QarDU. San'atshunoslik fakulteti.
233 subscribers
997 photos
90 videos
12 files
313 links
Qarshi davlat universiteti San'atshunoslik fakultetining onlayn tanlovlar kanali
👇👇Murojaat uchun👇👇
@Feruza_R_Sh
Download Telegram
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Ёшлар_куни
#Ректор_табриги

Қадрли ёшлар!

Сизларни бугунги қутлуғ байрам – Ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз юксак таҳсинга сазовордир.

Сиз она Ватанимизнинг, элу юртимизнинг мустаҳкам ишончи, порлоқ келажаги, эртамизнинг умидисиз! Яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг бугунги ва эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганини ҳар биримиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Сизларни яна бир бор бугунги байрам - Ёшлик, Шижоат, Куч-қудрат ва Матонат айёми билан чин дилдан қутлаб, ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети
ректори, профессор

👉
@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Ректор_табриги
#Байрам_муборак

🇺🇿 ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

⚡️Қадрли ҳамкасблар, азиз талабалар!

Ўзлигимизни англашдек, инсоний шаънимиз, қадр-қимматимизни сақлашдек шарафга, ҳурликни чин маънода ҳис эта олишдек бахтга муяссар бўлганимизнинг 31 йиллик тантанаси билан Сиз азизларни қутлашдан беҳад мамнунман.

Албатта, бундай шараф ва бахтни халқимиз осонликча қўлга киритмаганига тарих шоҳид. Ушбу айём кунлари бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз.

Шубҳасиз, мустамлакачилик кишанларидан озод бўлиш ва ўз мамлакатининг мустақиллиги учун жон бериб курашган ота-боболаримиз хотираси шу заминда унган авлодлар онгу шуурида, қалб қўрида мангу сақланади, уларнинг номлари инсоният тарихидан абадий ўрин олади.

Батафсил ушбу ҳаволада: https://qarshidu.uz/uz/news/2768-yangi-ozbekistonda-el-aziz-inson-aziz

🌐
@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#ректор_табриги

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан
ректор табриги

Муҳтарам профессор-ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар!

Ҳар биримизнинг онгимиз, руҳиятимизда инсоний фазилатларни камол топтиришда, илм зиёсидан баҳра олишимизда, қолаверса, қалбларимизда одамийлик, меҳр-оқибат, эзгулик уруғларининг чуқур илдиз отишида устоз ва мураббийларнинг нақадар муҳим ўрин эгаллашларини ифода этиш мушкул.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети
ректори, профессор

🌏 Батафсил:
https://qarshidu.uz/uz/news/2850-1-oktyabr-oqituvchi-va-murabbiylar-kuni-munosabati-bilan-rektor-tabrigi

👉
@rektor_qarshidu
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Конституцияга_30_йил
#Ректор_табриги

Муҳтарам юртдошлар!

Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдираман.

Конституциямиз шукуҳи дилларга қувонч улашаётган шу кунларда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Қарши давлат университетида ҳам талаба-ёшларга қулайлик яратиш йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини мамнуният билан эътироф этиш лозим. Айтиш мумкин, келажагимиз эгаларининг сифатли таълим олишлари учун муносиб шароит ҳозирлаш пировард мақсадимизга айланган.

Яна бир бор Бош қомусимизнинг 30 йиллиги юртдошларимизга муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва оилавий бахт тилайман. Ҳар биримиз она Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшишда давом этайлик!

Дилмурод Набиев,
Қарши давлат университети
ректори, профессор

👉@rektor_qarshidu
#ректор_табриги
#муҳим_сана

Ассалому алайкум қадрли ёшлар!
Барчангизни 30 июнь “Ёшлар куни” байрами билан самимий табриклайман.


Бу – келажакка дадил қараётган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, илм сирларини изчил ўрганаётган, Ватан тақдирини ишониб топширишга арзийдиган ёшлар байрамидир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ёшларни илмли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлини топишлари учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қўйилган мустаҳкам қадамингиздир.

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим асосида ишлар олиб борилаётганлиги, талаба-ёшларимизнинг ижтимоий фаоллиги, университет ҳаётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини барчамиз миннатдорчилик билан эътироф этамиз.

Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш - дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!
Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми - Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети
ректори, профессор

👉@qarduuz 👈