Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
289 subscribers
12.1K photos
615 videos
7 files
3.03K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Даланазорати
#Самарқандвилояти
#Пахтачитумани

Зараркунандаларнинг тарқалишини олдини олиш, ариқ-зовурларни, дала атрофларини бегона ўтлардан тозалаш, мевали боғларда кузги-қишки агротехник тадбирларни вақтида амалга ошириш қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва мўл ҳосил олиш гаровидир. Айнан шу мақсадда, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлим инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан кунлик дала назоратлари олиб борилмоқда.
👉 Мана бугун Пахтачи тумани ҳудудидаги бир қатор ф/х ларида шу каби назоратлар ўтказилди. Жумладан,
📌 "Р.Маҳмонов" ММТП ( муқобил машина трактор парки) ҳудудидаги "А.Тухтаев боғлари" ф/х га қарашли 12 га токзорда кесиш, кўмиш ва ҳудудни бегона ўтлардан тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, "Қ.Ражабов" ММТП ҳудудидаги "Нилуфар Самадулла меваси"ф/х да 10 га олма боғида, "Тошкенжа таъмирчи" ММТП ҳудудида жойлашган "Сафаробод обод ерлари" ф/х 1,20 га боғда;
📌 "А.Аллаёров" ММТП га қарашли "Мукаррам қушлар улкаси" ф/х да 0,50 г ли боғда;
📌 "Тошкенжа таъмирчи" ММТП ҳудудида жойлашган "Худойберди Ғайбулла чинни боғи" ф/х да;
📌 "Обод Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги "Қийғос гуллаган боғ" ф/х да 8 га боғда;
📌"Навруз Пўлатчи" ММТП га қарашли "Бехрузбек Диёрбек" ф/х даги 1,13 га боғда;
📌 "Наврўз Пўлатчи" ММТП даги "Олмос Бобоназаров" ф/х даги 11,16 га олма боғларида кузги агротехник тадбирлар олиб борилди, олма тунлами, олма шираси ва қалқондорларга қарши курашиш чора тадбирлари юзасидан ф/х раҳбарларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР:
Ш.Рамазонов, А.Абдунабиев, О.Шамсиддинов, Ф.Пармонов

☝️Унутмаслик жоизки, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилмай туриб, юқори ҳосил олиб бўлмайди!

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#ДалаНазорати
#СамарқандВилояти
#ОқдарёТумани

КУЗГИ-ҚИШКИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР СИФАТЛИ ЎТКАЗИЛСА, МЎЛ ҲОСИЛГА ЗАМИН ЯРАТИЛАДИ.
Вилоятимизнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, кузги-қишки агротехник тадбирларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ.
“Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган халқ мақолидан келиб чиққан холда фермерларимизга кузда ер ҳайдаш тавсия қилинади. Кузги шудгорни сифатли амалга ошириш экинларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан бирга, мўл ҳосил олиш гарови ҳам ҳисобланади. Келгуси йил ҳосили учун эса муҳим пойдевор қўйилади.
Сўнги пайтларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳосилдорликни ошириш учун ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда мумкин қадар кимёвий усуллардан камроқ фойдаланиб, биологик ва ноанъанавий усулларни қўллашга эътибор кучайтирилмоқда.
Бу борада эса ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан доимий дала назоратларини олиб бориш йўлга қўйилган.Масалан, вилоятимизнинг Оқдарё туманидаги бир қанча ф/х ларида шу каби кузги-қишки агротехник тадбирларни сифатли олиб бориш мақсадида ф/х раҳбарларига керакли тушунчалар ва тавсиялар бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг 24-25-26 ноябр кунлари Оқдарё туман
📌 “Барака” ММТП ҳудудидаги “Ойбек Зоиров боғлари” ф/х да;
📌 “Қаҳрамон” ММТП га қарашли “Икром Жавоҳир далалари” ва “Мирзо чорва” ф/х да ҳамда “Пичоқчи Саидхон далалари ф/х да;
📌 “Даҳбет” ММТП га қарашли “Оқдарё Нурқул даласи” ф/х қарашли 3.4 га боғда ва 11 га ғалла майдонларида;
📌 “Пичоқчи” МФЙ да жойлашган "Пичоқчи Драй Фруcт" корхонасига қарашли боғларда;
📌 “Кумушкент” ММТП ҳудудидаги “Барака Чекин” ф/х ғалла майдонларида;
📌 “М.Улуғбек” ММТП га қарашли “Оқдарё Буриев Талат” ф/х да;
📌 “Оқдарё” МТП га қарашли “Оқдарё Бутанош Тараққиёти” ф/х да;
📌 “Наврўз” ММТП ҳудудидаги “Нурафшон Азизбек даласи” ф/х да;
Юқоридаги ф/х ларида агротехник тадбирлар, боғларда дарахтларга шакл бериш, дала майдонларида эса шудгорлаш, ариқ ёқаларини тозалаш ва ковлаш, кузги суғориш, буғдой майсаларининг униб чиқишини назорат қилиш каби дала назоратлари ўтказилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: Ю.Омонов, З.Aбдуғаффаров, Ж.Қахоров, Ш.Олимов, У.Очилбойев,
Д.Тоипов



Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA