3 subscribers
29 photos
2 videos
2 files
2 links
Allohga amonat bo’ling!..

)
Download Telegram
Ҳасан Басрий айтади:
Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ».
Қизиқиб сўрадим:
-«Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?

«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан.
Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.
«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!»
, деди Хасан Басрий.
~

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалага ҳамдлар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар бӯлсин!..

Бугунги мавзуъйимиз,
ИМОМ ШОФЕЪИЙ

Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф (кунялари Абу Абдуллоҳ ал - Қурайший) ҳижратнинг 150 йили Ғазза шаҳрида таваллуд топдилар. Бу зот Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан биридирлар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари ўқиш-ёзишни ўргатмоқчи бўладилар, лекин мактабга тўлайдиган пуллари бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Охири бир муаллим Шофеъийдаги туғма қобилиятни билганлиги туфайли бепул ўқитишга рози бўлади. Бу зот ўқиш ёзишни тез орада ўрганиб, етти ёшларида Қуръони Каримни тўла ёд оладилар. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан илм ўрганадилар. Имом Шофеъийнинг ёдлаш қобилиятлари ғоят кучли бўлганлиги учун ўн ёшларида Имом Моликнинг «Муватто» китобини ёд оладилар. Кейинчалик Муслим ибн Холид аз-Занжий ва Молик ибн Анаслардан фиқҳ ва ҳадис илмини ўргана бошлайдилар. Ўн бешга тўлганларида устозлари Муслим ибн Холиднинг фатво беришга фотиҳасини олдилар. Абдулғани ад-Даҳарний ўзларининг «Аълому Муслимийн» номли китобларида Шофеъийнинг ўзлари ҳақларидаги қуйидаги сўзларини келтириб ўтадилар: «Бир кишига учрашиб, унга: «Қуръонни ёд олдим, араб шеърлари ва Балоғатини ўргандим, энди нима қилай?» десам, у киши «Молик ибн Анаснинг ҳузурларига бор», деб айтди . Кўнглимга шу нарса маъқул тушди. Маккадаги бир кишидан Молик ибн Анаснинг «Муватто» китобларини олиб, тўққиз кечада ёд олдим. Сўнгра Мадинага йўл олдим. Мен у зотнинг ҳузурларига кирдим ва ўзим ҳақимда сўйлаб бердим. У киши сўзимни тинглагач, бир қанча вақт менга тикилиб қолдилар. «Исминг нима?» деб сўрадилар. «Исмим Муҳаммад», деб айтдим. «Эй Муҳаммад, Аллоҳга тақво қил, гуноҳ иш четлангин, албатта, сен тез кунларда улуғ мартабаларга етасан», деб айтдилар. У кишига Қуръон тиловат қилдим. Энди қироатдан тўхтай десам, у кишига қироатим ёқиб қолиб, «Ўқи, ўқи», дер эдилар. Кейин Мадинада Моликнинг вафотларига қадар дарс олиб турдим».

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан

#давоми_бор...

(с)
Lovers of Jannah 💕

.
Аллоҳ таоло ӯзи гӯзалдир, гӯзалликни яхши кӯради..

Минг бир ҳадис китобидан

(c)
Lovers of Jannah

.
Ishonch bo’lmasa ibodat bo’lmaydi. Sabr bo’lmasa baxt bo’lmaydi..

Said ibn Musayyib

.
Гоҳо сукутнинг таъсири-каломдан устувор тургай...

Ориф Ревгарий

.
Forwarded from سكينة القلوب🌊
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي

Robbish rohliy sodriy.

«Ey Robbim, mening qalbimni keng qil» (Toha 25-oyat)

#duo
Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ишларидан қилдингизми?...

#менгавасизга
#мендансизга
#эслатма

.
~

#ҳадиси_шариф

"Қуръон ӯқингиз! Зеро, Қуръон ӯзининг қориларини қиёмат куни шафоат қилур"...

Имом Муслим ривоятлари.

.
~

Қалбингиз бир халтадир. Қалбларнинг энг хайрлиси илму зиёга тӯлган қалбдир...

.
#ҳикмат

Ҳар бир инсоннинг баҳоси қилган яхшиликлари билан ӯлчанади..

Али ибн Абу Толиб رضي الله عنه

.
#ҳикмат

Билингки, кундузига оид бӯлиб, Аллоҳ уларни кечаси қабул қилмайдиган амаллар бор. Шунингдек, кечасига оид бӯлиб, Аллоҳ кундузи қабул қилмайдиган амаллар бор. Аллоҳ фарз қилган амаллар бажарилмагунча нафл қабул бӯлмайди. Аллоҳ Жаннатга ақли, амаллари гӯзал бӯлган бандалардан саралаб олади. Бу бандаларнинг қилган гуноҳини марҳамати ила кечиради. Аллоҳ умри давомида ёмонлик билан яшаган бандаларни дӯзахга ташлайди. Уларнинг яхшилигини қабул қилмайди. Ҳар бир банда ҳам умид, ҳам қӯрқув билан яшаши керак. Аллоҳга ибодат қилганда Унинг раҳматидан асло умид узманг!..

Абу Бакр ас-Сиддиқ رضي الله عنه
(розияллоҳу анҳу)

(с) Lovers of Jannah 💕

.
*

Қалби ва ҳаёти мунаввар бӯлишини истаган киши ҳасад қилмасин. Ҳаромдан узоқ юрган инсон икки дунёда ҳам завол топмайди..

#китобдан

.
Қалбда бир бӯшлиқ бор. Ихлос билан ибодат уни тӯлдиради..

#.
Allohga amonat bo’ling!!...
Forwarded from Kitoblar pdf apk
Oxirat g'ami.pdf
138 KB
#Oxirat_gami_pdf

Juda ham tasirli hikoya ekan😞😞
Birodarim jannat gulim, bu qalb sizni juda sogindi, sizni intizorlik ila kutmoqdaman, tezroq qayting!!..

#birodarimga
Forwarded from Вадиа - мовий капалак..🦋
الله..
-Only Allah knows what is best for you…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM