PROTODAY.UZ
1.52K subscribers
75.6K photos
20.8K videos
72 files
106K links
Protoday.uz сайтининг расмий Телеграм канали

📸: https://instagram.com/protodayuz

Реклама:
+998 95 1773335
Download Telegram
Испания ва Греция Киевга Патриот тизимларини етказиб беришдан бош тортди

Ҳар икки мамлакат вакиллари бунинг сабаби нимада экани бўйича тушунтириш берган.

@protodayuz
Бахтиёр Саидов Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтган Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазири Девид Кемерон билан учрашув ўтказди

“Яна бир бор икки давлат ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик”, – дейилади хабарда.

@protodayuz
2025 йилдан қимор ўйинлари, лотерея ва букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

Лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш учун лицензиялар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

Юридик шахслар беш йил давомида мазкур фаолият учун 4%лик айланма солиғини тўлайди. Фуқаролар ютуқлари эса даромад солиғидан озод этилади.

@protodayuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда кучли торнадо кузатилди 

Табиий офатдан Небраска энг кўп жабр кўрди. Вайронагарчилик Техас ва Аёва штатларида ҳам қайд этилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, юзлаб уйлар вайрон бўлган, бир неча киши жароҳатланган. 

@protodayuz
Блинкен Хитойни АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринишда айблади

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бундай ҳаракатлар тўхтатилишига ишонч ҳосил қилмоқчи.

@protodayuz
"ГАИ"нинг ўзи қоидани бузиб турса, арзингни судга айтасанда

Яқинда қоидабузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радар ўрнатилгани, натижада авариялар 30 фоизга камайгани ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Бу яхши, лекин баъзи ноҳақликлар ҳақида гапирмай илож йўқ.

@protodayuz
Ундан ҳам қизиғи, Кэмерон Ўзбекистонга бир ҳафта ичида икки марта келди (сурат - иккинчи ташриф вақтида олинган). Ўзи биринчиси ҳам, элчихонанинг айтишича, 1997 йилдан бери биринчи марта Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг келиши эди. Бир ҳафтада икки марта - бунақаси бўлмаган. Ош ёққан шекилли, жуда ҳам.

@protodayuz
Қурилиш объектларида газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими йўлга қўйилади

Сўнгги вақтларда қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан таниш-билишчилик, коррупциявий йўллар ва ўзбошимчалик орқали қурилиб, фойдаланишга топширилган айрим сифатсиз кўп қаватли уй-жойлар аҳоли орасида норазилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, фуқароларда давлат бундай сифатсиз уй-жойлар қурилишини назорат қилмаяпти, ушбу соҳага масъуллар маълум бир танишларига уй-жой қуриши учун шароит яратиб бераяпти деган тушунчалар ҳам шаклланмоқда.

@protodayuz
Туркия ташқи ишлар вазири Ғазодаги уруш масаласини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига боради — Анадолу

Саудия Арабистонидаги учрашувларда Ғазода давом этаётган урушни тўхтатиш йўллари муҳокама қилиниши айтилган.

@protodayuz
Яман ҳусийлари Қизил денгизда йирик нефть танкерига ҳужум қилди — Ал Жазеэра

Ҳусийлар Исроил жанубидаги Эйлат порт шаҳрига ҳам бир нечта ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирганини маълум қилган.

@protodayuz
Буюк Британия ҳарбий кучлари гуманитар ёрдам хавфсизлигини таъминлаш учун Ғазога жўнатилиши мумкин — ББС

Британия бош вазири бу борадаги қарорни ҳали тасдиқламаган.

@protodayuz
Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида юзага келган торнадо оқибатида  беш киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди      
 
Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. 140 дан ортиқ завод биноси вайрон бўлгани айтилмоқда.

@protodayuz
Хитойда даҳшатли торнадо ва дўл вайронгарчиликларга сабаб бўлди

Гуанчжоу шаҳрида бугун, 27 апрел куни вайронкор табиий ҳодисалар юз берди.

Оқибатда беш киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳат олди. Шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етди.

@protodayuz
Сирдарёда ёнғин содир бўлган уйдан уч кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

@protodayuz