3 subscribers
29 photos
2 videos
2 files
2 links
Allohga amonat bo’ling!..

)
Download Telegram
~

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалага ҳамдлар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар бӯлсин!..

Бугунги мавзуъйимиз,
ИМОМ ШОФЕЪИЙ

Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф (кунялари Абу Абдуллоҳ ал - Қурайший) ҳижратнинг 150 йили Ғазза шаҳрида таваллуд топдилар. Бу зот Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан биридирлар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари ўқиш-ёзишни ўргатмоқчи бўладилар, лекин мактабга тўлайдиган пуллари бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Охири бир муаллим Шофеъийдаги туғма қобилиятни билганлиги туфайли бепул ўқитишга рози бўлади. Бу зот ўқиш ёзишни тез орада ўрганиб, етти ёшларида Қуръони Каримни тўла ёд оладилар. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан илм ўрганадилар. Имом Шофеъийнинг ёдлаш қобилиятлари ғоят кучли бўлганлиги учун ўн ёшларида Имом Моликнинг «Муватто» китобини ёд оладилар. Кейинчалик Муслим ибн Холид аз-Занжий ва Молик ибн Анаслардан фиқҳ ва ҳадис илмини ўргана бошлайдилар. Ўн бешга тўлганларида устозлари Муслим ибн Холиднинг фатво беришга фотиҳасини олдилар. Абдулғани ад-Даҳарний ўзларининг «Аълому Муслимийн» номли китобларида Шофеъийнинг ўзлари ҳақларидаги қуйидаги сўзларини келтириб ўтадилар: «Бир кишига учрашиб, унга: «Қуръонни ёд олдим, араб шеърлари ва Балоғатини ўргандим, энди нима қилай?» десам, у киши «Молик ибн Анаснинг ҳузурларига
бор», деб айтди . Кўнглимга шу нарса маъқул тушди. Маккадаги бир кишидан Молик ибн Анаснинг «Муватто» китобларини олиб, тўққиз кечада ёд олдим. Сўнгра Мадинага йўл олдим. Мен у зотнинг ҳузурларига кирдим ва ўзим ҳақимда сўйлаб бердим. У киши сўзимни тинглагач, бир қанча вақт менга тикилиб қолдилар. «Исминг нима?» деб сўрадилар. «Исмим Муҳаммад», деб айтдим. «Эй Муҳаммад, Аллоҳга тақво қил, гуноҳ иш четлангин, албатта, сен тез кунларда улуғ мартабаларга етасан», деб айтдилар. У кишига Қуръон тиловат қилдим. Энди қироатдан тўхтай десам, у кишига қироатим ёқиб қолиб, «Ўқи, ўқи», дер эдилар. Кейин Мадинада Моликнинг вафотларига қадар дарс олиб турдим».

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан

#давоми_бор...

(с)
Lovers of Jannah 💕

.