🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
772 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин..

Кунингиз омадли ва файзли бўлсин. Қадрдонларим💞💞💞

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сах,ар туриб х,амдларим бисёр,
Саловатлар айтайин такрор.
Гўзал уммат бўлайин эй Ёр,
ОЛЛОХ,жоним, салом-ассалом,
Пайгамбарим(сав), салом-ассалом.

Гулларимга шабнамлар қўнган,
Капалагим яйраган кулган.
Саболарим келтирди салом,
Қадрдонлар салом-ассалом!
Мех,рибонлар салом- ассалом!

Борингизга айтайин шукр,
Ўйлаб туриб қилайин фикр.
ОЛЛОХ,имдир ўйловим, зикр,
Гул-райх,онлар салом-ассалом!
Боғ-бўстонлар  салом-ассалом!

Чаккасига райх,онлар таққан,
Масжидларда намозлар уққан.
Аберасин эркалаб қучган,
Бобожонлар салом-ассалом,
Моможонлар салом ассалом.

Бах,орой х,ам кулади хандон,
Қалдирғочлар келади шодон.
Эл-у юртим бўлгандир омон,
Отахонлар салом-ассалом,
Онахонлар салом ассалом.

Дошқозонда қайнар сумалак,
Атрофида гўзал х,ур-малак.
Йиллар ўтар тез чархпалак,
Мард ўғлонлар салом-ассалом,
Лобар қизлар салом-ассалом.

Кулларимдан тушмайди калам
Париларим ёнимда хамдам
Яшаяпман кувониб хар дам
Ашъорларим салом ассалом
Мухлисларим салом ассалом


T.me/sinovlarihayot
#АЁЛ_Ким?

🌸 Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё.

• Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.

• Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.

• Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.

• Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо.

• Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.

• Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.

- Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл - Ислом учун фахрдир.
- Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
- Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.

Абдулходий Юсуф.
T.me/sinovlarihayot
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қадамлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз биттадир!

Уйингизда фаришта,
Ҳар ишда у саришта.
Сизга бўлар у ришта,
Аёлингиз танҳодир!

Қадрига сиз етингиз,
Қўллларидан тутунгиз.
Битта билан ўтингиз,
Аёлингиз биттадир!

Дард келганда бардошли,
Сизга доим сирдошли.
Сизга у танҳо Лайли,
Аёлингиз танҳодир!

Бўлмасангиз ёнида,
Жон қолмайди танида!
Қизгониб севади-да,
Аёлингиз биттадир!

Не қилсангиз қилингиз,
Усиз ўтмас кунингиз.
Бир кун синаб курингиз,
Аёлингиз танҳодир!

Бору йўғингизда ҳам,
Юрар измингиз да ҳам.
Қўли кўксида ҳар дам,
Аёлингиз биттадир!

Уй жойингиз омонат,
Қилмас сизга хиёнат.
Ундан кетмас орият,
Аёлингиз танҳодир!

Рашк қилса у севади,
Сизни танҳо билади.
Ҳаммасига чидайди,
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қаламлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз танҳодир!_

T.me/sinovlarihayot
Баҳром столни устига қаттиқ мушт урди. Қўлини оғриғи ҳам қалб оғриғи олдидан сезилмаётган эди. Кумушни уйига бориш учун йўлга чиқди. Бунгача эса Соҳиба Одинага қўнғироқ қолиб бўлган эди.

- Одина сенга жуда ёмон хабарим бор. Буни айтмасам бўлмасди. Фақат зинҳор ва зинҳор ўғлинг ҳақиқатни билмасин.

- Соҳиба нималар деяпсан?

- Одина тушунтириб ўтиришга вақтим йўқ. Ҳуллас Кумуш топширган қон таҳлиллари...


- Соҳиба, гапирақол ичимни қиизитмай? Нима бўлди, Кумуш яхшими?

- Соҳи... Ҳуллас Кумуш ОИТС га чалинган. Билмайман қаердан юққан. Татуажданми, қулоқ тешишданми, юқтириб олибди. Ўғлингга тегса уни ҳам касал қилади. Афсуски ўғлинг ҳақиқатни билса ҳам Кумушдан воз кечмайди. Кумушни тоғамни уйига жўнатдим.

Одина Соҳибадан эшитган гапларини таҳлил қилолмади. Дугонаси ҳазил қиляптими? Яқинда тўй бўлса.

- Соҳиба ҳозир ҳазил қиладиган вақт эмас.

-Ҳазил эмас бу.

Соҳиба йиғлаб юборгач Одина ростлигига ишонди.

Кумуш севганим билан қочяпман деб ўғлингга хабар йўллаган. Ҳали замон мени ёки сени уйингга боради.

- Соҳиба қизингни қочиб кетганини шу йўл билан ёпмоқчимисан.

- Одина мен ростини айтаяпман.

- Соҳиба алдама.

- Бас қил келиб шу гап билан сен билан ҳазиллашаманми? Ўғлингга нима десанг де. Лекин Кумушдан воз кечтир. Уни ёмон кўришига ёрдам бер.

- Соҳиба тўйга ҳам оз вақт қолди. Энди нима бўлади?

- Тўйни қолдирдим де. Келин чет элда яшайман деб айтди дейсанми, нила десанг шу менга ҳозир ёрдам бермасанг бўлмайди.

Одина Соҳибани гапларини яхшилаб ўйлаб дугонасини фикри тўғрилигига амин бўлди. Улар Баҳромни касал бўлишини хоҳлашмаяпти.

- Соҳиба Баҳром қизингни излайди барибир.

- Уни бошқага уйлантириб қўй. Нима десанг де. Кумушга ҳамма айбни тўнкаб қўй. Кумушни ёмон кўрсин. Бошқа чорамиз йўқ.

- Кумушни нега жўнатдинг унда?

- Ўғлинг топмаслиги учун. Бўпти сенга ишондим ҳаммасини ҳал қиларсан. Эшик таққилади, қарайчи.

Соҳиба эшикни очганида бир аҳволда турган Баҳромни кўрди. Соҳибани ўзининг ҳам аҳволи ҳавас қилгулик эмас эди.

- Кел Баҳром.

- Соҳиба ҳола Кумуш қани?

Баҳром шу сўзну шунчалик дард билан айтди- ки, Соҳибани эти жимирлаб кетди.

- Мени унақа қизим йўқ. Менга уни гапирма.
Соҳиба энди ролга кирмаса бўлмаслигини тушунди.

- Ҳола.

- Жим. Ортиқ у ҳақида менга эслатма. Мени ундай болам йўқ.  Мен фақат Козим билан Заҳрони туққанман ҳолос. Энди эса уйингга кет.

Баҳром эшитган гапларини ҳазм қилишга улгурмай эшик юзига ёпилди.

Баҳром подезда анча туриб қолди. Оғир қадамлар билан уйига йўл олди.


🔹🔹🔹



Кумуш айтилган манзилга етиб келгач ўзига бошқа рақам сотиб олди. Рақам олибоқ онасига қўнғироқ қилди.

Қизини эсон омон бориб олганини эшитгач уни олиб кетишга Боймурод тоғани куёви келишини айтди.

- Қизим бекатдаги бирорта ўриндиққа ўтир. Шу рақамингни бераман. Куёв келиб сени олиб кетади.

Соҳиба айтганидек қилди. Куёви етиб келиб Кумушга қўнғироқ қилди.

Кумуш унинг шалдироқ жигулисига ўтирди.

Йўлда кетиб боришаркан пастқам қишлоқлар, одмигина уйларни одлидан ўта бошлади. Узоқ юриб охири бўёқ ранги анча уриниб қолган дарча олдида тўхташди.   Кумуш уялибгина қадам ташлаб ичкарига кирди.
T.me/sinovlarihayot
- Жим. Охиригача эшит. Энг яхши аёл биласанми, ким у.

Кумуш йўқ дегандек бошини қимирлатди.

- Ўзга эркакларни ҳаёлида бўлмаган аёл. Агар сен шу таҳлит юришда давом этсангз эртага вафот этганингдан сўнг бу қилган гуноҳларинг учун дўзахга тушасан. Мен сенга яхши бўлсин деб айтаяпман. Ҳозир мени ёмон кўрарсан, охиратда мендан миннатдор бўласан қизим.

Кумуш қунт билан намоз ўқишни ўргана бошлади. Шафоат буви бу борада сабрли экан. Кумушга билмаганини ўргатарди. Кейинчалик Кумуш фотиҳа қилингани-ю касал бўлиб бу ерга келганини айтиб берди. Шафоат буви эса ундан йигит билан қандай мулоқотда бўлганини сўради. Кумуш ҳам ҳеч иккиланмай жуда кўп қўнғироқлашиб, учрашиб юришганини айтди.

- Қизим балки номаҳрам йигит билан гуноҳ қилиб юрганинг учун Аллоҳнинг қахри келгандир.

- Буви мен гуноҳ қилмадим. У мени қўлимни ҳам ушламаган.

Шафоат буви Кумуш ўзини тушунмаганини яхшигина англади.

- Йигит ва қизни ўртасида учинчи одам шайтон бўлади. Сени у билан никоҳланмай туриб мулоқот қилганинг гуноҳ. Никоҳ ўқилсагина ҳалол бўлади.

- Буни нимаси ёмон, оддий ҳолку?

- Ана шуда билиминг йўқлиги учун тушунмйсан. Мана бу китобни ўқи. Гуноҳи кабиралар. Билмаганинингни ўрганасан.

Кумуш китобни олгач ўша кундан бошлаб ўқишга киришди.

🔹🔹🔹


Соҳибани отаси қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди. Ётганини иккинчи куни қизини олдига чақириб кечирим сўради.

-Қизим, кечира олсанг кечир. Сенга кўп азоб бердим. Охирги вақтлар сени безовта қилмасин деб Карим кўп-кўп пул бериб турди. Шу сабаб олдингга кўпам бормадим. Пул сўраганимни сабаби манави опангни ( ўгай онани) ҳеч чегараси йўқ орзуларини ушалтириш эди. Ёшгина хотин олдим. Мендан айниб кетмасин дея уни сўзига кўп бора кирдим. Бундан афсусдаман. Қизим мени кечир. Сенга ёрдам бериш ўрнига ,кўп бора ноҳақлик қилдим.

Соҳибани бу отасини охирги марта коъргани эди. Отаси ётиб қолгач ўгай онаси унга яхши қарамади. Ҳаттоки шифокор чақиришга-да ярамади. Оқибат шу бўлди-ки бир ҳафтадаёқ вафот этди. Соҳибага отасини ўлими таʻсир кўрсатмай қолмади. Яхшими ёмонми отасининг борлиги уни бахти экан.

Отасининг вафотига уч ой бўлгач Мурод Анорага уйланди. Анора бойнинг қизи эмасми қишлоққа бормади. Муродни ўзи билан шаҳарда олиб қолди. Онаси эса қишлоқда бир ўзи каттакон ҳовлида қолиб кетди. Ўғли қачонга бир эсига тушса эслар. Бўлмаса қўнғироқ ҳам қилмасди.  Қайнонаси ўғлини кўришга келса Анора ёқтирмас очиқчасига кетинг дегандек гапираверарди. Муродни эса бурнидан ип ўтказиб олган, ўз йўрғига юрғазарди.

20:00 да якуний қисм

T.me/sinovlarihayot
Баҳром билан Кумушни тўйлари бўлиб ўтди. Тўйгача Кумуш Баҳром билан бирор марта ҳам ёлғиз кўришмади. Баҳром Кумушни ўранганидан жуда хурсанд. Хотинини ҳуснини биров кўрмаслигидан боши осмонда эди.

Козим шифокор бўла туриб синглисини таҳлилга қайта олиб бормаганидан пушаймон бўлди-ю аммо Кумушдаги ўзгаришларни кўриб ҳеч бир бежизга эмаслигини тушунди.



Бошида айтиб ўтганимдек "Бир инсон сизнинг тақдирингизга ёзилар экан уни на сиз ва бошқа бир инсон ўзгартира олади. Барибир Аллоҳ хоҳлагани бўлади."


Тамом.

Бухоро 12.03.2023йил.


Ҳурмат билан Шамсинур (Маюсгина)


T.me/sinovlarihayot

Мана яна бир ҳикоя якунига етди. Эьтиборингиз учун рахмат. Сизларга бу ҳикоя орқали нимадир бера олдим, ёки йуқ кетган вақтингизга рози бўлинг.

Кейинги ҳикоя эса уч тўрт кунлардан кейин бошланади. Унгача ҳам сизларни зериктирмайман дея умид қиламан.
Эртага ҳаёти қанақа бўлади худо билади. Мени жавобим шу. Агар шунга ҳам қарамай яна ўз билганингдан қолмасанг ўзинг биласан. Қизим ни кўзидан бир томчи ёш оққанини кўрсам сени икки дунёда ҳам кечирмайман. Ўзинг яхши биласанки эрини розилигини олмаган аёл жаннатга кирмайди. Шунга қараб ишингни қилавер. Энди эса бориб кийимларимни тайёрла мени бир жойга меҳмонга айтишган.

-Хўп сиз нима десангиз шу.

Лекин совчилар рад жавобини олгач ҳам тинчиб кетмади.

Бой оиланинг тарбияли бўлган ўғли Сарвар аммасини қизи Ҳилолани туғилган кунига бордию у ердаги пари Ширинни кўриб оромони йўқотди. Ўша кундан бошлаб уни ўйламай туролмайди. Қизга бир икки гап ташлаб кўрди ҳамки қиз унга деярли жавоб қайтармади.

Сарвар Ширинни жуда кўп кузатди. Сўраб суриштирди. У ҳақида эшитгани фақат мақтов бўлди. Ширин ҳақида онасига айтганида онаси Дилфуза опа дарров қайнсинглиси Гулсумга сим қоқди.

-Ало Гулсумхон яхшимисиз?

-Ассалому алейкум келинoйи яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Акам жиянлар тузукми?
-Рахмат ҳаммалари яхши. Мақсадга ўта қолай. Ҳилолани Ширин деган дугонаси борми?

Давоми бор.
T.me/sinovlarihayot
- Мен сенга қандай ҳаракат қилдиришни айтгандим. Сен уни жойидан силжитмагансан оқибатда ётоқ яраси пайдо бўлибди. Сенга бегона эмас жигарингку. Сендан олдин Саломат қараганда ҳеч бир малолсиз ҳаммасини аъло даражада бажарарди.

- Келинойи менга тухмат қилманг. Ў,и чиққиси келгандирда. 

- Майли бундан бу ёғи эътиборлироқ бўл. Ҳозир қанчалик азобда Ширин. Яна яра ҳам унга жуда азоб бераётгандир.

Сен уни ётоқдаги жойини ўзгартириб турмасанг бу яралар кўпайиб кетади. Сарвар келсинчи шифокорга олиб борармиз. Мен унгача қудамни олдиларида бўлиб турай.


-Қуда, Диёрадан ҳам кўз қулоқ бўлиб турибсизми?

- Қайси маънода айтяпсиз?

- Ишини эплай оляптими? Шуни сўрамоқчи эдим. Ҳозир чўмилтираётганда елкасидаги ётоқ яраларни кўрдим. Бу бир жойдан қимирламай ётиш оқибатидан.

- Вой ўлмасам. Қуда Диёра ўзларизники деб мен унга буткул ишонибман. Яхшиям айтдиз. Энди назорат қилиб тураман.

Сарвар ишлари чиққанини кеч келишини айтиб онасига қўнғироқ қилди. Гулзода опа эса кутгани бекорлигини учун уйига йўл олди.

Ярим кеча қайтган Сарвар Ширинни хонасига кириб олдида бир оз ўтирди. Виждони қийналарди. Лекин шу йўлни танламаса ҳам бўлмайди. У қарор қабул қилиб бўлди.

Шу ҳаёлларда ўтирганида орқасидан келиб қучган қўллар соҳибасига қаради.

- Сарвар ака яхши бориб келдизми? Жуда соғинтирвордизку.

- Яхши рахмат. Ўзинг чарчамадингми?

- Йўўўқ ҳеч ҳам. Лекин кунни ўтиаҳи қийин бўлдида.

- Нега?

- Сиз келавермагач.

- Мана келдимку.

- Айтганча овақатланасизми?

- Йўқ ўртоқларим билан ўтиргандим.

- Унда яхши.

Сарвар ўрнидан турди, Диёра ҳам унинг ортидан эргашди.


  Яна хонада ёлғиз, ночор Ширинни ўзи қолди. Диёра бугун пардоз андозга берилиб кетиб Ширинга овқат беришни ҳам унутганди. Ширин очликдан қийнала бошлади. Ўзи ичгани шўравю компотлар бўлгани сабаб ошқозони ҳам кичрайиб кетганди. Аммо у кечадан бери ҳеч нима истеъмол қилмаганди. Қани энди эри билан амакваччасини кўрмаса, қани эди буларни барчаси туш бўлса. Афсус... Ҳаммаси ҳақиқат. Диёра Сарварни олдида, уни қучоғида. Энди Ширин унга қизиқ эмас. Ширинни ёш эканига ҳам қарамай ийланиб олганди. Ширин еттинчи осмонларда эди. Сарвар акаси учун жонини ҳам берарди. Мана кўряптики Сарвар акаси жонини койитишига заррача ҳам арзимас экан. Шунча неъматларига шукр қилмаганди қадрига етмаганди. Мана ҳаммасидан жудо бўлган. На забони бор ва на оёққа тура олади. Олдинлари бирор нимадан хафа бўлса ўлишни хоҳларди. Лекин ўшанда хато қилган экан. У хафа бўлишига арзигулик ҳеч нарса бўлмасада ўлимга рози экан. Уни юриб туришини ўзи бир бахт экан. Мана узоқ вақт давомида ётиб ҳаммасини тушиниб етяпти.

Суйгани ҳам Ширинни кўз олдида Диёра қучсада унга ёмон гапирмади. Индамади. Шу фурсатгача ҳаммаси ёлғон Диёрани ёлғони дея ўзини ишонтириб ўтирганди. Рост экан. Барчаси рост экан.

****



- Ифлос сен билан танишганимга минг лаънат. Сендай дўстим борлигига ҳам минг лаънат.

Лочинни келиб қолишини кутмаган Сабо дарҳол устини чойшабга ўраб олди.

- Лочин сиз нотўғри тушундиз.

- Овозингни ўчир фохиша бу ҳолатингни бошқача қандай тушиниш мумкин.


- У... У мени мажбурлади. Сизни ўлдираман дея қўрқитди.

- Ҳей сен нималар деб алжираяпсан ўзинг эмасми сизни севиб қолдим кўрмасам ўлиб қоламан деган. Лочин ўртоқ биласан эркак кишимиз. Буни ўзи менга осилганда мен нима қилишим керак эди.


Лочин икки яқини инсонини хиёнатидан дахшатга тушиб қолганди. У ҳаммадан кутсада улардан кутмаган эди. Мана отаси ва шофёрни олдида ер билан битта бўлди.  Уларни уришга шайлангани сезган онидаёқ отаси ва Ҳайдовчиси Лочинни ушлаб турарди.

- Иккаланг ҳам қайтиб кўзимга кўринма. Қўйворинглар мен бу ифлосларга қўлимни учини ҳам тегирмайман. Касофати урмасин. Сени эса тўрт томонинг қибла бошқа уйимга қадам босма.
T.me/sinovlarihayot
- Лочин ака илтимос тўхтанг. Мен бундай қилмоқчи эмасдим. Бу ҳаммаси англашилмовчилик. Илтимос тўхтанг.

Сабо Лочиннинг ортидан қараганча ерга ўтриб қолди йиғлай бошлади. У ҳаётида биринчи марта қилган ишидан афсус чекканди. Биринчи марта шу ҳаётда туғилганига уни ҳаётини барбод қилганларга лаънатлар айтиб йиғлади.
#САБОҚ

-Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?

Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади.Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.

Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингизг-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...Мана ,онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба ҳола дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...

Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!

Феруза Салходжаева.

T.me/sinovlarihayot