🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
766 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Домланинг уйи унчалик узоқда эмас экан. Агар масжиддан бошлаб ҳисобласанг олти ё етти юз қадамча келаркан. Кўп қаватли уйда, учинчи қаватда экан. Ва яна Фазлиддин унинг уйига бориб шуни билдики, Хадича опа, яъни китоб сотувчи аёл унинг хотини экан. Фазлиддин бироз ўнғайсизланди. Лекин бу дарров ўтиб кетди.

Домланинг хонадони пўримликдан кўра оддийликка кўпроқ яқин эди. Оддий пардалар, оддий гиламлар. Стол-стул умуман йўқ. Дастурхон уйнинг кам сонли жиҳозларидан бири бўлган хонтахтанинг устига ёзилганди. Даструхон устида иккита идишда чақ-чуқ ва битта ликопчада тўғралган помидор, бодринг бор эди. Кейин бир лаган ош сузиб келинди. Хадича опа роса пазанда экан. Оши шунақа хушхўр чиқибдики, бир лаган ош икки эркакка ҳеч нарса бўлмади. Домланинг қистови билан Хадича опа яна бир лаган сузиб келди. Буниси ҳам паққос туширилди. Шунингдек, суҳбат ҳам қизғин бўлди. Домла унинг қишлоғи, ота-онаси тўғрисида сўраб-суриштирди. Кейин унинг фарзандлари мактабдан келишди. Учта экан. Икки ўғил, бир қиз. Улар одоб билан келиб салом беришди. Домла икки ўғлига дастурхон атрофида ўтиришларини буюрди. Болалар ўта одобли эдилар. Сўралган нарсага жавоб беришар, ўзларидан ўзлари гапириб кетаверишмасди. Ош еяётганларида ҳам бошларида дўппи бор эди. Шошилмасдан, ўзларининг олдиларидан ейишарди ва отасининг Фазлиддинга айтиб бераётган ҳадисларини диққат билан эшитишарди.

Фазлиддин устозининг уйидан кўнгли тоғдай кўтарилиб чиқди. Яна қанақангидир қувват олди. Руҳланди. Бориб яна ҳам кўпроқ ўқийман деди.

Унинг бахти бор экан. Сергей ишга келмабди. Шу боис уни биров суриштирмабди ҳам.

Ётоқхонада одамнинг озлиги сабаб Фазлиддин кўпроқ ўқиб, кўпроқ нарсани билиб олди. У энди Қуръони каримни бемалол ўқийдиган ҳолга келганди. Шу боисдан ўндан зиёд сура ёдлади. Ёдлаганларини домлага тиловат қилиб бериб унинг имтиҳонидан ўтди. Шунингдек, Камол Шоннинг ёнига ҳам серқатнов бўлди. «Дашноқлар воқеаси»ни қоғозга туширди. Албатта, Камол Шоннинг ёрдами билан. У нақ ўттиз саҳифа бўлди. «Бу кам, — деди Камол Шон, — камида беш юз бетли китоб бўлиши керак. Ҳар бир деталга алоҳида тўхталиш зарур. Кейин уни китоб ҳолида чоп этиш лозим. Аммо ҳозир биров чоп этмайди. Чунки мумкин эмас». Фазлиддинга ҳам ҳозирча шуниси етади. Ахир бир марта Малоҳатларнинг уйларига бориши, қизнинг отаси билан учрашиб унга йиққанларини бериши, шу баҳонада Малоҳат билан кўришиши мумкин эди. Аммо бу учрашув анчагача чўзилди. Сабаби, ҳали ўқув юрти ўқувчилари пахтадан қайтишмаганди. Бўлмаса, ноябрь ойи ўрталаб қолди. Икки марта ёмғир ҳам ёғди. Бундай пайтда далада, биринчидан, пахтанинг ўзи қолмаган бўлади. Иккинчидан, ер нам бўлгач, далада юриш оғирлашади. Ҳашарчилар деган ном олган студентларни, ўқувчиларни қайтаришса ҳам бўлади. Лекин қайтаришмайди…

— Шу тарихни билишинг шартми? — деб қолди бир сафар Камол Шон Фазлиддин унинг ёнига борганида. — Барибир, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Ундан кўра, бўладиган фан билан шуғулланганинг маъқул. Айтайлик, аниқ фанлар билан. Чунки уларда ёлғон кам.

— Билмадим, — дея елкасини қисди Фазлиддин.

— Сен араб тили билан бирга рус, форс тилини ўрган, кейин сени қўлёзмалар институтига ва яна марказий кутубхонага олиб бораман, ана шунда ўзингга керакли бўлган нарсаларни секин ёзиб олиб келаверасан. Балки, бир замони келиб ишлатишнинг имкони туғилиб қолар. Нима дединг?

Фазлиддин яна елкасини қисди.

— Ҳамма нарсага билмайман деб жавоб бераверма. Айтганимни қил, кам бўлмайсан. Хоҳласанг, ана бориб устозинг қори Муҳаммад Алидан маслаҳат сўра. Менимча, у ҳам менинг гапларимни тасдиқлайди.

— Майли, — деди Фазлиддин ва унинг ёнидан кетди.

Бироқ имомга ҳеч нарса демади. Чунки Малоҳат билан кўпроқ кўришишни истади…

Ниҳоят, ҳали декабрь келмай туриб уч марта кетма кет қор ёғди-ю, далага кетганлар қайтиб келишди. Танноз қизларнинг таннозликларидан асар ҳам қолмабди. Ҳаммаси қорайган, кийимлари ҳам бир аҳволда эди. Уларни кўриб шунчаки ачинасан киши. Айниқса, қизларнинг юзларидаги чарчоқ аломатлари ўта раҳмингни келтиради.

Davomi bor
T.me/sinovlarihayot
Укольдан кейин қоладиган безларни осон йўқотамиз.

Укол қилинадиган жойга йодли сетка суринг

Уколдан кейин ўша жойни яхшилаб 1 дақиқача массаж қилиб, ва безни ёздириб юборинг. Магнезия қилинг

Бу ҳам фойда бермаса:

Карам баргини илиқ сувга димлагандай қилиб олиб, шу жойга стрейчлаб қўйинг.

Бананни ҳам стрейч қилган ҳолда қўйиш ҳам яхшигина фойда беради.

Укол билан кўўп муолажа қиладиган яқинларингизга ҳам улашинг

✔️ Яқинларга юбориб қуйинг

👉 T.me/sinovlarihayot
- Вой бечора аёлидан кейин роса чўкиб қолдида.

- Мен нима қилишни билмаяпман. Қариндошлар мени тайёрга айёр деб сира ёқтиришмайди.

- Нега сени унақа дейишади?

- Нега бўларди? Карим адам мол мулкини васиятномада менга қолдирган бўлиши мумкин экан. Шунинг учун улар мени йўқолишимни хоҳлашади.

- Болам сен сал кам шифокорсан у одамни сенга қанча мехнати сингди. Беш йилдан бери сен учун озмунча ҳаракат қилдими? Мен сени барибир шифокор қилишга қурбим етмасди. Курсдошларинг ҳам сени Карим бойни ўғли деб билади. Умрини охиригача адангни олдида бўл. Ким нима деса десин. Мол мулки сенга қолмаса ҳам майли. Қулоғинг тинч бўлади. Муҳими рози қилишинг керак. Унақа яхши инсонлар кам.

- Рахмат ойи тўғри айтдингиз. Қариндошлари нила деган тақдирда ҳам мен адамни олдиларида бўлишим керак. Ҳозир ҳамшира қараб турибди борақолай.

- Майли ўғлим эҳтиёт бўл. Сенга ишонаман. Сен менинг фахримсан. Мен ҳам эрта ўтаман Карим акани кўришга.

- Яхши қолинг ойи мен кетдим.


Козим онасини юзидан ўпганча чиқиб кетди. Соҳиба эса стулга суянган кўйи ҳаёлга чўмди.

Карим ака билан ўғлини юбориш осон бўлмади. Онасини азобларини кўриб ақли таниб қолган йигитча бу қарорни тўғри тушунди. Бир аёлни ўлими олдидан қувонтирса қувонтирибдида. Карим акани аёли юзи нурли аёл эди. Боласини ўлимини ҳазм қила олмаётганди. Козимни ҳам ўз ўғлим дея фақатгина ўзини ишонтирарди. Кўз нури хиралашган, қулоғи оғирроқ бўлгани учун Козим аслида кимлигини фарқи бормасди. Она кўнгли барибир боласини ўлимини тан ололмас экан. Козим уларни уйида яшай бошлагандан кейин бу икки эр хотинга кўнгли илиб қолди. Уларни энг яқин инсонларидай қабул қилди. Карим ака бир қатор курсларга ёздириб Козимни тиббиёт олийгоҳига тайёрлата бошлади. Ўзи табиатан тиришқоқ бўлган бу йигит шунча тайёргарликни оқлади. Буджет асосида олийгоҳ талабаси бўлди.

Карим ака хурсандчилигидан "спарк" машинасини калитини ўғлидай бўлиб қолган йигитга тутқазди. Козим бу одамни янада яхши кўриб қолди. Етти ёт бегона уни устига яхши танимайди, аммо Козимни ўз ўғлидай кўради. Отасини укаси бўлмиш амакиси бир бора хабар олишга ярамади. Акамдан қолган ёдгор демади. Карим ака Козимга етимлигини билдирмади.

Карим акани аёли Ойниса опа Козим уларни уйига келгандан сўнг икки ярим йил яшади. Умрининг сўнгги кунлари азобда ўтди. Козим охирги вақтларда уни ўзи парвариш қилди. Анчагина билимга эга бўлгани учун муолажаларни ўзи қиларди.

Карим ака севиб уйланган аёли вафотидан сўнг анча чўкиб қолди. Унча мунчага гапирсам одамови бўлиб қолганди. Ўзининг ўғли Бахтиёр ёлғиз ўғил деб эркалатиб ўстиришгани учун жуда тарбиясиз кўча боласи бўлиб ўсганди. Егани олдида емагани кетида бўлган бу йигит отасидан ортиқчаси билан пул олиб маишатга сарф қиларди. Карим ака Бахтиёрни неча маротаба наркалогия диспансерия ётқизиб даволатди, неча бора уйда даволатди, фойдаси бўлмади. Иродаси бўш Бахтиёр яна ва яна эски одатини ташламас пул топиш йўлларини излар хаттоки уйдан пул ўғирлаб дорига сарфларди. Охири йигирма уч ёшида жуда кўп миқдорда героин қабул қилгани сабаб бу дунёни тарк этди. Қийин қийин Карим акага бўлди. Бир тарафда хотини бир тарафда фарзанд доғи бу одамни эсанкиратиб қўйди. Хотини касалхонада бўлган вақтида иложини топиб ўғли энди бу дунёда йўқлигини айтди. Аммо Ойниса бу ҳақиқатни қабул қила олмади аҳволи оғирлашди.

Карим ака эса хотини ёқтирган серсув нокни қидириб бозорга чиққанда кўзи Козимга тушдию муаммонинг ечими топилганидан хурсанд бўлди. Шу шу Козим Карим ака билан яшар уларни уйида исми Бахтиёр эди. Онасини олдига келганда эса Козим бўларди. Бугун ўша отасидай азиз кўрган инсони ҳасталаниб қолди.

Мана Ойниса опа вафотига уч йилга яқин вақт ўтган бўлсада Карим ака уйланмади. Бир қатор хайрия ишларига бош қош бўлардию Ойнисани ўрнини ҳеч ким босолмайди дерди. Уйдаги юмушларни қўшни аёл қилиб кетарди. Унга ҳам маош тайинланган бўлиб ош овқатгача ўзи қарарди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Козим ўзи ёллаган ҳамшира Карим акага укол қилаётган вақтда келиб қолди.
T.me/sinovlarihayot
- Қайси уколни вақти?

- Мана бу ёзганизни.

- Овқат едиларми?

- Элнора опа шўрва келтириб бердилар озгина ичирдим ичдилар.
- Бўлди энди сиз бораверинг. Қолганига ўзим қарайман.


Орадан икки кун ўтиб Карим акани ахволи яхшиланди. Энди у ўзи туриб юра олар, овқатни ҳам ўзи ича бошлади.

- Ўғлим сени танлаб адашмаган эканман. Қара мени оёққа қўйдинг.

- Ундай деманг ада. Мен иккинчи бор отадан айрилиш нима эканлигини ҳис қилмоқчи эмасман. Мен учун борлигингиз куч бағишловчи тумордек гап.

- Ошириб юбординг. Қани олчи овқатинг совумасин.

Ота ўғил овқатланиб бўлишгач Карим ака узоқ ўйланишлар натижасида ўғлини кўнглига қўл солиб кўрди.

- Козимжон. Болам ёшинг ҳам йигирма иккидан ўтаяпти. Энди сенга ҳам бир оқила қиз топиб тўйлар қилсак.

Козим бу гапдан сўнг жимиб қолди. Ўзи Карим акани ёрдамлари ва яна ёлғизлиги туфайли ташлаб кетолмаган бўлса, уйлангач бу ердан умуман кетолмайди. Онаси ҳам келин қилсам, қўлидан бир пиёла чой ичсам дейди. Бу гапни Карим акага қандай айтади.

- Нега жимиб қолдинг?

- Ўқишимни битирсам дегандим ада.

- Мени беш кунлигим бор ёки йўқ, уйлансанг кўзим очиқлигида тўйингни кўрсам дегандим. Саҳиба синглим келганида ҳам бу гапни айтдим Козим нима деса шу деди. Сен мени қондошларимни пичингига эътибор берма. Уларга мол мулк кwрагу мени керагим йўқ. Ахволим оғирлигини эшитиб бўлишган. Лекин, бирортаси хабар олмади. Улар мендан кейин қоладиган меросни ўйлашади.  Фойдаси йўқ. Мен шунча йиллик бзинесмен бўла туриб кимни қанақа эканини билмасам кошки. Ҳаммасини яхши биламан.

- Ада сиз узоқ яшайсиз. Мен шифокор бўлиб нима қилиб ўқиб юрибман сизни тузатолмасам.

- Йўқ, сен ўз йўлингга аммо мендан кейин фирмани бошқаришингга ҳам тўғри келиши мумкин. Эсингда бўлсин, ким нима деса десин сен мени меҳнатимни бир пул қилиб ким кимларга улуш беришингни асло ҳожати йўқ. Бундан бу ёғига ақлни ишлат. Кўнгилчанлик сени энг катта душманинг бўлиши мумкин.

****


Кумуш Баҳромсиз ҳаёти тасаввур ҳам қила олмайдиган даража келиб қолганди. Баҳром ҳам Кумуаҳни еру кўкка ишонмас, улар ажойиб жуфтлик эдилар кўрган кўзни қамаштирар даражада бир бирига мос эди.


- Кумушим бунақа юришда, мен тўйни ўқишим битишигача кутолмайман. Ўзи энди бошланди ўқиш. Яна саккиз ойга сабрил етмайди.

- Баҳром ака мен ҳали оилага тайёр эмасман. Ўқишизни битиринг, бирор жойга ишга киринг ана ундан кейин сиз айтганча бўла қолсин.

- Йўқ. Ҳар куни сени ортингдан йигитлар гап отиб юришига жииим қараб туролмайман.

- Ҳеч ким ортимдан юрмаптию.

- Сен билмайсанда. Мени рашким ёмон. Кўзингга қара қизалоқ.

- Хўп дедимку.

Икки ёш " Ифора"ни тўғрисидаги ўриндиқлардан бирида ўтиришар эди. Баҳром Кумушни музқаймоққа таклиф қилди.


- Унақада Ферузани ҳам чақирай зерикиб қолганди. Уни ҳам ўзимиз билан музқаймоққа олиб борамиз.

- Хўп ўзинг биласан.

Баҳром қиз билан ёлғиз қолмоқчи эди. Кумуш эса дугонасини етаклаб чиқмоқчи, уни хафа қилмаслик учун ҳам рад этолмади.

- Ана биз чиқдик. Баҳром ака сизни куттириб қўймадикми?

- Йўғе.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум салом.


- Феруза бу Баҳром акам бўлажак турмуш ўртоғим.

- Биз деярли танишмиз. Таништиришга ҳожат йўқ.

- Майли унақа бўлса кетдик.

Икки севишганни орасида Феруза қоработир бўлиб юрди. Кейин эса бу ҳолат ўзига ёқмадими, уларни тарк этди.

- Ўтирақол Феруза.

- Йўқ кетмасам бўлмайди. Сизлар маза қилиб айланинглар.

- Ўтиринг Кумушни хафа қиласизми энди?

- Сизларга ҳалақит қилмай.


Давоми бор.


T.me/sinovlarihayot
Ота
-Дадажон ,эртага Қиёмат қойим бўлиб,дунё тугармиш.Ўртоқларим айтяпти,қўрқяпман.
-Қўрқма,болажоним,мен борман,ҳаммаси яхши бўлади.
"Яхшиям отам бор!".Хотиржам ухлаб қолди болакай отасининг пинжига кириб.

-Дада,эртага биринчи мусобақам ,ҳаяжонланяпман.
-Қўрқма,ўғлим,мен дуо қилиб тураман,ҳаммаси яхши бўлади.
"Отамнинг дуоси билан ғалаба қозонаман" .Ўзига ишончи ортди ўсмирнинг.

-Дада, олисга кетяпман, оиламни олиб кетолмайман.
-Хавотир олма,онанг иккимиз қайтгунингча уйингда бўламиз.Кўнгли тинчиб сафарга кетди йигит.

-Дада,мени ташлаб кетманг,сизсиз нима қиламан,-йиғлади у отасини қучиб
-Дуоларим сени асрайди болам...Кўзи мангуга юмилди отанинг.

Оталар тоғ бўлар экан.Уларга суяниб юксалар экан инсон.Тоғи қулаб кетди йигитнинг. Юрагига қиёмат қадар дард ўрнашди.

"Жаннатга кирсам сизни кўргани бораман",-пичирлади у.

Феруза Салходжаева
T.me/sinovlarihayot
ЭСЛАТМА

Камбағал демангиз,
Фақирни асло.
Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди.
Омадли, аскарнинг - бирор бир доно,
Генерал бўлишин - айта олмайди!..

Бойларга бир умр, бойлик қолишин,
Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда.
Подшоҳлар тирмашиб, тахтга ўтирсин,
Бир умр қололмас у, салтанатда!..

Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин,
Манманлик отига чопса гар бойлар.
Барибир изнида бўламиз, Ҳақни,
Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!..

Кибрга берилманг эй ожиз банда,
Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз.
Кунимиз битганда - мол-у, давлатни,
Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!..

© Абдувоҳид Сувонов


T.me/sinovlarihayot
#Koz_ilgamas_sarhadlar

Кўз илғамас сарҳадлар
(1-қисм)

Майсалар бош кўтарди. Заминнинг бағрини ёриб, тошлар орасидан ҳам йўл топиб, оламни яшилликка буркади, кўзларни қувонтирди. Ариқлар хас-ҳашакларни суриб, оқизиб келаётган лойқа сувларга тўлди. Момақаймоқлар қуёшга юз тутди. Қисқагина, эртага пуф деса учиб кетадиган умрида ҳам кулиб, яшнаб қолиш учун ўзида куч топа олди. Ҳуснига офтобдан андоза олди.
Машаққат билан ёруғ жаҳонни кўрган ўт-ўланлар эртага оёқлар остида топталишини билмайди, бугун жилва қилаётган чечаклар эрта кимнидир қўлида эзғиланишидан сира хабари йўқ, шамолда мастона тебранади. Она ернинг бағрида ястанади.

Баҳор бошланди. Ҳақиқий баҳор. Илиқ, ёқимли, ҳаётбахш...

Аммо мен яшашдан тўйдим. Ҳаммасидан. Она бўлиб болаларим кўзимга кўринмайди. Йиллар давомида сўз заҳридан зада бўлган юрагимга бугун қил ҳам сиғмайди. Бор-йўғи ўттиз иккига кирдим, аммо жудаям кексайдим. Ҳаётдан ҳам тўйдим. Шу уйдан чиқиб кетсам, ҳаммаси тугайдими? Болаларим-чи? Улар ҳали жудаям ёш-ку! Ким мени шу аҳволга солди? Булар одамми, ўзи?..

Ўшанда ҳам баҳор эди. Ўрик гуллаган. Унинг бақувват шохига илинган арғимчоқда ўтирардим. Ҳар учганимда ўрик гуллари бошимга ёғилар, муздек ҳаво юзимга урилар, шодликдан юрагим ҳапқирарди...
У эшикдан кириб келганида кап-катта қиз қийқириб арғимчоқ учаётган эдим. Дадамнинг йўтали биз опа-сингилларни сергак торттирди. Сипо тортиб, салом бериб ошхонага томонга ўтдик. Ёнида меҳмонлари бор эди дадамнинг. Катта ёшли киши билан ёшроқ йигит. Атиги бир лаҳза кўзларимиз тўқнашди...
Кейин дадамнинг дўсти уйимизга совчи бўлиб келди. У ёғи эртаклардагидек гўзал бўлди. Кунда, кун ора учрашувлар, гуллар, совғалар, ширинликлар. Доим шундай яшайман деб ўйлабман.
Тўй ўтиб, меҳмонлар уй-уйига тарқалгач, ҳақиқий ҳаёт бошланди.
—Фақат Шамшодга тухум қовуринг. Бизга шарт эмас. Тўйдан қолган-қутган нарсалар билан столни безатар экан гап бошлади қайнонам
Кейин ҳар қадамимни пойлай бошлади.
—Ҳой, Ситора, гўшт камайиб қолганми?
Ўзи бор-йўғи икки кило гўшт бўлса, уни яна қанча ишлатиш мумкин? Бора-бора музлаткични олдига келсам, қалтирайдиган бўлиб қолдим.
—Тухумни санаб қўйгандим. Иккитасини нимага ишлатдингиз?
—Шамшод акам қайнатиб бер, дегандилар?
—Иккитани бир ўзи едими?

Тавба, кап-катта йигитга иккита тухум нима бўлади. Ўзи бир кун макарон шўрва, бир кун каром шўрва, бир кун мастава бўлса?Тағин боламни оздириб юбордингиз дейдилар.
Овқат қизғанишга ҳам кўнаман Ўғлини қизғанади.
—Шамшод, бугун мазам йўқ, мен билан ёт, кечаси юрагимни мазаси бўлмаса қараб чиқасан.
Аслида, ойижон ёш ва соғлом. Ўзидан касал қидириб чарчамайди. Ҳали юрагини, ҳали жигарини, ҳали буйрагини текширтиради. Зора бир касаллик чиқа қолса!
Қайнотамнинг ҳеч ким билан иши йўқ. Яхши пул топади. Рўзғорга керакли ҳамма нарсани бадастир қилиб қўяди. Истаганча қилиб бериши мумкин. Аммо қайнонам жудаям зиқна одам. Энди сезиб қолдим: Қайнонам қисиб-қимтиб орттирганларини қаергадир олиб бориб беради. Буни қайнотам билмайди.
Биттагина қайнисинглим мен келишимдан сал аввал турмушга чиққан экан. Деярли ҳар ҳафта уйга келади. Ой чиқса ҳам Жалолага, кун чиқса ҳам Жалолага. Негадир қайнисинглим кетаётганда йиғлаб кетади. Шу орада менга ақл ўргатишни, танбеҳ беришни ҳам уддалайди.
Турмуш ўртоғим яхши одам. Қайнотамга ўхшайди; оғир-босиқ. Бу уйда аёлларнинг ҳукмронлиги сезилиб туради.
Гап эшитиб қолмай деб саҳар тураман. Ҳамма ишга улгурсам ҳам гап эшитаман. Ўзим ҳақимдаги ҳақоратларга чидайман, ота-онам синглим, укам ҳақида гапирса,кўтаролмайман.
—Ситора, ойинг кўча-кўйда мени ёмонлаб юрган экан. Зиқна деб. Айтиб қўй ўша зоти паст ойингга хоҳласам қизини икки кунда тепиб ҳайдайман.
—Ойижон, онам сираям сизни ёмонламайдилар, айтган одам туҳмат қилибди, —дедим қалтираб. Шу бир оғиз гапим учун бетгачопар деган ном олдим..Аслида, онам қайнонамнинг соясига салом берар эди.

Ойижон истаган пайтда оила аъзоларимни ҳақорат қилаверар, ўзимга гапирсалар, оғир олмас, аммо жигарларим ҳақида гапирсалар юрагимни ўйиб кетарди.
Аввал Жалола, кейин мен ҳомиладор бўлдим.
(👇👇)

Феруза Салходжаева
T.me/sinovlarihayot
#Koz_ilgamas_sarhadlar

Кўз илғамас сарҳадлар

Энди "Маликаи Турандод" имиз деярли ҳар куни бизникида эди. Оғзига ёққан таомни тайёрлайман, аммо эвазига камида битта заҳарли гап эшитаман.
—Келинойи, буни қандай пиширгансиз? Анқайиб қолган бўлсам керак, масхараомуз давом этади у
— Қандай қилиб шунақа бемаза овқат қилиш мумкин?
Гапириб-гапириб ҳамма овқатимни ичиб қўяди. Шундоқ ҳам қозондаги ҳамма гўшт унинг косасига тушади. Юмшоқ нонлар унинг олдига, суви қочганлари бизнинг олдимизга қўйилади. Мен ҳам ҳомиладорман, аммо буни ҳамма унутган.
Кейинги пайтларда жудаям балиқ егим келарди. Ҳеч кимга айтолмайман. Уйимга боришга рухсат йўқ. Шу даражада егим келади-ки, тушларимга кириб чиқади.
Бир куни Жалола келди
—Ойи, балиқ егим келяпди, фақат тайёрини олиб келинг, келинойим қовурмасин.
Вой, қандоқ яхши. Балиқ еймиз. Учиб-қўниб иш қилдим. Қайнотам кўчадан қовурилган балиқ келтирди. Қувониб қўлидан олмоқчи бўлсам ойижон
—Бу ёққа беринг,-дедилар. Кейин менга қараб
—Боринг, сиз чой қўйинг, лаган олиб келинг, —деди.
Чой қўйдим, лаган, ликопчалар келтирдим. Икки кўзим балиқда.
—Помидор кесиб келинг! Келтирдим. Кўзим балиқда. Менга ҳам "ол" деб қолишар!
Чой дамлаб келдим. Кўзим балиқда. Вой оз қолибди. Битта бўлак бўлсаям қолсин-да!
—Ҳой, чой қуйинг, нега оғзингизни очиб ўтирибсиз.
—Ҳа, ҳа, хўп, хозир.
—Боринг, манга кўк чой дамлаб келинг, давлениямни ошириб юбормасин.
Бошқа чойнакка чой дамлаяпману, мен боргунча ҳаммасини еб қўйишмас, деб ўйлаяпман.
Аммо ўша балиқ менга насиб қилмаган экан. Жалола қилтаноқлар солинган қора елим халтани олдимга ирғитди
— Ичида думи қолган бўлса керак, ерсиз!
Қора елим халтани кўтариб ошхонага кетдим. Менда ҳам иззат-нафс бор, ғурур бор. Халтани олиб бориб ахлат челакка ташладим.
Уйга борганимда онам балиқ қовуриб берди, аммо ўша балиқни еганчалик хоҳишим бўлмади.

Охирги ойларда Жалола бутунлай бизникига келиб олди. Ўзим ҳам ҳомиладорман деб писанда қилмайман, унга хизмат қилишдан ҳам қочмайман, тилига чидолмайман. Ҳар бир гапидан томадиган заҳарга ўлиб яна қайта тирилиб яшайвераман.
Оддий гап гапирсам ҳам жавоби юракка қадалган ҳанжардек бўлади. Қўрқиб, ошиқча гапирмайман.

Ёз келиб, кунлар исиб кетди. Ой куним яқинлашиб қолган. Қайнонам ҳовли адоғидаги ўтган йили кесилган тераклар устида, салқинда ўтирибди, мен бир кафт ерга экилган сабзини ўтоқ қиляпман. Назаримда, ҳозир туғиб қўядигандекман, аммо ойижоннинг нигоҳидан қўрқаман. Чўккалаб ўтириш бир азоб, бошимдан ураётган офтоб бир азоб. Эшикдан Жалола кириб келди. Эрталабдан бери чап кўзим учаётганди. Кирмасдан чинқириб кетди.
—Ойи, нимага кўрпачасиз ўтирибсиз? Келинойи, кўрмисиз?
Гандираклаб ўрнимдан турдим. Оёқларим увишиб қолибди.
Қайнонам қизига пешвоз чиқаркан,
—Қайнонасига кўрпача солиш учун одамда фаросат бўлиши керак! —деди.
—Буни бефаросатлигини биласиз, манга кўрпача олиб чиқ, демайсизми?

Ёмон нарсалар хотиранг қатида ўрнашиб қоларкан. Ҳар эслаганингда яна азоб бера бошларкан. Унутаман десанг ҳам ёдингдан чиқмас экан.
Жалоладан аввалроқ она бўлдим. Ўғлим туғилди. Алҳамдулиллаҳ, соғлом эди. Ўзим ҳам. Икки кундан кейин Жалола қизлик бўлди.
Очиғини айтаман, онам бешик тўйида қилган сарполар қайнисинглимга ойижон олган сарполардан яхшироқ эди, аммо гапирадиган одамга, барибир. шундан ҳам камчилик топиб гапиравердилар.

Онажоним Бухорога зиёратга борганларида ўғлимга ажойиб гилам дўппи олиб келдилар. Қайнонамга, менга олган совғаларига қўшиб шу бежирим, бетакрор дўппини ҳам бериб юборибдилар. Бир четига кўзмунчоқ қадалган дўппи ўғлимга шунақа ярашдики! Қайнонам боламнинг бошидаги дўппини юлиб олди
—Жалола ўғил туғса бераман!
Дилим оғриди. Ойижон уни сандиққа солди. Одамзотнинг айтгани бўлавермас экан. Кейинчалик кетма-кет қизалоқлар туққан қайнисинглимга Аллоҳ ўғил бермади. Дўппи эса сандиқдан қайтиб чиқмади. Шаҳзодим киймаган ўша дўппини лоақал укалари ҳаи киймади.

Энг ёмони учта қизи билан Жалола уйга қайтиб келди. Энди ҳақиқий азобли кунларим бошланган эди.
Нотўғри гапириб қўйишдан қўрқиб, умуман, гапирмай қўйгандим.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева

T.me/sinovlarihayot
#Koz_ilgamas_sarhadlar

Кўз илғамас сарҳадлар
(👆👆)

Бу пайтга келиб ўзим ҳам учта фарзанднинг онаси бўлдим. Инсон ҳамма нарсага кўникиши мумкинлигига тобора ишониб бораётган эдим. Энди менинг ҳам феълимда бир асабийлик пайдо бўлган, заҳарли гапларга наштарли жавоб қайтара бошлаган эдим.
— Келинойи, болаларимнинг кирини ювиб қўярсиз, ман бир айланиб келмасам бўлмайди. Кичкинасини олиб кетаман, катталари ўйнаб турар. Кийиниб олган Жамоланинг буйруғи жонимдан ўтиб кетган бўлса ҳам индамай туравердим
—Нимага безрайиб турибсиз, манга унақа қараманг, синглингизга шунақа қарайсиз, кўзиззи олайтириб. Ҳозирча мани отам билан акамнинг топганини еб ўтирибсиз...
—Сиз ҳам хизматини қилганингизда ўз эрингизнинг топганини еб ўтирар эдингиз, чиққан қиз чиғириқдан ташқари, билдингизми?—дедим. Бу— биринчи марта гап қайтаришим эди. Жалоланинг кўзлари ғалати олайди, аммо эшикдан индамай чиқиб кетди.

Кейин қайнонамга гап қайтара бошладим. На чора, менинг тилимни ўзлари чиқариб олган, тўғрироғи, ўн йил ичида шу икки аёл тарбиялаб, улғайтирган эди.

Кейинги пайтларда ҳавога сал булут чиқса мазам бўлмай қоляпди. Ўша куни ҳам ҳаво тунд эди.
—Мана бу овқатни олиб бориб, менга ёғсизроқ сузиб келинг,— деди Жалола. Ўзи болаларга овқат бериб, энди дастурхонга ўтиргандим.
— Отангизни уйида шунақа кўп ёғ солиб овқат қиласиз? Эркакларимиз пулни супуриб олаётгани йўқ, —гапга қўшилди ойижон.
Ўрнимдан тураман деб мункиб кетдим. Бошим айланиб, қусгим келарди.
—Актриса. Рол ўйнашини қарела! —зўрма зўраки кулди Жалола кейинги пайтда тўлиша бошлаган гавдаси силкиниб.
Эҳтимол, сабр косам шу ерда тўлгандир. Овозимнинг борича бақирдим
—Сизлар ҳам одаммисизлар. Сиз, дедим Жалолага, ўз уйингиздагиларнинг хизматидан қочиб текин хизматкори бор уйга келиб ўтирибсиз, учта болангизни етим қилганингиз ҳам кўзингизга кўринмаяпди. Ўз ҳузурингиз учун шу ердасиз. Учта болани ота меҳридан айирганингиз учун жавоб берадиган кунлар бор! Бугундан кейин ўз овқатингни ўзинг сузиб ич, ман сани хизматкоринг эмасман! Ажабо, гапирган сари енгил тортардим, гаплар ичимдан тўхтовсиз отилиб чиқарди.
—Мен бу уйдан икки дунёда чиқиб кетмайман. Болаларимни етим қилиш ниятим йўқ! Кетадиган одам мен эмасман. Ўз болаларини тирик етим қилганлар кетсин.

Тасодифан айтилган гап бўлмайди. Ўша тўсатдан айтилган гап инсоннинг ичида кўп бор айтилган бўлади, бир куни шароит туғилиши билан сиртга чиқади, холос. Менда ҳам шундай бўлганди. Йиллар давомида ўйлаб юрганларимни биттада айтиб юборган эдим.
Жалола гавдасига ярашмаган эпчиллик билан туриб, мени дўппослаб кетди. Қўлидан чиқиб, ҳовлига чиқишга интилдим. Орқамдан чанг солди. Эгнимдаги ювилавериб юпқа тортиб қолган кўйлагим бир тортгандаёқ йиртилиб кетди. Устимга ўтириб олиб, ўсиқ тирноқларини баданимга ботирди. Додлаб юбордим. У эса баттар жазавага тушарди. Тирноқларини елкамга ботириб, юмдалаб ташлади. Болаларим дод солиб югуриб келди, аммо қутуриб кетган қайнисинглимга ҳеч кимнинг кучи етмасди. Аллоҳнинг мен бечорага раҳми келиб, қаердандир Шамшод акам келиб қолди. Синглисининг чангалидан қутқариб кўйлакларимни тўғирлади. Кейин уйга олиб кириб кетди, жоним оғриса ҳам кийимларимни алиштирмоқчи бўлдим. Шамшод акам
—Шошма, бутун баданинг қонаб ётибди,-дедилар ва спирт билан арта бошладилар. Баданим ловуллаб ачий бошлади, чидаб бўлмас оғриқдан инграб юбордим.
Кейин кўйлакларимни кийдирди. Ҳиқиллаб ўтирар эканман оҳиста гап бошлади.
—Ситора, бу азобларга қандай чидаяпсан? —деди. Булар сени ўлдириб қўяди-ку?! Яхшиси, уйингга кетақол, мен онамга гап қайтаролмайман,,-деди кейин кўзда ёш билан
—Мени кечир , сени ҳимоя қилолмадим, — деб чиқиб кетди.

Орадан икки кун ўтиб иситма қилдим. Елкамга инфекция тушган, йиринглаб кетган эди. Ота-онамнинг хабари йўқ, анча азоб чекдим. Шифохонага ётқизишга қўрқдилар,овоза бўлишидан, жиноят иши очилиши мумкинлигидан...

Жалола тушган хонадонида ҳам ўз сўзини ўтказмоқчи бўлган, ўзича аразлаб уйга қайтгач, дангаса, ишёқмас, заҳар келиндан қутулганига шукур қилган уйидагилари эрини уйлантириб қўйишга ҳам улгурган эдилар.

Феруза Салходжаева
T.me/sinovlarihayot
#Koz_ilgamas_sarhadlar

Кўз илғамас сарҳадлар

Таниш шифокор кўриб, муолажа ёзиб бериб кетди. Турмуш ўртоғим ҳамшира қиз ёллади. Ёшгина қиз келиб игна солар, йиринглаб кетган яраларга малҳам суртар, ҳар сафар йиғлаб "Опа, ман турмушга чиқмайман!" —дер эди.
Яралар жуда секинлик билан бўлса ҳам битди, аммо танамда ва юрагимда чандиқ қолдириб кетди.

Бу уйда мени учта ўғлимни отасиз катта қилмаслик бурчи ушлаб турарди.
Ҳар бир ишда хайр бор, қайнотам шу воқеадан сўнг Жалолага икки хоналик уй олиб берди, аммо қайнонам билан муносабатимиз ёмонлашган эди.
Учта ўғлим улғайиб борар, каттаси саккиз ёшга тўлган эди. Ота-онамникига баъзан ойлаб бормасдим. Бошқа жойни айтмаса ҳам бўлади. Шунча йил давомида эр-хотин бир марта болаларимизни етаклаб юрмабмиз. Қайнонамдан қўрққанимдан қўлимга бир сўм пул ушламабман. Уйдагилар пул берса, уйга борганимда қаердан олдинг деб сўроқ қилмасин, деб, қайтарибман.
Отам бетоб бўлиб қолдилар. Ўшанда иккита боламни уйга ташлаб, кичиги билан дадамни кўргани кетдим. Отам зўрға нафас олар эканлар
—Қизим, қийналиб кетдингми? —дедилар.
—Йўқ, дадажон, ҳаммаси яхши, — ич-ичимдан йиғи бўғиб кела бошлади.
—Мен ҳаммасини биламан, болам. Ўзимнинг сабрли болам. Агар зулм ҳаддан ошиб кетса, чидолмайдиган даражага келсанг, у уйни тарк эт. Ҳадемай ўғилларинг катта бўлса, кўрмагандек бўлиб кетасан. Одамлардан уялма. Менга соғ бўлсанг бўлди,— дедилар. Кейин Шаҳриёрни чақирдилар. Бошини силаб, қўлига пул бердилар
—Боламга музқаймоқ олиб бер!
Ўша куни уйга қайтар эканман, брламнинг қўлидан тутиб йиғлаб келардим.
Йўлда музқаймоқ сотилаётган жойдан ўтиб қолдик. Отамнинг "Боламга музқаймоқ олиб бер!" деганини эслаб, беихтиёр дўкончининг олдига бордим. У чаққонлик билан стакан шаклида ишланган нон идишга музқаймоқ қуяр, учи буралиб, катта пирамида шаклига келган яҳдек ширинликни болажонларнинг қўлига тутқазарди. Йигитнинг ҳаракатларини ҳайрат билан кузатаётган Шаҳриёргага "Тезроқ юр",-деб имладим, ўзим эса гап эшитиб қолишдан қўрқиб қадамимни тезлатдим. Бир ёқда отамни ўйлаб дилим хуфтон, бир ёқда кечикдимми деган хавотир билан кетиб борар эканман, ўғлим анча орқада қолиб кетганини сезиб қолдим.
Болам қўлидаги эриб, устига оқаётган музқаймоғига термулиб келарди.
—Шаҳриёр! Нимага музқаймоғингни емаяпсан, эриб кетибди-ку! —десам, ўғлим
—Ойии, буни ейиш керакми? —дейди! Баттар хорлигим келди. Шу пайтгача музқаймоқ еб кўрмаган ўғилларимнинг айби нимада? Мен-ку қулдек хизмат қилиб бир коса овқатни миннат билан ичиб ўтирибман. Кийим-кечагим ҳали ҳам ота-онамнинг бўйнида. Болаларимнинг гуноҳи нима?
Шу сабр косамга қуйилган охирги томчи бўлди.

Уйда қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнонам, кунда-шунда Жалола тиш қайраб ўтирарди.
—Келарлингиз? Бу ерда текин хизматкор бор, боларингизни боқиб ўтирадиган. Жалола еб қўйгудек тикиляпди.
—Ойижон, илтимос. Дадамнинг мазалари йўқ, кўнглимга қил сиғмаяпди ўзи!
—Ўлса ўлар отанг, ҳамма...
—Нима деяпсиз, оғзингизга қараб гапиринг! — алам билан чинқириб юбордим. Жалола сакраб турди.
—Сенми, онамга гап қайтарадиган. У сочимга чанг солгани эсимда. Кейин аёвсиз муштлар келиб туша бошлади. Бошим, юзим, кўзим. Жазавага тушган қайнисинглим энди тепа бошлаганди.

Хушимдан кетибман...
Менинг шу аҳволда қайтиб ота уйимга кириб боришим бемор отамни оёққа туришига сабаб бўлди. Турмуш ўртоғим ўзи олиб келиб ташлади...
—Мен борман болам, ҳали тирикман...

Онам юм-юм йиғлади, золимларни қарғади...
Ўн йил турмуш қуриб, учта ўша оиланинг учта зурриёдини дунёга келтириб, бир чўри, сотиб олинган қул қандай хизмат қилса, мендек озод бир аёл шундай хизмат қилгандим. Қайнонамнинг тирноқларигача олиб қўярдим. Шунча сабр қилдим. Калтаклар жонимдан ўтгач, уйга қайтишга мажбур бўлгандим...
Ўн йил қисқа муддат эмас, туп қўйиб палак отишга етадиган мудлат, аммо тақдирнинг бу каби ёзуғлари олдида бандаси ожизу нотавон бўлиб қоларкан...

Хайр бир ишда хайр бўлганидек, дадамнинг оёққа туриб кетиши олдида менинг қайтиб келишим у қадар фожиадек қабул қилинмади.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева

T.me/sinovlarihayot