Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
285 subscribers
12K photos
612 videos
7 files
3.01K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқанд вилояти
#Дала назорати

Пастдарғом тумани Чандиробод ММТП “Зулайҳо Адиба” ф/х нинг 16 га ҳамда “Шохижаҳон қорсоқ” ф/х нинг 18 га ловия майдонида зараркунандалардан нўхат донхўри, касалликлардан энг кўп зарарлайдиган антракноз, бактериоз, илдиз чириш ва ун шудринг касалликларига қарши, “Омонқулов Шерзод пахта даласи” ф/х нинг 14 га мош майдонида фузариоз, аскохитоз, сариқ мозаика, зараркунандалардан чертмакчи қўнғизлар, шиллиқ қурт, дала қандаласи кабиларга қарши дала назоратлари олиб борилди.

Шунингдек, Оқдарё туманидаги М.Улуғбек MMTП ҳудудидаги “Оқдарё Одилжон даласи” фермер хўжалигининг 14 га ғўза майдонида “Кўсак қурти” ва “Ўргимчаккана” зараркунандаларига қарши дала назорати олиб борилди.

Ҳудудларда дала назорати ва дала мониторинглари давом этмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Дала назорати
#Жомбой тумани

Бугунда ҳар қандай қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб яхшигина даромад олиш мумкин. Жомбой тумани “Журият” МФЙ ҳудудида жойлашган “Журият кенг даласи” фермер хўжалигида ҳам иккинчи экин сифатида 1 гектардан зиёд майдонга турпнинг “Содиқ” ва “Куз ҳадяси” навлари экилиб парвариш қилинди. Парвариш чоғида албатта экинлар Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Жомбой туман бўлими инспекторлари томонидан доимий назоратда бўлди.
Турп илдизмеваси аслида углеводлар, витаминлар, ферментлар, хушбўй моддалар ва минерал тузларга бой бўлиб, у инсон организми жигар, буйракни тозалайдиган пархез маҳсулот ҳисобланади. Турп уруғларини ерга қадашдан олдин албатта ўтмишдош экин қолдиқларидан, уруғлари эса аралашма бошқа уруғлардан тозаланган бўлиши керак. Парвариш чоғида доимий бегона ўтлардан тозалаб туриш талаб этилади.
Турп экинлари ҳам бошқа экинлар каби касаллик ва зараркунандалар билан зарарланади. Парвариши давомида туман инспекторлари узунбурун, шира, барг бургалари, ун-шудринг ва оқ чириш каби касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича фермер хўжалик иш юритувчиларига тавсиялар ва маълумотлар беришиб келган. Ҳозирда ҳосил даладан йиғиштириб олинмоқда. Кейин эса сараланади, сақлашга ёки сотишга тайёрланади. Ҳосилни йиғиш, саралаш ва ташиш вақтида илдизмваларини уринтирмасликка, шикастламасликка ҳаракат қилиш керак, чунки зарарланган илдизмевалар яхши сақланмайди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Дала назорати

2023 йил ғалла ҳосили учун ерга қадалган буғдой ҳозирда анча қулоч ёзиб қолган. Албатта, фитосанитар тоза ва сифатли ғалла маҳсулотини олиш учун майсалар униб чиққандан то ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар парваришлаш талаб этилади.
Юқори агротехника, буғдойни маҳаллий ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириб касаллик ва зараркунандаларга бардошли қилиб ўстириш келгусида ғалладан мўл ҳосил олиш имконини беради. Шундай экан, бугунги кунда Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг назорати остида ҳудудий бўлим инспекторлари ғалла экилган майдонларда доимий дала назоратларини олиб бориш каби юмушларни тўғри йўлга қўйишган. Хусусан, бугун 28 ноябр куни иштихон Қайчили Механизатори MMTП қарашли “Илхом далалари” фермер хўжалигининг 15 гектарли ғалла майдони назоратдан ўтказилди. Ғалла майдонида биринчи суғориш ишлари якунланиб иккинчи суғориш ишлари бошланган. Шунингдек, Пастдарғом тумани Ш.Рашидов 2 ММТП га қарашли “Сарвар хола” фермер хўжалигининг 35 гектарли ғалла майдонида ҳам дала нозорати олиб борилди. Ғалланинг бугунги ҳолати яхши иккинчи марта суғориш ишлари якунланган, ғалла тўлиқ униб чиққан, 1 гектар ғаллага 5 кг аммофос ва 3 л гумми эритмаси билан ишлов берилмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube