"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.47K photos
506 videos
33 files
1.61K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#ҳикоя

Бир ўғри пиёз экилган далага тушиб, пиёз ўғирлади. У роппа - роса 200 та пиёз олганди. Аммо лекин, қўлга тушди. Полиз эгаси уни қозининг ҳузурига олиб борди. Қози унга:

- Ўғрилигинг учун жарима сифатида 10 тилла берасан, - деб ҳукм чиқарди.

Ўғри эътироз билдирди. Қози:
- Унда, сенга 20 дарра урилади. Ёки ўғирлаган пиёзингни ҳаммасини ейсан, - деди.

Ўғри пиёз ейишга рози бўлди. Лекин 25 та пиёзни егунича, кўзлари ачишиши у ёқда турсин, меъдаси оташ ичида ёнаётгандек ловвиллай бошлади. Додлаворди.

У қолган 175 та пиёзни ея олмаслигига кўзи етиб, 20 та дарра урилишига рози бўлди.

Қозига ҳам бу маъқул келди. Лекин ўғри, 10 та дарра еганидан кейин, ориққа чидолмай, уришни тўхтатишларини сўради.
Қози ўн тилла берсагина жазони тўхтишлигини айтди. Ўғри рози бўлди.

Қози:
- Агар бошидан жаримани қабул қилсанг эди... 25 та пиёз емас, дарра тагида қолмас эдинг! Начора, қийин йўлни танладинг, - деди.


💠 Аллоҳ таоло «Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар» (Сажда: 21 #оят) дейди. Охиратда катта жаримага қолмасингиздан бу дунёда кичик синовларга сабр қилинг!

💠 «Гуноҳ ишларни қилганлар, ундан кейин тавба қилсалар ва иймон келтирсалар, албатта, Роббинг ундан сўнг мағфират қилгувчи ва меҳрибон зотдир» (Аъроф: 151 #оят). Гуноҳларингизга ўрнида тавба қилинг!

💠 Кимнингдир қалбини синдирсангиз, узр айтишга шошилинг! Бўлмаса, жаримасини тўласангиз ҳам тиклаб бўлмайдиган уқубатни қозонишингиз мумкин.
#Оят_берган_дарс

"У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида хозиру нозир бўлган бир кузатувчи(фаришта у сўзни ёзиб олур)" (Қоф сураси, 18-оят).

Қиёматдаги энг катта ҳасрат ва надомат ўз яхшиликларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.
Эй биродар! Тилингни ғийбатдан сақла!
Дунёда меҳнат қилсанг,ибодат қилсанг,яҳшилик қилсанг,имкон борича жаннатга лойиқ бўлишга ҳаракат қилсангу лекин ғийбатдан тилингни тия олмасанг билки қиёмат майдонида шарманда бўласан!Тузни сув ювиб кетганидек яҳшиликсиз қолма.
قَرِيَة أَسمَاء:
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

7 – оддий тарк этиш эмас, ийло қилиш (қўшилмасликка қасам ичиш). Тўрт ойгача мумкин. Тўрт ойдан кейин қози эрга аёли билан қўшилишни буюради. Қасамининг каффоратини тўлаб, қўшилади. Агар бош тортса, унда қози томонидан аёлини талоқ қилишга мажбурланади.

Қасам ичмасдан тарк этиш ийло бўлмайди.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта улашинг!
Бисмиллаҳ

♡НАМОЗ♡

Кўпчилигимиз намозни комил адо этишда эринамиз. Хўш, нима қилсак бу эринишлардан воз кеча оламиз?

Масалан:

🕌 Ўзимиз севган рангли жойнамоз сотиб олайлик.

🕌 Ўзимизга ёққан ширин ҳидли мушки амбар сотиб олиб, намоздан аввал суртиб қўяйлик.Токи ҳар сафар мушки таралиб турганида бизга намозни эслатиб турсин.

🕌 Намоз ўқилгандагина кийиладиган либос сотиб олайлик.

🕌 Ота-онамиздан ёки бизга қадрли бўлган инсондан ҳадя деб тасбеҳларини олайлик. Ҳар намозда тасбеҳларидан фойдалансак уларга ҳам савоби бориб туради ин шаа Аллоҳ. Шунингдек, ўзимиз ўрганган Қуръони Каримни ҳар намоз сўнгида оз бўлсада тиловат этиб туриш учун олдимизга қўйиб қўяйлик.

🕌 Азон овозини тинглашимиз биланоқ қаршимизда Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи васаллам ўтирганларини тасаввур этайлик. Ва улар билан бирга азонни қайтариб бўлгач, таҳорат олишга ва намозга шошилайлик.

🕌 Таҳорат олиб бўлгач дуосини ўқийлик, зора жаннатнинг 8 эшиги бизлар учун ҳам очилиб турса.
"Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу. Аллоҳумма ижъални минаттаввабийн важъални минал мутатоҳҳарийн важъални мин ъибадикас солиҳийн".

🕌 Намозга деб ошиқайлик, тоза либосимизни кийиб мушки амбардан суртиб ибодат қилайлик. Намозимиз сўнгида Қуръондан оз эмас кўп эмас бор йўғи биргина саҳифасини ўқиб қўяйлик.

🕌 Намозни бошлашимиздан аввал Росулуллоҳ имомлик қилаяптилар деб тасаввур қилайлик. Намозни дам олиш учун эмас балким ундан ором олишимиз учун хушуъ билан ўқийлик.
Унинг фарз бўлгани учун эмас балким Аллоҳни севганимиздан адо этайлик. Қаршимизда подшоҳларнинг Подшоҳи шивирлаб ўқиганларимизни тинглаб турибди. Шундай экан намозда шошмайлик, қалбимиз ундан ором олсин.

🕌 Намознинг ҳар бир рукнини комил адо этиб, унга етарлича вақт ажратайлик. Шошилмасдан саждада Аллоҳ билан сўзлашайлик. Ахир У шивирлаб ўқиганларимизни ҳам тинглагувчи Зотдур.

🕌САЖДА!
У ҳақда кўп сўзлашга хожат йўқ. Ахир у пайтда биз Роббимизга аршининг остида энг яқин турганлардан бири бўламиз. Сажда қилган захотимиз гуноҳларимиз ерга селдек тўкилгай. Саждамизни бир оз узайтирсак нима бўлибди?! Сериалимиз ўтса ўтар. Саждада топган савоб-у ҳасанотларни биз ҳеч қачон сериалдан топа олмаймиз. Кимни Роббисидан йироқ бўлгиси келгай?! Сажда қилар эканмиз Роббимиз билан суҳбат қурайлик. Унга дилимиздагини йиғлаб очиб сочайлик. Ҳаттоки узугимиз йўқолса ҳамки Унинг Ўзига айтиб арз қилайлик. Хотиржам бўлайлик, чунки Роббимиз бизни тинглагувчи Улуғ Зотдир.

🕌 Ташаҳҳуддан сўнг ва саломдан аввал кўп кўп дуо қилайлик, чунки улар мустажобдир.

🕌 Салом бериб бўлгач истиғфоримизни зиёда этайлик, чунки фаришталар ортимизда бизга қўшилиб "амийн" деб ўлтиришгай.

🕌 Роббимиз Ўзининг ризоси ва муҳаббати ила бизни ризқлантиришини, бизни намозга собит этишини сўраб дуо қилайлик.

🕌 Домлаларнинг маърузаларидан оз бўлса ҳам тинглаб турайлик.

🕌 Ҳаёл бизни ўз домига чорламаслиги учун Фотиҳа, Ихлос ва Фалақ сураларидан бошқа янги сураларни ҳам ёд олишга интилайлик.

Шуни унутмайлик, хайрли ишнинг далили унинг фаолиятидадир.

#Оят
Жаннат аҳли дўзаҳ аҳлидан:
- «Сизларни дўзаҳга нима киритди?» деб сўрарлар.
Улар:
- «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик»,
деб жавоб берадилар.
(ал-муддассир 42-43 оят)

Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик азизлар
Намоз ўқимай туриб, ўлишдан эҳтиёт бўлинг!

​​Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ‼️
,, Бас Аёллар хақида, Аллохдан қўрқинг"

1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).

21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта аъмал қилинг!!!!!
Замонавий аёллар...

Сизлар, эй бошида рўмоли бўла туриб, қалбида ҳаёси бўлмаган қизлар! 
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига нозланиб, бурилиб тушган суратларини жойлаб, мастуралар шаънига доғ тушириб юрган қизлар!
Аллоҳ фарз қилган ҳолатда юрганини даъво қилиб, аслида шайтоннинг етовида йўрғалаган қизлар, билиб қўйинг:
Замонавий аёллар – таҳорат олишади.
Тирноқлари ўстирилган ва лак қўйилган!
Замонавий аёллар, намоз ўқишади, аммо вақтида эмас! Хаёлларида сериаллару кўнгилочар ўйинлар ва интернет!
Замонавий аёллар,қўшиқ куйлаб, эшитиб иш қилишади, аммо зикрни унутишади.
Замонавий аёллар, рўмол ўрашади. Қошлар терилган, соч олди қисми (чёлка) қилинган.
Рангдор, безалган ва тор-танқис кийимда юришади.
Замонавий аёллар, эрларидан рухсат сўраб-сўрамай, қаҳвахона ва шунга ўхшаш жойларда ўтиришади. Тўй-тантаналарда рақсга тушишади. Интернет орқали номаҳрамлар билан дўст тутиниб, ёзишиб тортишадилар.
Замонвий аёллар, атир ва пардоз воситаларидан фойдаланиб, эркаклар олдида бемалол юрадилар.
Замонавий аёллар, замон билан ҳам нафас бўлиб яшашни исташади, аммо ўзларини «муслима» деб билишади, даъволари эса Жаннат!
«...Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса,бас, у очиқ йўлдан озиш билан озибди» (Аҳзоб сураси, 36-оят).
Бир ўйлаб кўринг:
Ёпинчиқ ўраб юришимизга замон йўл қўймаса-да, аммо пардоз қилиб, ясан-тусан қилишимизга мажбур қилолмайди!
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни тўй-тантана, дугоналар билан учрашишга ундаса-да, лекин Аллоҳ таоло уйда ўтиришни буюрган! Бизни судраб уйимиздан олиб чиқолмайди!
«Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (магар бирор ҳожат учун чиққанларингда эса ) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!» (Азҳоб сураси, 33-оят ).
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни интернетга киришга чорласа ҳам, аммо номаҳрамлар билан хоҳ ошкор, хоҳ яширин тарзда ёзишга мажбур қилолмайди!
Бир ўйлаб кўринг:
Замон телефонда гаплашишга мажбур қилса ҳам, ғийбат ва сафсата сотишга ундолмайди.
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни йўлдан адаштирса ҳам, Қиёматда тарафимизни ололмайди!
 
P/S: Ушбу битик кимнингдир дилини оғритиш ёки айблаш мақсадида ёзилмади. Балки орамизда учраб турадиган иллатлардан Аллоҳ қодир қилганича бир-биримизни хабардор этиб, ўзаро ислоҳ йўлини тутиш умидида битилди.
قَرِيَة أَسمَاء:
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

7 – оддий тарк этиш эмас, ийло қилиш (қўшилмасликка қасам ичиш). Тўрт ойгача мумкин. Тўрт ойдан кейин қози эрга аёли билан қўшилишни буюради. Қасамининг каффоратини тўлаб, қўшилади. Агар бош тортса, унда қози томонидан аёлини талоқ қилишга мажбурланади.

Қасам ичмасдан тарк этиш ийло бўлмайди.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ
Амийн
КАРВОНДАГИ ЙЎЛОВЧИ

Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об - ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
- Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар! - деди.

Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

Бошқалар ҳам бирин - кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм - шавқат,
кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.

У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.

Кун ҳикмати

💠 Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.

💠 Ибн Аббос айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди».

💠 «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас» (Анфол: 33 #оят).

💠 Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги солиҳларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин!
Аллоҳ бизни тақдирлари яхшилликка ўзгартирилган, ишлари доим ўнгланган, дунё ва охиратнинг яхшиликлари берилганлардан қилсин!

Умму Абдуллоҳ таржимаси
#Биласизми?

Инсоннинг юраги бир кунда 101 минг марта, бир йилда 3 600 000, ўртача умр давомида 2,5 - 3 млрд марта уради. Ва 400 млн литр қон ҳайдайди.

«Ва ўзларингизда ҳам (Эй инсонлар, ўзларингизда ҳам сизларни яратган Зот Ягона эканлигига далолат қилувчи, белги, далиллар етарли. Сизларнинг яратилишингизнинг ўзи мўжиза). Ёки кўрмаяпсизларми?!»
(Зарият: 21 #оят).

Дарҳақиқат, ҳеч бир жон, ҳар қандай инсон - у жинлар бирлашсалар ҳам, сизнинг бир парчангизни мукаммал ярата олмайдилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарсани ўта латиф қилиб яратдики, бошқалар бундан ожиздирлар.
Холиқнинг Ягона эканлиги ҳақида фикр юритиб тафаккур қилмайсизми?

Ишларингиз юришмай, боши берк кўчага кириб қолган бўлсангиз ҳам, шукур қилишингизга ҳақли бўлган неъматларингиз бисёр. Ҳеч йўқ, кўксингизда беминнат уриб турган юрагингиз бор! Ноумид бўлманг! Шукур қилинг! Яхшиликка интилинг!
#Оят

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

"Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг".
(Моида сураси, 88-оят).

Тафсир: Ҳукм чиқариш, жумладан, нима ҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг ўзигагина хосдир. Аллоҳ ҳалол деган нарсани ким ҳаром деса ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ким ҳалол деса, кофир бўлади. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига–шариат ҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир киши ўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишга уриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув–ҳаддан ошиш ҳисобланади.
#Оят

سَابِقُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ۚ ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

"Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир".
(Ҳадид сураси, 21-оят).

Тафсир: Қуръони карим назарида, мусобақа бу дунё ҳаётининг ўткинчи ҳой-ҳавасларига, бойликка, ўйин-кулгуга эмас, балки Аллоҳнинг мағфиратига ва жаннатга элтувчи яхши амалларга қаратилиши керак.
#Оят

كثيرون يؤمنون بالله فقط عندما يكونون مشركين

“Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос”.
(Юсуф сураси, 106-оят.)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: Сизлардан бирларингиз ширк келтиради. Унинг ширк келтириши баъзан кучуги билан ҳам бўлади. У “агар кучугимиз бўлмаганда тунда уйимизни ўғри уриб кетган бўларди” дейди.
Ёки шу ишни қилмаганимда шу иш бўлмас эди дейиш билан......
#Оят

لكننا جربنا من قبلهم !! إن الله أعلم بكلام الحق والكاذبين.

"Ҳолбуки, Биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, албатта Аллоҳ ("Иймон келтирдик", деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур"
(Анкабут сураси, 3-оят.)

Одамларни мусибат-машаққат етган вақтдаги собитликлари, (синов чоғида) ўзини тутишига қарабгина яхшилаш, поклаш мумкин. Мусибатга йўлиққан, (имтиҳон кўрган киши), неъмат ичра турган (киши)дан кўра (сўзлари, даъвосида) ростгўйроқдир.
#Оят

الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ

«У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта маьфиратлидир »
(Мулк сураси 2-оят)

Шарх: Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ яратган, бу–ҳақ! Одатда аввал ҳаёт, сўнгра эса ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.

Дарҳақиқат, ҳаёт ва ўлим Аллоҳнинг чексиз қудратидан ёрқин далилдур. Аллоҳ Ўз махлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган.
Худди шунингдек, ўлим ҳам мураккаб нарса, буларни фақат барча нарсага қодир Аллоҳнинг Ўзигина қила олади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан.
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ
Амийн
КАРВОНДАГИ ЙЎЛОВЧИ

Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об - ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
- Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар! - деди.

Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

Бошқалар ҳам бирин - кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм - шавқат,
кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.

У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.
Хикмат
🕌 Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.

🕌 Ибн Аббос айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди».

🕌 «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас» (Анфол: 33 #оят).

🕌 Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги солиҳларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин!
Аллоҳ бизни тақдирлари яхшилликка ўзгартирилган, ишлари доим ўнгланган, дунё ва охиратнинг яхшиликлари берилганлардан қилсин!

Умму Абдуллоҳ таржимаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM