам мен яратганман, мени киритмасликка кимнинг ҳадди сиғар экан?
-Киргизмайман,-дебди Посбон.
-Ахир улар менинг марҳаматимга, ризқ-неъматимга муҳтож, балки улар учун Севги мулки нокомилдир, менинг амру иродам...
-Мен посбонман, киргизмайман,-дебди Посбон.
Худони ҳам киритмабди.
Худо ҳам изига қайтибди.
Посбон ўзидан мамнун бўлиб, чексиз шаффоф осмону осойишта чаманларга маҳлиё экан.
Шу осуда бир дамда дафъатан қаттиқ портлаш юз бериб, Севги мулки чил-чил бўлиб кетибди. На севги-ю, на севишганлар, на тиниқ осмону ва на чаманлар... Фақат тутун буруқсаб ётганмиш.
Буни чегарадан дарғазаб бўлиб кетган Худо қилди, деб ўйларсиз?
Йўқ. Гап шундаки, севишганлар оч қолди, деб ўйлаган раҳмдил бир чумоли буғдой донасини ортмоқлаб, чегарадан яширинча ўтган экан.
Ичкарига қадам қўйиши билан...

Асқад Муҳтор
«Чинор» романидан

👉 @nazmiy
#mutolaa_zavqi

«...Кимлардир тирик вужудни , мия фаолиятини бутун илоҳий қудрати билан кибернетик моделда такрорлашга уринади. Кимлардир модданинг туганмас сирларига, самовий оламларнинг сеҳрларини фош этишга интилади. Ҳаммаси инсон учун, унинг қудрати, шарофати билан; айни пайтда кимлардадир миллиард йиллар илгариги ибтидоий йиртқичлик инстинктлари ҳали тирик...
Яқинда телевизорда бир тошни, унинг соясини кўрсатишди,балки эртага уни мўўейга қўярмиз. Ой тоши... Биздан миллион-миллион нур йиллари узоқлигидаги туманликларнинг кииёвий таркиби аниқ. Аммо инсон билан ҳайвоннинг чегараси қаерда-биз буни ҳали билмаймиз.
Чиндан ҳам инсонликнинг чегараси қаерда? Идеал, олижаноб инсоний покликдан ҳали шунчалик узоқмизми? Ёки ҳамма одамлар ҳам инсон эмасми? Нега бўлмаса қонунлар бир, ҳуқуқлар бир, унвонлар бир?..
Бир епископ шундай деган эли: «Ҳайвоний инстинктлар инсонна таҳдид сололмайди. Инсон ҳайвонлик босқичидан аллақачон ўтиб кетган. Энди унга иблислик таҳдид солиши мумкин ҳолос».
Ажабо! Иблислик. Қанақа иблис? «Сариқ иблис»ми?»

Асқад МУҲТОР
ЧИНОР романи

👉 @nazmiy
#mutolaa

«Ёмондан-ёмони — инсон ўз маразлигини... тоат-ибодат билан ниқоблаб яшайди. Инсон ўз аблаҳлигини... шариатпешволик билан бекитиб яшайди. Инсон ўз ҳаромилигини... худога эътиқод қўйиш билан яшириб яшайди! Азал-азалдан шундай.»

📔«Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романидан

Тоғай МУРОД

https://t.me/joinchat/AAAAAD3lnVZ8HK13G-57nA
#mutolaa

«Ҳаётга интилмайдиган одам ўлимга йўл ахтара бошлайди. Ўлим азоб эмас. Бу дахшатли бўғилиш- ҳаёт, ҳаёт азоби».

«Мартин Иден»

Жек Лондон

@nazmiy
#mutolaa

,,Сен таълим тизимининг барбод бўлишига нима сабаб бўлган деб сўраяпсан. Аниқ бир нарса дея олмайман... Ўйлашимча, бунга инсонийликнинг йўқолиши туртки бўлган. Янги фанлар билан танишила бошланган илк даврлардаёқ улар келгуси авлодлар учун мерос қилиб қолдирилиши мумкин бўлган ҳақиқатни англашга эмас, балки фақат бойлик орттириш, турли қимматбаҳо майда-чуйда безаклар яратиш учун керак бўлиб қолган.
...Ҳа, янги мактабларда зарур мутахассислар топилмасди: директорлар ва ўқитувчилар пул талашиб жанжаллашишарди, ўқувчилар ҳам шунга тайёрланаётгандилар; бир сўз билан айтганда, мактабларда фақат тарбиялашдан бошқа ҳамма нарса билан банд эдилар.
...Ахоли тўйиб овқат емайдиган давлатда одамлар инсонийлик қиёфасини кўпроқ йўқотадилар. Аммо бу тарбиячиларни оқлай олмайди. Мактаб директори ёки ўқитувчи бўлишга розилик берган эканлар, ўзларининг арзимас манфаатларини қурбон қилишлари шарт эди. Балким, уларга ортиқча талаблар қўяётгандирман. Барча одамлар- фохишалардан тортиб ўқитувчиларгача- очликда ўлишдан қўрқади. Лекин ўз танаси билан олди-сотди қилишдан кўра ўлимни афзал кўрадиган аёллар бор-ку! Шундай экан, нима учун тарбия билан шуғулланадиган ватандошларим ўзларининг инсонийлик қадр-қимматини сақлаб қола олмадилар?,,

Лао Ше
,,Мушуклар шаҳри хотиралари’’

@nazmiy
#mutolaa

-Бизда мактабдан бошқа ҳамма ерда тарбиялашади. Бувам сўкинади - тарбиялаш, отам афюн япроқлари билан савдо қилади -тарбиялаш, вакилнинг беваси эрининг саккизта жазманини тириклайин кўмади-тарбиялаш, кўчадаги бадбўй зовур- тарбиялаш. Бунга одамларнинг бошини савалайдиган аскарлар ҳам, бошқаларга қараганда яхшироқ упа сурадиган аёллар ҳам хизмат қилади. Менга тарбиялаш тўғрисида гапирганларида, ўнтача керагидан ортиқ афюн япроғини ейман, акс ҳолда кўнглим айнийди...
Кўришинг керак. Бизда ҳаммаёқда маъданият муассасалари. Улар маъданиятга тааллуқли жумбоқ...’’

Лао Ше
,,Мушуклар шаҳри хотиралари’’

@nazmiy
#mutolaa

Менинг мусибатим моддий аҳлоқий бўлса,
Сеники руҳий манавий - йўлимиз эса бир ҳил.
Нима мен фокстроотдан қўрқишингни,
барлар ва рақс майдончаларини суймаслигингни, жаз мусиқаси ва бошқа барча майда- чуйда нарсаларга қарши эканлигингни тушунмайманми?
Шундай деб ўйлайсанми?
Мен буларнинг барчасини: сиёсатдан кўнглинг айнишини ҳам, матбуот партияларининг олди- қочди гапларидан маъсулиятсиз ҳатти -ҳаракатларидан ташвиш чекишингни ҳам, бўлиб ўтган бўлажак урушни, бугунги одамларнинг тафаккурини ,нимани ўқишяпти, нимани кўришяпти, мусиқаси байрамлари таълими ва ҳоказоларини ўйлаб руҳан тушкунликка, умидсизликка тушишингни ҳам жуда яхши тушунаман. Сен ҳақсан. Минг маротаба ҳақсан.
Бироқ шундай бўлсада ҳалок бўлишинг муқаррар.
Сен бу оддий, қулай, озгина нарса билан мамнун бўладиган бугунги дунёга ўта талабчан ёндошяпсан.
Сенинг ўлчаминг унга тўғри келмайди, у сенга тупуради.
Ким агар бугун яшамоқни истаса, ўз ҳаётидан шодланмоқчи бўлса, у сен билан менга ўхшаган инсон бўлмаслиги керак.
Ким динғир- динғир ўрнига асл мусиқани, кайф - сафо ўрнига ҳақиқий қувончни, пул ўрнига қалб - кўнгилни, шовқин ўрнига чинакам меҳнатни, юзаки ҳавас эрмак ўрнига чин иштиёқни талаб қиладиган бўлса унинг учун бу дилбар дунё ватан
бўлолмайди.

,,Чўл бўриси"
Ҳермен Ҳессе

@nazmiy
#mutolaa

РИТА ХEЙВОРТ ЁХУД ШОУШEНКДАН ҚОЧИШ ҚИССАСИ ҲАҚИДА

28/05/2017

Бу асар инсон матонати ҳақида ёзилган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган енгил «ҳазм» бўладиган китоблар сирасига киради. Eнг яхши кўрган филминг қайси деб сўрашганда, шубҳасиз, ,,Шоушенкдан қочиш’’ деб жавоб берардим. Кейинчалик бу филм Стивен Кингнинг шу номли асари асосида суратга олинганини ҳам билдим. Китоб дўконига ҳар кирганимда 3-4та китобсиз чиққанимни эслолмайман (гарчи бундан чўнтагим хафа бўлса ҳам).

Яқинда китоб дўконига кирганимда илк бор она тилимизга таржима қилинган ушбу ажойиб китобчага кўзим тушди-ю, тезда сотиб олдим.

Асар номида нега Рита Хейворт номи борлигига келадиган бўлсак, айнан Рита Хейвортнинг девордаги сурати Дифрейнга Шоушенкдан қочишга ёрдам беради.

Киносидан фарқли ўлароқ, китобда Ред (Дифрейннинг дўсти) персонажи кенг ёритилган. Eнди Дифрейн сиймосида иродаси мустаҳкам, сабрли, ботқоқ ичида ҳам буюк орзулар қилишдан чарчамайдиган шахс тасвирини кўриш мумкин. Бу асарни ўқир экансиз, ҳаётга бўлган муҳаббатингиз ошади. Қуёшнинг чиқиши ҳам инсонларни қанчалик бахтли қилиши мумкинлигига амин бўламиз.

Асар ўқувчини гоҳ кулдиради, баъзан персонажлар тақдирига куйиниш ҳиссини беради. Шунингдек, асар қизиқарли кутилмаган ибораларга бой, порахўрлик каби салбий иллатлар эса қаттиқ танқид қилинади. Китобдан 2 саҳифа ўқидингизми, тамом ичига шўнғиб кетасиз, то тугатмагунингизча олган нафасингизни чиқармайсиз.

Азизбек Ахмедов

@nazmiy