"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.46K photos
490 videos
33 files
1.59K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
ЖУМА НАМОЗИДА САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ
#намоз

1047-CАВОЛ: Жума намозига борганимизда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун баъзи одамлар сафларни тўлдиришга эътибор бермай, соя жойлардан туриб иқтидо қилишади. Орада очиқ жойлар қолганлигидан уларнинг намозлари тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда сафларни тўлдириш, текис қилиш ва орада очиқ жойлар қолдирмаслик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шунинг учун намозхонлар сафларни тўлдириш, текис қилишга алоҳида эътибор қаратишлари керак бўлади. Аммо, сафларни тўлдириш ва текислигига эътиборсизлик қилиб намозларини адо қилсалар, гарчи намоз адо бўлсада, Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг “Роддул Муҳтор”да келтиришларича таҳриман (ҳаромга яқин) макруҳ бўлади. Бу ўринда ҳавонинг иссиқ ёки совуқ бўлиши ва шу сабаб намозхонлар соя жойларга ўтиб олиши узр ҳисобланмайди. Балки машаққат зиёда бўлиши бериладиган ажрнинг ҳам зиёда кўпайишига сабаб бўлади.

و كذا الصعود علي سطح كل مسجد مكروه، و لهذا إذا اشتد الحر يكره أن يصلوا بجماعة فوق السطح، إلا إذا ضاق المسجد فحينئذٍ لايكره الصعود على سطحه للضرورة، و أما شدة الحر فلأنها لاتوجب الضرورة و إنما يحصل به زيادة المشقة و بها يزداد الأجر.

Шунингдек, заруратсиз масжид томида намоз ўқишлик макруҳдир.

Шунинг учун қаттиқ иссиқ бўлган вақт масжид томида жамоат билан
намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо, масжид торлик қилиб томга чиқишликнинг зарари йўқ. Иссиқнинг ўзи заруратни келтириб чиқармайди. Иссиқ сабабли машаққат ортади бу эса ажрни зиёда бўлишлигига сабаб бўлади (Фатово Ҳиндия 5-жилд 322 бет. Нисобул иҳтисоб 32 бет).

Шуни ҳам ёдда тутиш лозим: Ушбу ҳолат масжид ҳудудидан ташқарида бўлса, иқтидо дуруст бўлмайди. Чунки иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва муқтадийнинг макони бир бўлиши, яъни турган жойи бир бўлиши шартдир. Шуни эслатиб ўтиш керакки, Масжид саҳни ва ҳовлиси масжид ҳудуди ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
#Намоз_вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Фарғона вилоятидаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🔗 Улашинг:
https://t.me/Alhidoyamedia
Forwarded from FATVO.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз

Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Фарғона_вақти_билан

Бугун — чоршанба: 17-январь, 2024; 5-ражаб. 1445

Субҳ: (эҳтиётдан хуфтон, таҳажжуд ва саҳарлик вақтининг тугаши) 06:07
Бомдод: 06:52
Қуёш: 07:36
       
Ишроқ: 08:01
Зуҳо: 10:09
       
Пешин: 12:38
       
Аср: 15:41
       
Шом: 17:21
Аввобийн: Шом намозидан кейин

Хуфтон: 18:42
       
Таҳажжуд: 01:51

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз

1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:

"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".

“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#намоз #сано

1170-CАВОЛ: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.

Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган:

(منها) أنه إذا أدرك الإمام في القراءة في الركعة التي يجهر فيها لايأتي بالثناء، كذا في الخلاصة. هو الصحيح، كذا في التجنيس. وهو الأصح، هكذا في الوجيز للكردري. سواء كان قريباً أو بعيدًا أو لايسمع لصممه، هكذا في الخلاصة. فإذا قام إلى قضاء ما سبق يأتي بالثناء ويتعوذ للقراءة، كذا في فتاوى قاضي خان والخلاصة والظهيرية.
وفي صلاة المخافتة يأتي به، هكذا في الخلاصة. ويسكت المؤتم عن الثناء إذا جهر الإمام هو الصحيح، كذا في التتارخانية في فصل ما يفعله المصلي في صلاته
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَتَحَرَّى إنْ كَانَ أَكْبَرُ رَأْيِهِ أَنَّهُ لَوْ أَتَى بِهِ أَدْرَكَهُ فِي شَيْءٍ مِنْ الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَأْتِي بِهِ قَائِمًا وَإلَّا يُتَابِعُ الْإِمَامَ وَلَا يَأْتِي بِهِ
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الْقَعْدَةِ لَا يَأْتِي بِالثَّنَاءِ بَلْ يُكَبِّرُ لِلِافْتِتَاحِ ثُمَّ لِلِانْحِطَاطِ ثُمَّ يَقْعُدُ . هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ فِي صِفَةِ الصَّلَاةِ .

Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.

Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.

Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.

Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.

Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз #сажда

1172-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда Шукр саждаси ва уни ҳар намоздан кейин қилиш ҳақида ўқиб қолдим. Шу мавзуга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Шукр саждасининг фазилати" деб номланган бир хабар кенг тарқалмоқда ва бу хабарга тўқима ривоятни далил қилинмоқда. Аллоҳ таоло ва фаришталар ўртасидаги суҳбат шаклида келтирилган ушбу тўқима ривоят эътиборли ҳадис китобларидан бирортасида учрамайди. Бундай маълумотларни киши ўз фикридан келиб чиқиб таратиши унинг жоҳиллигини билдириб, гуноҳкорликка сабаб бўлади.

Кўпчилик уламолар, бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.

Бу ҳақда Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Яна ўша тўқима хабарда шукр саждасини ҳар намоздан кейин қилишни тарғиб қилган. Ваҳоланки бу ишнинг макруҳлиги ҳақида “Раддул муҳтор китоби”да шундай дейилади:

وَسَجْدَةُ الشُّكْرِ : مُسْتَحَبَّةٌ بِهِ يُفْتَى لَكِنَّهَا تُكْرَهُ بَعْدَ الصَّلَاةِ لِأَنَّ الْجَهَلَةَ يَعْتَقِدُونَهَا سُنَّةً أَوْ وَاجِبَةً وَكُلُّ مُبَاحٍ يُؤَدِّي إلَيْهِ فَمَكْرُوه

Шукр саждаси мустаҳабдир ва шунга фатво берилган.

Лекин намоздан кейин саждаи шукр қилиш макруҳ, чунки билмайдиган одамлар уни суннат ёки вожиб деб, эътиқод қилиб қоладилар. Ҳар бир нотўғри эътиқодга олиб борувчи мубоҳ иш — макруҳдир. (“Раддул муҳтор” китоби). Шукр саждасида ҳам таҳорат ва қиблага юзланиш шарт бўлади.

Хулоса шуки, диний асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиш, тарқатишга тарғиб этиш ва бунга кўмаклашиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

Бугун — душанба: 29-январь, 2024; 18-ражаб. 1445

Субҳ: (эҳтиётдан хуфтон, таҳажжуд ва саҳарлик вақтининг тугаши) 05:55
Бомдод: 06:03
Қуёш: 07:28
       
Ишроқ: 07:53
Зуҳо: 10:01
       
Пешин: 12:31
       
Аср: 15:53
       
Шом: 17:35
Аввобийн: Шом намозидан кейин

Хуфтон: 18:54
       
Таҳажжуд: 01:52

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
ҚАЗО НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз

5-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар қазо бўлган намозларни ўқиш қонун-қоидаларини тушунтирсангизлар. Илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
Киши ухлаб қолиб ёки унитиб бирор
намозни қазо қилиб қўйган бўлса, уйқудан уйғониши ёки эсига тушиши билан кечиктирмай уни ўқиб олиши лозим.

Қазо
намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши бошида битта азон айтиб, қолганларини иқоматни ўзи билан ўқиса ҳам бўлади.

Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди. Бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса фақат фарзи ўқилади.

Қазо бўлган
намозга қуйидагича ният қилинади: (Масалан, бомдод намозининг нияти) “Ният қилдим қазо бўлган бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”.

Мусофирликда қазо бўлган намознинг қазосини муқимликда ўқимоқчи бўлса қаср қилиб ўқийди. Муқимликда қазо бўлган намозларнинг қазосини мусофирликда ўқимоқчи бўлса тўлиқ қилиб ўқийди.

Қазо намозларни куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтлардан бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar.
ПЕШИН НАМОЗИНИ КЕЧИКТИРИБ ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

1193-CАВОЛ: Бир ҳадис эшитдим, пешин намозини кечиктириб ўқиш керак экан, шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
ويُسْتَحَبُّ تَأْخِيرُ ظُهْرِ الصَّيْفِ وتَعْجِيلُ ظُهْرِ الشِّتَاءِ
“Ёзда пешин намозини кечиктириб ўқиш, қишда эртароқ ўқиш мустаҳабдир”.
عَنْ َأَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ إذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ رَوَاهُ البُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир”, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Шу ўринда бир нарсани ёдда тутиш лозимки, ёз фаслида пешинни бироз кечиктириш мустаҳаб экан деб намозни жамоат билан ўқишдан қолмаслик керак. Чунки жамоат билан намоз ўқиш таъкидланган суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИМОМНИНГ САФНИ ТЎҒРИЛАШГА БУЮРИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Бир танишим фарз намозда иқомат айтилганда “ҳайя алас-солаҳ”га келганда имом ва қавм туриб ният қилади, “қод қоматис-солаҳ” дейилганда имом ва қавм намозни бошлаши керак ва бу вожиб амал, деди. Муаззин иқоматни охиригача айтиб намозни бошлайди деди. Шу ростми? Масжидларимизда имомлар иқоматни охиригача кутадику. Иқоматдан кейин имом намозни бошламай дунёвий сўз сўзлаши мумкин эмас деди. Ҳатто “Сафни тўғри олинг, орада бўш жой қолмасин” каби гапларни ҳам гапириши мумкин эмас, деди. Шуни тушинтириб беринглар. Аллоҳ таоло илмингизга барака берсин!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масаланинг баёни ҳақида манбаларда “ҳайя алас-солаҳ”да имом ва қавм ўрнидан туради, “қод қаматис-солаҳ”да намозга киришади, дейилган бўлишига қарамай бундай қилиш вожиб амал ҳисобланмайди. Жумладан, “Ихтиёр” китобида бундай дейилади:
وإذا قال حي على الصلاة قام الإمام والجماعة، وإذا قال قد قامت الصلاة كبروا، وإذا كان الإمام غائباً أو هو المؤذن لا يقومون حتى يحضر

“Муаззин “ҳайя алас-солаҳ” деганида имом ва жамоат ўринларидан туради. “Қод қаматис-солаҳ” деса, такбир айтиб намозга киришадилар. Агар имом ёки муаззин йўқ бўлса, келгунига қадар ўринларидан турмайдилар”. (“Ихтиёр” китоби).

Иқомат азон билан бир хил бўлгани боис муаззин иқоматни охиригача айтади. Агар имом намозни бошлаб юборган бўлса, такбири-таҳрима (Аллоҳу акбар)ни айтиб, намозга киради.

Имом тарафидан зарурат бўлганда “Сафларни тўғрилаб олинг” деган гапни айтилиши мумкин ва бу тақиқланган дунёвий гаплар сирасига кирмайди. Чунки, ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлари ривоят қилинган:
عن أَنَس: «كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول عن يمينه: اعتدلوا، سَوُّوا صفوفكم، وعن يساره: اعتدلوا، سوُّوا صفوفَكم» رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг тарафдагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, чап томондагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, дер эдилар. Абу Довуд ривояти. Батафсил маълумот учун 1138-рақамдаги жавобга мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
​​САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир

1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз
намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз

1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

1236-CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар нафл намозни кундузи ўқисангиз, махфий ўқийсиз. Кечаси ўқисангиз, жаҳрий ёки махфий ўқиш борасида ихтиёрли бўласиз. Агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, жаҳрий ўқисангиз бўлади. Имом Бурҳониддин Марғилоний бу борада бундай деган:
وَفِي التَّطَوُّعِ بِالنَّهَارِ يُخَافِتُ وَفِي اللَّيْلِ يَتَخَيَّرُ اعْتِبَارًا بِالْفَرْضِ فِي حَقِّ الْمُنْفَرِدِ ، وَهَذَا لِأَنَّهُ مُكَمِّلٌ لَهُ فَيَكُونُ تَبَعًا
“Кундузги нафл намозда махфий қироат қилади. Кечасидаги нафл намозда махфий ёки жаҳрий қироат қилишда ихтиёрли бўлади. Бу ҳукм фарз намозни ёлғиз ўқиётган кишига қиёслаб олинган. Чунки нафл намозлар фарз намозларни тўлдирувчи ҳисобланади. Демак, ҳукмда у билан бир хил бўлади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз

1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ОНЛАЙН БЎЛИБ ТУРГАН ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1242-CАВОЛ: Сафардаман. Яшаш жойимдан масжид узоқроқда. Таровиҳ намозига боришга қийналаман. Шунинг учун YouTube каналида жонли эфирдаги таровиҳ намозларига иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Онлайн шаклда иқтидо қилиб намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи бир бўлиши шарт қилинган. “Бадоеъус саноиъ” китобида шундай дейилган:
اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء
“Имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойлари бир бўлиши иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун қўйилган шартларидан биридир”.
Таровиҳни масжидда ўқишнинг савоби беқиёс. Лекин масжидда ўқишнинг иложи бўлмаса, уйда ўзи ўқиши ҳам дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM