🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
766 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
       -- Мен даволай олмайман.... шаҳар наркология бўлимида бир дўстим врач бўлиб ишлайди.  Мен ўша ёққа  йўлланма ёзиб бераман.  Унга олиб бориб берсангиз мен берган қоғозни ўғлингиз билар бирга.... у даволайди. - дея қоғоз ёзиб унинг қўлига тутқазди. 
        Шарифбой врачнинг хонасидан чиқар экан,  унга    мингдан   минг   раҳматлар   айтиб миннатдорчилик билдириб  чиқди.  Бу ёқда эса ўғли эркатойи ҳам османи олиб бўлиб бироз аҳволи яхши  бўлиб Онаси билар кутиб туришганди.  Ҳаммаси биргалашиб мошинага чиқишди.  Тўғри наркология бўлимига боришди. 
          -- Дадаси.... нега бу ерга келдик... тинчликми?- сўради Сожида хола.
          -- Тинчлик... шу ерда ишим бор эди... ҳозир.  - дея мошинадан тушиб қўлидаги қоғозни кўтариб ичкарига кириб кетди. 
       Ўғли эса ўз айбини билганидан Онасини кўзига қаролмай айбдорона бошини ерга эгиб ўтирарди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан шифохона эшигидан  Шарифбой бир оқ халат ва бошига оқ шапка кийиб олган духтир билан чиқди. Кириш эшиги олдида бироз иккаласи гаплашиб ўтиришиб кейин  мошина томон келишди.
        -- Ўғлим.... сен пастга туш духтир билан бироз гаплашайлик. -дея Шарифбой ўғлига мошинадан тушишини сўради.
       Жаҳонгирни дарди ичида.... бирон сўз демасдан секин тушди.  Бояги духтир билан қўл бериб сўрашиб энди биргалашиб ичкарига кириб кетишди. 
      Бу томонда Онаизор нима бўлаётганини тушунмас.... лекин шифохона кириш эшиги тепасида ёзилган ёзувни ўқиб хавотирга туша бошлади.  Чунки  у ерда Наркология бўлими деб ёзилган ёзув турарди.  Шу сўзнинг ўзигина ҳар бир инсонни хавотирга солади. Ҳеч кимни ҳам шу касалхонага иши тушмасинааа.....
         -- Ўғлим.... ўзингни нимадан беморлигингни биласана.... шу  учун   бирор  хафта  шу  ерда даволанишинг керак.  Мен ўйлайманки мени фикримга қўшиласан ва шу духтирни айтганларини бажарасан... - деди Шарифбой ўғлига.
       Жаҳонгир шунча эрка бўлса ҳам ҳеч қачон отасига тик қарамаган бола эди.  Индамай рози бўлиб шу ерда қолди.  Уни бир кишилик палатага жойлаштиришди.  Шарифбой  кетиш олдидан ўғлини бир қучиб бироз бағрига босиб турди.  Кўзидан ёш қалқиб чиқди.  Кўз ёшини ўғли ҳам духтир ҳам кўришини ҳоҳламади ва тезгина хайрлашиб чиқиб кетди.  Нега йиғлади  эканаа.... Ахир биттаю битта шунча йил кутган фарзанди, ягона меросхўри наркоман бўлса..... алам қиладида.....
       Индамай касалхонадан чиқиб мошинасига чиқди.  Юрғазиб жўнади.... Сожида хола ичи қизиб эрининг лом мим демаганига ўзи сўради.
       -- Дадаси тинчликми... ҳеч нима демадингиз,  ўғлимизга нима бўлибди экан, нега уни бу ерда қолдирдингиз?
       Бироз сукутдан сўнг Шарифбой чуқур уф тортиб.....
      -- Э Онасиии.... нимаям дейман,  ўғлимиз наркоман бўлиб қолибди.  Ўша куниям меъёри ошиб кетганидан шунақа ҳолатга келиб қолган экан..... зора шу ердан шифо топса. - деб мошинани рўлини бир муштлаб қўйди.
      Сожида хола одатда  эрининг бундай асаби бузилган пайтда  ҳеч нима демасдан жимиб қоларди.  Акс ҳолда  ҳамма айбни хотинига ағдариб уни гуноҳкор қилиб қўяр... ва сўкарди.  Онаизор нима қилсин бечора... ўша мошина олиб келган куниёқ ҳали ёш деб қаршилик қилганди. 
      Нима бўлсаям шу касалхонада шифо топсинда сабрли бўлиб.  Аслида ҳаммамиз биламизки бундай ҳолатларда беморлар сабр қилолмайди.  Айниқса хумори тутса борми.....


Дўстим ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларни бошини эккан дунё бу.
Азим дарёларни бўғиб қаъридан,
Бир томчи қолдирмай ютган дунё бу.....

Жаҳонгирни наркалогия шифохонасидаги биринчи куни эди бугун.  Врач навбатчи ҳамширага укол дориларини ёзиб қолдирди ва атайлаб тайинлади эҳтиёт бўлишини айниқса беморни  уколи кечикса хумори тутса ёмон аҳволга тушишини.  Кечки пайт эди... палата эшигини ҳамшира атай ташқаридан қулфлаб қўйганди.  Ўзиям залнинг охиридаги хонасидаги палата.  Бирдан эшикни муштлабми билмадим нима биландир  урган товуши эшитилди.  Ҳамшира унчалик пайқамади.  Кейин яна икки марта уриб шовқин бўлгач секин ўша палата томон жўнади.  Барибир аёл киши эмасми... бироз қўрқинчли эди бу ҳолат. 

T.me/sinovlarihayot
         Орадан бир ой ғизиллаб  ўтиб кетди.  Суриштирув ишлари,  гувоҳлар йиғиш  билан шу бир ой тез ўтиб кетди.  Мана бугун суди бўладиган  кун.  Шу сафар лекин Шарифбой  пул тиқмади.  Фақат адвокатга сўраганини берди.  Шу бир ой ичида Сожида холаям сиқилиб  чарчаб қолди.... ахир ўйлов ёмонда,  мана ман деган одамниям  чарчатиб қўяди.  Адвокат  қанчалик ҳаракат қилмасин, Нодир айтган  ўша Анвар ҳар йўл билан бўлса ҳам тўсқинлик қила бошлади.  Бунга аввал ҳеч ким эътибор бермади.  Кейинчалик Анварнинг кимлиги аниқланди.
           Эрталабдан уйғонишиб шаҳар суд биноси томон мошинада келишаётган  Шарифбой ва Сожида хола ҳаяжонда эдилар.  Қайси бир ота она  ўғлини  судига ҳаяжонсиз кела олади дейсиз.  Ахир  ўғлини ҳаёти ҳал бўлаяптику.  Катта  залга кузатувчилар... суд бўлаётган жиноятчилардан жабрланганлар.... суд бўлаётганларнинг яқин қариндошлари келишганди.  Суди бўлаётган  жиноятчиларни бирин кетин залга олиб келишди.  Қўлларига кишан тақишган.... ўз жойларига яъни панжара ичига киритишиб ўтқазишди. 
         Сожида хола ўғлини аҳволини кўриб йиғлаб юборди.  Жаҳонгир жудаям озиб кетганди.  Албаттада.... ахир у ер отасини уйимасда.
Кейин  судя  чиқиб келди... бир томонда оқловчи,  иккинчи томонда қораловчи адвокатлар ҳам аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишганди. Суд жараёни бошланди.  Гувоҳлар... қоғозлар бирин кетин гапира бошлашди.  Қораловчи ҳаттоки Жаҳонгирни олдинги жиноятини ҳам шуни ичига қўшиб қўзғаб қўйди.  Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги яна бир айблов бўлиб кетди. 
       Анча тортишув ва муҳокамалар бўлди.   Вақт ҳам кечки пайт бўлиб  қолганда суд ўз қарорини ўқиди.  Жаҳонгирга беш йил... шерикларига эса уч йилдан қамоқ жазоси беришди.  Сожида хола  суд залидан қамоқхонага олиб кетишаётган ўғлини қучиб бақириб йиғлада.... рости бу Онаизорни йиғисии.... Оналар йиғламасин деймизу... ўзимиз йиғлатамиз.
        Шарифбой  ўша ерни ўзида мазаси қочиб йиқилиб қолди.  Тез ёрдам келиб тезгина уни тўғри касалхонага олиб кетишди.  Кейин аниқ бўлиоича инсулт  бўлиб бир томони ишламай қолган экан. Энди  эрини  ҳам ўйлаб Сожида хола.... янаям қийин аҳволда  қолди.  Деярли бир ой касалхонада даволашди Шарифбойни.  Пулни зўри билан бироз ўзига келди. 
        Анварни ким эканлигини Сожида холага адвокат бир куни келиб айтиб қолди.

-- Келинн.... Шарифбойни аҳволи анча яхши бўлиб қолибди...Аллоҳ шифосини берсин.  Ҳалиям мени виждоним қийналаяпти ўғлингизни олиб қололмаганимга.  Сизга бир нарсани айтиб қўймоқчиман.  Дўстимга айтмадим.... буни кўтаролмаса керак.  Жаҳонгирни авариядаги ишини дело очиб ёпгандикку.  Ўшанда дўстим, Нодир милицияга кўп пул берганди қариндошларини оғзини ёп деб.  Нодир пулни ҳамасини бермасдан,  розилигини олиб кейин қолган қисмини беришга келишган экан.  Шу қолган пулларни бермасдан ўзи еб кетибди.  Кейин улар пайт пойлаб юрган экан. Жаҳонгирнинг бу иши уларга қўл келди.  Анварни улар ёллашган.  Билмайдики.... Шарифбой ҳамма пулларни Нодирга берган.  Шу учун келин Нодирга ҳамма сирларни гапларни айтаверманглар.  Ҳар қалай эҳтиёт бўлган яхши.  -дея гапини тугатди адвокат.
        Ҳар хил одамлар борааа.... баъзида ўзингни соянгдан ҳам қўрқиб қоларкан  инсон. Тузингри еб ака деб юрган инсон эдику бўлмаса Нодир.  Жаҳонгирни  қамоқдаги ҳаёти нима бўлди экан... ҳали эндигина йигирма баҳорни қаршилаган бола...  кейинги ҳаёти нима бўлар экан....  буни ёлғиз Аллоҳдан бошқа олдиндан ҳеч ким билмасди.....
Суд қарор чиқариб жиноятчиларга ҳукм ўқилган куниёқ.....  Жаҳонгир ва унинг иккита  шеригини  қамоқхона маъмуриятининг хизмат машинасига  ўтқазишиб.... зонага олиб келишди.  Мошина.... каттакон темир  дарвоза  очилгач, бино ҳовлисига  кирди.  Деворлари  баланд қилиб қурилган  бу бино қамоқхона эди.  Бу жойнинг ҳовлисидан бошлаб   зах ҳиди  анқиб  турар....  биринчи кирган  одамнинг  димоғига урилиб  бўғарди. 

T.me/sinovlarihayot
     Қамоқхонада  Жаҳонгир  энди бутунлай  гиёҳвандликдан қутулиб   яхши  ҳулқли  бўлишга  улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида  ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага  гап бермас эди....энди бу ерда  тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди.  Лекин  энди  дўст душманни ажрата била бошлади.  Қани  ўша  дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам  йўқлашмади.  Дадасини  зўр даврида  унинг чўнтагида  пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам  тўп тўп юришарди.  У қамалгач  ҳаммасини оёғи  йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари  ундан  кечиб  бўлишганди.  Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб  куюнарди. 
       Жаҳонгир  энди аста секин  ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади.  Уни аслида қалби тоза эди.  Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз  шу  томонга  қараб  ўсадику... унинг  ёшлик ва ўсмирлик  даври  худди  шундай  ўтди.  Шундан у  гиёҳвандликка,  қиморга  ружу  қўйди. 
        Биринчи  кунда  камерага кирган пайт учта шеригидан  биттаси  бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди.  Айнан шу  хонадоши  кунлардан бир кун кутулмаганда  уни ёнига чақирди. У  ҳаёти ҳақида гапириб беришини  ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини  сўради.  Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади.  Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин  яна давом этарди.  Иккаласи  ўзиям  куни бўйи  суҳбатлашишди.  У ҳам  тўҳматдан қандай  қамалиб қолганини гапириб берди.  У инсон исломдан хабари бор экан. 
        --  Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан.  Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради.  -дея кўп насиҳат берди.

Беш йил.... шериклари  икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди.  Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади.  Ҳеч ишонгиси келмасди.  Энди  олдинги Жаҳонгир йўқ эди.  Беш йил олдинги ўйинқаро,  енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни   умуман  акси  бўлган инсонга ўзгарганди.  Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг  вақт ҳам  жуда  секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман.  Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди. 
       Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади.  Чунки  бугунги тонг бошқача тонг эди. 
        -- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга!
     Жаҳонгирни  олиб кетишди.  Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди.  Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди.  Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб: 
          -- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди. 
         Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди.  Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди.  Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб  пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини  кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди.  Ишонасизми....  унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади.  Бу хурсандчилик ёшлари эди. 
        Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим.  Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди.  Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида  шу нарсаларни меъёри бўлгани  яхши деб ўйлайман.  Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик......

Тамом

https://t.me/sinovlarihayot
АРМОН...

Таъсирли ҳикоя.

Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..."
Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар.
15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди...
2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим.
2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар.
Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар...
Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим.
Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим.
Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... худо билади.

Давронбек Тожиалиев.


T.me/sinovlarihayot
Дарахтлар тартиб билан экилган,   баъзилари алвон, баъзилар сап-сариқ тусга кирган, баъзилари ҳамон ям-яшил япроқларга бурканган дарахтзор эди бу. Акам билан келинойим жой ҳозирлар эканлар, аста юриб кетдим.  Қандай яхши... Ўз хаёлларим билан эдим. Ҳеч ким ҳалақит бермайди, ҳеч кимсанинг мен билан иши йўқ. Манзара кўз қувонар даражада гўзал. Дарахтлар суғорилганлиги учунми, оёқ ости ям-яшил, устида эса турфа япроқлар. Руҳимга бир яхшилик, аллақандай софлик оқиб кираётганини ҳис этардим. Ҳаво ёқимли, қуёш чиқиб турган бўлсада, илиқ нурлари роҳатбахш эди. Узоқ юрдим. Акам ҳам келинойим ҳам ўз холимга қўйдилар. Олислаб кетган эдим.
Боғнинг энг охирида каттагина ариқ бўлиб, сув бўйига тераклар экилган экан. Шовуллаб турибди. Тиниқ сув сокин оқиб ётарди.  Сув бўйига чўккалаб  ўтирдим. Бир пайт шундоқ ортимдан овоз эшитилди
—Синглим, мана бунга ўтиринг. Бу елкасига кетмон кўтариб олган боғ эгасининг овози эди.  Уялиб кетдим..
"Раҳмат",—дедим секин,  у қўйиб кетган пастак  курсига ўтирар эканман йигит ариқ ёқалаб  юриб кетди.

Бошқа ҳеч ким безовта қилмади. Анча ўтирдим. Шаҳар шовқини, ишхонада  эса тикув машиналарнинг  овозидан толиққан асабларим сокин, жим-жит бир гўшада ором олаётганди. Негадир сувнинг ҳам овози эшитилмасди...
Билмадим, қанча ўтирдим.
Димоғимга кабоб иси келгандек бўлди, қорним очганини сездим.
Келинойимнинг қўли гул,  шундоқ ернинг ўзига  дастурхон ёзиб, тўлдириб ташлабдилар. Дастурхон тўрида эса бир аёл ўтирарди. Тўладан келган, оппоқина.  Чўккалаб салом бердим, елкамни тутдим. Аёл маҳкам бағрига босиб кўришди, юзларимдан ўпиб қўйди.
—Вой кўзларингдан онанг айлансин, бўйларингга қоқиндиқ.
—Аммажон, қаққа кетиб қолдиз?Қарен манда нима бор!? Мусотой бийронгина.
—Вууй чиройлилигини! У митти  қўлларидаги ранго ранг япроқларни кўрсатиб мақтанарди.
Аёл уй эгасининг онаси бўлса керак. Акамни ўғлим деб чақираётганди.

Кабоб пишди. Акам биринчи пишган кабобларни лаганга солиб бизга олиб келди, ўзи эса ўртоғи билан қўр ёнига жойлашиб олди.
Онахон ажойиб аёл экан. Ҳар гапи болдек ширин эди.  Раҳматлик онам ёдимга тушиб, кўнглим бузилиб кетди. Тамоғим ачишим, кўз ёшларим қуйилиб кела бошлади.
—Айланай сандан, онанг ёдингга тушди-я. Кампир зийраккина эди.
Кўз ёшимни ичимга ютиб, ўрнимдан туриб кетдим.
Дарахтлар оралаб юриб кетарканман бир лаҳзагина бегона нигоҳларга кўзим тушди. Боғ эгаси қараб турарди...

Кунлар қисқариб қолган. Бир пасда аср бўлди. Яқин атрофда масжид бор чоғи азон овози баралла эшитилиб турарди.  Боя пешинда чироқ ўчиб қолганмиди,  бу чақириқни эшитмай қолгандим. Энди шамол туриб, баргларни ҳар кўйга сола бошлади.  Чирпирак бўлиб айланган япроқлар алал оқибат ер бағирлаб сажда қила бошладилар.
Кўнглим аллақандай хушшбахтликни сезаётган ушбу  паллада юракларни ларзага келтирувчи чақириқ янграётганди.

Онахон билан қучоқлашиб хайрлашдик. Биз нарсаларимизни йиғдик, акам ўртоғи билан уловимиз юкхонасига жойлай бошладилар.

Йўлга тушиб олганимизда руҳим енгил, кайфиятим аъло эди.
Акам аллақандай ўйчан бўлиб қолганди.
Бироз юргач, секин гап бошладилар.
— Хайруллоҳ чўкиб қопти...
—Шуни сўрамоқчи эдим, —дедилар келинойим,. —Боя тўйига келганман деётгандингиз, хотин, бола-чақаси кўринмади-ю.
— Турмуши бўлмабди.  Нима бўлганини сўраб ўтирмадим.  Яраштириб қўяйми десам, бошқага тегиб кетганига икки йил бўлди, дейди.
—Ҳааа,  чин тақдир эмас экан—да,-деди келинойим...

Тавба, кўзимни юмсам,  пастак курси узатаётган ўша йигит кўз олдимга келаётганди.  Ортимдан термулиб қолгандек эди. Кейин яна ўша ўзимни пастга урадиган хаёлларим ёпирилиб келди.
"Сен бир кўримсиз қиз бўлсанг, нимангга термулади"  Ҳа, бу шунчаки хомхаёл, аммо менга нимадир бўлгани аниқ...

Ишдан келсам келинойим бошқачалар.
—Сизга янгилик бор, тез кийимларингизни алмаштириб чиқинг,—дедилар. Кўзлари кулиб турибди.
T.me/sinovlarihayot
—Айтақолинг энди...
—Йўқ,  бир пас маза қилай, сизни куттириб.  Ўзининг гапи ўзига нашъа қилиб кулдилар.
Ошхонамиз кичкинагина, аммо ҳаммамиз бемалол сиғамиз. Тўрда акам, ёнида мен, қарама- қарши томонда келинойим билан Мусотой, болакайлар ўриндиғида Исотой ўтиради.  Баъзида иккита қизалоғи билан опам меҳмонга келадилар,  ўша куни айвонга—хонтахтага жой қиламиз.

Келинойим пазанда. Ҳозир ҳам мен яхши кўрадиган дўлма тайёрлабдилар. Ярми токли, ярми каромли дўлмаларни иккита қозондан олиб суза бошладилар.
—Алоҳида пиширдингизми?
—Ҳа, алоҳида димладим, ток билан каромнинг мазаси бир-бирига ўтиб кетмасин дедим.
—Булғор қалампиридан ҳам қилмабсизда, биа тўласи учта қозон бўларди. Кулдим.
— Уни ҳам ўйлагандим, келаси сафар энди, худо хоҳласа. Олинг, чарчаб келдиз,  ликопчани олдимга суриб, қошиқ қўйдилар, кейин ўз идишимга тўлдириб чой қуйиб бердилар.
—Имм, оҳ, оҳ, қўлиз бирам ширинки.
—Сизга ёқдими? Ош бўлсин.
—Жудаям ширин. Шунча мақтадим овқатингизни, энди айта қолинг янгилигингизни.
—Эртага совчи  келади.
Энсам қотди.
—Шуми? Хўш кимдан экан?
—Менга қариндош бўласиз, тоғамнинг ўғлидан. Айтувдимку чет элда ишлайди деб. Ёши 29 да
—Келинойи,  ман ўттизга кираман яқинда.
— Ҳеч қиси йўқ, озгина фарқ...
—Қўйинг, илтимос,  негадир ёқмаяпди.
— Майли, битта кўришинг, ёқмаса бошқа йўлатмаймиз. Хосият, ўзиз эсли қизсиз, қандай қилиб келма деб айтаман...
Индамадим. Келинойим ишни пишитиб қўйган кўринади.

Эртасига ишдан чарчаб келдим. Одатдагидан кўп ишладик. Буюртмаларни етказиб улгурмаяпмиз. Уйга келганимда оёғимда зўрға турардим. Совчилар келган экан. Келинойимнинг қистови билан кириб кўрашдим Яхши, қуда холам бирга келибдилар, келинойимнинг ойисини яхши кўраман. Кўрсам, онам ёдимга тушади. Маҳкам қучоқлаб кўришдилар. Яна битта аёл бор эди. Аёл негадир чарчагандек кўринди кўзимга. Озғин, юзларини эрта ажин босган,  аммо қачонлардир чиройли бўлгани қош-кўзидан билиниб турарди.

—Бу—мани қизим Хосиятхон. Нодирамнинг синглиси. Қудам раҳматлик қандоқ яхши кўрарди буни. Тақдир бўлиб қолса, ҳали манга раҳмат айтасиз,—қуда холам самимий гапирардилар. Озғин аёл мўлтираб қараб турарди...

Вой, қутулдима. Амаллаб кириб чиқдим. Энди йигит билан кўришсам бўлди.

Эшикдан ўрта бўйли, эрта семира бошлаган, чакка сочлари тўкилган бир йигит кирди. У менга бошдан оёқ тикиларкан, назарига илмагани сезилиб турарди. Салом бердим. Мен ҳам, унга ёқишга ҳаракат ҳам қилмаганим билиниб турарди
Хуллас, совуқдан совуқ, мажбурият юзасидан уюштирилган учрашув ўтди...

—Хосият, кечиринг, ~деди келинойим идиш-товоқларни юваркан. Каримбердини бунақа киши бўлиб кетганини билмагандим. Ўзим ҳам неча йилда энди кўрдим.
—Ҳеч қиси йўқ, мен ғам ҳурлиқомасман, ўзиям зўр учрашув бўлди-да. Кулдим.
—Ҳа, айтганча, нима гаплашдинглар?
—Гаплашмадик.
—Ий, нима, имо-ишора қилиб ўтирдингларми?
—Ҳа, шунақа деса ҳаи бўлади.
У ёғи кетди! Келинойим қизиқчи, мен ҳам қолишмайман. Бир-биримизга бақрайиб қаоаб ўтирганимизни кўпиртириб айтиб бердим, келинойим қўшилиб, бўёқ бериб турди. Қотиб-қотиб кулдик.

Маза қилиб кулаётганимизда телефон жиринглади.
—Ойимлар! —дедилар менга қараб, кейин ёнимда гаплашдилар.
—Йўғе? Ҳа, майли, ман бир гаплашиб кўрай, ойи, ҳа майли, жавобини айтаман.
—Хосият, Каримбердини жигаридан урибсиз! Тўй қиламиз энди...
Ташқаридан машина сигнали эшитилди. Келинойим дарвоза очгани югуриб кетди
Акам келди.  Овқатланиб бўлгач, келинойим бугунги совчилардан гап очди.
—Хосиятимиз уларга ёқибди,-дедилар кулиб.
Акам келинойимга индамадилар.
Менга қараб
—Сенга-чи, жигар, куёв ёқдими? —деб сўрадилар чой ҳўплаб
—Ёқмади ака, ёнида бўғилиб кетавердим.
—Ноди, айт, бошқа келишмасин.
—Хўп, адаси,  тўғриси, ўзимгаям ёқмади.

—Олдин айтинг-чи? Яна Каримбердими?
—Йўқ,  ундан қутулдик, бошқа қиз топишибди
Енгил тортдим.
—Лекин, балки,  Карим яхшироқмиди?—дедилар ўйчан.
—Айтасизми,  йўқми? Ширгурични қандай едим билмайман. Қаҳва ҳўплаб сўрадим.
—Хосият, биласиз, қиз бор уйга шоҳ ҳам келади, гадо ҳам...
—Кириш қисми бирам чўзилиб кетди-ки, —дедим кулиб.
—Тоққа борган эдик—ку...
Юрагим ўйнамоққа бошлади. Қўлларим қалтираётганини сездирмаслик учун қаҳвани столга қўйдим.
T.me/sinovlarihayot
—Ўша боғнинг эгаси—акангизнинг курсдоши Хайруллоҳ сизни сўрабди.
Кўзимга қараб турган меҳрибонимга нима деб жавоб беришни билмасдим. Ўзим ҳам нима қилаётганимни билмасдим. Ҳа, мен умримда икки мартагина кўрганим, биздан анча олисда яшайдиган, уйланиб,  ажрашган шу одамга турмушга чиқмоқчи эдим, лекин негалигини ўзим ҳам билмасдим.
Ўпкам тўлиб, кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади.  Келинойим тик турган куйи бошимни бағрига босди.
—Бечорагинам, яхши кўриб қолибсиз—да,  кўнгил алдамайди,  демак, ҳаммаси яхши бўлади.

Акамдан қочиб юрдим. Аслида, ҳамиша акам билан яқин бўлганман, ота-онам вафотидан сўнг уларга янада суяниб қолган эдим, очиғи гаплашгани қўрқаётган, ўз туйғуларимдан уялаётган эдим, аммо сўрашим керак.  "Эски одам"  ҳақида билишим керак.

—Хайруллоҳ яхши ўқир, тартибли,  камгап йигит эди.
Унинг бошқалардан ажралиб турадиган яга бир жиҳати бор бўлиб,  бу унинг—эътиқоди  эди. Тақво қилар, институт ошхонасида овқатланмас, озиб-тўзиб юрар, бошидан дўпписини ташламасди. Чолларга ўхшаб фикрлар, , ёшликнинг бебошликларга ўрганган тенгқурларига унинг гаплари ёқмасди.

Эрта уйланди. Гуруҳимизда биринчилардан бўлиб тўйи бўлди.
Кейин ўқишга уйидан қатнай бошлади, билишимча электричкада келиб кетарди. Ўқишни битиргач, бршқа  кўришмадик. Ўзинг кўрган учрашув эса тасодиф эди, холос.
—Ака,  нимага ажрашган бўлиши мумкин?
—Бир нарса деёлмайман, истасанг, суриштирамиз...

Кимдан суриштирамиз? Қани энди иложи бўлса, собиқ аёли билан гаплашсам.

Кечқурун опам телефон қилди. Гапирмасдан йиғлай бошлади
— Хотин қўйган эркакка тегасанми?
Индамадим. Опам ўзи гапириб, ўзи йиғлаб, телефонини ўчирди.

—Келинойи, мен унинг собиқ хотини билан кўришмоқчиман
—Нимани сўрайсиз?
—Нега ажрашганини!
—Унда "Эски одам" ингизни ўзидан сўранг.
Келинойим ажойибда,  у нега мени одамим бўларкан!
—Хосият,  ҳаётингизни айғоқчиликдан бошламанг! "Эски одам" нинг ўзи билан гаплашинг.
— Қандай гаплашаман?
—Бу ёғини менга қўйиб беринг! Ишчан қиёфага кирди келинойим

Кузнинг охирги ойи ҳам ўтиб борарди. Кунлар тобора салқинлашар, тунлари иситкичлар билан ухлаётган эдик.

Кечга ош қилдик. Акам овқат асносида бир янгилик айтиб қолдилар.
—Якшанбага ҳеч нарса мўлжалламанг, сизларни бир айлантириб келаман.
Яхши бўларди, жудаям сиқилиб кетдим.  Буни ичимда айтдим.
Авваллари айлангани борсак,  яхшигина тайёргарлик кўрардик, бу сафар ҳеч нарса олмадик, акам йўлдан олтита патир олдилар холос.
Кўнглим бошқача бўла бошлади. Шаҳар ортда қолиб борар, қуёш бир кўриниб, бир кўринмас, машинадан майин куй таралар, негадир ҳамма ўз хаёли билан банд эди.
Кўнглим алдамаган эди. Биз ўша гўзал боғ қошида эдик. Акам машина сигналини чалиши билан Хайруллоҳ чиқиб кела бошлади. Бошида қалпоқ, эгнида қалин, қўполроқ нимча, акам томонга кулиб келарди.
Салқин тушиб қолганмиди, ё ҳаяжонландимми совуқ қотиб, титрай бошладим.
Салом бердим, аммо уйга киришга уялардим. "Эски одам"  зийрак экан.
—Ойим опамникига кетган эдилар, энди ўзимиз бир аммаллаймиз-да дўстим.

Енгил тортдим,  ҳамма уйга кирди,  мен эса  тўғри боғ ичига қараб юрдим.

Дарахтларнинг барглари камайган, аммо янада алвон тусга кирганди. Оёқ остида турфа япроқлар тақдирига жимгина таслим бўлиб ётарди.
—Хосият!
Ўгирилдим. У!
—Мана буни кийиб олинг, ойимники. У қўлида қаймоқранг қалин жемфер кўтариб турарди.
—Раҳмат. Тўғриси совуқ қотаётган эдим. Эгнимга илдим.
Шу алфозда бир муддат туриб қолдик.
—Юрамизми?—деди у, кейин жавобимни кутмай юриб кетди.
Ортидан эргашдим.

Иккимиз ҳам анчагача чурқ этмадик. Охири ўзи гап бошлади.

—Сизга бир ривоят айтиб берайми?

—Майли...
У сокин овозда сўзлай кетди
"Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.
Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
“Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.

T.me/sinovlarihayot
Барибир, сени қизғаняпман ,қани энди  боқий дунёда ҳам меники бўлсанг.Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан бир ҳадис ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади".Кошки эди Аллоҳ бизни чиройли хулқ эгаси деб қабул қилса... Бўғзимни йиғи куйдмриб кела бошлади.Шифохонада ётар эканмиз, уйга олиб кетишимни сўрадилар. Деярли гапира олмас, аммо ич-ичига ботиб кетган кўзлардан ҳаммасини уқиб олардим. "Боққа чиққаман ",деди нигоҳлар... Аравачада ўтирар эканлар қавснинг сўнгги кунларини қарши олаётган боғларга узоқ термулдилар.  Шамол  қовжираб ҳазонга айланган япроқларни юлқилай бошлади. Дарахтлар мунғайиб турар, оёқ ости ҳазонга тўлган, осмонда қуёш кўринмас, ҳаводан ёмғир иси келарди... Яхши бир одам, мўмин бир одам, хуш хулқли бир инсон бу дунёни саросар изғиган сарғайган япроқларга тикилганча, калима келтириб тарк этди... Таъзияга келаётган одамлар кўп эди. Кўнглимга қил сиғмас, ҳеч кимни танимасдим.  Орадан бир ҳафта ўтиб бир аёл келди. Қишлоқ аёлларидан фарқи ўлароқ Қуръонни гўзал қироат қилди, ўзи ҳам чиройли эди аёлнинг. —Мени танималингиз-а? Аёл чиройли юзларига оқаётган кўз ёшларини артиб сўради. —Танимадим, —дедим секин. —Мен турмуш ўртоғингизнинг аввалги аёллари бўламан, Қуръон ўқишни ҳам ўша киши ўргатган. Шундай одам билан нега ажрашганимга хайрон бўляпсизми? Биламан, турмуш ўртоғингиз сабабини айтмаган.Мени ҳеч ким бу хонадондан ҳайдамаган, ўзим кетганман..Мен у кишига муносиб эмас эдим. Турмуш ўртоғингиз омонатдор одам эди, сирни ҳам ўзи билан олиб кетди. Аллоҳ рози бўлсин. Аёл шу гапларни айтар экан яна кўз ёш тўкди. Кейин дуо қилиб, хайрлашди. Ўша куни кечга дардим бошланди, қайнонам шифохонага олиб бордилар, эртаси куни эса бу дунёда отаси билан кўришиш насиб этмаган ўғлим дунёга келди...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки инсон вафот этса, ундан унинг амали кесилади. Фақатгина уч нарса: садақаи жория, манфаат олинадиган илм ёки унинг учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд (кесилмайди).” – дедилар. Муслим ривояти.Турмуш ўртоғимдан мевали боғ, бизга ўргатган илми қолди. Иншааллоҳ зурриёдини ҳам солиҳ фарзанд қилиб тарбиялайман, токи Қиёмат куни икки дунёдаги муҳаббатимнинг олдига ёруғ юз билан борай.

Тугади.

Феруза Салходжаева.


https://t.me/sinovlarihayot
📝БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШКА НИМАНГИЗ БОР....

Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб, уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.
— Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса… — деди у мулойим жилмайиб.
Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:
— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.
Кулиб юборди. Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.
Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди. “Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди. Бир куни бу ниятимни унга айтдим.
Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Аъло аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда эътиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Баъзида эса Аъло акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.
Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.
Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.
Юрагим шув этди. Чунки Аъло акамнинг хотинини кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.
Рангим оқариб кетганини сезган аёл:
— Қўрқманг, — деб тинчлантирди. — Аъло акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?
Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.
Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.
Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.
— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?
Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.
— Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?
Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз? Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!
T.me/sinovlarihayot
Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми?
​​Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.
Бундан буёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим… — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди. У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим…
Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга… тўғрироғи, ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим. У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди. Мен нафақат ўзимни, балки ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?
Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл нафақат ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим… Назаримда агар у “эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатомни тушунишим даргумон эди.


T.me/sinovlarihayot