"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.46K photos
490 videos
33 files
1.59K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ҲАЛОЛ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР, ҲАРОМ ҲАМ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР

@toraxonxoji #Ҳадис

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Уни инсонлардан кўпи билишмайди Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга йўлиқибди. Худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, ундан ўтлаш учун ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.

Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».

Муттафақун алайҳ.
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? АЙТИЛИБДИ-КУ АХИР?!

@toraxonxoji #Ҳадис

Абу Сирваъата Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Абу Иҳоб ибн Азизнинг қизига уйланди. Шунда бир аёл келиб: «Мен Уқбани ҳам, у уйланган(келин)ни ҳам эмизганман», деди. Уқба унга: «Мени эмизганингни билмайман, менга бунинг хабарини берган ҳам эмассан», деди. Кейин Мадинада турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига уловда бориб, у зотдан сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қандай қилиб? Айтилибди-ку ахир?!» дедилар. Шундай қилиб, Уқба у билан ажрашди ва у (қиз) бошқа эрга никоҳланди».

Имом Бухорий ривоятлари.
@toraxonxoji #Ҳадис

Мўминлар амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, Аллоҳ ва Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир” деганларини эшитганман».
Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки “Саҳиҳ” китобларида ривоят қилишган.

Шарҳ: Ният қалб билан қилинган амал бўлиб, у билан одатлар ибодатга айланади. Ибодатлар эса холис Аллоҳ учун бўлади. Ният амалдаги мақсадни ойдинлаштириб беради. Мусулмон киши кунлик одатини ибодатга айлантириб юбориши мумкин. Масалан, эрталаб юзини ювганда бу билан гўзалликни ва мусулмон одам энг афзал шаклда юриши лозимлигини ният қилса, агар овқат тановул қилганида бу билан ибодат ва ҳалол ризқ топиш учун куч йиғишни ният қилса, бунинг учун савобни қўлга киритади. Мусулмон киши мана шундай бўлиши лозим. У бир нарсани амалга оширишдан аввал уни нима учун қилаётгани ҳақида фикр юритиши лозим. Агар бажараётган амали Аллоҳ учун бўлса, уни амалга оширсин. Бордию, Аллоҳдан бошқасига бўлса, ундан қайтсин.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Ҳар бир амалда ниятнинг муҳим экани.
2. Ҳадис бизга ниятсиз бажарилган амалда савоб йўқлигини ўргатмоқда.
3. Ният қалбий амал бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади, холос.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)
#Ҳадис
Бўҳтончилар ҳам, бошқалар ҳам, яхши билиб қўйишлари лозимки, бўҳтончи бу дунёда жазодан қутулиб қолса-да, охиратда қутула олмайди. У ернинг қонунлари қатъий, жазоси одил, миршаблари қаттиққўл. Бўҳтончиларнинг охиратдаги жазоси аввалдан коинотнинг сарвари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан тайин этиб қўйилган. Имоми Табароний Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ Таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради", дейдилар. Бошқа бир ривоятда эса "қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди", дейилган.
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ғазаб қилмагин», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ
Амийн
#Ҳадис_241
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»

Имом Термизий ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_242
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»

Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_243
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади демасин»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_244
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дуо – ибодатдир»

Имом Термизий ривояти
(Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_236
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимни дуоси қабул бўлишини ва дард ғамларнинг кетишини ҳоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_237
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_238
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимнинг қийинчилик ва ғам-ғусса пайтидаги дуосини Аллоҳ таоло қабул қилиши хурсанд қилса, фароғат пайти дуони кўпайтирсин»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан )

#Ҳадис_239
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди»

Имом Аҳмад ривояти
(Савбон розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_240
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга етарли нарса билан таъминланг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ сени тақво билан таъминласин», дедилар. Ҳалиги киши:
«Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликларни енгил қилсин»,
дедилар.

Имом Термизий ривоятлари

Фойда: Сафар қилишни хоҳлаган киши дўстидан дуои-хайр олиб кетишининг маҳбублиги аён бўлмоқда.
#ҲАДИС
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, - деди. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, - дедилар”.
Шарҳ: Битта тиконни одамларга зарар бермасин, деб йўлдан олиб ташлаган кишининг гуноҳлари мағфират қилинибди.
Энди кўпроқ тиконни ёки ундан каттароқ тўсиқларни, зарарли ва озор берувчи нарсаларни олиб ташлашнинг ҳукми қандай бўлишини ҳар бир одам ўзи ўйлаб, тушуниб етаверсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Одоблар ҳазинаси" китобидан
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким у (беш вақт намоз)ни муҳофаза қилса, у учун Қиёмат куни нур, ҳужжат ва нажот бўлур. Ким уни муҳофаза қилмаса, у учун нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам бўлмас. Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф бирла бўлур», дедилар.

Мишкоту шариф китобидан.
Forwarded from FATVO.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз

Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон ойи (кечасидаги таровеҳ намозини адо этиш) фазилатига ишониб, савобини умид қилган ҳолда қоим қилса, олдинги гуноҳлари мағфират қилинади, дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Рамазон кечаси (таровеҳ намозини адо этишга) тарғиб қилиб, шарт этмасдан қуйидагича сўзларни айтардилар: «Кимки таровеҳнинг фазилатига ишониб, савобини умид қилган ҳолда қоим қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади».

Имом Муслим ривоятлари.
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ
Амийн
Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади...

#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт»

(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривоятлари.

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

1258-CАВОЛ: Танишларимдан бири менга “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, аниқ жоҳиллик қилибди, деган ҳадис жўнатди. Ҳақиқатда ҳам шундай ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари саҳобалар давридан бошлаб ҳозиргача У зот алайҳиссаломга муҳаббат юзасидан фарзандларга қўйиб келинади. Қолаверса, бир қанча ҳадиси шарифларда, уламоларнинг сўзларида бу муборак исмни фарзандларга қўйиш тавсия қилинган ва мақталган. Жумладан Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
سَمُّوا باسْمِي ولا تَكْتَنُوا بكُنْيَتِي
“Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар”, деганлар.
Ундан ташқари мазкур муборак исмга оид бир қанча уйдирма ҳадислар ҳам китобларга кириб қолганини уламолар аниқлаган ва мусулмонларни огоҳ этиш учун уйдирма ҳадисларга оид ёзган китобларига киритганлар. Саволда айтилган ҳадисни ҳам уламолар уйдирма ҳадис эканини айтганлар.
Жумладан, Ибн Жавзийнинг “Ал-Мавзуъот” асарини Шамсуддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мухтасар тарзда баён қилиб, китоб ёзган. Китобнинг тўлиқ номи “Талхийсу китаб “Ал - Мавзуъот” ли Ибн Жавзий”дир. Мазкур китобда бир қанча уйдирма ҳадислар қаторида саволда сўралган ҳадис ҳам келтирилган. Ундан ташқари “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, бу иши фарзандларига нисбатан жафодир”, деган уйдирма ҳадис ҳам киритилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar