Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
289 subscribers
12.1K photos
615 videos
7 files
3.03K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Иссиқхона
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Оқдарётумани

▶️ Бугунги кунда аҳоли орасида цитрус мевалар ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларига бўлган талаб бошқа барча мевали экинлар орасида машҳурлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради десак муболаға бўлмайди.
🍋 Мамлкатимизда асосан лимон, камроқ майдонларда мандарин ва апельсин етиштирилади. Шу билан бирга, ҳимояланган жойларда мандарин етиштириш учун ҳам кенг имкониятлар мавжуд, лекин улар ҳам касаллик ва зараркунандалардан ҳоли эмас.
Шундай экан, жорий йилнинг 12 ноябр куни вилоятимизнинг Оқдарё тумани “Бошдархон” МФЙ ҳудудидаги “Қирқфархон” қишлоғида яшовчи З.A хонадонидаги иссиқ хонасида етиштирилаётган мандарин ўсимликлари ва пишиб етилган мевалари карантин назоратидан ўтказилди. Назорат давомида ўстирилаётган ўсимликларда ҳамда меваларида касаллик ва зараркунандалар аниқланмади, лекин иссиқхона эгаларига цитрус меваларни зарарлайдиган оққанот, сохта қалқандор, ўргимчаккана ҳашаротларига, ун-шудринг, занг, қора моғор касалликларига қарши ва профилактика чора-тадбирлари борасида тушунчалар ва тавсиялар берилди. Иссиқхонадан қўшимча даромад олиш учун редиска экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Aгроном энтомолог: Ш.Олимов

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Иссиқхоналар
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Иштихонтумани
#Нарпайтумани
#Оқдарётумани

Кўпчилик иссиқхоналарда сабзавотларни етиштиришда ўсимликларни яхши ҳимоя қилиш узоқ муддатли ҳосил беришнинг калити деб билишади. Бироқ, ҳар доим ҳам бундай эмас. Ҳароратнинг ўзгариши, намлик, қўшни экинларнинг мос келмаслиги ҳам уларнинг турли касалликларига олиб келади. Ёпиқ майдонларда етиштирилаётган ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш эса юқори ҳосил гаровидир.
Жорий йилнинг 18-19 ноябр кунлари Иштихон, Нарпай, Оқдарё туманларидаги иссиқхоналарда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан дала фитосанитар назоратлари олиб борилди.
Иштихон туманида “Суюнов Жўра бобо” ф/х даги иссиқхонасида;
ИНСПЕКТОР: A.Aмиров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Абсаматов

Нарпай туманидаги “Нарпай шодлиги” хусусий корхонаси иссиқхонасида ҳамда “Дидан” маҳалласида яшовчи Б.Р хонадони иссиқхонасида;
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Эрназаров

Оқдарё тумани “Барака” ММТП ҳудудида жойлашган "Далержон Зураффо" МЧЖ га тегишли 1га “Сам Грин Аграхаус” МЧЖ га қарашли 2 га ҳамда “Азизжон” МЧЖ га қарашли 3га иссиқхоналарида дала фитосанитар назоратлари ўтказилди.

1 га ва 2 га майдонли иссиқхонада бодринг нави “Мултстарт” экилганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганлиги ҳамда электр таъминотида узулишлар бўлганлиги туфайли палакларда совуқ уруш ҳолатлари кузатилди.3 га майдонга помидор нави "Муанна" экилиб парвариш қилинмоқда, унда ҳеч қандай зарарланиш аломатли кузатилмади.
Иссиқхона шароитида етиштирилаётган юқоридаги маҳсулотларнинг ҳолатига қараб тегишли ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Касаллик зараркунанда хашоратлар ва бегона утлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис: О.Шакаров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: А.Дусқобилов, Д.Тоипов, Ж.Қаҳҳоров, З.Абдуғоффоров, У.Очилбоев, Ю.Омонов, Ф.Ҳамроқулов, Ш.Олимов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Самарқандвилояти
#Оқдарётумани

“Яшил макон” умуммиллий
“Долзарб 40 кун” лойиҳаси давом этмоқда!

🌱 Бугун Оқдарё туманида манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

🌱 Оқдарё тумани “Кумушкент” МТПга қарашли "Кумуш жаводбек" даласи фермер хўжалиги ерларида 450 туп тут дарахти кўчатлари ва 210 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

🌱 Оқдарё тумани “Қаҳрамон” МТП га қарашли “Икром Жавоҳир Далалари” фермер хўжалиги ерларида 250 туп манзарали дарахтлар ва 650 туп тут дарахти кўчатлари ўтқазилди.

🌱 Оқдарё тумани “Кумушкент” МТПга қарашли "Беш терак ҳосили" фермер хўжалиги ерларида 200 туп тут дарахти кўчатлари ўтқазилди.

AГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: Ю.Омонов, У.Aчилов.

Оқдарё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#ДалаНазорати
#СамарқандВилояти
#ОқдарёТумани

КУЗГИ-ҚИШКИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР СИФАТЛИ ЎТКАЗИЛСА, МЎЛ ҲОСИЛГА ЗАМИН ЯРАТИЛАДИ.
Вилоятимизнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, кузги-қишки агротехник тадбирларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ.
“Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган халқ мақолидан келиб чиққан холда фермерларимизга кузда ер ҳайдаш тавсия қилинади. Кузги шудгорни сифатли амалга ошириш экинларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан бирга, мўл ҳосил олиш гарови ҳам ҳисобланади. Келгуси йил ҳосили учун эса муҳим пойдевор қўйилади.
Сўнги пайтларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳосилдорликни ошириш учун ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда мумкин қадар кимёвий усуллардан камроқ фойдаланиб, биологик ва ноанъанавий усулларни қўллашга эътибор кучайтирилмоқда.
Бу борада эса ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан доимий дала назоратларини олиб бориш йўлга қўйилган.Масалан, вилоятимизнинг Оқдарё туманидаги бир қанча ф/х ларида шу каби кузги-қишки агротехник тадбирларни сифатли олиб бориш мақсадида ф/х раҳбарларига керакли тушунчалар ва тавсиялар бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг 24-25-26 ноябр кунлари Оқдарё туман
📌 “Барака” ММТП ҳудудидаги “Ойбек Зоиров боғлари” ф/х да;
📌 “Қаҳрамон” ММТП га қарашли “Икром Жавоҳир далалари” ва “Мирзо чорва” ф/х да ҳамда “Пичоқчи Саидхон далалари ф/х да;
📌 “Даҳбет” ММТП га қарашли “Оқдарё Нурқул даласи” ф/х қарашли 3.4 га боғда ва 11 га ғалла майдонларида;
📌 “Пичоқчи” МФЙ да жойлашган "Пичоқчи Драй Фруcт" корхонасига қарашли боғларда;
📌 “Кумушкент” ММТП ҳудудидаги “Барака Чекин” ф/х ғалла майдонларида;
📌 “М.Улуғбек” ММТП га қарашли “Оқдарё Буриев Талат” ф/х да;
📌 “Оқдарё” МТП га қарашли “Оқдарё Бутанош Тараққиёти” ф/х да;
📌 “Наврўз” ММТП ҳудудидаги “Нурафшон Азизбек даласи” ф/х да;
Юқоридаги ф/х ларида агротехник тадбирлар, боғларда дарахтларга шакл бериш, дала майдонларида эса шудгорлаш, ариқ ёқаларини тозалаш ва ковлаш, кузги суғориш, буғдой майсаларининг униб чиқишини назорат қилиш каби дала назоратлари ўтказилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: Ю.Омонов, З.Aбдуғаффаров, Ж.Қахоров, Ш.Олимов, У.Очилбойев,
Д.Тоипов



Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#СамарқандВилояти
#ОқдарёТумани
#ЖомбойТумани
#ИштихонТумани

❇️ Мамлкатимизда сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада тадбиркорларга катта қулайликлар яратилади. Чет элга чиқарилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳар томонлама сифатли ва зарарланмаган бўлиши талаб этилмоқда. ❇️ Бунинг учун фитосанитар назоратининг ўз вақтида бажарилиши маҳсулотлар экспорти сифатига катта ижобий таъсир кўрсатади. Натижада фитосанитария ҳолат яхшиланади ва чет элга зарарланмаган маҳсулотлар экспорт қилиниши таъминланади.
❇️ Шундай экан, жорий йилнинг 29 ноябр куни вилоятимизнинг Оқдарё, Жомбой ва Иштихон туманлари бўлим инспекторлари томонидан четга экспорт қилинаётган бир қанча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари фитосанитар назоратдан ўтказилди.
♻️ Окдарё туманидан Туркия давлатига чиқаётган 22 000 кг фасоль маҳсулотида;
Инспектор: А.Султонов

♻️ Жомбой туманида жойлашган “LONG JIANG LLC” га қарашли омборхонадан эскпортга йўналтирилаётган 52 тонна мош маҳсулотлари;
Инспектор: Б.Уролов

♻️ Иштихон туманида жойлашган “DAMIR INVEST” корхонасидан 21 000 кг майиз ҳамда 1 000 кг қўритилган олхўри маҳсулотлари фитосанитар назоратдан ўтказилди.
Инспекторлар: Б.Абсаматов, А.Амиров

☝️Бир сўз билан айтганда, ўсимликлар карантини бўйича қабул қилинган янги қарор халқимизнинг моддий фаровонлигини кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA