"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.49K photos
510 videos
33 files
1.62K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз #сажда

1172-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда Шукр саждаси ва уни ҳар намоздан кейин қилиш ҳақида ўқиб қолдим. Шу мавзуга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Шукр саждасининг фазилати" деб номланган бир хабар кенг тарқалмоқда ва бу хабарга тўқима ривоятни далил қилинмоқда. Аллоҳ таоло ва фаришталар ўртасидаги суҳбат шаклида келтирилган ушбу тўқима ривоят эътиборли ҳадис китобларидан бирортасида учрамайди. Бундай маълумотларни киши ўз фикридан келиб чиқиб таратиши унинг жоҳиллигини билдириб, гуноҳкорликка сабаб бўлади.

Кўпчилик уламолар, бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.

Бу ҳақда Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Яна ўша тўқима хабарда шукр саждасини ҳар намоздан кейин қилишни тарғиб қилган. Ваҳоланки бу ишнинг макруҳлиги ҳақида “Раддул муҳтор китоби”да шундай дейилади:

وَسَجْدَةُ الشُّكْرِ : مُسْتَحَبَّةٌ بِهِ يُفْتَى لَكِنَّهَا تُكْرَهُ بَعْدَ الصَّلَاةِ لِأَنَّ الْجَهَلَةَ يَعْتَقِدُونَهَا سُنَّةً أَوْ وَاجِبَةً وَكُلُّ مُبَاحٍ يُؤَدِّي إلَيْهِ فَمَكْرُوه

Шукр саждаси мустаҳабдир ва шунга фатво берилган.

Лекин намоздан кейин саждаи шукр қилиш макруҳ, чунки билмайдиган одамлар уни суннат ёки вожиб деб, эътиқод қилиб қоладилар. Ҳар бир нотўғри эътиқодга олиб борувчи мубоҳ иш — макруҳдир. (“Раддул муҳтор” китоби). Шукр саждасида ҳам таҳорат ва қиблага юзланиш шарт бўлади.

Хулоса шуки, диний асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиш, тарқатишга тарғиб этиш ва бунга кўмаклашиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar