🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
765 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#ибрат

БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).

Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .

- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг. 
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.
Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган. 

- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.

Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди. 

- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди. 

- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди. 

- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.

- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...

Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...

Эртаси куни ...

Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди. 
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим. 
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди. 
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди. 
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

​​
T.me/sinovlarihayot
#Ибрат_вакти

БОШҚАЛАРНИНГ АЁЛИГА ҚАРАЁТГАНЛАР

🎤 Устоз Рустамжон домла

❗️Долзарб мавзу. Имкон борича барчага тарқатинг

T.me/sinovlarihayot
​​#Ибрат

🔹Кунларнинг бирида...

Бир бой киши камбағал одамга ачиган таомлар тўлдирилган идишни узатди. Камбағал хурсанд бўлиб идишни уйига олиб кириб кетди.

Камбағал идишни бўшатиб, уни тозалаб олиб чиқди. Ўрнига чиройли гулларни тўлдирди. Уни бойга олиб чиқди.

Бой ҳайрон қолди. Камбағалдан нима учун бундай қилганини сўради:

«Сенга айниган нарсаларга тўла идиш берсам, сен эса ўрнига гул тўлдириб чиқибсан!».
Фақир айтди:
«Ҳар бир инсон қалбидаги нарсани беради»...!
Halovatuz


@HIKOYANEW
#Ибрат
Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар.
Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шайх табассум қилиб «Албатта, Аллоҳ қодир» деди.
У иккинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шайх яна табассум қилиб «Албатта, Аллоҳ қодир» деди.
У учинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. «Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир...» деди.
Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб- тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар.
Шайх «У биринчи саволида «Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида «Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида «Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?» деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим» деди.
———
Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
«Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар».
(Аъроф сураси, 99 оят)
Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг «макри» дир.

T.me/sinovlarihayot
#ибрат_вақти

17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.


T.me/sinovlarihayot
#Ибрат
Яратган кўриб турибди...

Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим.
Ногаҳон у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз!
— Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили.
У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди.
— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку!
Бу гапдан кейин дўстимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда.
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб.
— Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узилгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!..
Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз...
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб.
Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта қарта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.
Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди.
Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!..

Интернетдан олинди.

https://t.me/sinovlarihayot
Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд тугиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш киз ҳам турмушга чикиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди. отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Киз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон кизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: <<Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, хўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен кизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда», деди.

Аллоҳ таоло киз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан кутулиб колиш неъматини ато этсин!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/sinovlarihayot
#ибрат

- Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди.
- Бунга қандай рози бўлдинг? - дедим.

Аёл менга:
- Жим! Бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Аллоҳга хуш келгувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Аллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Аллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?

Мен жим бўлдим...

Ҳа, баъзан эшитиб турамиз "Нега менга бундай хотин учради?", "Эрим менга мос эмасди"...

БИЗ ЎЗИМИЗ АСЛИДА КИММИЗ!!!

T.me/sinovlarihayot
Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди. Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларидан биридан маслаҳат сўради. Устози ундан "Нега бундай шарт қўйди?" деб сўраганда, йигит "Отам бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак" деди.

Устози унга "Менинг бир талабим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман" деди.

Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб йиғлаб юборди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлни йигит илк бор кўраётганди.

Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб, "Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунимни, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб онамни қурбон қилмайман, ахир онажоним менинг эртанги куним учун умрларини қурбон қилдилар" деди.

Ота-оналаримизнинг хизматларида камарбаста бўлайлик!

Эшикка термулиб, болам келиб қолса деб овқатни ўраб, кутиб ўтирадиган волидамизнинг ҳолларидан хабар олишни унутмайлик!

Онамизнинг юзларида табассум, кўзларида ёш билан қилган дуоларини олишнинг пайидан бўлайлик!

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларига, ризқларига барака берсин! Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

#Ибрат

T.me/sinovlarihayot
#Ибрат
Ҳамён
(тафаккур қил)

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман, деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди..

Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал: «Ё, Худо, қудратингдан!» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди ....
❄️
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан, камбағал ўтган қиш ота-онам совуқ хонада роса қийналишганди, энди бу пулга уйни таъмирлайман деганди, ҳамён янаям оғирлашибди....

Ўшанда камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб , янги уй олиб кўчиб кетамиз , деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди!

Яъни , ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди...

🌱
Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун !
T.me/sinovlarihayot
#Ибрат

Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.
Интернетдан олинди.


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

ДУО ҲАҚИДА РИВОЯТ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

T.me/sinovlarihayot
#ибрат

2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок этди. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.

Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.

Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.

Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир.

Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади.

Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...

Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

✍️ Отабек Хасанов
"Лидерлар китоби"


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИБРАТ

🎥 Ушбу 4 дақиқалик филм "Оскар" мукофотига лойиқ кўрилган.

Томоша қилишни тавсия етаман. Жуда таъсири екан.

Инсонларнинг одатига емас, қалбига е’тибор бериш зарур.

https://t.me/sinovlarihayot
#ибрат

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар:

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

©️ “Фарзанднома” китобидан

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
#Ибрат

СИРНИ ОЧИШ ХИЁНАТДИР

Сирни очиш - ман қилинган иш. Чунки сир очилар экан, бунда сир сақланаётган нарсага ва сирдошга ҳурматсизлик ва азият бор.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Агар киши бир сўз айтиб ён-верига қараб қўйса, (билингки) бу сўз омонатдир» (Сунани Абу Довуд ва Термизий).

Ҳасан Басрий деди: «Дўстингнинг сирини гапиришинг хиёнатдир».
Ривоят қилинадики, Муовия розияллоҳу анҳу Валид ибн Утбага шивирлаб нимадир деди. Валид отасининг олдига келиб:
– Отажон, амирул мўминин менга шивирлаб бир сўз айтди. Сиздан бошқа ҳам биладиган сўзни сиздан яширишга ҳожат йўқ, деб ўйлайман, – деди.
– Айтма! Ким сирни сақласа, унга яхшиликлар юзланади. Ошкор қилса, яхшиликлар унга қарши бўлади, – деди Валидга отаси.
– Отажон, бу киши ва унинг фарзандига дахлдор иш-ку?!
– Йўқ, болам, Оллоҳга қасамки, сирни очмасдан тилингни хатодан
сақлашинг мен учун суюклироқдир, – деди отаси.
Кейин Муовиянинг олдига бориб, отаси билан ўртасида бўлган гапнинг хабарини берди. Шунда амирул мўминин айтди:
- Эй Валид! Отанг сени хато кишанидан озод этибди. Билиб қўй, сирни очиш хиёнатдир».

Сирни очиш орқали кимгадир зарар етса, бундай вазиятда сирни очиш–ҳаром. Агар зарар етмайдиган бўлса ҳам сир очилса, пасткашлик қилинган бўлади.

Абу Ҳомид Ғаззолий "Тил офатлари" китобидан
#ибрат

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:

T.me/sinovlarihayot
#ибрат

"Учар гиламча"

Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради:
- Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими?
- Ҳа, болам!
- Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради?
- Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради.

Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди!

Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин!

© Вафо Мўмин


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
#Ибрат

ДЎСТИМ

Менинг бир яқин дўстим бор эди. У менда тўқсон тўққизта айб ва биттагина яхши хислат борлиги билар, одамларга фақат мана шу яхши хислатимни гапирар эди.
У мана шу яхши хислатимни кишиларга юз марта такрорлади. Ниҳоят кишилар мен ҳақимда ҳатто ўзим ҳам қилмайдиган яхши гумонларни қила бошлашди!

Басма Абдулхолиқ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
#ибрат

Кунлик, фойдали фикрлар

— Куннинг биринчи қисмида энг мураккаб ва қийин ишларни бажариб олинг;
— Ҳаёлингизга бирор фикр, ғоя келдими? Ўша заҳоти ёзиб қўйинг;
— Кеч қоляпсизми? Бу ҳақида огоҳлантириб қўйинг. Бу қийин эмас;
— Бошқаларнинг орзулари устидан кулманг. Ўз орзуларингиз билан банд бўлинг;
— Ҳар доим рост гапиринг;
— Ҳар доим ўз муаммоларингиздан нолиманг. Бу бошқаларни қизиқтирмайди;
— Миш-мишларга аралашманг ва эътибор қилманг. Уларда ҳеч бир яхшилик ёки фойда йўқ.