✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
​​•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•
#Xadis
🔥 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу гулхан ёқиб ўтирган жамоани узоқдан кўрдилар. Уларга яқинлашиб:
«Эй олов эгалари» демасдан, уларнинг қалбларига озор бермаслик учун «Эй нур (ёруғлик) эгалари!» дедилар.

💦 Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо хато таҳорат олаётган улуғ ёшли кишини кўриб:
«Бизни кузатиб қай биримиз тўғри таҳорат олаётганимизни баҳолашингизни хоҳлаймиз» деб таҳорат қилишди. Киши:
«Сизлар эмас, мен нотўғри таҳорат қиларканман» деди, кулиб.

🕌 Имом Ғаззолийнинг ёнларига бир киши келиб:

«Намозни тарк этган кишининг ҳукми нима?» деб сўради.
Ғаззолий:
«Ҳукми - уни ўзимиз билан бирга масжидга етаклаб боришимиз керак эканлиги!» дедилар.

Айбларни қидириш эмас, уларни чиройли тўғирлаш керак.

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

🔖Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:

📌“Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади”, дедилар.

📝(Имом Термизий ривоятлари.)

T.me/qalb_sozim
​​☀️Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради. Таҳажжудга эса инсониятнинг Роббиси
чақиради.🌿

Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар
эшитади, холос.🌿

Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.🌿

Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.🌿

🤲АЛЛОҲИМ! ТАҲАЖЖУДНИ БИЗЛАР УЧУН СЕВИКЛИ ҚИЛГИН, УНИ ҚАЛБЛАРИМИЗГА ОРОМБАХШ ҚИЛГИН!

Изоҳ: Албатта, фарз намози ҳар қандай намоздан устундир. Аммо бу ерда таҳажжуд намозини ўқишга ана шундай гўзал тарғиб қилиняпти.

Каналга обуна бўлинг!👇

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
وَالَّذِينَ هُمْ بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَ

Ва Роббиларига ширк келтирмайдиганлар..

وَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آتَوْا وَقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَىٰ رَبِّهِمْ رَاجِعُونَ

Ва берадиган нарсаларини, албатта, Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берурлар..

أُولَٰئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ

Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша(яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар..

وَلَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَلَدَيْنَا كِتَابٌ يَنْطِقُ بِالْحَقِّ ۚ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари таклиф қилмасмиз. Ҳузуримизда китоб бор. У ҳақни сўзлайдир. Уларга зулм қилинмас..

http://T.me/qalb_sozim
​​Гуноҳ сабабли шодланишинг Аллоҳнинг наздида гуноҳдан ҳам оғирдир.........


Гуноҳ қилаётиб кулишинг Аллоҳнинг наздида гуноҳдан ҳам оғирдир.......


Бир гуноҳга (қила олмаганинг учун) хафа бўлишинг Аллоҳнинг наздида гуноҳдан ҳам оғирдир........

Маъсиятни ўтказиб юборганинг учун маҳзун бўлишинг тарозида маъсиятнинг ўзидан ҳам оғирдир.


Гуноҳ қила туриб, уни яширишга урунмаслигинг Аллоҳнинг наздида минглаб гуноҳдан ҳам оғирдир.


Одамлардан қўрқиб, одамлардан ҳаё қиласан-у, одамларнинг Роббидан ҳаё қилмайсанми?....

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар.
Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир.


﴾ Мутоффифун сураси, 15-16-оятлар﴿

Руҳий алам баданга бериладиган аламдан кўра оғирроқдир. Тафаккур қилиб кўринг! Аллоҳ таоло Ўзини кўриш неъмати берилмаслик азобини дўзах азобидан муқаддам қўймоқда.

Аллоҳим, карим юзингга назар солиш лаззатидан бизни маҳрум қилма!🤲
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
РАСУЛУЛЛОҲ МЎЖИЗAЛAРИ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам мўъжизалар кўрсатганмилар?
- Ҳа. «Сияри набий» ва «Таворихи анбиё» китобларида бу ҳақда кўп баён қилинган.

🌱 Биринчиси: кофирлар у кишини синамоқ учун мўъжиза сўрашганида, ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатганлар. Ойнинг бир бўлаги тоғнинг бир томонида, иккинчи бўлаги бошқа томонида кўринган.
🌱 Иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом Aбу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан Маккадан Мадинага келганларида Aбу Aйюб Aнсорий икки кишилик таом келтирганлар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aбу Aйюбга Мадина шаҳри улуғларини мажлисга чақиришни буюрганлар. Бир юз саксон киши йиғилган ва ҳаммалари таомни тановул қила бошлаганлар. Aммо мўъжиза туфайли таом сира камаймаган.
🌱 Учинчиси: Ҳудайбия саҳросида уруш пайти саҳобалар ташна бўлишади. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо билан сув чиқарадилар. Жами аскарлар тўйиб сув ичадилар.
🌱 Тўртинчиси: яна ўшандай ҳолатларнинг бирида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим коса сувга бармоқларини соладилар ва косага сув тўлиб, етмиш-саксон киши у сувдан ичадилар.
🌱 Бешинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч юз кишилик мажлис чақирадилар. Бир кичик лаганда хурмо қўядилар, мажлис аҳли хурмодан қанча тановул қилса ҳам ҳеч тугамаган.
🌱 Олтинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир яҳудий аёл заҳарланган гўшт келтирганида, гўшт: «Мен заҳарланганман», деган экан.
🌱 Еттинчиси: бир бўри, эчки ва туя Пайғамбаримизнинг мўъжизалари туфайли тилга кирган.
🌱 Саккизинчиси: бир киши: «Пайғамбар эканлигингизга гувоҳингиз борми?» деб сўраганида, бир дарахт Расул алайҳиссаломнинг ёнларига келиб шаҳодат калимасини айтган ва қайтиб жойига бориб турган.
🌱 Тўққизинчиси: Хандақда уруш пайти бир дона арпа нонига барака келиб, минг киши тўйган.
🌱 Ўнинчиси: Ҳунайн урушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душман қўшинига бир ҳовуч тупроқ сепганларида, уларнинг кўзларига тупроқ тўлиб, мағлубликка гирифтор бўлган эди.
🌱 Ўн биринчиси: ул зот тасбеҳ ўгирганларида, тасбеҳ тошларидан «Субҳаналлоҳ», деган овоз эшитилган.
🌱 Ўн иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом қариндошларининг хайр-дуоларини қилиб турганларида, уйнинг деворларидан «Омин» деган овоз эшитилган.
🌱 Ўн учинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни суяниб хутба ўқийдиганлари хурмо ёғочидан айрилганларида, у ёғоч устун ғамгин йиғи овози чиқарган.
🌱 Ўн тўртинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта мўъжизалари - Қуръони каримдир.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Сизлар уйқудан аввал исмид (сурмасидан) қўйинглар. Чунки у кўзни ўткир қилади, киприкни ўстиради”.
Шарҳ:
Демак, исмид сурмасини айнан уйқудан олдин қўйиш фойдаси кўпроқ экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир тавсияларида уммат учун улкан манфаатлар бор.
Муҳим эслатма: Сурма қўйиш ҳақидаги тавсиялар кўзи соғлом кишиларга тегишли. Кўзида бирон муаммо бор беморлар шифокорга мурожаат қилишлари керак. Зеро, исмид ва шу каби сурмалар кўзи хаста инсонлар учун зарар келтиради.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
34. АЛ-АЗИЙМ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim

Зикр фойдалари:

1. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрда нур бўлади.
2. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
3. Қалбда бир қасоват бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса уни кетказа олмайди.
4. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

📚"Нақшбандия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам!
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа сураси, 123 оят).
2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур", (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу инсон учун ҳаёт формуласи бўлиб, танлаш ўзининг ихтиёридадир.

http://T.me/qalb_sozim
Намоз

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб:
- “Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?” - деб сўради. “Ҳа” - деди Ҳотам.
“Намозни қандай ўқийсиз?” - сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: - “Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан”.
Исом ибн Юсуф: - “Намозни жуда яхши адо қилар экансиз” - деди.
(“Солиҳлар гулшани”)

http://T.me/qalb_sozim
Бир қози айтади:

Ўттиз йилдан буён маҳкамага ота-онасига оқ бўлган бирорта аёл киши келмаган.

Оқ бўлиб маҳкамага келганларнинг барчаси эркаклардир.

Шу билан бирга қиз фарзанд кўрса хафа бўладиганларни борлиги қизиқ!

💌 Doslarga yuboring📤

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Имтиҳон

Бир куни шайтон алайҳи лаъна Исо (а.с.) ёнларига келиб:
– Эй, Исо! Модомики, сен Роббингга шунчалик ишонар экансан, шу баландликдан ўзингни ташлаб юбор. Кўрайликчи, У сени қутқариб қолармикан?! – дебди.

Исо (а.с.) зукколик билан:
– Эй, Иблис! Қул Роббисини имтиҳон қилмайди!!! – дебдилар.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан

http://T.me/qalb_sozim
"У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейди" (Фажр сураси, 24-оят).

Олдингизда қабр эгаларининг орзулари турибди. Мудом жонингиз танангизда экан, тирикликни ғанимат билинг!

http://T.me/qalb_sozim
 📎#Долзарб_мавзулардан

⚠️ АГАР ГУНОҲ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГ…

Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳузурига келиб:
- Ҳазрат менга ёрдам берсангиз, нафсим мени гуноҳ ишларни қилишга буюради, – деди.
- Агар нафсинг гуноҳ ишларни қилишига жим қараб турсанг, албатта гуноҳкор бўласан ... Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундай ёмон одатдан қутулишинг зарур, бунинг учун бешта маслаҳатимга амал қиласан.
Киши рози бўлди
- Агар гуноҳ қилишни истасанг, Аллоҳ сени кўрмайдиган жойда қилгин.
У киши ажабланиб:
- Субҳаналлоҳ... қандай қилиб ундан яширинаман...?
Ахир у барча сирлардан воқифку” деди
- Шундай экан Аллоҳ сени кўриб турган ҳолида унга гуноҳ қилишга уялмайсанми? деганларида, ҳалиги киши бир
пас жим бўлиб қолди.
- Агар гуноҳ қилишни истасанг Аллоҳни еридан бошқа жойда қилгин.
- Қандай қилиб.. ахир ҳамма ер уники бўлса.
- Баракалла.. бутун борлиқ уники, қандай қилиб Уни ерида яшаб Унга гуноҳ қилиш мумкин....?
- Агар гуноҳ қилишни хоҳласанг у берган неъматлардан танаввул қилма.
- Бунақада қандай яшайман..!? Ахир дунёдаги барча неъматлар уники бўлса...?
- Кўрдингми У ҳам таомлантирса, ҳам суғорса, ҳар доим сени ўз паноҳида сақласа, қандай қилиб унга гуноҳ қиласан?
- Бир кун келиб сени жонингни олишга фаришталар келади,уларга : “ Тўхтанглар қилган гуноҳларимга тавба қилиб, савоб ишларни қилиб олай” дегин.
- Қандай қилиб, ахир улар мени ихтиёрим билан иш қилмайдиларку…?
- Баракалла, чунки Аллоҳ таоло Ўзининг китобида
шундай деган:
ﻭﻟﻦ ﻳﺆﺧﺮ ﺍﻟﻠﻪ ﻧﻔﺴﺎ ﺍﺫﺍ ﺟﺎﺀ ﺃﺟﻠﻬﺎ
ﻭﺍﻟﻠﻪ ﺧﺒﻴﺮ ﺑﻤﺎ ﺗﻌﻤﻠﻮﻥ
▪️Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Зеро, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир.
- Қиёмат куни азоб фаришталари келиб, сени дўзахга олиб кетмоқчи бўлса улар билан бормагин.
- Бу иш қўлимдан келмайди, ахир мени уларга кучим етмайди? дедида, ўз қилмишларига пушаймон бўлиб:
- Аллоҳдан ўзга меҳрибон зот йўқдир ва шояд у менга ўхшаган жоҳилларни кечирса?
Шундан сўнг умрининг охиригача қилган гуноҳ ишларига Аллоҳдан кечиришини сўраб, солиҳ бандалардан бўлди.
Аллоҳ умр дафтаримизни сўнги зарварақларини гўзал тарзда ниҳоялашни барчамизга насиб этсин…
Амин….

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim