🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
771 subscribers
26.6K photos
15.5K videos
56 files
28.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ВАХШИЁНА ҚОТИЛЛИК СИРИ

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст – бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.
Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
– Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки – уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез – тез кўрадиган бўлдим.
Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир – биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.
Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
– Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? – дедим.
– У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим – деди.
Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
– Аллоҳдан қўрқинг! – деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди – ю уни забт кўтариб дедим:
– Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ – қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ушанда.
Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим.
Бегуноҳ бўла туриб ўлдирилябман.
Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди.
Сўнг у қатл қилинди.

Тамом.
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ..☀️


Яна бир мунаввар тонгни соғ-саломат, оила даврасида кутиб олганимиз учун Аллоҳга беҳисоб шукр.

Ҳар бир кунимиз биз учун янги бир туғилиш.
Уни яхшиликлар ила ўтказайлик!

Бугун борлигингиздан мазза қилинг, азизим.
Хайрли тонг!
Йўлда кулиб турган одамни учратсангиз билингки бу Мен!
Табассум қилинг.
Дунё табассумни яхши кўради!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАЛБГА ЯҚИН ИНСОНИМ!


Тавсия👇👇


T.me/Sinovlarihayot
ЧИН ЮРАГИМДАН ШУ КАНАЛДАГИЛАРГА ВА ШУНЧАКИ МЕҲМОН БЎЛИБ ЎТИБ КЕТАЁТГАНЛАРГА,
ОДДИЙ ИНСОНИЙ БАХТ ТИЛАЙМАН...!!!

Хайрли кеч АЗИЗЛАР.❤️

T.me/sinovlarihayot
-- Мен даволай олмайман.... шаҳар наркология бўлимида бир дўстим врач бўлиб ишлайди. Мен ўша ёққа йўлланма ёзиб бераман. Унга олиб бориб берсангиз мен берган қоғозни ўғлингиз билар бирга.... у даволайди. - дея қоғоз ёзиб унинг қўлига тутқазди.
Шарифбой врачнинг хонасидан чиқар экан, унга мингдан минг раҳматлар айтиб миннатдорчилик билдириб чиқди. Бу ёқда эса ўғли эркатойи ҳам османи олиб бўлиб бироз аҳволи яхши бўлиб Онаси билар кутиб туришганди. Ҳаммаси биргалашиб мошинага чиқишди. Тўғри наркология бўлимига боришди.
-- Дадаси.... нега бу ерга келдик... тинчликми?- сўради Сожида хола.
-- Тинчлик... шу ерда ишим бор эди... ҳозир. - дея мошинадан тушиб қўлидаги қоғозни кўтариб ичкарига кириб кетди.
Ўғли эса ўз айбини билганидан Онасини кўзига қаролмай айбдорона бошини ерга эгиб ўтирарди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан шифохона эшигидан Шарифбой бир оқ халат ва бошига оқ шапка кийиб олган духтир билан чиқди. Кириш эшиги олдида бироз иккаласи гаплашиб ўтиришиб кейин мошина томон келишди.
-- Ўғлим.... сен пастга туш духтир билан бироз гаплашайлик. -дея Шарифбой ўғлига мошинадан тушишини сўради.
Жаҳонгирни дарди ичида.... бирон сўз демасдан секин тушди. Бояги духтир билан қўл бериб сўрашиб энди биргалашиб ичкарига кириб кетишди.
Бу томонда Онаизор нима бўлаётганини тушунмас.... лекин шифохона кириш эшиги тепасида ёзилган ёзувни ўқиб хавотирга туша бошлади. Чунки у ерда Наркология бўлими деб ёзилган ёзув турарди. Шу сўзнинг ўзигина ҳар бир инсонни хавотирга солади. Ҳеч кимни ҳам шу касалхонага иши тушмасинааа.....
-- Ўғлим.... ўзингни нимадан беморлигингни биласана.... шу учун бирор хафта шу ерда даволанишинг керак. Мен ўйлайманки мени фикримга қўшиласан ва шу духтирни айтганларини бажарасан... - деди Шарифбой ўғлига.
Жаҳонгир шунча эрка бўлса ҳам ҳеч қачон отасига тик қарамаган бола эди. Индамай рози бўлиб шу ерда қолди. Уни бир кишилик палатага жойлаштиришди. Шарифбой кетиш олдидан ўғлини бир қучиб бироз бағрига босиб турди. Кўзидан ёш қалқиб чиқди. Кўз ёшини ўғли ҳам духтир ҳам кўришини ҳоҳламади ва тезгина хайрлашиб чиқиб кетди. Нега йиғлади эканаа.... Ахир биттаю битта шунча йил кутган фарзанди, ягона меросхўри наркоман бўлса..... алам қиладида.....
Индамай касалхонадан чиқиб мошинасига чиқди. Юрғазиб жўнади.... Сожида хола ичи қизиб эрининг лом мим демаганига ўзи сўради.
-- Дадаси тинчликми... ҳеч нима демадингиз, ўғлимизга нима бўлибди экан, нега уни бу ерда қолдирдингиз?
Бироз сукутдан сўнг Шарифбой чуқур уф тортиб.....
-- Э Онасиии.... нимаям дейман, ўғлимиз наркоман бўлиб қолибди. Ўша куниям меъёри ошиб кетганидан шунақа ҳолатга келиб қолган экан..... зора шу ердан шифо топса. - деб мошинани рўлини бир муштлаб қўйди.
Сожида хола одатда эрининг бундай асаби бузилган пайтда ҳеч нима демасдан жимиб қоларди. Акс ҳолда ҳамма айбни хотинига ағдариб уни гуноҳкор қилиб қўяр... ва сўкарди. Онаизор нима қилсин бечора... ўша мошина олиб келган куниёқ ҳали ёш деб қаршилик қилганди.
Нима бўлсаям шу касалхонада шифо топсинда сабрли бўлиб. Аслида ҳаммамиз биламизки бундай ҳолатларда беморлар сабр қилолмайди. Айниқса хумори тутса борми.....


Дўстим ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларни бошини эккан дунё бу.
Азим дарёларни бўғиб қаъридан,
Бир томчи қолдирмай ютган дунё бу.....
T.me/sinovlarihayot

Жаҳонгирни наркалогия шифохонасидаги биринчи куни эди бугун. Врач навбатчи ҳамширага укол дориларини ёзиб қолдирди ва атайлаб тайинлади эҳтиёт бўлишини айниқса беморни уколи кечикса хумори тутса ёмон аҳволга тушишини. Кечки пайт эди... палата эшигини ҳамшира атай ташқаридан қулфлаб қўйганди. Ўзиям залнинг охиридаги хонасидаги палата. Бирдан эшикни муштлабми билмадим нима биландир урган товуши эшитилди. Ҳамшира унчалик пайқамади. Кейин яна икки марта уриб шовқин бўлгач секин ўша палата томон жўнади. Барибир аёл киши эмасми... бироз қўрқинчли эди бу ҳолат.
- Қизинг ҳам анча мулоҳазали экан. Мени танимайдику гўзаллик салонига сочимни кестиришга боргандим. Бирам ақлли экан. Бўлар бўлмасга гапирмади. Бошқа ўша ердаги қизлардек тиржайиб ҳадеганда кулаверганини кўрмадим.

- Қизим тўрт йил жуда қийналган. У ақлини таниб улгурган эдида.

- Бу ҳам уни ҳаётда курашувчан қилиб қўйганми дейман. Ўз ишининг устаси экан.

- Икки жойда ишлайди. Сепига нарсаларни ўзи йиғяпти. Онам энди машиналарини янгилашлари керак дейди.

- Айтганча машина ҳам олувдинг а?

- Ҳа ишга бориб келишга қийналиб қолдим. Таксига эса ҳазилакам пул кетмайди. Бир танловда яхшигина пул мукофотини қўлга киритдим. Мен чизган эскизлар ёрдамида тикилган либослар ўша ондаёқ сотилиб кетди. Бу ҳам бир омад.

- Тўғри айтасан. Мана энди дугоналик алоқаларини  қудачилик билан мустаҳкамлаймиз.

- Илоҳим бахтли бўлишсин.

- Қизинг розими ўзи?

- Билмадим. Аниқ бир гап айтмади. Акаси эса сени жуда ҳурмат қилади. Ҳеч ким қолмаганда ҳам ўша дугонайиз олдизда бўлган ёмон бўлмаса розилик бераверинг дейди.

- Қани нонни синдирайликчи икки ёш бахтли бўлсин. Ўғлим қизингдан бошқасига рози бўлмайди барибир.


Ўша куни дугоналар яна анча суҳбат қуришди. Ҳозирда эришилаётган ютуқлар ва имтиёзларни тинмай гапиришди.

Эртасига икки унаштирилган ёш учрашиши кераклигини келишиб олгач меҳмонлар тарқалишди.

Кумуш гўзаллик салонида ишлайди. Бугун иши барвақт тугаптими эрта қайтибди.

- Оналарни энг гўзали қанисиз. Онажоним.

Кумуш эшикдан доимги сўзлари билан кириб келди.

- Келдингми болам. Кийимингни алмаштириб, ювиниб чиқ. Меҳмонлар ҳам ҳозиргина кетишди. Сенга овқат сузаман, дастурхонни ҳали йиғиб олганимча йўқ.

- Хўп бўлади. Ҳозир дарров чиқаман.

Кумуш дастурхон бошига келганида онаси ва синглиси аллақачон жойларини эгаллаб бўлишган экан.

- Ооо бунча зўр. Бу шароитга қараганда сизни азиз меҳмониз келган кўринади.

Кумуш шундай деганча конфетга қўл чўзди.

- Олдин овқатингни е. Ҳозир ширинлик билан иштаҳанг ўлади. Жуда озиб кетгансан иш деб. Бунақада тўйгача йиқиласанку.


- Қанақа тўй?

- Сени унаштирдим. Эртага учрашувга чиқасан.

Кумушни ичаётган чойи томоғига тиқилди.

- Кииим. Кимга?

- Баҳромга.

- Анави дугонайизни ўғлими?

- Ҳа ўшанга.

- Ойиииии. Мен ҳали турмушга чиқмоқчи эмасдим.

- Болам биламан. Аммо бу яхши оила. Кейин яна шунақаси бўладими йўқми?

- Ҳали бир икки йил юрардим.

- Тўй ҳали бери бўлмайди. Хавотир олма. Куёв ўқиркан. Ўқиши битишини кутамиз.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Овқатланиб бўлишгач Кумуш хонасига кирди. Ўша кунги учрашувдаги йигитни эслашга ҳаракат қилди. Аммо кўз олдига ҳеч нима келмади. Барибир тегмайман дея йигитга тузук қарамаганди. Тўғриси қараёлмади. Йигитни фақат ўзига термулиб тургани учун унга кўз ташлашга ҳижолат бўлди. Эртанги учрашувда ҳам йигитни танийдими йўқми билмайди.  Онаси шунча азоб кўрди. Энди роҳатини ҳам кўриши керак дея онасини кўпам қийнамайди. Ўғир босиқ бўлгам Кумуш онасини гапиини доимо сўзсиз бажариб келган. Онаси ҳам замонавий аёл. Кўп қийинчилик бошидан ўтган. Қизини ўтга ташламайди. Отаси ўлгач онасини ҳар кеча йиғлаб чиқишию қариндошларини турткилашини кўрган қизи меҳрибонлик уйини ҳам нонини татиб кўрди. Шу кунлар уни тоблади. Ҳаётга енгил қарамасликка ўргатди. Телефонидан бироз видео кўргач чарчаганидан ухлаб қолди. Эртасига ишга кетмқочи эди онасини гапи уни тўхтатди.

- Йўл бўлсин?

- Ишга.

Кумуш онасига ҳайрон бўлиб қаради.

- Бугун учрашув бор. Унутдингми?

- Узр онажоним. Ҳозир кийимимни олай салонда кийиниб ўзимга қараб чиқарман.

- Майли болам. Эҳтиёт бўл. Синглинг мактаб кетди. Менам ателелга бораман.

- Яхши бориб келинг.


Кумуш гўзаллик салонига етиб келганда мижозлар жуда кўпайиб кетибди. Дарров ишга киришди. Машхур салон бўлганигами доимий равишда бу ер гавжум бўларди.

Соат тўққиздан ўтагинида учрашувга тайёр ҳолатда эди. Қизга бегона рақамдан қўнғироқ бўлди.

- Алло эшитаман.

- Кумуш яхшимисиз? Мен Бахромман.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом. Сизни ишхонангиз олдида кутиб турибман.

- Ҳозир беш дақиқада чиқаман.

Кумуш беш дақиқа десада ўн дақиқада чиқди. Кейин улар шу яқин атрофдаги кафега киришди.

Давоми бор.
t.me/sinovlarihayot
- Вой бечора аёлидан кейин роса чўкиб қолдида.

- Мен нима қилишни билмаяпман. Қариндошлар мени тайёрга айёр деб сира ёқтиришмайди.

- Нега сени унақа дейишади?

- Нега бўларди? Карим адам мол мулкини васиятномада менга қолдирган бўлиши мумкин экан. Шунинг учун улар мени йўқолишимни хоҳлашади.

- Болам сен сал кам шифокорсан у одамни сенга қанча мехнати сингди. Беш йилдан бери сен учун озмунча ҳаракат қилдими? Мен сени барибир шифокор қилишга қурбим етмасди. Курсдошларинг ҳам сени Карим бойни ўғли деб билади. Умрини охиригача адангни олдида бўл. Ким нима деса десин. Мол мулки сенга қолмаса ҳам майли. Қулоғинг тинч бўлади. Муҳими рози қилишинг керак. Унақа яхши инсонлар кам.

- Рахмат ойи тўғри айтдингиз. Қариндошлари нила деган тақдирда ҳам мен адамни олдиларида бўлишим керак. Ҳозир ҳамшира қараб турибди борақолай.

- Майли ўғлим эҳтиёт бўл. Сенга ишонаман. Сен менинг фахримсан. Мен ҳам эрта ўтаман Карим акани кўришга.

- Яхши қолинг ойи мен кетдим.


Козим онасини юзидан ўпганча чиқиб кетди. Соҳиба эса стулга суянган кўйи ҳаёлга чўмди.

Карим ака билан ўғлини юбориш осон бўлмади. Онасини азобларини кўриб ақли таниб қолган йигитча бу қарорни тўғри тушунди. Бир аёлни ўлими олдидан қувонтирса қувонтирибдида. Карим акани аёли юзи нурли аёл эди. Боласини ўлимини ҳазм қила олмаётганди. Козимни ҳам ўз ўғлим дея фақатгина ўзини ишонтирарди. Кўз нури хиралашган, қулоғи оғирроқ бўлгани учун Козим аслида кимлигини фарқи бормасди. Она кўнгли барибир боласини ўлимини тан ололмас экан. Козим уларни уйида яшай бошлагандан кейин бу икки эр хотинга кўнгли илиб қолди. Уларни энг яқин инсонларидай қабул қилди. Карим ака бир қатор курсларга ёздириб Козимни тиббиёт олийгоҳига тайёрлата бошлади. Ўзи табиатан тиришқоқ бўлган бу йигит шунча тайёргарликни оқлади. Буджет асосида олийгоҳ талабаси бўлди.

Карим ака хурсандчилигидан "спарк" машинасини калитини ўғлидай бўлиб қолган йигитга тутқазди. Козим бу одамни янада яхши кўриб қолди. Етти ёт бегона уни устига яхши танимайди, аммо Козимни ўз ўғлидай кўради. Отасини укаси бўлмиш амакиси бир бора хабар олишга ярамади. Акамдан қолган ёдгор демади. Карим ака Козимга етимлигини билдирмади.

Карим акани аёли Ойниса опа Козим уларни уйига келгандан сўнг икки ярим йил яшади. Умрининг сўнгги кунлари азобда ўтди. Козим охирги вақтларда уни ўзи парвариш қилди. Анчагина билимга эга бўлгани учун муолажаларни ўзи қиларди.

Карим ака севиб уйланган аёли вафотидан сўнг анча чўкиб қолди. Унча мунчага гапирсам одамови бўлиб қолганди. Ўзининг ўғли Бахтиёр ёлғиз ўғил деб эркалатиб ўстиришгани учун жуда тарбиясиз кўча боласи бўлиб ўсганди. Егани олдида емагани кетида бўлган бу йигит отасидан ортиқчаси билан пул олиб маишатга сарф қиларди. Карим ака Бахтиёрни неча маротаба наркалогия диспансерия ётқизиб даволатди, неча бора уйда даволатди, фойдаси бўлмади. Иродаси бўш Бахтиёр яна ва яна эски одатини ташламас пул топиш йўлларини излар хаттоки уйдан пул ўғирлаб дорига сарфларди. Охири йигирма уч ёшида жуда кўп миқдорда героин қабул қилгани сабаб бу дунёни тарк этди. Қийин қийин Карим акага бўлди. Бир тарафда хотини бир тарафда фарзанд доғи бу одамни эсанкиратиб қўйди. Хотини касалхонада бўлган вақтида иложини топиб ўғли энди бу дунёда йўқлигини айтди. Аммо Ойниса бу ҳақиқатни қабул қила олмади аҳволи оғирлашди.

Карим ака эса хотини ёқтирган серсув нокни қидириб бозорга чиққанда кўзи Козимга тушдию муаммонинг ечими топилганидан хурсанд бўлди. Шу шу Козим Карим ака билан яшар уларни уйида исми Бахтиёр эди. Онасини олдига келганда эса Козим бўларди. Бугун ўша отасидай азиз кўрган инсони ҳасталаниб қолди.

Мана Ойниса опа вафотига уч йилга яқин вақт ўтган бўлсада Карим ака уйланмади. Бир қатор хайрия ишларига бош қош бўлардию Ойнисани ўрнини ҳеч ким босолмайди дерди. Уйдаги юмушларни қўшни аёл қилиб кетарди. Унга ҳам маош тайинланган бўлиб ош овқатгача ўзи қарарди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Козим ўзи ёллаган ҳамшира Карим акага укол қилаётган вақтда келиб қолди.
T.me/sinovlarihayot
- Қайси уколни вақти?

- Мана бу ёзганизни.

- Овқат едиларми?

- Элнора опа шўрва келтириб бердилар озгина ичирдим ичдилар.
- Эсладим. Хўп майли келинглар, яна қолганини маслаҳат қиламиз.

- Майли қудажон, уйдагиларга салом деб қўйинг.

Соҳиба қўнғироқни якунлагач креслога бошини қўйганча чуқур тин олди. Мана ўғли ҳам , қизи ҳам , кап-катта бўлиб қолишди. Улар ҳам оилали бўлиб ўзидан тинчиб кетишса бўлгани. Ундан кейин оёқ узатиб бирор ҳафталарга санаторийларга бориб келса бўлади.

***


Гўзаллик салонида иш қизғин. Кимдир соч кестирган, кимдир юзни " чистка" қилдирган, маникюр, педикюр, растушовка, татуаж алламбало ҳизматлардан фойдаланишяпти.

Кумушнинг мижози уни саволга кўмиб ташлаш баробарида ўз ҳаётини ҳам гапириб бера кетди.

- Сиз қошини растушовка қилиб юборган дугонамни кўриб бирам ҳавасим кетса денг, дарровда оёғимни қўлимга олдиму-у , сиз томон елдим.

- Майли яхши қилибсиз.
Кумуш жавоб бериш баробарида аёлнинг қошларига ишлов берарди.

- Хитойдан товар олиб келишни йўлга қўйдим. Битта шунақа чиройли зиракка ҳавасим келди. Ўшанга қулоғимни яна битта тешиб қўймасангиз, ўзим ҳавас қилган зиракни тақолмай армонда кетаман

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Унақа деманг дарровда қулоғизни тешиб бераман. Ҳаттоки оғриқни ҳам сезмайсиз.

- Шунақа қила қолинг. Ўзи Россиядан яқинда келдим. У ерларда юраверсам бирор бир касаллик ортириб олардим. Шундоғам бир шамолласам бир ой деганда тузаламан. Билмадим сўнгги пайтларда  беҳол бўлиб нима бўлаяпти менга.

- Яхши бўлиб кетасиз сиқилманг.

- Опача балки янгилик бордир.

- Янгилик қаёқда эр йўқку. Вахахаха эее билсанг бола бўлиши учун эр бўлиши ҳам шартмас экан.

- Тавба ҳазилиз қурсин.

Аёллар ўзларича кулган бўлишди. Кумуш эса бу гапини тузи йўқ аёлни ишини тезроқ битириб ундан узоқ бўлгиси келарди.

Кўринишидан, кийинишидан кўча аёлини эслатувчи бу аёл Кумушга сира ҳам ёқмади. Телефон wкранига қўйган расмини кўриб эса аёл киши бўла туриб Кумуш уялиб кетди.

- Ҳа қизи расмга эътибор қилманг.

Мижоз Кумушни ҳолатини пайқаб бўлганди.

- Мен ўзи шунақ очиқ аёлман. Кўнглимга келганини қиламан. Бу рамсда ҳам янги ҳалигинақа олгандим ўшани реклама деб тушганман.

- А. Йўқ ҳеч нима демадим-у.

- Биламан айтдим қўйдимда.

Кумуш жуда шошарди. Аёлнинг ширин атирини ҳиди эса уни тобора кўнглини айнита бошлаганди. Охирги иши мижозни қулоғини тешиш бўлди. Мижоз танлаган зирак эса ҳақиқатдан ҳам жуда нозик дид билан танланганди. Уни таққан аёл борки очилиб кетиши аниқ, ҳуснига ҳусн қўшилиб.
Кумуш аёлни ишини битириб жўнатувди ҳамки Феруза уни ёнига келиб олди.

- Балки сени ҳам қулоғингни тешармиз?

- Ҳозир шартми?

- Қара қанақа зирак топдим.


Феруза телефонидан Кумушга расм кўрсатди. Бояги аёлни хираҳи буни олдида кўримсиз бўлиб қоларди.

- Ажойиб.

- Тўғри келинликда ҳам зўр ярашади.


- Майли унда бошла. Фақат қулоғингни ёп овозимдан кар бўлиб юрма.

Ўша куни Кумуш ўзи орзу қилган зиракни буюртма қилиб ҳам қўйди.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot