🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹
262 subscribers
3 photos
345 links
📚 ШАЙХ АБДУРРАҲМОН АС-САЪДИЙНИНГ МУҚАДДАС ҚУРЪОНГА ҚИЛГАН ТАФСИРИ.

ТАРЖИМОН: РАЙҲОНА БИНТ МУҲАММАД
Download Telegram
3:77.
إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا أُولَئِكَ لَا خَلَاقَ لَهُمْ فِي الْآخِرَةِ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ وَلَا يَنظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Оят: Дарҳақиқат, Аллоҳ [билан тузган] аҳдини ва қасамларини арзон баҳога сотиб оладиганлар, ана ўшаларга охиратда бирон насиба йўқдир. Қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди, уларга назар ташламайди [қарамайди], уларни [гуноҳлардан] покламайди ва уларга аламлантирувчи [оғриқли] азоб бордир.

Тафсир: [Агар одамлар ўз дин-у, диёнатларини дунё лаззатлари эвазига сотсалар, дунёнинг фоний, ўткинчи роҳатларига афзаллик бериб, ёлғон қасамлар ва ваъдани бузиш орқали ҳаром мулкни қўлга киритсалар, у ҳолда билсинларки, Аллоҳ Таъало қиёмат куни улар билан гаплашмайди, уларга қиё ҳам боқмайди, уларни асло покламайди ва шиддатли азобга гирифтор қилади, чунки улар У Зотнинг ғазабига лойиқ бўлдилар, лаънатга сазовор ишларни қилдилар, ҳамда Аллоҳнинг савобларидан маҳрум бўлиб, маънавий покланишдан жудо қилиндилар. Охират диёрида улар жиноят ғарази ва оғир гуноҳлар нопоклиги билан ифлосланадилар.]


3:78.
وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُم بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِندِ اللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِندِ اللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
Оят: Ва дарҳақиқат, улар [яҳудийлар] орасида шундай гуруҳлар ҳам борки, китобдан бўлмаган нарсани, китобдан деб санашингиз учун, уни тиллари билан бузиб [ўзгартириб] ўқирлар ва: “У — Аллоҳнинг хузуридандир”, дейдилар, ваҳоланки, у Аллоҳнинг хузуридан эмас. Улар билиб турган ҳолларида Аллоҳнинг шаънига ёлғон сўзлайдилар.

Тафсир: [Одамлар уларнинг сўзларини илоҳий ваҳий деб ўйлашлари учун, аҳли китоблардан бўлган бир тоифа Аллоҳнинг китобини бузиб, уни [атайлаб] хатолик билан ўқийдилар. Улар илоҳий ваҳийнинг матни ва маъносини бузадилар, аммо бу жиноятлари билан кифояланмайдилар. Ўзлари тўқиган ёлғонни самовий китобдан олинган қилиб кўрсатишга уринадилар, ваҳоланки, у аниқ бир ёлғондир. Ўзларининг мудҳиш ҳолатларини ва жиноятларини оқибатини билиб туриб ҳам, Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқишдан тоймайдилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:79.
مَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُؤْتِيَهُ اللَّهُ الْكِتَابَ وَالْحُكْمَ وَالنُّبُوَّةَ ثُمَّ يَقُولَ لِلنَّاسِ كُونُوا عِبَادًا لِّي مِن دُونِ اللَّهِ وَلَكِن كُونُوا رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنتُمْ تَدْرُسُونَ
Оят: Аллоҳ бир кишига китобни, ҳукм ва пайғамбарликни ато этганидан сўнг, у одамларга: “Аллоҳни қўйиб, менга қул бўлинглар”, дейиши мутлақо мумкин эмас. Лекин [аксинча]: “Раббоний бўлинглар, зеро китобни [одамларга] ўргатмоқдасиз ва уни ўзингиз ўрганмоқдасиз” [дейиши тўғридир].


3:80.
وَلَا يَأْمُرَكُمْ أَن تَتَّخِذُوا الْمَلَائِكَةَ وَالنَّبِيِّينَ أَرْبَابًا أَيَأْمُرُكُم بِالْكُفْرِ بَعْدَ إِذْ أَنتُم مُّسْلِمُونَ
Оят: Шунингдек, у сизларга фаришталар ва пайғамбарларни [Аллоҳдан ўзга] Робб қилиб олишга буюриши асло мумкин эмас. Наҳотки [у — пайғамбар бўла туриб], сизлар мусулмон бўлганингиздан кейин, сизларни куфрга буюрса?

Тафсир: [Агар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъало қайсидир бандасига ваҳий нозил қилган бўлса, унга китобни [ёки ёзишни] ўргатган бўлса, унга пайғамбарликни, ҳамда диний султонликни ато этган бўлса, у ҳеч қачон одамларни ўзига сиғинишга, ёки фаришта ва пайғамбарларга ибодат қилишга буюрмайди. [Пайғамбар бўлган ҳолида], у ўша махлуқотларнинг робб эканликлари ҳақида гапирмайди, зеро бу каби ишлар — аниқ куфрнинг ўзидир. Аллоҳ Таъало унга Исломни ўргатган бўлса-ю, у қандай қилиб одамларни куфрга чақирсин, ахир ислом бу каби эътиқодларга бутунлай зид-ку! Яккаилоҳлик динига буткул қарама-қарши бўлган нарсага тарғиб қиладими? Буни ҳеч тасаввур қилиб бўлмайди, зотан пайғамбарларга Аллоҳ томонидан ато этилган мартабалар, эътиқод ва гўзал сифатлар, уларни ягона Аллоҳга энг гўзал тарзда сиғинишга, У Зотнинг олдида синиқлик, хушуъ кўрсатишга маъмур қилади. Худди шундай жавобни, ўзларининг залолатлари билан алданган Нажронлик насоролар олдилар. Улар шу қадар мутакаббир эдиларки, ҳатто [пайғамбаримиз ﷺга]: “Эй Муҳаммад! Наҳотки сиз бизларни, ўзингизга ибодат қилишга чақираётган бўлсангиз?”, дейишдан ҳам тоймадилар. Аммо, Яратувчи бўлган Зот уларнинг бу гапларига раддия берди ва худди улардан аввалги кофирларнинг эътирозлари каби, уларнинг ҳам эътирозлари ёлғон ва асоссиз эканини баёнлаб берди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:81.
وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُم مِّن كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُّصَدِّقٌ لِّمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُم مِّنَ الشَّاهِدِينَ
Оят: Қачонки, Аллоҳ набийлардан: “Сизларга китоб ва ҳикмат ато этаман. Агар шундан кейин, сизлардаги нарсани тасдиқловчи росул келадиган бўлса, батаҳқиқ, унга иймон келтирасизлар ва албатта унга ёрдам берасизлар”, деб, мийсоқ [аҳд] олди. У [Аллоҳ] уларга: “Иқрор бўлиб, бу ҳақдаги аҳдимни қабул қилмоқдамисиз?”, деди. Улар [пайғамбарлар]: “Иқрор бўлдик”, дедилар. У Зот [Аллоҳ] деди: “Бас, гувоҳ бўлинглар ва Мен сизлар билан гувоҳлик берувчиларданман”.


3:82.
فَمَن تَوَلَّى بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
Оят: Бас, кимки шундан кейин ҳам [Аллоҳга берган аҳдидан] юз ўгирадиган бўлса, ана ўшалар фосиқлардир.

Тафсир: [Барча пайғамбарлар Аллоҳ Таъало билан аҳд-у, паймон қилганлиги ҳақида Марҳаматли Роббимиз бизларга хабар берди. Нозил қилинган китоблар ва ҳикмат, Робб Таъалонинг уларга нисбатан кўрсатган энг буюк марҳаматларидан эди ва бу уларни янада комил тарзда У Зотнинг олдидаги мажбуриятларини ўташга ундаган. Ушбу оятларда зикр қилинган мийсоққа кўра, ҳар бир юборилган пайғамбар, ўзидан кейин келадиган набийга иймон келтириши; у одамларга пайғамбар бўлиб келганида, унга ёрдам бериши шарт эди. Ўз навбатида, кейинги келадиган набий ҳам, ўзидан аввалги рисолатларни тасдиқлаши, ҳамда одамлар орасида тавҳид, ҳақ, адолат ва бошқа муҳим эътиқодотларни тарқатишга маъмур бўлган. Барча пайғамбарлар бундай шартларга розилик билдирдилар ва бу аҳдга вафо қилишни ўз зиммаларига олдилар. Ўшанда Аллоҳ Таъало уларни бу аҳднинг ҳақлигига гувоҳ бўлишга чақирди. Бундан ташқари, Робб Таъалонинг Ўзи ҳам уларнинг аҳдга розиликларига гувоҳ бўлди ва бу аҳдни бузишга журъат этганга қаттиқ таҳдидлар солди. Бундан келиб чиқадики, барча набий ва росулларнинг йўли битта бўлган: улар битта динни тутишган ва бунда асло ўзаро ихтилофларга тушмаганлар.
Шунингдек, улар Муҳаммад ﷺга иймон келтириш ва унга ёрдам беришда ҳам бир-бирларидан фарқланмаганлар. Агар киши ўзини Аллоҳнинг пайғамбарларига эргашганларданман деса, билсинки, айнан Ислом дини барча пайғамбарларнинг дини бўлган. Агар у Муҳаммад ﷺнинг йўлидан эргашишдан бош тортиб, ўзини бошқа пайғамбарларнинг эргашувчисиман дейишда давом этса, у фақат бир фосиқдирки, Аллоҳнинг буйруғидан бош тортмоқда, ҳамда ўша эргашувчисиман деган пайғамбарни ҳам аслида инкор этмоқда.
Ушбу ваҳий, росулуллоҳ ﷺга иймон келтирмаган ҳар бир аҳли китоб ва бошқа динлар вакили бўлган кишиларни ўзининг жоҳиллиги билан узрланиш имкониятидан буткул маҳрум қилди. Демак, одамлар токи набийларнинг энг сўнггиси ва энг афзали бўлган — Муҳаммад ﷺга тамомила иймон келтирмагунларича, ўзлари эргашган пайғамбарларга тўлақонли иймон келтиролмайдилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:83.
أَفَغَيْرَ دِينِ اللَّهِ يَبْغُونَ وَلَهُ أَسْلَمَ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَإِلَيْهِ يُرْجَعُونَ
Оят: Аллоҳнинг динидан ўзгасини истайдиларми? Ҳолбуки, осмонлар ва ердаги барча жонзотлар, ўз хоҳиши билан ва мажбуран У Зотга таслим бўлган ва Унгагина қайтарилурлар.


3:84.
قُلْ آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ عَلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَالنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ
Оят: Айтинг [уларга, эй Муҳаммад ﷺ]: “Бизлар Аллоҳга ва бизга нозил бўлган нарсага; ва Иброҳимга, Исмоилга, Исҳоққа, Яъқубга ва асбот [ўн икки авлод]ларга нозил бўлган нарсага; ҳамда Мусога, Ийсога ва Роббиларидан набийларга ато этилган нарсага иймон келтирдик. Улардан биронтасини ажратмасмиз ва бизлар Унинг [Аллоҳнинг] Ўзига таслим бўлган [мусулмон]ларданмиз.


3:85.
وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Оят: Ва кимки Исломдан ўзгасини дин сифатида хоҳлар бўлса, бас, у ҳаргиз ундан қабул қилинмас ва охиратда у зиён тортиб қолгувчилардандир.

Тафсир: [Бақара сурасининг тафсирида таъкидлаб ўтганимиздек, бу, Аллоҳ Таъало мусулмонларни иймон келтиришга буюрган асосий эътиқод ва дунёқарашлардир. Барча илоҳий китоблар ва Аллоҳнинг пайғамбарлари шуни тарғиб қилган ва шунга чақирган. Бу дунёқарашлар ҳар бир инсоннинг энг муҳим мақсадларидан бўлиши керак ва улар ҳақиқий ислом динининг асосида ётадиган нарсалардир. Агар киши уларни ўзига дин деб тутишни хоҳламаса, Аллоҳ унинг амалларини инкор қилади ва у суяниш мумкин бўлган диндан маҳрум бўлади. Ҳўш, ҳаққоний, соф ақидадан юз ўгириб, воз кечган кишининг борар йўли қайсидир? Наҳотки у дарахтларга, тош ва оловга сиғинса? Ёки у роҳибларни, ҳибр ва ҳочни илоҳийлаштирадими? Ёки оламлар Роббисининг мавжудлигини инкор қиладими? Ёки шайтон томонидан ўйлаб топилган соҳта, ёлғон диёнатлар ортидан эргашиб кетишни афзал кўрадими? Батаҳқиқ, агар инсон мана шу нопок йўлларнинг биронтасига тушиб, улардан юриб борадиган бўлса, охиратда зиён тортиб қолгувчилар сафида бўлади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:86.
كَيْفَ يَهْدِي اللَّهُ قَوْمًا كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُوا أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
Оят: Иймонидан кейин куфр келтирган ва пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик берган, [сўнгра] уларга очиқ ҳужжатлар келган қавмни қандай қилиб Аллоҳ ҳидоятласин? Золим қавмни Аллоҳ ҳидоятламас.


3:87.
أُولَئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ
Оят: Ана ўшаларнинг жазоси: уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънатини ёғилишидир.


3:88.
خَالِدِينَ فِيهَا لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ
Оят: Улар [лаънат остида, дўзаҳда] абадий қолажаклар. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларга [тавба қилишлари, ёки узрларини айтишлари] учун муҳлат берилмайди [ёки, назар солинмайди].


3:89.
إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Оят: Магарам, шундан кейин [куфр ва бузғунчиликларидан кейин, Аллоҳга] тавба қилган ва [ёмон амалларидан кейин] ислоҳ қилганларгина [бу жазодан мустаснодирлар]. Бас, албатта, Аллоҳ — ўта Мағфиратли [Ғофур], ўта Раҳмли [Роҳийм] бўлган Зотдир.

Тафсир: [Иймонни таниб, унга қайрилиб, Аллоҳнинг пайғамбарини ҳақлигига иймон келтириб, сўнгра ўз мажбуриятларини бузиб, ортга [куфрга] ўгирилиб кетган кимсаларни бундан буён Аллоҳ ҳидоятлашини ҳеч тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Бу кимсалар билиб туриб, ҳақни инкор қилдилар, унга ортларини буриб олдилар ва кимки шундай йўл тутар экан, Аллоҳ Таъало уни оёғидан чалиб, йиқитиб ташлайди. Билган ҳолида ҳақдан воз кечиб, ёлғонга афзаллик берганларнинг жазоси шу бўлади. Аллоҳ Таъало эса уларни ўзлари танлаб олган йўналишга қаратиб, йўналтириб қўяди холос. Улар Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсониятнинг лаънатига мустаҳиқ бўлдилар ва бу лаънат уларнинг бошларига абадий ёғиб, улар дўзаҳнинг абадий азобланувчилари бўлиб қолурлар. Аллоҳнинг азоби уларга биринчи бора тегиши билан, энди улар енгиллик нималигини билмай қоладилар. Ақлларини йиғиб олишлари учун етарли бўлган узун умр берилган эди, шу боис энди уларга ҳеч қандай муҳлат берилмайди. Бундан ташқари, огоҳлантирувчи [пайғамбар] уларни жазо-ю, интиқомдан огоҳлантирган эди. Ушбу қўрқинчли таҳдид барча кофирларга тегишлидир, магарам, ким куфридан тавба қилиб, ўз айбларини ўнглаб олган бўлса, бундан мустаснодир. Бундай кишиларни авваллари қилган гуноҳ ва маъсиятларини Аллоҳ Таъало мағфират қилади.]


3:90.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ ثُمَّ ازْدَادُوا كُفْرًا لَّن تُقْبَلَ تَوْبَتُهُمْ وَأُولَئِكَ هُمُ الضَّالُّونَ
Оят: Албатта, иймонларидан кейин куфр келтирганлар, сўнгра куфрларида янада кучайиб кетганлар [ўлимларигача куфрда қолганлар] — уларнинг [ўлим пайтидаги] тавбалари асло қабул қилинмас. Ана ўшалар адашган [залолатдаги] кимсалардир.

https://t.me/tafsirassaadiy
3:91.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَن يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِم مِّلْءُ الْأَرْضِ ذَهَبًا وَلَوِ افْتَدَى بِهِ أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُم مِّن نَّاصِرِينَ
Оят: Дарҳақиқат, куфр келтирган ва кофир ҳолларида вафот топганлардан, ер юзи тўлдирилган олтинни [қиёмат куни дўзаҳдан қутулиш учун] фидо қилмоқчи бўлсалар ҳам, улардан ҳаргиз қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламлантирувчи [оғриқли] азоб бордир ва уларга [Аллоҳнинг азобидан халос қилувчи] бирон ёрдамчи бўлмас.

Тафсир: [Кимки иймон келтиришдан бош тортиб, ўз куфрида давомий бўлса, сўнгра куфрига янада чуқурлашиб кетиб, то ўлимига қадар бу йўлидан қайтмаса, батаҳқиқ, у ҳақ йўлидан адашган ва бадбахтлик йўлига кирган гуноҳкордир. У энг шиддатли ва қийноқли азобга лойиқдир. Аллоҳнинг азобидан қутулишида унга ҳеч ким ёрдам бера олмас, агарчи ер юзичалик миқдордаги олтинни фидо қиламан деса ҳам, бу унга бирон фойда келтирмас. Бу каби куфрдан ва унинг барча кўринишларидан бизни Аллоҳ паноҳида асрасин.]


3:92.
لَن تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنفِقُوا مِن شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ
Оят: Сизлар [эй мўминлар] ўзингизга суюмли бўлган нарсадан инфоқ-эҳсон [садақа] қилмагунингизча, асло яхшиликка эришмассиз. Ва нимани нафақа қилсангиз ҳам, уни Аллоҳ билгувчидир.

Тафсир: [Оятдаги “Ал-бирр” — “яхшилик” калимаси, ўзида эзгу амалларнинг ҳар қандай турларини жамлаган. Бу — жаннат боғларига элтувчи йўлдир. Аммо киши, токи ўзига қадрли бўлган нарсалардан садақа чиқариб, мискинларга тарқатмагунича, ҳаргиз жаннатнинг бу йўлига тушолмайди. Инсон молининг энг суюмлисидан, энг жонига қадрлисидан эҳсон, инфоқ қилиши, унинг саҳовати, гўзал ахлоқи, олижаноблиги ва раҳмлилигидан даракдир. Агар инсон Аллоҳ Таъалони, дунё бойликларидан кўпроқ севадиган бўлса, бу унинг Роббисига бўлган ихлоси туфайлидир, чунки ҳар бир инсоннинг фитратига мол-дунёни севиш солинган. Роббисига бўлган муҳаббатни, ўзига бўлган муҳаббатдан устун қўйсагина, у комилликнинг чўққиларига эриша олади. Инсон садақа сифатида энг қимматли мулкини тарқатар ва Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилар экан, албатта Аллоҳ Таъало унга Ўз марҳаматини кўрсатиб, уни амали солиҳ билан, ҳамда гўзал ахлоқ билан ажрлантириб қўядики, ўзга йўллар билан бу нарсаларга эришиб бўлмайди. Бундан ташқари, агар киши бундай эҳсонларни бажарса, демак бундан бошқа эзгу амалларни аллақачон амалга оширади ва чиройли хулқ эгасига айланади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:93.
كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلًّا لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلَّا مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
Оят: Таврот нозил бўлишидан илгари, Исроил [яъни, Яъқуб алайҳиссалом] ўзи учун ҳаром қилиб олган [таом]дан ташқари, барча таом бани Исроил учун ҳалол эди. Айтинг: “Тавротни келтириб, ўқинглар, агар ростгўйлардан бўлсангиз”.


3:94.
فَمَنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ مِن بَعْدِ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
Оят: Бас, кимки шундан [Тавротни ўқиб, унга ҳақ аён бўлганидан] кейин ҳам, Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиса, ана ўшалар [ёлғонга эргашувчи ва бошқаларни эргаштирувчи] золимлардир.

Тафсир: [Яҳудийлар, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломларни инкор этишларининг яна бир сабаби, диний қонунларни бекор қилинишини тан олмасликларида эди. Уларнинг фикрларича, бир пайғамбарнинг шариати, ўзидан олдин келган пайғамбарни шариатини асло бекорга чиқара олмайди. Шунда Аллоҳ Таъало уларнинг фикрларини хатолигини, ўзларига яхши маълум бўлган мисоллар асосида баёнлаб берди. Таврот нозил бўлишидан олдин, Исроил ўғилларига, Яъқуб [яна бир исми Исроил] алайҳиссалом касаллиги туфайли ўзига ман қилиб қўйган баъзи махсулотлардан ташқари, ҳар қандай бошқа таомларни ейишга рухсат берилган эди. Таврот нозил бўлгач эса, аввалларига ҳалол ҳисобланган кўплаб таомлар таъқиқланди. Агар бани Исроил буни инкор қилиб, диний қонунлар мансуҳ бўлолмайди, бекорга чиқарила олмайди деб, оёқ тираб туриб олсалар, у ҳолда Тавротни келтирсинлар ва ўзларининг ҳақлигини исботлаб берсинлар. Бундан шуни англаш мумкинки, инсон ўзини ҳақлигини, унинг рақиби тан олган ва инкор қилолмайдиган далиллар асосида исботлаб бериши афзалроқдир. Агар шундан сўнг унинг рақиби ҳақни тан олса, бу яхши; борди-ю, ҳаққа бўйин эгишдан бош товласа ва бу каби тушунтирувларни қабул қилмаса, унинг ёлғони ва адолатсизлиги ошкора бўлиб, эътиқодининг бузуқлиги юзага чиқиб қолади. Айнан шу ҳол яҳудийлар билан рўй берди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:95.
قُلْ صَدَقَ اللَّهُ فَاتَّبِعُوا مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Оят: Айтинг [уларга, эй Муҳаммад ﷺ]: “Аллоҳ [Ўзининг барча хабар ва аҳкомларида] ҳақни сўзлади. Бас, [Иброҳим алайҳиссаломга муҳаббатларини иддао қилаётган эй яҳудийлар] яккаилоҳлик [ҳанифия]ни тутган — Иброҳимнинг миллатига эргашинг, ахир у зот [тавҳид динида бўлганлар ва] мушриклардан бўлмаган”.

Тафсир: [Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъало ҳамиша фақат ҳақни сўзлайди. Кимнинг каломи У Зотнинг каломиданда содиқроқ бўлиши мумкин? Ушбу ояти каримада Аллоҳ Таъало, Муҳаммад ﷺнинг рисолатини ҳақлигига далиллар келтирди; у зот ﷺнинг мавъиза ва даъватининг ростгўйлигини тасдиқлади, ҳамда пайғамбар ﷺни ёлғончига чиқарган ва у зотнинг даъватидан юз ўгирган залолатчи аҳли китобларнинг хатокор эътиқод ва дунёқарашларини фош қилди.
Муҳаммад ﷺ, эса Аллоҳ Таъалонинг ҳақгўйлиги ҳақида хабар бердилар ва ишончли далиллар асосида ўзининг ҳақ пайғамбар эканига одамларни иқрор қилдилар. Бундан кейин барча одамзод Иброҳим алайҳиссаломнинг йўлидан эргашиб бориши; ягона Аллоҳга, Унга бирон нарсани шерик қилмасдан ибодат қилиши; Аллоҳ томонидан юборилган барча пайғамбарларни тан олиши; Аллоҳ томонидан нозил қилинган барча китобларни қабул қилиши, ҳамда бузилган ва хатокор эътиқодлар ва диёнатлардан юз ўгириши шартдир, ахир Иброҳим алайҳиссалом, тавҳидга зид бўлган ҳамма нарсалардан воз кечганлар ва ҳеч қачон на бутпарастлик дини билан ва на бутпарастларни ўзлари билан алоқага киришмаганлар.]


3:96.
إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِّلْعَالَمِينَ
Оят: Дарҳақиқат, инсонлар учун муборак [баракотли] ва оламлар учун ҳидоят сифатида ўрнатилган уйларнинг биринчиси — Баккадаги уйдир.

https://t.me/tafsirassaadiy
3:97.
فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَّقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَن دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ
Оят: Унда аниқ оят-аломатлар ва мақоми Иброҳим мавжуддир. Унга кирган киши омонликдадир. Одамлардан, ким йўлини топса [қодир бўлса], Аллоҳ учун байтни [Каабани] ҳаж қилмоқ фарздир. Кимки куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожат [бой-бадавлат] бўлган Зотдир.

Тафсир: [Буюк ва Марҳаматли Аллоҳ, ер юзида У Зотга ибодат қилиш ва Уни зикрлаш учун биринчилардан бўлиб қурилган уй — Масжидул-Ҳаромнинг олий фазилатлари ҳақида хабар бермоқда. Ушбу муборак масжид инсонларга турли-туман фойда-манфаатлар, ҳамда улкан яхшиликларни келтирмоқда. Унда Аллоҳнинг халили [суюклиси] бўлмиш — Иброҳим алайҳиссаломнинг олий мақомлари, ҳаж мавсумида бажарган амал ва ибодатлари, шунингдек, одамзоднинг саййиди бўлган — Муҳаммад ﷺни ёдга солувчи аниқ оят-белгилар мавжуддир. Ушбу масжид, [урушлар, ҳаддан ошиш ва адолатсизликлар] ҳаром қилинган ерда жойлашган бўлиб, агар инсон унга ташриф буюрса, Аллоҳнинг тақдири ва шариат аҳкомларига биноан, у омондадир. Масжидул-Ҳаромнинг умумий хислатларини ва у билан боғлиқ бўлган иккинчи даражали аҳкомларни инобатга олиб туриб, Аллоҳ Таъало барча амалларига масъулиятни ҳис қилган кишиларга, агар имкон топсалар Маккага ҳаж зиёратини адо этишни буюрди. Бунинг учун, инсон Маккагача етиб оладиган барча имкониятларга эга бўлиши, жумладан: миниладиган маркаб ва етарлича озуқа заҳирасига эга бўлиши керак. Ушбу оятда, ҳозирги кунимизда мавжуд бўлган ва келажакда ихтиро қилинадиган ҳар қандай маркаб турлари ҳақида айтилган. Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бири шуки, унинг аҳкомлари ҳар қандай даврлар ва ҳар қандай вазиятларга тўғри келади ва жорий бўлаверади. Бундан ташқари, токи одамлар бу комил аҳкомларни ҳаётларига татбиқ этмагунларича, улар ўз ишларини тартибга келтира олмайдилар. Агар киши илоҳий ҳукмларга бўйсуниб, уларни пуҳталик билан адо этадиган бўлса, у тўғри йўлдан юриб бораётган салоҳиятли инсонлар сафидан жой олади. Энди агар бу аҳкомларга иймон келтиришдан бош товлаб, Маккага ҳаж зиёратини адо этишни истамас экан, у Ислом динидан чиқиб, кофир бўлади. Аллоҳ Таъалонинг эса, Ўз бандаларига эҳтиёжлиги йўқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:98.
قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ شَهِيدٌ عَلَى مَا تَعْمَلُونَ
Оят: Айтинг: “Эй аҳли китоблар! Нима учун сизлар Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар? Ҳолбуки, Аллоҳ қилаётган [амал]ларингиз устидан гувоҳдир”.


3:99.
قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ تَبْغُونَهَا عِوَجًا وَأَنتُمْ شُهَدَاءُ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
Оят: Айтинг: “Эй аҳли китоблар! Нима учун, гувоҳ бўлган ҳолингизда, Аллоҳнинг йўлидан — унда қинғирликни хоҳлаб туриб — ундан иймон келтирганларни тўсазилар? Аллоҳ қилаётган [амал]ларингиздан ғофил эмасдир”.

Тафсир: [Ўтган оятларда Аллоҳ Таъало, аҳли китобларнинг Муҳаммад ﷺни худди ўз ўғилларини танигандек, танишларига қарамасдан, уларга ислом динининг ҳақлигини тасдиқлайдиган ишончли далилларни келтириб ўтди. Ушбу оятларда эса, Аллоҳ Таъало, ўжарлик қилган аҳли китобларни, У Зотнинг оятларига иймон келтиришга унамаганликлари ва У Зотнинг йўлидан одамларни тўсганлари учун маломатламоқда. Бунинг боиси эса, аҳли китобларнинг саводсизлари, кўр-кўрона ўз роҳибларига бўйсуниб, эргашишларидир. Уларнинг содир қилган ёвуз ишлари ҳақида албатта Аллоҳга маълумдир, шунинг учун, уларнинг ҳар бирлари ўзлари лойиқ бўлган жазога батаҳқиқ дучор бўладилар.]


3.100.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تُطِيعُوا فَرِيقًا مِّنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ
Оят: Эй иймон келтирганлар! Агар сизлар китоб берилган [яҳудий ва насоро]ларнинг бир гуруҳига итоат қилар бўлсангиз, улар сизни иймонингиздан кейин [иймон келтирганингиздан кейин, дилингизда шубҳалар уйғотиш йўли билан, ёки бир-бирингизга қарши қайраш йўли билан] кофирликка қайтарадилар.

https://t.me/tafsirassaadiy
3:101.
وَكَيْفَ تَكْفُرُونَ وَأَنتُمْ تُتْلَى عَلَيْكُمْ آيَاتُ اللَّهِ وَفِيكُمْ رَسُولُهُ وَمَن يَعْتَصِم بِاللَّهِ فَقَدْ هُدِيَ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
Оят: Бас, сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилиниб ва [Аллоҳнинг] пайғамбари орангизда мавжуд бўлиб турган бир пайтда, қандай қилиб куфр келтирасизлар? Кимки Аллоҳнинг тутқичидан маҳкам тутган бўлса [У Зотга буткул таваккул қилса, қуръон ва суннатни ўзига кўрсатма қилиб олса], бас, у тўғри йўлга ҳидоят қилинибди.

Тафсир: [Аҳли китобларнинг бузуқ эътиқодлари ва дунёқарашларини фош қилиб, уларнинг куфрлари ва ўжарликлари учун маломатлаганидан сўнг, Аллоҳ Таъало Ўзининг мўмин бандаларига аҳли китоблар билан алданиб қолмасликни буюрди, ахир уларнинг ораларида мусулмонларга зарар етказишга интиладиган ва уларни иймон келтирганларидан сўнг, куфрга қайтаришни истайдиганлари бордир. Эй мўминлар! Аллоҳ сизларни тақво билан икромлади; Ўз динининг оят-аломатлари, мўъжизаларини намоён қилди; динининг гўзаллиги ва афзалликларини баёнлаб берди; сизларга фойда келтирадиган амалларга далолат қилувчи пайғамбарини юборди ва Ўз тутқичидан маҳкам тутишингизга изн берди. Шундан кейин аҳли китоблар сизларни динингиздан қайтара олармидилар? Дарҳақиқат, агар инсоннинг дини, нурафшон ва мустаҳкам асос устига қурилган бўлса, у албатта инсонлар қалбларини ўзига жалб этиб, бандаларга буюк мартабаларни эгаллашга ва орзу-умидларини рўёбга чиқишига ёрдам беради. Сўнгра, Робб Таъало, агар инсон У Зотга таваккул қилиб, У Зотнинг ҳомийлигидан умидвор бўлса, батаҳқиқ, уни тўғри йўлдан олиб боришини хабар берди. Бу оятда, Аллоҳ Таъалонинг Ўзигагина таваккул қилиш ва суянишга тарғиб бордир, чунки айнан шу йўл билангина икки дунё ҳотиржамлигини топиб, тўғри йўлга чиқиш мумкин.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:102.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ
Оят: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ҳақиқий тақво қилиш билан тақво қилинглар ва [фақат] мусулмон бўлган ҳолингларда вафот топинглар.


3:103.
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
Оят: Аллоҳнинг арқонидан барчангиз [биргаликда] маҳкам тутинглар ва [фирқаларга, жамоат ва гуруҳларга] бўлиниб [ажралиб] кетмангиз. Ва Аллоҳнинг [сизларга ато этган неъматини] эсланг, ахир бир вақтлар [бир-бирингизга] душман эдингиз, бас, қалбларингизни бирлаштириб [улфат қилиб] қўйди, сўнгра У Зотнинг неъмати туфайли [диндаги] биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида бўлганингизда, ундан сизни қутқарди. Шу тариқа Аллоҳ сизларга Ўз оятларини баёнлаб беради, ажабмаски ҳидоятлансангиз.

Тафсир: [Ушбу оятларда Аллоҳ Таъало Ўзининг мўмин бандаларини Роббиларининг буюк марҳаматларига шукрли ва миннатдор бўлишга, У Зотдан ҳақиқий қўрқув билан қўрқишга, пуҳталик билан У Зотнинг амрларига итоат қилишга, ҳамда ихлосли бўлган ҳолларида, У Зотнинг таъқиқларидан ҳатлаб ўтмасликка чақирмоқда. Бандаларига ҳақ бўлган динни маҳкам тутишга ва Ўз қуллари учун чўзиб қўйган арқонидан маҳкам ушлашга тарғиб қилди, зеро У Зотга олиб борувчи ягона шарафли йўл мана шудир. Бу арқон — Аллоҳнинг дини ва Унинг китобидир ва инсонларнинг барчалари айнан мана шу ҳақ динни устида бирлашишлари, фирқа ва жамоатларга бўлиниб кетмасликлари, ҳамда то ўла-ўлгунларича бу йўлдан юриб боришлари шартдир. Мусулмонларга Аллоҳ Таъало Ўз марҳамати ва неъматини кўрсатишидан аввал, улар қай аҳволда бўлганларини ёдларига солди. Ахир олдинлари [Ислом дини келмасидан илгари] улар тарқалиб кетган, бир-бирларига бутунлай душман бўлганлар, аммо Марҳаматли Аллоҳ Ўз дини воситаси билан уларни бирлашишларига ёрдам берди, қалбларини боғлаб қўйди ва диндош биродарлардан қилиб қўйди. Ҳақиқатдан, улар оловли чуқур ёқасида эдилар, бироқ Аллоҳ Таъало уларни улкан балодан сақлаб қолди ва саодат, ҳамда нажот йўлларига йўллади. Мана шундай қилиб Роббимиз одамларга Ўз оятларини тушунтириб беради, токи улар тўғри йўлдан юрсинлар, Роббиларига шукр қилсинлар ва У Зотнинг арқонидан маҳкам тутсинлар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:104.
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Оят: Сизлардан яхшиликка чақириб, маъруф [эзгу ишлар]ни буюрадиган ва мункар [амаллар]дан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшаларнинг ўзлари [дунё-ю, охиратда] ютуққа эришувчилардир.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало мусулмонларга, ўз динларига энг комил тарзда риоя қилишларини буюрди. Диний мажбуриятларнинг адо этилишига ёрдам берувчи энг муҳим омиллардан бири — даъватчилар гуруҳини шаеллантиришдир, токи бошқа мусулмонлар зиммасидан бу вазифа соқит бўлсин. Динга чақирувчи кишилар, атрофидаги одамларни эзгуликка чақиришлари, иймон асосларини ўрганишга тарғиб қилишлари, ҳамда диннинг биринчи ва иккинчи даражали аҳкомларини уларга ўргатишлари шартдир. Улар, шариат ва ақл томонидан маъқул деб топилган амалларга одамларни чақириб, шариат ва ақл томонидан номақбул деб топилган қилмишлардан уларни тўҳтатишлари керак. Бундай кишилар албатта ютуққа эришадилар, ахир интилган орзуларига эришиб, энг мудҳиш ва қўрқинчли нарсалардан нажот топадилар. Бу даъватчилар қаторига: шаръий билимларни ўзлари ўрганиб, уни бошқаларга таълим берган, мавъиза ва ваъзлар ўқийдиган, жамиятни умумий ва хос равишда ҳаққа чақирадиган аҳли илмларни киритиш мумкин. Улар халқларни намозни адо этишга, закотни ўташга, ўз диний мажбуриятларни адо этиб, номақбул қилмишлардан ўзни тийишга чақирадилар. Халқларни, ёки алоҳида шахсларни эзгуликка чақираётган, фойдали насиҳатларни етказаётган ҳар бир мусулмон киши, бу каби даъватчиларнинг бири эканлигида ҳеч шубҳа йўқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:105.
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
Оят: Ва [эй иймон келтирганлар] уларга аниқ баёнотлар етганидан сўнг [динларида турли ҳил фирқаларга] бўлиниб, [ўзаро] ихтилофларга тушиб қолган [аҳли китоб]лар каби бўлманглар. Ана ўшалар — улар учун буюк азоблар [хозирлаб қўйилгандир].

Тафсир: [Аллоҳ Таъало мусулмон бандаларига, У Зотнинг динини таниб, аниқ оят-белгиларга гувоҳ бўлиб, сўнгра гуруҳ ва фирқаларга бўлиниб кетган кимсалар йўлидан эргашмасликни буюрди. Олган илмлари диннинг аҳкомларини кўрсатма қилиб олишни уларга вожиб қилган эди, аммо улар ихтилофга тушиб, кўплаган, турли ҳил фирқаларга ажралиб кетдилар. Бу ишларини, ҳақни танимаганликлари ва шу боис залолатга тушиб қолганлари учун қилмадилар, балки ҳақни билган ҳолларида шу ишларни содир қилдилар. Ёмон ниятлари ва бир-бирларига бўлган адоватлари, уларни шу оқибатга олиб келиб қўйди. Дарҳақиқат, бундай кимсалар учун улкан жазолар тайёрлаб қўйилгандир. Шунинг учун, кейинги оятларда, Аллоҳ Таъало бу буюк жазони қачон жорий бўлишини ва аламлантирувчи азоб кофирларнинг бошларига қачон келишини баёнлаб берди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:106.
يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُونَ
Оят: [Мўмин] юзлар оқарадиган ва [кофир] юзлар қораядиган [ўша] кун. Аммо юзлари қорайганларга: “Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми? Бас, куфр келтирганингиз учун, азобни тотиб кўринг”, дейилади.


3:107.
وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللَّهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
Оят: Аммо юзлари оқарганлар Аллоҳнинг раҳматидадирлар, улар унда абадий қолажаклар.

Тафсир: [Қиёмат куни бахтлилар ва бадбахтлар орасида кўринадиган аниқ фарқ ҳақида Роббимиз бизларга хабар берди. Ўша кунда, иймон келтирган, пайғамбарларнинг ростгўйлигини тасдиқлаган, Аллоҳнинг қонун ва амрларни бажарган ва У Зотнинг таъқиқларидан четланган саодатли солиҳларнинг юзлари оппоқ, нурли бўлиб, Роббилари уларни жаннат боғларига киритади, турли ҳил неъматлари билан сийлайди ва улар у жойда абадий қоладилар.
Пайғамбарларни ёлғончига чиқарган, илоҳий амрларга осий бўлган, динларини бўлиб ташлаб, кўплаган оқим ва фирқаларни тузган бадбахт фожирларнинг юзлари эса, тун каби қорайиб кетади. Уларни маломатлаб: “Наҳотки, иймон келтирганингиздан сўнг, иймонингиздан воз кечдингиз? Наҳотки куфрга иймон устидан устунлик бердингиз? Бас, иймон келтиришдан юз ўгирганингиз учун, жазони тотиб кўринг”, дейилади.]


3:108.
تِلْكَ آيَاتُ اللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَمَا اللَّهُ يُرِيدُ ظُلْمًا لِّلْعَالَمِينَ
Оят: Бу Аллоҳнинг оятларидирки, Биз уларни сизга ҳақ билан тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ оламларга зулм [кўрсатиш]ни истамас.


3:109.
وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَإِلَى اللَّهِ تُرْجَعُ الْأُمُورُ
Оят: Осмонлар ва ердаги [жамики] нарса Аллоҳникидир. Ва ишлар[нинг барчаси] Аллоҳга қайтарилур.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало, росулуллоҳ ﷺга нозил қилинган оят ва мўъжизаларни шарафлади. Уларга биноан, инсон ҳақни ботилдан ажратади; тақводорларни эса, Аллоҳнинг душманларидан фарқлайди. Инсонларни баъзилари учун азоб ва баъзилари учун мукофотлар хозирланиб қўйганлигидан Аллоҳнинг китоби бизга дарак беради. Қуръон оятлари, Аллоҳнинг раҳмати, адолати ва ҳикматига мувофиқ бўлган жазо, ёки мукофот ҳақида бизга баёнлаб беради. Марҳаматли Аллоҳ ҳеч қачон Ўз бандаларини ҳафаликка солмайди, қилган солиҳ амалларини қадрини ерга урмайди, ўзгалар гуноҳлари учун уларни азобламайди, ҳамда бошқаларнинг қилмишлари учун инсонни жавобгарликка тортмайди. Ўзининг буйруқлари, диний аҳкомлари ҳақида зикр қилиб ўтганидан сўнг, Буюк Аллоҳ осмонлар ва ер устидаги чегарасиз бошқаруви, султонлиги ҳақида айтиб ўтди. Махлуқотларнинг барча ишлари У Зотга қайтарилиши ва У Зот солиҳларни яхши ишлари учун мукофотлаб, осийларни итоатсизликлари учун жазолашини таъкидлади.
Бандаларига, У Зотнинг Ўзи мутлақ Ҳукмдор эканини билдириш учун, Аллоҳ Таъало уч турдаги илоҳий қонун ҳақида сўз юритади. Робб Таъало — илоҳий тақдир, диний қонунлар ва адолатли қасос асосида ҳукм юритади. Ўз махлуқотларини дунё-ю, охиратдаги тақдирини У Зотнинг Ўзи ечади. Аммо махлуқотларга келсак, улар Роббиларининг қарорларига қарам бўлиб, ҳеч қандай султонликка эга эмасдирлар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:110.
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَّهُم مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ
Оят: Сиз [эй мусулмонлар] маъруф [эзгулик]ни амр қилган, мункарни ман қилган ва Аллоҳга иймон келтирган ҳолингизда, одамлар[ни ҳидоятга бошлаш] учун чиқарилган энг хайрли умматдирсиз. Агар аҳли китоблар [Қуръон Аллоҳнинг Муҳаммад ﷺга нозил қилган ҳақ китоби эканига] иймон келтирганларида, ўзлари учун яхшилик бўларди. Уларнинг ораларида [Абдуллоҳ ибн Саломга, Саълаба ибн Саид ва унинг укаси каби] мўминлари бор [аммо], аксарлари фосиқдирлар.


3:111.
لَن يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِن يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ
Оят: Улар [аҳли китобларнинг фосиқлари] сизларга озор-азият етказишдан ўзга зарар келтира олмаслар. Борди-ю, сизларга қарши жанг қилсалар, ортларига қараб қочадилар, сўнгра уларга [сизларга қарши ҳеч қандай] ёрдам берилмас.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало мусулмон умматини, бошқа барча умматлар ичида ўзининг гўзал сифатлари ва ўзига хос хислатлари туфайли афзалликларга эга эканини таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, мусулмонлар бутун одамзод ичидан — энг холис, энг яхшилик хоҳлайдиган одамлардир. Улар эзгу ишларни севадилар, эзгулик ишларига атрофдаги кишиларни чақирадилар, одамларга ҳақни ўргатадилар, маъруф ишларга буюрадилар ва мункар ишлардан қайтарадилар. Улар одамларга нафақат комилликка эришишда ёрдам берадилар, балки ўзлари ҳам Аллоҳга иймон келтирган ва дин аҳкомларини бажарган ҳолларида, имкон қадар уларга фойда-ю, манфаатлар етказишга ҳаракат қиладилар. Эй мусулмон уммати! Агар аҳли китоблар, сизлар иймон келтирган нарсага мўмин бўлганларида эди, тўғри йўлдан юрган ва ўзларига яхшилик қилган бўлардилар. Аммо уларнинг фақат озчилиги иймонга келади, чунки аксарлари фосиқдирлар. Улар Аллоҳ ва росулига бўйсунишни хоҳламайдилар, мўминларга қарши уруш очадилар ва қайси йўллар билан бўлса ҳам, уларга озор етказишга уринадилар. Лекин улар мўминларга зарар етказишга қодир эмаслар, магарам, ўзларининг номақбул, аҳмоқона гаплари билангина мўминлар дилини оғритадилар. Қачонки, мўминлар билан жанг қилиш учун йиғилсалар, албатта орқаларини ўгириб қочадилар ва қўллаб-қувватловсиз қолдириладилар. Дарҳақиқат, ушбу башорат ҳақ бўлди, зеро ҳар қачон аҳли китоблар мусулмонлар билан жанг қилишга уринганларида, ортларига ўгирилиб қочиб кетар, Аллоҳ эса, мўминларга улар устидан ғалаба қозонишда Ўз ёрдамини кўрсатар эди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:112.
ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِّنَ اللَّهِ وَحَبْلٍ مِّنَ النَّاسِ وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِّنَ اللَّهِ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الْمَسْكَنَةُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ الْأَنبِيَاءَ بِغَيْرِ حَقٍّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوا وَّكَانُوا يَعْتَدُونَ
Оят: Улар қаерда бўлмасинлар, улар [бошлари]га хорлик келди, магарам Аллоҳнинг арқони ва одамлар арқони[дан тутсаларгина, хор бўлмас эдилар]. Улар Аллоҳнинг ғазаби остида бўлиб, уларга мискинлик [фақирлик] етди. Бунга сабаб: Аллоҳнинг оятларига кофир бўлишлари ва набийларни ноҳақдан қатл қилишлари бўлди. Бунга сабаб: осийлик қилиб, ҳаддан ошганлари бўлди.

Тафсир: [Яҳудийлар ўта хор ва ерга урилган халқ эканлиги ҳақида Аллоҳ Таъало хабар берди. Улар қаерда бўлмасинлар, ҳадик, хавф ва қўрқув остидадирлар, ҳамда ўз омонликларини сақлаб қолиш учун, ҳамиша тинчлик сулҳини тузиб яшашга муҳтожлар. Бунинг учун эса, Ислом динининг аҳкомлари олдида тан бериб, мусулмонларга жизя тўлаб яшашлари керак. Баъзида улар бошқа қавм ва халқлар ҳомийлигидан фойдаланадилар ва бунга тарихда бўлиб ўтган кўпгина воқеа ва мисоллар гувоҳлик қилади. Ҳаттоки, сўнгги йилларда яҳудийлар Фаластин ерларини ноҳақдан эгаллаб олишларига, кучли мамлакатларнинг қўллаб-қувватлови ва улар учун тузиб берган шароитлари сабаб бўлди.
Аллоҳ Таъало яҳудийларга ғазабланди, уларни хорлик ва камбағалликка дучор қилди, чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилар ва адолатсизлик билан Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдилар. Бу уларнинг жоҳилликлари ва билимсизликларининг натижаси, адолатсизликлари ва ўжарликларининг оқибатидир. Яҳудийлар ўз Роббиларига осий бўлдилар, кўплаган жиноятларни содир қилдилар, ҳамда бу ишлари билан энг мудҳиш ва шиддатли жазога мустаҳиқ бўлдилар. Аллоҳ Таъало уларга зулм, ёки адолатсизлик кўрсатмади ва қилмаган гуноҳлари учун жазолагани йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг пайғамбарларига нисбатан кўрсатган золимликлари, адолатсизликлари, бузғунчиликлари, нафрати ва куфри учун, қолаверса, бошқа разил қилмишлари учун, Аллоҳ Таъало улардан интиқом олди ва жазолади.]

✈️https://t.me/tafsirassaadiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3:113.
لَيْسُوا سَوَاءً مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ أُمَّةٌ قَائِمَةٌ يَتْلُونَ آيَاتِ اللَّهِ آنَاءَ اللَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ
Оят: Уларнинг [барчалари] баробар эмаслар. Аҳли китоблар ичида [эзгуликда] қойим бўлган уммат борки, улар Аллоҳнинг оятларини тунги соатларда, сажда қилган ҳолларида, тиловат қиладилар.


3:114.
يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُولَئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ
Оят: [Улар] Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, эзгуликни буюрадилар, мункардан қайтарадилар, ҳамда яхшилик ишларига шошиладилар. Ўшалар солиҳлардандир.


3:115.
وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَن يُكْفَرُوهُ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالْمُتَّقِينَ
Оят: [Мўминлар] яхши амаллардан нимани адо этсалар, уни асло рад этилмас [ёки инкор қилинмас], ахир Аллоҳ тақво қилувчиларни билгувчидир

Тафсир: [Аҳли китобларнинг адашган тоифалари ҳақида хабар берганидан кейин, Аллоҳ Таъало уларнинг ичида тўғри йўлдан юрувчи солиҳ кишиларнинг сифатларини зикр қилиб ўтди. Дарҳақиқат, уларнинг орасида диннинг биринчи ва иккинчи даражали аҳкомларини адо этувчилари бордир. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, одамларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарадилар. Аллоҳ Таъало деди: «Мусонинг қавми орасида шундай кишилар борки, улар ҳаққа чақирадилар ва адолатни қойим қиладилар» (7:159). Шуниси эътиборлики, улар бу солиҳ ишларни шунчаки бажармайдилар, балки уларни адо этишда бир-бирларидан ўзиб кетишга ҳаракат қиладилар, демак уларни салоҳият, ажрга интилиш ва амалларни ихлос билан бажарадиган кишилар сифатида таърифлаш мумкин. Бундай тоифа кишилардан Аллоҳ Таъало катта ва кичик солиҳ амалларни қабул қилади, чунки бу амаллар, уларнинг Аллоҳга бўлган иймони ва ихлоси оқибатидир. Аллоҳ Таъало уларнинг амалларини инкор қилмайди, рад этмайди ва уларни зоега чиқармайди. Албатта, У Зотнинг Ўзи ким тақводор эканини, ким амали солиҳ қилиб, гуноҳлардан четланаётганини, ҳамда Роббисининг ризолигини истаб, У Зотнинг ажрларидан умидвор бўлаётганини жуда яхши билгувчидир.]

✈️https://t.me/tafsirassaadiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3:116.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَن تُغْنِيَ عَنْهُمْ أَمْوَالُهُمْ وَلَا أَوْلَادُهُم مِّنَ اللَّهِ شَيْئًا وَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
Оят: Албатта, кофир бўлган кимсаларга, на мол-мулклари ва на авлодлари Аллоҳдан [Унинг азобидан қутулишга] бирон нарса [билан] ёрдам бера олмас. Ана ўшалар олов [дўзаҳ] соҳибларидир, улар унда абадий қолажаклар.


3:117.
مَثَلُ مَا يُنفِقُونَ فِي هَذِهِ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَثَلِ رِيحٍ فِيهَا صِرٌّ أَصَابَتْ حَرْثَ قَوْمٍ ظَلَمُوا أَنفُسَهُمْ فَأَهْلَكَتْهُ وَمَا ظَلَمَهُمُ اللَّهُ وَلَكِنْ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ
Оят: Уларнинг ушбу ҳаёти-дунёда қилган инфоқ [садақалари]ни мисоли, худди ўз нафсига зулм қилган қавмнинг экинзорини уриб, сўнгра ҳалок қилган совуқ [ёки улийдиган, ёки оловли] шамолга ўхшайди. Аллоҳ уларга зулм қилмади, лекин ўз нафсларига зулм қилдилар.

Тафсир: [Куфр келтирган, Роббиларини оятларини инкор қиладиган, пайғамбарларни ёлғончига чиқарадиган кофир кимсаларни Аллоҳнинг азобидан ҳеч ким ва ҳеч нарса қутқара олмаслиги ҳақида Робб Таъало ушбу оятда баёнлаб берди. Дарҳақиқат, уларга бирон кимса ёрдам бера олмайди, Аллоҳнинг олдида уларни шафоат қилолмайди. Ҳаттоки, қийин пайтларида таянган бойликлари-ю, болалари уларга ҳеч қандай енгиллик келтиришга қодир бўлмаслар; ҳаёти-дунёларида ботилни, ёлғонни ҳимоя қилиш мақсадида қилган садақа-ю, инфоқлари эса, буткул ҳабата бўлиб, бекорга чиқади. Улар худди қаттиқ музлатгич шамол, ёки оловли тўфон билан уриб, ҳалок қилинган экинзорга ўхшайдилар. Бунинг сабаби эса, уларнинг адолатсизлиги ва бузғунчиликларидир. Аллоҳ Таъало уларга зулм қилгувчи эмас, ҳамда қилмаган гуноҳлари учун азоблагувчи эмасдир. Билъакс, улар ўз жонларига зулм қилдилар. Шунга ўхшаш яна бир оятда эса: «Дарҳақиқат, кофир бўлган кимсалар ўз мулкларини Аллоҳнинг йўлидан бошқаларни қайтариш учун сарфлайдилар. Улар уни сарфлайдилар, сўнгра надомат чекадилар, кейин эса, ҳалок қилинадилар» (8:36).]

🔵 https://t.me/tafsirassaadiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3:118.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
Оят: Эй иймон келтирган [киши]лар! Ўзингиз [сафингиз]дан бўлмаган [кимса]ларни яқин сирдош [дўст, тарафдор, ёрдамчи] қилиб олманг. Улар [кофирлар] сизларга зарар етказиш учун бирон фурсатни қўлдан бой бермаслар ва машаққат тортишингизни жуда хоҳларлар. Душманликлари оғзиларида [айтган сўзлари]дан билиниб қолди, қалбида пинҳон тутган [нафрати ва адовати] янада каттароқдир. Агар ақл юритувчилардан бўлсангиз, сизларга оят-аломатларимизни баёнлаб бердик.



3:119.
هَا أَنتُمْ أُولَاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلَا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ وَإِذَا لَقُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمُ الْأَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ
Оят: Мана сизлар [эй мўминлар] уларни севасизлар, улар эса, сизни севмайдилар. Ва сизлар [Аллоҳ нозил қилган] китоб[лар]га тўлалигича иймон келтирасизлар, улар эса, сизларга рўбарў келганларида “Иймон келтирдик”, дерлар, аммо ёлғиз қолганларида [мўминларни бирдамлигини кўриб] сизларга туйган ғазабларидан [нафратларидан] бармоқлари [учлари]ни тишларлар. Сиз [эй Муҳаммад ﷺ] айтинг уларга: “Ғазабингиз билан ўлиб кетинглар!”. Албатта, Аллоҳ диллардаги нарсани билгувчидир.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало Ўзининг [мўмин] бандаларини кофирлар билан дўстлашишни, ҳамда мусулмонларга уларни ўз сирларни айтадиган, ёки мўминларни сир-асрорларини уларга айтадиган яқин дўст ва биродар қилиб олишни таъқиқлади. Шу билан биргаликда нима учун улар кофирлар билан дўстлашишдан қайтарилганлик сабабини ҳам баёнлаб берди. Эй мўминлар! Кофирлар сизларга зиён ва зарар етказишдаги бирон фурсатни ўтказмайдилар. Уларнинг оғзиларидан беҳосдан чиқиб кетган гаплари ва сўзлари, уларнинг сизга нисбатан бўлган нафратидан дарак беради. Юракларида туйган ғазаблари ва ёмон кўришлари эса, сўзлари ва амаллариданда шиддатлироқдир. Аллоҳ Таъало сизларга ишларнинг ҳақиқатини очиб берди ва агар ақлли бўлсангиз, фикр юритсангиз, ҳамма нарса сизга аниқ бўлиб қолиши керак.
Келинг энди масалага бошқа тарафдан қараймиз.
Агар кофирларнинг диний масалаларда ҳақдан қаттиқ оғиб кетганлари ва қилган яхшиликларингиз учун миннатдорчилик билдиришни истамаётганлари сизга маълум бўлганидан кейин, нима учун сизлар — эй мўминлар — кофирларни севиб, уларни ўзингизга яқин дўст, ёр қилиб олишингиз керак?
Сизлар Аллоҳнинг пайғамбарлари йўлини маҳкам тутасиз, Аллоҳ юборган барча пайғамбарларга, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳар бир китобга иймон келтирасиз, ҳолбуки улар китобнинг энг шарафлиси [қуръон]га ва пайғамбарларнинг энг шарафлиси [Муҳаммад ﷺга] иймон келтиришдан бош тортадилар. Сиз уларга нисбатан самимий ҳамдардлик билан муомала қиласизлар, уларга яхшилик тилайсизлар, аммо улар сиз туйган ҳисларнинг энг оз миқдорини ҳам туймаслар. Наҳотки сизларни ёмон кўрган ва сизга соҳталик билан муносабатда бўлган одамларни яхши кўрармисиз? Сиз билан учрашганларида, иймон келтирганларини айтадилар. Бироқ, қачонки, ўз маслакдошлари билан ёлғиз қолсалар, динингизга қарши туйган нафрат ва адоватларидан бармоқлари учларини тишлайдилар. Бас, Исломнинг буюклиги ва куфрнинг пастлигини аниқ кўрганларида, ўша нафратларидан ўлиб кесинлар! Бу уларга катта муаммоларни келтиради ва улар ана шу ғазаблари билан ўлиб кетадилар, ҳамда ният қилган ёмонликларига етолмайдилар. Инсонлар қалбларида яширинган ишлардан Аллоҳ Таъало хабардордир, шу боис, Ўзининг мўмин бандаларига диннинг душманлари бўлган — кофирлар ва мунофиқларнинг асл ниятларини ошкор қилиб қўйди.]

🚀https://t.me/tafsirassaadiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM