🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
771 subscribers
26.6K photos
15.5K videos
56 files
28.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#ибрат

"Учар гиламча"

Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради:
- Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими?
- Ҳа, болам!
- Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради?
- Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради.

Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди!

Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин!

© Вафо Мўмин


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
"Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".

Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"

Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

©️Зулфия Махмуд
T.me/sinovlarihayot
Ҳаммага беш кунга уйларига бориб келишларига рухсат берилди. Фазлиддин ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо дарров кета олмади. Ёзиб қўйган ўттиз бетлик тарихий ҳужжатларини бошқатдан оқ қоғозга кўчириб чиқди. Ярим тунгача ухламади. Кўзлари ачишди. Аммо ёзишдан тўхтамади. Эртаси куни қуёш бир терак бўйи кўтарилганида йўлга тушди.

Автобусга ўтириши билан юрак ҳапқириши янада ошди. Ахир беш-олти соатда уйига етиб боради. Уйидагилари билан кўришади. Кечки пайт эса қўшни қишлоққа боради. Малоҳатларнинг уйига. Тўғри кириб боради. Уялмайди, нетмайди. Ўқитувчисини сўрайди…

У кўзини юмиб автобус деразасига бошини суяди. Орадан бир муддат ўтар-ўтмас кимдир унинг ёнига ўтирди. Бироқ Фазлиддин кўзини очмади. Лекин ширин атир ҳидини туйиши билан беихтиёр кўзини очиб ёнига қаради. Унинг ёнида атлас куйлак кийган қиз ўтирарди.

— Ассалому алайкум, — деди бирдан у қизга.

Қиз унга қаради ва кулиб қўйди. Қизнинг юзи оппоқ, сочи қоп-қора, лаби бўялган, қоши терилган эди.

— Уйғотиб юбордимми? — деди қиз Фазлиддиннинг саломига алик оларкан.

— Йўқ, ухламагандим. Лекин ухлашимга оз қолганди, — дея жавоб берди Фазлиддин.

— Пахтадан қайтдингизми? Студентмисиз? — сўради қиз.

— Пахтага бормадим. Мени қолдиришди. Боғбонга ёрдамчи бўлдим.

— Маза қилибсиз. Биз бўлсак, икки букилиб пахта тердик. Қаерда ўқийсиз?

Агар ўқийдиган жойини аниқ айтса, қиз унинг устидан кулади. Чунки етти мучаси бут ўғил бола бунақа қизлар ўқийдиган жойда ўқимайди-да.

— Қурилиш техникумида, — деб жавоб берди Фазлиддин.

— Ҳимм.

— Ўзингиз-чи?

— Мен университетда. Химфакда ўқийман.

— Қийинми?

— Унчаликмас. Лекин билмаган одамга қийин.

— Менинг химияга тишим ўтмайди. Лекин бир марта «ҳаш икки о»ни тўғри ёзиб берганим учун мактабда ўқитувчимиз доим беш қўйган.

Қиз қиқирлаб кулиб юборди.

— Чунки ўқитувчимизнинг ўзи химикмас, биология ўқитувчиси эди. Бошқа ўқитувчи бўлмаганлиги сабаб доим у кирарди.

— Шунинг учун ҳам химияга қизиқмагансизда. Лекин жуда қизиқ фан. Химия ҳамма жойда бор. Масалан, мана шу автобуснинг турган-битгани химия. Ҳатто ўриндиқларнинг ёпинчиқлари ҳам. Агар сиз химияни зўр билсангиз, оламшумул кашфиётлар қилишингиз мумкин. Сабаби, бир моддани иккинчисига қўшиб учинчи бир нарсани ҳосил қилса бўлади. Қизиқ, тўғрими?.. Иккита фан бизни уйимизга олиб бориб қўяди.

— Тушунмадим? — дея қизга тикилди Фазлиддин.

— Автобус химиядан ташкил топган бўлса, уни физика ҳаракатга келтиради.

— Энди тушундим. Лекин мен кўпроқ тарихга қизиқаман.

— Тарих ҳам яхши. Аммо унинг катта қисмини уруш, тўполонлар эгаллаб олган. Шунинг учун мен ёқтирмайман. Ундан кўра адабиёт яхши…

Улар гап билан бўлишиб, автобуснинг юрганини, шаҳардан чиққанини сезмай қолишди.

— Қурувчи бўламан дебсиз-да, — дея жилмайди қиз.

— Аслида, қурувчиликни унчалик ёқтирмайман… Қурувчи деса иссиқ, чанг-тўзон, ғишт, бетон кўз олдимга келади. Кейин у ерда ишлайдиганлар ҳам қандайдир чарчоқ ҳолда кўринишади.

— Ҳа, тўғри айтганларингиз, аммо қурилишда пул кўп бўлади.

— Қанақасига?

— Энди-да. Аммо нега унда шу мутахассисликни танладингиз?

— Ўзим ҳам билмай кириб қолдим. Битирганимдан кейин йўналишни ўзгартираман.

— Қийналасиз. Чунки бошқа соҳаларга бегона бўлиб қоласиз унда. Айтганча, нечанчи курссиз?

— Бир.

— Эҳ, — дея қиқирлаб кулиб юборди қиз, — ҳали жуда кичкина экансиз-ку. Менинг укам тенги.

Фазлиддин айб устида қўлга тушиб қолгандай қизарди.

— Лекин, — давом этди қиз, — гапларингиз ёшингизга нисбатан каттариб кетибди. Менинг укамдан бундай гаплар чиқмайди.

— Балки, сизга айтмаса керак.

— Биламан. Беш қўлимдай биламан. Ҳали у улғаймаган. Аммо унинг ёшидагилар улғайишса бўларкан. Мана мисол. Хўш, техникумдан кейин қаерга ўқишга кирасиз?

— Тарих ёқмай турибди. Биров билан гаплашгандим, аниқ фанларга ҳаракат қил, деди.

— Тўғри айтибди. Гуманитар фанларнинг бари фақат гапдан иборат. Тарих ҳам, адабиёт ҳам. Аммо аниқ фанлар бутунлай бошқа нарса. Фақат шарти, чуқур ўрганиш керак.
T.me/sinovlarihayot
— Менга устозлик қилмайсизми?

— Кучим етармикин?

— Етади. Сизнинг ҳам гапларингиз бошқача экан.

— Бошқача деманг, кўп гапираркансиз, денг
— Кўп гапиришингиз сезилмади. Бекорчи гап гапирмаганлигингиз учун шундай бўлган бўлса керак.

— Бир томондан ўқитувчи бўлишга тайёргарлик кўряпман.

— Ўргатасизми, химияни?

Қиз кулди. Кейин чуқур нафас олди.

— Ўргатаман. Аммо ҳозирги гапингиз катта болаларникига ўхшаб кетди.

— Нега?

— Одатда йигитлар қиз болани илинтириш учун қандайдир сабабни, севги-муҳаббатга алоқаси бўлмаган сабабни ўйлаб топишади.

— Ҳали менинг ундай қилишимга анча эрта.

— Мен ундай демаган бўлардим. Укамдан қиёс. У ўзидан бир ёш кичкина қизни яхши кўради. Яхши кўриш ҳам ўлдим-қолдим даражасига чиқиб кетган. Мен унга »Ҳой, бола, бунақанги нарсаларингни йиғиштир, сен уйланадиган қиз энди мактабга боряпти», десам ҳам қулоқ солмайди.

— Бир ёш кичкина экан-ку, — деди шу заҳоти хаёлига Малоҳат келган Фазлиддин.

— Бир ёш? Бўлмайди. Қиз боланинг ақли эртароқ пишиб етилади. Масалан, мен ўзим тенги йигитларни ҳали ҳам бола биламан. Кейин қиз бола жуда тез қарийди. Ана ундан кейин йигит ўлгурнинг кўзига энди етилиб келаётган ёш-ёш қизлар кўриниб қолади… Айтганча, яхши кўрганингиз борми?

Фазлиддин довдиради. Йўқ, деса ёлғон гапирган бўлади. Ҳа, деса бу қиз тушмагур мана бунақанги гапларни гапириб турибди. У укасини эмас, айнан Фазлиддинни гапираётганга ўхшайди.

— Ҳали улгурмадим-ов, — дея мужмал жавоб қайтарди у.

Қиз кулди.

— Ана, кўрдингизми? Сиз ҳам аллақачон кимнидир кўз остингизга олиб қўйгансиз. Яна иккинчи томондан мен билан боғланишни ҳам истайсиз.

— Йўқ, ундай эмас. Бу хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келгани йўқ.

— Унда нега томдан тараша тушгандай химик бўлгингиз келиб қолди?

— Ўзи шу ҳақда ўйлаб юргандим. Сиздан бошқалар ҳам менга шунга ўхшаган таклифни беришганди.

— Хўп, майли, тил биласизми?

— Араб тилини ўрганяпман. Ҳозир ўқишни биламан. Фақат Қуръон ўқишни.

— Йўғ-э! — дея кўзларини пирпиратди қиз.

— Ҳа. Ҳарф танийман холос. Кейин ўзбек тилига жуда кўп сўзлар араблардан кириб келган экан. Ана шу кириб келган сўзларни биламан. Ва яна озгина бошқаларини ҳам. Ҳали айтдим-ку, тарих билан қизиққанман деб. Тарих китоблари мени қониқтирмади. Қўшимча маълумот олиш учун араб, форс, рус тилларини ҳам ўрганишимга тўғри келаркан.

— Уларнинг ёнига инглиз тилини ҳам қўшинг.

— Ўҳ-ҳў, вақтим етмаса керак.

— Етади. Менинг сизга битта шартим бор.

— Қанақа шарт?

— Агар менга араб тилини, Қуръон ўқишни ўргатсангиз, мен сизга химиядан дарс беришга уриниб кўраман.

— Майли.

— Ана энди бошқача бўлди. Сиз Қуръон ўқиркансиз, мутлақо безиён одамсиз. Хўп, диндан нималарни биласиз?

— Ойнинг иккига бўлинишини.

— Нима, ой бўлинганмикин?

— Ҳа.

— Бўлиши мумкин эмас.

— Мумкин. Агар Худо шуни хоҳласа бўлади. Буни замонавий фан ҳам исботлаган. Фақат у ҳақда бизга маълумот берилмайди, — деб Фазлиддин устози Муҳаммад Али қоридан эшитганларини бирма-бир гапириб берди. Энди қиз ҳайкалдай қотиб қолди ва бошқа суҳбатлашмай, сумкачасини очди. Сўнг ундан ҳеч нарса олмай ёпди.

— Мен, — деди лаблари титраб, — бизга ҳамма нарсани айтишади, биз ҳамма нарсадан ҳамиша хабардормиз, деб ўйлаб юрардим. Лекин… Бу гапларни кимдан эшитдингиз?

— Бировдан.

— Айтмасизми, кимлигини?

— Йўқ.

— Яна нималарни биласиз? Майли, ўша бировни айтманг. Аммо эшитганларингиз айтинг.

— Тош гапирган, дарахт ўрнидан қўзғалган. Пайғамбаримизнинг ёнларига келиб саловат айтган. Балки пайғамбаримизнинг пайғамбар эканликларига гувоҳлик берган. Лекин булар жуда катта қисса.

— Ҳимм, тушунаман. Тушунаман. Афсуски, кўп ўқияпман. Шунинг учун тушунаман. Ўқимайдиган, илмга қизиқиши бўлмаган одам тушунмайди… Менинг исмим Раъно, сизникичи?

— Фазлиддин.

— Мана, танишиб олдик, Фазлиддин. Мен химфакнинг ётоқхонасида тураман. Учинчи қават, еттинчи хонада. Агар беш кундан кейин борсангиз, мен хонамда бўламан.

— Хўп, — дея Фазлиддин дераза томонга қаради ва «Бу қиздан Малоҳат минг чандон чиройли. Бу қиз айтгандай Малоҳат тез қариб қолмайди», дея кўнглидан ўтказди.

Давоми бор.


T.me/sinovlarihayot
🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ажойиб ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидини йўқотишида.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта етишмовчилик бу – тушунмовчилик.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.



#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

-  Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
-  Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
-  Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
-  Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
-  Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
-  Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
-  Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
-  Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
-  Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
-  Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
-  Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
-  Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
-  Фақат ва фақат рост гапиринг;
-  Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
-  Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
-  Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
-  Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
-  Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
-  Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
-  Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
-  Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
-  Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
-  Оғзингизда луқма билан гапирманг;
-  Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

T.me/sinovlarihayot
Мавлуда момо ўғлига мўлжаллаб юрган қизларини бир-бир кўнгил ғалвиридан ўтказа бошлади. Ғалвирда қолган уч қиздан иккитаси Толиб бувага маъқул келмади. Хар томонини ўйлаб, “палаги тоза” деб топилган Феруза исмли қизга совчи бўлишди. Бир неча марта борган совчилар охири “патир синдириб” қайтишди. Абдумўмин уйланди-ю, хеч қанча ўтмай харбий хизматга жўнаб кетди. Икки йиллик йигитлик бурчини ўтаб келган қахрамонимиз
Учинчи йили яна Отаси билан Тошкентга кетишди. Толиб бува дўконига, ўғли эса кириш имтихонларини топшириш учун келганди. Толиб бува Қибрай туманининг чеккароқ дахасида дўкон очарди. Орадан кунлар ўтиб, Толиб бува мижоз кутганча ташқарида ўтирганда, узоқдан ўғли кўринди. Қадамлари илдам, қўллари махкам мушт қилиб сиқилган. У етиб келгунча бўлган 2-3 дақиқа ичида Толиб бува минг марта Худони эслади:”Худойим хушхабарингга етказ!”
-Ассалому алайкум!-салом берди ўғли.
Толиб бува алик олмади. Аниқроғи саломни тушунмади. Чунки, у хозир ўғлидан икки
хил гап эшитишни тахминлаётганди. Бириси “Ўқишга ўтдим” бўлса , иккинчиси “яна ўтолмадим” деган гаплар. Ота ичида ўғлининг гапини тинмай такрорларди “Ассалому алайкум...ассалому алайкум...” Ие, салом беряптику:
-Валайкум ассалом ўғлим. Кел бу ерга ўтир.-Толиб Бува ўғлини ёнига ўтқиздирволиб оғзига саволомуз тикилади. “Нима бўлди?” деб сўрашга юрак қурғур ботинмайди-да хеч!
Абдумўмин дадасининг нима сўрамоқчи бўлганини тушуниб қолдими, ёки ўзининг хам ичи қизиб турганмиди, қимтинибгина жавоб қилди:
-Ўтибман...
-Вох болам-а, юракни ишдан чиқардинг-ку!-Толиб бува ўғлини даст кўтариб чирпирак қилганча айлантира бошлади.-Мени ўғлим юрист бўлади! Яш-шавор ота ўғил!Ўзингга шукур Худойим, берганингга шукур!
Ота-бола хурсанд бўлганларидан бир-бирларини махкам қучган холда столга ўтиришди. Кўчадан ўтаётганлар уларга ажабланиб қарар, икковлон эса хеч кимга парво қилмас, шодликлари дунёга сиғмай ўтиришарди. Ўғли етиб бўлмас деб хисоблаган чўққини забт этиши отани бенихоя қувонтириб юборган, хурсандчилик, фахрланиш туйғуларидан иккки кўзи жиққа ёшга тўлганди.
Абдумўминнинг ўқишга кириши оилада байрам бўлиб кетди. Махалладагиларнинг кўпчилиги эса унинг ўз билими билан ўтганига шубха билан қаради.
-Бу Толиб Эроний (Толиб буванинг таг зоти эронлик бўлиб, тақдир тақазоси билан ёшлигида Сурхондарёга кўчиб келишгани учун, орқаворотдан Эроний деб чақиришарди) бор-будини институт домлаларига топширган бўлса керак,-деб ўйлашарди.
Кимдир ишонди кимдир ишонмади, энг мухими эса, йигитча энди бўлажак юрист. Қахрамонимиз сентябрнинг бошида юридикада ўқиш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди.

Хамида бонунинг сўзларини оққа кўчирувчи дўстингиз
Давоми бор
Дониёр Ахмаджонов25.05.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot
Фармон ака иккала ўғлини ҳали қуёш чиқмасидан уйғотди. «Бир тутам кун бор, иккаланг ҳам синглинг билан бирга бориб, тез ғўзапояни теринглар», — деди.

Шу куни Фазлиддин ғўзапоя билан овора бўлди. Эртаси куни аср намозигача яна ғўзапоя. Бу сафар улар терганларини тележкага ортишди.

Фазлиддин роса чарчади. У қишлоқдаги синфдош жўралари билан бирортасиникига кириб гаплашиб ўтиришни ҳам режалаштирганди. Бўлмади. Ҳали Малоҳатларникига бориши керак. У билан гаплашмаса-да, кўришиши шарт. Лекин кунлар шиддат билан ўтиб кетяпти.

Ниҳоят, уйига борганининг учинчи куни у кечки пайт вақт топди. Ўша куни отаси ҳам райкомда мажлис борлиги учун уйга кеч келар экан. Онаси шундай деди. Демак, борса бўлади.

Аммо қиз билан кўришса ҳам, гаплашолмаслиги мумкин эди. Шу боис боришдан олдин у Малоҳатга хат ёзди. Иккита қоғозда. Биттасига у араб алифбосидаги ҳарфларни ўзбекчалаштириб ёзиб чиқди. Албатта, қавс ичида қандай товуш беришини кўрсатиб ўтди. Иккинчи қоғозчага эса нома битди:

«Салом! Аслида, мен сизни кўргани келгандим. Аммо шунчаки келсам бўлмасди. Шунинг учун ҳам отангизга тааллуқли бўлган тарихий маълумотларни йиғдим… Бунинг учун араб алифбосини ўргандим. Лекин ҳали тилни тўла ўзлаштира олганим йўқ. Мен сизга араб алифбосида ёзаман хатларимни. Албатта, рози бўлсангиз. Бировлар тушунмаслиги ва бирор кимнинг қўлига тушганида сиз уялиб қолмаслигингиз учун…»

Бўлди, бор-йўғи шу эди унинг ёзганлари. Бу хатларни у кўйлагининг кўкрак чўнтагига икки буклаб солиб қўйди. Олиш ва эгасига бериш осон бўлсин деб шундай қилди.

Кейин укасининг велосипедини олди. Ҳар қалай, оралиқ масофа уч километрча келади. Пиёда боришга камида бир соат сарфлайди. Вақтни тежашга эса, албатта, минадиган улов керак эди.

Қуёш ботиб, энди қоронғи тушаётганида у Малоҳатларнинг уйи яқинига етиб бориб, уловдан тушди. Бундан бу ёғига миниб бориш ноқулай туйилди. Юрак эса гупиллаб урар, бутун танасини ҳаяжон эгаллаб олганди. У ўзини қўлга олишга қанчалик ҳаракат қилмасин, сира уддасидан чиқолмади. Кейин таваккал шу ҳолида борди.

Қишлоқ одамларида бўлгани каби, уларнинг ҳам уйларида дарвоза йўқ. Уйнинг тўрт томони ҳам очиқ. Шундай экан, агар уйнинг олд томонидан борсангиз, ҳовлида ким бор, ким йўқлигини бемалол кўриш мумкин. Бироқ Малоҳатларнинг уйига рўпарадан бориб бўлмайди. Йўл уйнинг ён томонида…

Уйга яқинлашгани сайин унинг ҳаяжони ҳам ортиб кетаверди. Шу ергача қаҳрамонлардай келган Фазлиддин қолган ўттиз-қирқ қадам масофани шунча қийинчилик билан босиб ўтдики, буни бир ўзи, бир Худо билади. Ҳатто у бир неча марта ортига қайтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо унда барча қилган меҳнатлари осмонга совуриларди.

Олдин баландроқ овозда томоқ қирди. Ҳовлида ҳеч ким йўқ экан, жавоб бўлмади.

— Мен келувдим! — деди овозини баландлатиб.

Қишлоқнинг одати шунақа: одам кимни қидириб келган бўлса, унинг номини айтиб чақиради. Аммо бу одат ҳозир Фазлиддинга тўғри келмайди… У бақирганида атайин сўзларни бузиб, англаб бўлмайдиган тарзда талаффуз қилди.

Бахтига, Малоҳат уйдан айвонга энди чиққанди.

— Ким? — деди.

Қулоғи динг бўлиб турган Фазлиддин эшитди. Эшитган заҳоти юраги ҳаприқиб кетди. «Ишқилиб, Малоҳат бўлсин», дея ўйлади ичида. Ахир Малоҳатнинг ҳам иккита опаси бор. Бири эрга теккан, иккинчиси Фазлиддиндан бир ёш катта. Исми Саида. Ҳозир унга «Ким?» деган Саида бўлиши ҳам мумкин эди-да.

— Мен, — деди у қўрқа-писа.

— Сиз кимсиз? — дея Малоҳат айвондан ҳовлига ўтди ва ғира-шира қоронғиликда турган Фазлиддинни кўрди.

— Мен, мен — Фазлиддин, — деди бу сафар йигитча пастроқ овозда.

Малоҳатнинг ҳам юраги бирдан ҳаприқди. Наҳотки ўша Фазлиддин бўлса, деган ўй яшин тезлигида хаёлидан ўтди. Ахир уларнинг нигоҳлари неча марталаб тўқнаш келган. Ҳар сафар қизгинанинг юраги қинидан чиқиб кетай деган.

— Қайси? — дея сўради ҳаяжонга тушиб.
T.me/sinovlarihayot
— Қўшни қишлоқдан. Сиздан бир синф юқорида ўқиган Фазлиддин…

— Сиз… Сиз… — деди қизгина бироз титраб. Ахир уйда оила аъзоларининг ҳаммаси чой ичиб ўтиришибди. Унинг бегона бола билан гаплашиб турганини эшитиб қолишса, нима аҳволга тушади?

— Нега келдингиз?

Бундан бошқа савол келмади қизнинг хаёлига.
ЎҚИТУВЧИНИНГ БОЛАСИ

Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э, ўқитувчининг боласида, минг қилсаям!" деб юборди...

-Тўхтанг, ўқитувчининг боласи бўлса, нима бўлади? Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман? Хўш, қанақа эканман?- деб сўрадим.
Ер чизиб қолди!

Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!
Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!
Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади...
Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.

Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.

Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!
Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!

Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!
Тўртта бола йиғлаяпти, олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди.
Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!

Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди. Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам, тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!

Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади!
Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик" ҳисобланадиган нарса бу китоб! Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...

Ҳа, устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган. Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар! Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!
Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:
T.me/sinovlarihayot
Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!
Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!

© Фарход Пахритдинов
ВАХШИЁНА ҚОТИЛЛИК СИРИ

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст – бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.
Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
– Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки – уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез – тез кўрадиган бўлдим.
Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир – биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.
Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
– Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? – дедим.
– У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим – деди.
Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
– Аллоҳдан қўрқинг! – деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди – ю уни забт кўтариб дедим:
– Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ – қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ушанда.
Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим.
Бегуноҳ бўла туриб ўлдирилябман.
Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди.
Сўнг у қатл қилинди.

Тамом.
T.me/sinovlarihayot