Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
280 subscribers
11.8K photos
600 videos
7 files
2.95K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқанд вилояти
#Нарпай тумани

Нарпай туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги “Сайфи Қувонов” фермер хўжалигининг 6 гектар майдонига экилиб парваришланаётган мош экинларида баргдан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ушбу тадбирлар Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Нарпай туман инспекторлари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти

2023 йил картошка ҳосили учун уруғлик картошка заҳирасини тўлдириш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Тойлоқ туманидаги картошкачилик ИТИ совутиш омборида 75 тонна, “Дилмуроджон ишонч” совутиш омборида 300 тонна;

Самарқанд туманидаги “Суюнов Акбар Қодирович” фермер хўжалигининг совутгичида 30 тонна, “Янги ариқ мева сабзавот 777” фермер хўжалигининг совутгичида 45 тонна;

Булунғур туманидаги “Парвина Фарангиз” агро фермер хўжалиги совутгич омборхонасида 400 тонна уруғлик картошка заҳиралари тўпланиб, ушбу заҳираларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими инспекторлари томонидан назорат ишлари доимий олиб борилмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд тумани

2023 йил ғалла ҳосили учун уруғлик донларни дорилаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Самарқанд туманидаги “Самарқанд дон кластери” да жами 2 231 630 кг уруғлик ғалла жамғарилган бўлиб, шундан 651 870 кг ғалла “Баҳор” препарати билан, қолган уруғлик ғалла эса “Геркулес” перепарати билан дориланмоқда.

Туманда келгуси йил ҳосили учун уруғлик ғаллани дорилаш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд тумани

Картошка заҳирасини назорат қилиш жараёнида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

2023 йил картошка ҳосили учун уруғлик картошка заҳирасини тўлдириш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд туманидаги “Шахзоджон Агро Стар” фермер хўжалигининг совутгичли омборхонасидаги 10 тонна, “Мароқанд файзли узумлари” фермер хўжалигининг совутгичли омборхонасидаги 22 тонна уруғлик картошка заҳиралари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими инспекторлари томонидан назорат қилинди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Дала назорати

Пастдарғом тумани Чандиробод ММТП “Зулайҳо Адиба” ф/х нинг 16 га ҳамда “Шохижаҳон қорсоқ” ф/х нинг 18 га ловия майдонида зараркунандалардан нўхат донхўри, касалликлардан энг кўп зарарлайдиган антракноз, бактериоз, илдиз чириш ва ун шудринг касалликларига қарши, “Омонқулов Шерзод пахта даласи” ф/х нинг 14 га мош майдонида фузариоз, аскохитоз, сариқ мозаика, зараркунандалардан чертмакчи қўнғизлар, шиллиқ қурт, дала қандаласи кабиларга қарши дала назоратлари олиб борилди.

Шунингдек, Оқдарё туманидаги М.Улуғбек MMTП ҳудудидаги “Оқдарё Одилжон даласи” фермер хўжалигининг 14 га ғўза майдонида “Кўсак қурти” ва “Ўргимчаккана” зараркунандаларига қарши дала назорати олиб борилди.

Ҳудудларда дала назорати ва дала мониторинглари давом этмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Cеминар

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Самарқанд минтақавий филиали илмий ходимлари томонидан Пастдарғом туманидаги “Тепа” фермер хўжалигида “Ғўзани вегетация даврида барги орқали биостимуляторлар билан озиқлантириш, ишлов бериш муддати ва меъёрлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар хусусан, ғўзани суғориш, озиқлантириш, чилпиш, бегона ўтлар ва касалликларга қарши курашиш, яқинда амалга оширилиши керак бўлган дефолиация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича бажариладиган ишлар белгилаб олинди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти

Нуробод шаҳрида туман Ободонлаштириш бошқармаси ва Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими инспекторлари билан биргаликда, шаҳар истироҳат боғи ва барча кўчалар бўйлаб экилган 10 000м2 майдондаги манзарали дарахтларга арча унсимон қуртига қарши БИ-58 ва Нурелл-Д препаратлари билан намли кимёвий ишлов берилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Самарқанд вилояти

Нарпай туман "Оқтош дон" АЖ га қарашли "Зиробулоқ" уруғлик буғдой дорилаш цехида "Яксарт" элита навли уруғлик буғдой "Баҳор" уруғ дорилагич билан 0,7 л/тн ҳисобда дориланмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Самарқанд вилояти

Уруғлик картошкани совутгичли омборхоналарга олиш ишлари давом этмоқда.

Иштихон туман инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида тумандаги “Ибодулла Нуруллаев” фермер хўжалигидаги 12 тонна уруғлик картошка оддий ҳимояланмаган жойда, уруғликнинг усти эса қуритилган беда ёпилган ҳолатда сақланаётгани аниқланди. Хўжалик раҳбарига зудлик билан уруғликларни соқутгичли омборхоналарга ўтказиш лозимлигини таъкидланди. Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, жойларда тарғибот ишлари ҳамда оддий ҳимояланмаган жойларда сақланаётган уруғлик картошкаларни совутгичли омборларда сақлаш каби тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.
Бугунда Самарқанд вилоятида уруғлик картошканинг R1 авлодидан жорий йилнинг 21 август ҳолатигача 18 238 тонна...

Ҳозирда уруғлик картошкани совутгичли омборхоналарга олиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд тумани

Феромон тутқичлар назорат қилинмоқда.

Барчамизга феромон тутқичларнинг фойдали жиҳатлари ва афзалликлари маълум. Феромонлар зараркунанда ҳашаротларнинг тарқалишини прогнозлаштиришда катта аҳамиятга эга. Ҳозирда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида кўпгина қишлоқ хўжалик экинлари экилмоқда. Жумладан, Самарканд туманидаги Мароқанд ММТП ҳудудига қарашли “Ҳазратқул Бекбоев” фермер хўжалигининг 1 гектар ҳамда, Гулистон ММТП ҳудудидаги “Аҳмаджон Азимов” фермер хўжалигининг 1.2 гектар ғалладан бўшаган майдонларига экилган кечки картошка экинларига феромонлар ўрнатилган бўлиб, уларда доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube