ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
6.52K subscribers
1.49K photos
2.36K videos
5 files
5.92K links
Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
ҲАРОМ НАРСА ҲАРОМЛИГИЧА ҚОЛАДИ
#Ҳикмат
Ҳаром нарса ҳаромлигича қолади, агар уни ҳамма қилаётган бўлса ҳам!
Ёлғиз ўзинг қолсанг ҳам, ўзлигингдан чекинма!

👉 @Shayx_MuhammadSodiq
БИР КИМСА САБАБЛИ

#Ҳикмат

Бир кимса сабабли дунёдан нафратланган киши худди суваракдан қутулиш учун бутун уйига ўт қўйган кишига ўхшайди.

👉 @Shayx_MuhammadSodiq
УЧ НАРСА АЁЛЛИК ЛАТОФАТИНИ КАМАЙТИРИБ ЮБОРАДИ

#Ҳикмат

Уч нарса аёллик латофатини камайтириб юборади: итоатсизлик, асабийлашиш ва овозни кўтариш.

👉 @Shayh_Muhammadsodiq
@islomuz_kanal #Ҳикмат

Эркак баркамол аёлни орзу қилади

Эркак баркамол аёлни орзу қилади.

Аёл ҳам баркамол эркакни орзу қилади.

Билишмайдики, Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириб, баркамол қилсин деб яратган.
АХЛОҚИНГ БИЛАН БОЙ, ҚАНОАТИНГ БИЛАН БЕҲОЖАТ, ТАВОЗЕНГ БИЛАН УЛУҒВОР БЎЛ!

#Ҳикмат

Бобо ўз набирасига деди:
"Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама!
Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма!
Мажлисларда кўп гапирма!
Ўтирган ҳолингда салом берма!
Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма!
Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма!
Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма!
Ростгўй қасам ичмайди.
Ишончли киши ўзини оқламайди.
Ихлосли киши надомат қилмайди.
Олийжаноб киши миннат қилмайди.
Муҳаббат қилган малолланмайди.
Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол!
Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади.
Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан!
Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл.
Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.
Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин.
Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт.
Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими Қуръон сенда қаергача етиб борганида.
Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил!"

@bintusodiq
t.me/bintusodiq
#Ҳикмат | #Улашинг!

«Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.»
——————————
Каналимизга яқинларингизни таклиф қилинг. Канал ривожига хиссангизни қўшинг, бу ҳам бир даъват!

@Muhsin_Media

Обуна https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
#Ҳикмат | #Улашинг!

«Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.»
——————————
Каналимизга яқинларингизни таклиф қилинг. Канал ривожига хиссангизни қўшинг, бу ҳам бир даъват!

@Muhsin_Media
Дўстларга ҳам улашинг!!!
@Shayx_Muhammadsodiq
Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
#ҳикмат

Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, холос!
Ҳаракат қилиб қолинг!

Манба:@quranuz_kanali

«SHAYX MUHAMMADSODIQ» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
#ҲИКМАТ

Мусулмон икки дунё иши ва ташвишини тенг олиб боради. Мусулмон бўлмаган эса фақат дунё ишлари ҳақида бош қотиради.
Шу сабаб холис қараган одамга мусулмон киши дунёга қарши, унинг лаззатларига душмандек кўринади. Камига дунё фароғатига ундайдиган нафс ҳам номусулмон томонда, мусулмоннинг ишини хунук кўрсатади.
Шунинг учун мусулмон бошқаларга нисбатан икки баробар куч сарфлаши, икки карра ҳушёр бўлиши, хуллас икки дунёси учун тенг яшаши керак бўлади..

©Мубашшир Аҳмад

☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом дини илм дини.
#ИЛМ #КИТОБ #ҲИКМАТ
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

Насаий, Байҳақийлар ривояти.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
@islomuz_kanal #Ҳикмат

Рўзанинг фойдаларидан:

– Тақволи ҳаётга тарбиялайди.

– Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.

– Бошқаларни ҳис қилишни таълим беради.

– Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.

– Ҳусну хулқ сабоғидан дарс беради.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
#Ҳикмат

Эй ушбу ойнинг фазилатидан беэътибор қолган ғофил! Ушбу фурсатни (ғанимат) бил.

– Эй озор берувчи сўзларни гапирувчи, тилингни тий!

– Эй ишларидан масъул бўлган кимса, ақлингни йиғ!

– Эй тойилишлар билан кирланган кимса, булғанган нарсаларни тавба билан юв!

– Эй амал дафтарига барча қабоҳат ёзилган киши, амал дафтарингни тозала!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
#Ҳикмат

Шайх Муҳаммад ал-Aмин Шинқитийдан сўрашди: "Шайтон васвасаларини қувадиган нарса нима?"
У киши жавоб бердилар: "Aллоҳ таолонинг китобини тадаббур билан ўқимоқ".

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

#Ҳикмат

Нафсинг энг катта душманинг. Агар сен уни хайрли иш билан машғул қилмасанг, у сени ёмон иш билан машғул қилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

☑️ Каналга аъзо бўлинг👆
​​#Ҳикмат_вақти

👳🏻‍♂️🧕🏻- Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

👨🏻‍💼- Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🧕🏻 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

👰🏻‍♀️🤵🏻‍♂️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

👱‍♀️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🤵🏻‍♀️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🧑🏻‍⚖️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🤵🏻 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🤵🏻‍♀️🤵🏻🙎🏻👱‍♀️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

САВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керакми?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/35337

Барака - Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига ато қиладиган неъматдир.

• Агар барака молга тушса, уни кўпайтиради.

• Агар барака фарзандга тушса, уни солиҳ қилади.

• Агар барака вақтга тушса, уни обод (фойдали) қилади.

• Агар барака қалбга тушса, уни бахтли қилади.

Эй Аллоҳ, бизни барча нарсада барака билан ризқлантир, омин!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
#Ҳикмат.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг айблари йўқ эди. Шунинг учун улар одамларнинг айблари ҳақида гапиришарди. Натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди. Яна шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг айблари бор эди. Шунинг учун улар инсонларнинг айблари ҳақида гапиришдан сукут қилишарди. Натижада Аллоҳ уларни айбларини сатр қилди”

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq