3 subscribers
29 photos
2 videos
2 files
2 links
Allohga amonat bo’ling!..

)
Download Telegram
*

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва мағфиротуҳ.

Саломамисиз яхшилар?!.

Биз қайтдик, Аллоҳ хайрли қилсин Ин шаа Аллоҳ..

#эслатма.
Постлар кӯп бӯлмайди, ӯзим ӯқиган китоблардан олинади, кӯпроқ тафсирдан бӯлади Ин шаа Аллоҳ. Аллоҳ манфаатли қилсин барчамизга..

.
*

Иймон шӯъбаларидан яна бири шукронадир. Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда марҳамат қилади.
"Қайси бир бандам, Мен унга белгилаб қӯйган қазо ва қадарларимга рози бӯлмаса, Менинг осмоним остидан чиқиб кетсин ва ӯзига боҳқа Худо топиб олсин" - дейди.
Қуръони каримда:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِى لَشَدِيدٌ

"Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сӯзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматлариига) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта азобим ҳам жуда қаттиқдир".
(Иброҳим сураси, 7 оят)

Ривоятда бир одам: "Қани эди, мен ҳам Росулуллоҳ* даврида яшаган бӯлганимда эди, мазза қилиб давр сурган бӯлар эдим. Хӯп ажойиб замон бӯлганда", - дейди.
Унга бир зукко одам: "Эй нодон! Ҳозирги золатингга шукр қил. Шу холатингнинг вужудга келиши учун, ӯша даврдаги саҳобалар жонини фидо қилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зот ӯз амакиларини исломга кирита олмаганлар. Агар сен ҳам ӯша замонада бӯлганингда исломга кирмай, бирор мушрикриклардан бӯлиб ӯлиб кетармидинг.
У замонада ота мусулмон бӯлса, бола кофир ёки хотин мусулмон бӯлса эр кофир бӯлган. Бир оилада кофир билан мусулмон бирга яшаб тинимсиз низолар чиқиб, ҳар куни тортишув- жанжаллар бӯлиб турган.
У даврдаги синовлар жуда ҳам оғир бӯлган, жуда кӯп ӯринларда ӯлим билан синалганлар. Исломни ӯрнатиш учун кимдир ота-онасидан ёки хотин, бола-чақасидан жудо бӯлган.
Сенга-чи, хозир қандай синов бор? Ӯшалар жонларини ва молларини фидо қилиб эришган тайёр исломобод бӯлган замонада яшамоқдасан. Сенга бӯлаётган синов ҳам ӯша заиф иймонингга ярашадир. Намозингни адо қилиш ва ҳалол истиқомат қилишдан ӯзга синов йӯқдир.
Аллоҳ таоло сени шу замонада яшашингни ирода қилибтими, шу ҳолатингга шукр қилиб, У Зотга ҳамдлар айтиб, ношукр бӯлма!" - дейди.

Руҳий озуқа китобидан.

#менга_ва_сизга.
#эслатма

@tolibi_i_lm.

.
Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ишларидан қилдингизми?...

#менгавасизга
#мендансизга
#эслатма

.