🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
757 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​- Аям жиянлари ...хонни ёқтирадилар-да, - деди опамлардан бири.
- Тўғри, - дедилар аям.  - Ҳеч кўнглимни узолмаяпман. Лекин ўзингиз биласиз, ўғлим, уйланадиган киши сизсиз (бу пайтга келиб аям мени сизлаб бошлаган эдилар).
Мен индамадим.
Ўтириш тарқаб, аям холи қолгач, қаршиларига тиз чўкдим.
- Аяжон, - дедим. - Сиз менга кимни маъқул кўрсангиз ўшанга уйланаман. Сизнинг истаганингиз бўлсин.
Кўзларига ёш олиб, узундан узоқ дуо қилдилар..
Юқорида айтганимдек, аям қалбига киритган шу икки хурсандчилик сабабли Раббимдан умидим бор. Зора гуноҳларимни кечирса...
Ёшларга ожизона маслаҳатим: ота-онангизнинг дуоларини олинг, кўнгилларини кўтаринг, муаммоларни йўқдек кўрсатишга урининг, уларнинг юрагини сиқадиган эмас, хурсанд қиладиган ишларни, муомалани қилишга ҳаракат қилинг.
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳмат қилсин, тирикларини паноҳида асрасин. Омин
Сайфуллоҳ Носирхон Тўра.

https://t.me/sinovlarihayot
Зебо бир хаёли айтай ҳам деди, аммо “Қайтанга топилмагани яхши, барибир Ноила бу полвонга муносиб хотин бўлолмайди, уни бахтли қилолмайди, баттар бўлсин”, деб айтмади. Лекин барибир одамлар уни тополмай асабийлашаётганини кўриб, полвон йигит келинсиз чиқиб кетса юзи шувит бўлишини ўйлаб, Ноиланинг қаердалигини айтишга қарор қилди ва чимилдиқ илинган уйга қараб йўл олди. Аммо ана шунда кутилмаган воқеа содир бўлди.
Аламдан юзлари бўғриққан куёв ичкаридан отилиб чиқди ва “Энди нима бўлар экан?” деб тўпланиб турган юзлаб одамларга баланд овозда гапира бошлади:
— Ўв, биродарлар! Полвоннинг мулзам бўлгани — ўлгани! Мен бугун Сойгўзарга куёв бўламан деб келганман. Уйимда тўй бўлиб ётибди. Тўйхона тўла одам. Бўлар иш бўлди, аммамизнинг қизи хоҳламаса тегмасин. Энди битта гапни айтаман, жон қулоғингиз билан эшитинг. Полвоннинг гапи битта бўлади, мен келинсиз бормайман тўйхонага. Сойгўзарда менга қизини берадиган битта мард борми? Ким менга қизини берса, полвонлик сўзим шу қизини бир умр бошимга кўтараман. Уни бахтли қиламан!
Ана томоша!
Ўктамнинг бу оташин нутқидан сойгўзарлик дегани бир қалқиб тушди-ку.
— Э, отангга раҳмат! — деди кимдир.
— Мард йигит экан! — деди бошқа биров.
— Ҳақиқий полвоннинг гапи бўлди! — дейди яна кимдир.
Аммо бу гапларни айтган одамларнинг бўй етган қизлари йўқ эди. Бўй қизлари бор эркаклар эса “Бир кунда қизимизни бир йигитнинг қўлига тутқизиб юборсак қандай бўлар экан?”, деган андишада мум тишлашди. Яна бировлари “Бировнинг ўрнига тушиб, қизим бахтли бўлармикан?” деб жим туришни афзал билди.
Ўктам даврада, деворлар ортида бу томошадан лол бўлиб, лаб тишлаб турган қизларга мурожаат қилди.
— Ҳей, қизлар! Ораларингда Ноиланинг дугоналари ҳам бордир? Мен сизларга кўнглимдагини айтмоқчиман. Ким унинг ўрнига келин бўлса, мен уни бахтли қиламан! Бу чин йигитлик сўзим!
Тўйхона сув қўйгандек жим бўлди. У ер-бу ердан қизларнинг пиқиллаб йиғлаганлари эшитилди. Ноилани қарғаганлари эшитилди.
— Бор!
Оҳистагина айтилган биргина сўздан, қиз боланинг майингина бу овозидан гўё момақалдироқ гумбурлагандек бўлди.
Ҳамма шу қиз томонга ўгирилди.
— Бор, — деди секингина Ўктам томонга бир-икки қадам босган Зебо. — Ноиланинг ўрнига келин бўлишга мен розиман! Аммо ота-онамни чақиринг, уларнинг розилигини ҳам сўранг. Ота-онам оқ фотиҳа берсалар, шу бугуноқ сиз билан тақдиримни бир умрлик қилиб боғлашга, ҳозироқ сиз билан кетишга розиман!
Ана томоша!
Ҳайрат аралаш овозлар тутди тўйхонани.
— Э, яша, Зебо!
— Юрагингга балли-е!
— Эндиги қизларда уят ҳам қолмади, — деди бир киши, аммо у юзлаб ёвқарашлар тиғи остида қолди.
Зебонинг онаси ҳаммасини кўриб турган эди. Оёғини қўлига олиб уйига югурди. Эрини айтиб келди. Кела-келгунча ҳаммасини айтиб келди. Тушунтириб келди. Ичида “Қизимни бир нима қилиб қўймасин, дадасининг феъли чатоқ”, деб келди-да онаизор.
Ота онаизор хавотир тортган бирор ишни қилмади. Одамлар халқасини ёриб ўтиб, қизига бир олам меҳр билан термулиб турган алпкелбат йигитни кўрди. Унинг қошида ер чизиб турган қизи Зебони кўрди. Секин унинг ёнига келди. Бир ёнига онаизор келиб, мунғайиб турди.
— Ҳаммасини эшитдим, — деди Зебонинг отаси. — Қизим, кейин пушаймон бўлмайсанми?
Зебо “йўқ” маъносида бош ирғади.
— Полвон, эртага қизимизнинг бу қарорини юзига солиб, таъна қилмайсизми?
— Шу қизнинг мардлигига тан бердим. Мен ҳамманинг олдида қасам ичдим, мен уни бахтли қиламан!
— Полвон, менам полвон бўлганман, полвоннинг ичидагини биламан. Битта қизим сиздан айлансин. Қизимни сиздай йигитга берганим бўлсин! — Зебонинг отаси кейин тўпланганларга ўгирилди: — Ўв, биродарлар, дуо қилинглар, Ҳайдар полвоннинг қизи бахтли-тахтли бўлсин! Қўшгани билан қўша қарисин! Ували-жували бўлсин!
— Оми-ин!
— Оми-ин!
Ай, биродарлар, Жаласойда бир тўй бўлди, бир тўй бўлди, довруғи етти довондан ошди.
Зебо “Полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим, деганида фаришталар омин деган экан.......

T.me/sinovlarihayot
Зебо Ўктам полвондан етти ўғил кўрди. Еттовиям полвон бўлди. Ҳар тўйда биттадан соврин олиб келишса, етти соврин бўлди, иккитадан олиб келишса, ўн тўрт соврин бўлди. Айримлари бир тўйда тўрттагача соврин олди. Ҳаммаси олган совринини отасига тақлид қилиб, “Топганимиз шу бўлди”, деб Зебонинг оёғига қўяр бўлди.
“Аллоҳимдан еттита ўғил сўрабман-у, ўзимга сирдош бўлади, биттагина қиз ҳам бер”, демабман, деб бир-икки сўлиш олган Зебога Аллоҳ таоло бир қиз ҳам берди. Аммо у Зебо орзулагандай онасига сирдош бўлмади. Ўғилларнинг ичида ўғил бўлиб ўсган у қиз, акалари билан кураш тушиб улғайган у қиз, қиз боланинг қўғирчоқларини қўлига бир марта ҳам ушламаган у қиз, ўғил бола кийиниб курашларга чиқадиган, ўғил болаларнинг додини берадиган у қиз саккизинчи ўғил бўлди. Унга бошқача таъриф бериб бўлмади.
Ўктам полвон ҳам ваъдасига вафо қилди. Тўғри, у Зебони бир умр бошида кўтариб юрмади. Зебо ерда юрган кунлари ҳам кўп бўлди, аммо Жаласой Жаласой бўлиб Зебодан ҳам ортиқроқ қадрланган аёлни на аввал кўрди, на кейин кўрди.
Ай, биродарим-ай! У ёғини сўраб нима қилардингиз?
Ҳикоямни доим шу жойигача айтиб бергим келади. Аммо доим “Кейин-чи?” дейдиганлар чиқади-да. Мана, сиз ҳам “Ноила нима бўлди?” деб ўтирибсиз.
Нима бўларди, йигит-қизлар бор овози билан “Ёр-ёр” айтиб ўтаётганини эшитган Ноила “Мен бу ерда бўлсам, кимга “Ёр-ёр” айтишаяпти экан”, дея ажаблана-ажаблана яширинган ғоридан чиқиб келганида унинг уйида тўйдан ном-нишон қолмаган, дугоналарига роса кўз-кўз қилган сепларини машиналарга ортиб олиб кетишган, уйлари ўғри урган эгасиз ҳовлидек ҳувиллаб қолган эди.
“Оқ қиламан, кўк қиламан” деган отаси Адолатнинг бир ўқрайиши билан Ноилани оқ ҳам қилолмади, кўк ҳам қилолмади.
Ноила шундан сўнг қаторасига ўн йил совчи кутди.
Ўн йил деганда уч қишлоқ наридаги хотин қўйган Саттор пиёндан одам келди…
Тамом
Каримберди Тўрамурод

T.me/sinovlarihayot
​​челак сут берарсан. Ишқилиб, хўжайин тезроқ қайтсин-да.
Болалар ҳам у кишини жуда соғинган...»

Бузоқча чўзиб маъради. Сигир боласига ўгирилди. Роҳила эса бир тутам ўт олиб бузоқчага берди. Сўнг қўлидаги челакни айвонча четидаги илгакли симга илдириб, «Товуқлар қурғур тухум қўйгандир», деган хаёлда товуқхона томон юрди.
— Э, қақилламай қақодонинг тешилгурлар-эй!

Унинг овоз чиқариб койинишлари бекор кетди. Бешта товуқдан зўрға биттаси туғибди. Ҳафсаласи пир бўлди. «Бекорга қақиллашади, — товуқхона четидаги кундага ўтириб, ўйлай бошлади у. — Қуруққа томоқ қоқишади. Шу товуқлар ҳам одамни алдайди-я. Уч кундан буён битта тухумга шунча қақ-қақ. Тавба, булар ҳам Худонинг бир маҳлуқи-да. Шу ўлгурларда ҳам нафс бор. Ризқини териб ейди. Қани, энди одамзот шундай бўлса. Йўқ!
Унда «сен ёмонсан, сен бошлиқни сўқдинг», деб кимни қамашади?
Ўшанда ким бўйруқ қилади-ю, ким бажаради? Шундай яратганига ҳам шукур, бўлмаса, бир-бирининг кўзларини чўқиб оларди, бу одамлар...
Энди шу кунларда муштдай-муштдай тухумларингни тўтиё қилманглар. Кўриб турибсизлар, хўжайинимиз кетгандан буён аҳволимиз оғирлашиб қолди. Айниқса, болаларга қийин. Сизлар бола туғиб кўрмагансизлар-да, билмайсизлар, қақажонлар. Тунов куни Марзияга муаллими «агар форма олмасанг, дарсга келма», дебди. Пул йўқ, қаердан оламиз. Бечора беш кундан бери йиғлайди, мактабга бормайди. Ахир, битта менинг кетмон чопганим нимага ҳам етарди?

Энди сизлардан бир нарса олиш учун бир нарса бериш керак. Доннинг ҳам қолганини экдик. Нима қиламиз? Хўжайинимиз қайтгунча тақдирга тан бериб яшайвераймиз-да...

Ўзларинг ҳам биласизлар-ку, ўша куни ҳовлида донлаб юрган эдиларинг.
Ер ўлчовчилар келиб қолди. Ҳалиги дароз ҳисобчи таноб чўпини у ёқдан бу ёққа ташлаб чиқди. Икки таноб ер зиёд экан. Улар бир-бирларига «нима қиламиз?» деб қараб туришганди, совхознинг парткоми келиб қолди. Ҳисобчи бола бидирлаб ҳаммасини унга тушунтирди. Партком ҳовлининг ичини ўзича чамалаб, кейин юқорида экилган буғдойзорга ишора қилиб: «Ҳув, ўша ерни бузинглар, ўрнига пахта экасизлар», — деди.
«Ака, бешта болам бор. Уларнинг ризқини қирқманг. Келгуси йил экмаймиз, давлатга берамиз», — деди Боймурод гапга аралашиб. «Шунча ортиқча ерни эгаллаб олибсиз, яна гапингизни қаранг. Ўроқ солинглар», — деб буйруқ берди партком ер ўлчовчиларга.

Шунда Боймурод ҳоатада ўйнаб юрган болаларини буғдойзорнинг четига қатор қилди. «Буғдойнинг эгаси шулар!», — деб туриб одди. Болалар эса изиллаб йиғлашарди. Менинг ҳам юракларим қон бўлди.
— Ҳали шунақа қилиб енгмоқчимисан ё қўрқитмоқчимисан, ахмоқ! - бақирди партком.

Боймурод ҳам тўлиб турган эканми:
— Ўзинг аҳмоқсан! Сизлар ҳам биласизлар кимни сиқишни, — деди жаҳл билан.

Бўлган гап шу. Шу ерда акт тузишди. Кечқурун мелиса келиб олиб кетди. Карманада ўн беш кун етди. Сўнг Каттақўрғон турмасига олиб кетишди. Бориб кўролмадик ҳам бечорани. Майли, ярми қолди. Начора, кутамиз. Ёмонларнинг жазосини Худо берар... Кўп ҳам туғмасдан юрманглар, ҳеч бўлмаса кун ора туғиб туринглар. Бир шамолланглар...»

У товуқхонани очиб товуқларни чиқариб юборди. Ўзини енгил ҳис қилди. Ғуссаси бироз тарқагандай бўлди...

°°°°
Ранглари синиқиб қолган Роҳила болаларига ширчой қилиб ичирди. Катта қизи Марзияга укаларини қолдириб, ишга жўнаш тараддудига тушди.
— Она, қачон форма олиб берасиз, бугун ҳам мактабдан қоламанми? - деб йиғлади қизи.
— Йиғлама, келаётган бозорда товуқлардан сотамиз. Ўша пулдан олиб бераман. Укаларингдан эҳтиёт бўл. Ҳовлининг у ер-бу ерларидан ўт юлиб сигирга беринглар. Укаларинг йигласа, саватдаги қотган нондан ивитиб бергин.

У ишга кетатуриб: «Э, лаҳатга тиқай сенларни. Қаро ерга бориб қақилланг! Кишт-э», — дея супа юзидаги йиртиқ ковушни олиб, янги экилган буғдойларни титкилаётган товуқларга қараб ирғитди.

Ашурали Жўраев.

T.me/sinovlarihayot
Ўз ҳаёти ичра бахтли бўла олмаганлар, бошқаларнинг ҳаётига бурун суқади.
Чунки ўзининг ҳаёти билан оввора бўлганни бошқаларни ҳаётини муҳокама қилишга вақти бўлмайди.

Сизни ғийбат қилишяптими, кўролмай сиз ҳақингизда бўхтон тўқишяптими ҳеч ҳам хафа бўлманг.
Чунки улар ғийбат ва бўхтондан бошқа нарсадан бахтни ҳис қила олмайдиган бахтсиз бечоралардир…
T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
​Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан
, ўз методлари борда.
Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради:
-Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?!
-Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди...
-Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”...
Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди.

ТАМОМ.

https://t.me/sinovlarihayot