"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.49K photos
510 videos
33 files
1.62K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ИСТИБРО НИМА?
#таҳорат

670-CАВОЛ: Истибро қилиш деганда нима тушунилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Истибро - пешоб чиқаргандан сўнг қолиб кетган сийдик томчиларидан тўлиқ халос бўлиш учун беш ўн қадам юриш ёки ўтириб туриш ёки сакраш кабиларни амалга оширишга айтилади.

Истибро қилиш лозимлиги борасида "Фатовойи Оламгириййа"да қуйидагиларни ўқиймиз:

وَالِاسْتِبْرَاءُ وَاجِبٌ حَتَّى يَسْتَقِرَّ قَلْبُهُ عَلَى انْقِطَاعِ الْعَوْدِ. كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ قَالَ بَعْضُهُمْ: يَسْتَنْجِي بَعْدَمَا يَخْطُو خُطُوَاتٍ وَقَالَ بَعْضُهُمْ: يَرْكُضُ بِرِجْلِهِ عَلَى الْأَرْضِ وَيَتَنَحْنَحُ وَيَلُفُّ رِجْلُهُ الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى وَيَنْزِلُ مِنْ الصُّعُودِ إلَى الْهُبُوطِ وَالصَّحِيحُ أَنَّ طِبَاعَ النَّاسِ مُخْتَلِفَةٌ فَمَتَى وَقَعَ فِي قَلْبِهِ أَنَّهُ تَمَّ اسْتِفْرَاغُ مَا فِي السَّبِيلِ يَسْتَنْجِي .هَكَذَا فِي شَرْحِ مُنْيَةِ الْمُصَلِّي لِابْنِ أَمِيرِ الْحَاجِّ وَالْمُضْمَرَاتِ

Истибро вожибдир, бу то қалби (сийдик томчилари) тўхтаганлигига хотиржам бўлгунчадир. Чунончи, "Заҳириййа"да келган. Айрим уламолар бир неча қадам отганидан кейин истинжо қилади, дейдилар. Айрим олимлар эса ерга оёғини бир неча марта уради, йўталади, ўнг оёғини чап оёғига чалиштиради, баландликдан пастга тушади, деганлар. Тўғриси, албатта одамларнинг табиатлари ҳар хилдир. Демак, қачон қалбида йўл (сийдик канали)даги нарса тамом бўлганига ишонч тушса, сўнг истинжо қилади. Худди шундай Ибн Амир ал-ҳожжнинг "Мунятул-мусоллий" шарҳида ва "ал-Музмарот"да келтирилган (Фатовойи Оламгириййа. 1-жилд. – Ҳиндистон, 1842. – Б. 66). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
ҚУЁШДА ИСИГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат

682-CАВОЛ: Қуёшда исиган сув билан таҳорат ёки ғусл қилиш мумкинми? Баъзилар қуёшда исиган сувни ишлатиш баданга оқлик тушушига сабаб бўлади деяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуёшда исиган сувни ишлатиш борасида уламоларимиз турли хил фикр билдирганлар. Баъзилари бу сувни ишлатиш макруҳ деган бўлсалар, баъзилари макруҳ эмас деганлар. Жумладан,

"Баҳрур роиқ" китобида бундай дейилган:

وَيُكْرَهُ بِالْمَاءِ الْمُشْمِسِ

яъни: "Қуёшда исиган сув билан таҳорат қилиш макруҳдир".

Мана шу маънодаги гап "Фатҳул қодир", "Меърожуд дироя", "Қуня" ва бошқа фиқҳий китобларимизда ҳам келган.
Бу борада машҳур ҳанафий мазҳабимиздаги аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

وَالظَّاهِرُ أَنَّهَا تَنْزِيهِيَّةٌ عِنْدَنَا

яъни: "Тўғрироғи шуки, қуёшда исиган сув билан таҳорат қилиш бизни мазҳабимизда макруҳи танзиҳи (енгил макруҳ)дир".

Бу масалада "Эълоус сунан" соҳиблари Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:

الصحيح عندي أن هذه الكراهة طبية لا شرعية

яъни: "Қуёшда исиган сувдан фойдаланиш макруҳлиги мени наздимда тиббий томондан, шариат нуқтаи назаридан эмасдир".

Мазҳабимиздаги машҳур, муҳаққиқ аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ эса, "Мирқотул мақотиҳ" китобларида қуёшда исиган сув ишлатилса, баданга оқлик тушади мазмунидаги ривоятларни далилликка ярамаслигини таъкидлаб, шундай хулоса қиладилар:

أنه لا أصل لكراهته

яъни: "Қуёшда исиган сувни макруҳ дейишга асос йўқ".

Қуёшда исиган сувни ишлатиш борасида уламоларимизнинг ўрталарида турли хил гаплар мавжудлиги сабабли, имкон қадар қуёшда исиган сувдан фойдаланмасликка ҳаракат қилинади, бордию зарурат бўлиб, бошқа сув топилмаганда ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Чунки уламолар бир масалада турли хил фикрларни айтган бўлсалар, масала енгиллашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
#Таҳорат_китоби
86) Кўринмайдиган нажосат теккан нарса қандай покланади?
Агар нажосат теккан нарса сиқиладиган нарса бўлса, уч марта ювиб, ҳар ювганда сиқиш билан тозаланади. Кийим билан бирга ювувчининг қўли, обдастанинг тутқичи ва сув тушадиган жўмраги ҳам пок бўлади.

87) Кўринмайдиган нажосат теккан нарса оқувчи сувга ботириш ёки кўп миқдордаги кўлмак сувга ботириб уёқ-буёққа ҳаракатлантириш ёки устидан бир неча маротаба сув қуйиш билан пок бўладими?
Ҳа, гарчи сиқилмаса ҳам пок бўлади. Гилам ва бўйрага ўхшаш кўп сув шимадиган ва сиқилмайдиган нарсалар эса уч маротаба тўлиқ сувга бўктириб, сўнгра сув томчиламай қолгунча ердан кўтариб, қуритиш билан покланади. Агар шу каби нарсаларнинг бир қисмига нажосат теккан бўлса, шу нажосатнинг остига ювинди сув тушадиган тоғора қўйилиб, гиламнинг устидан сув қуйилиб, томчи тугагунича кутилади. Бу иш уч маротаба такрорланиши билан пок бўлади.
Изоҳ: бу ўринда уч мартада нажосат кетсагина пок бўлади. Агар уч мартадан кейин ҳам нажосат қолса, нажосат кетгунича ювилади.

88) Нарсалар сув билан пок бўлади, лекин баъзида сувдан бошқа нарсалар билан ҳам покланади. Бу қандай амалга оширилади?
Муайян ҳолатларда артиш, ишқалаш ва қуритиш билан пок бўлади.

89) Нарсалар артиш билан қандай покланади?
Шиша, мармар, кўзгу, тирноқ, пичоқ ва шунга ўхшаш идишлар ва тешикчалари бўлмаган сайқалланган буюмлар каби силлиқ жисмлар артиш билан пок бўлади.

90) Балғам билан буруннинг суви нажосат ҳисобланадими?
Йўқ, улар нажосат эмас. Улар чиқиши билан таҳорат синмайди ва кийимга тегса, намоз ўқиса бўлаверади. Лекин улар инсон табиати жирканадиган нарсалар бўлгани учун одамларнинг кўзи тушадиган жойларга ташламаслик лозим.

91) Ҳўллаб артишнинг маъноси нима?
Бир кишининг баданидан бир қисми нажосат бўлса-ю ўша жойни ҳўл мато билан уч марта артганда баданидан сув томса, пок бўлади. Шунингдек, ҳўл қўли билан артганда ҳам сув оқса, пок бўлади. Чунки бу амал бундай ҳолатда ювиш ҳукмида бўлади, артиш ҳукмида эмас.

92) Қуритишдан мақсад нима?
Қуритиш билан ер ва ерга туташган ҳар бир дарахт, ўт-ўлан, асфальт, бетон қоплама, кафел, ғишт, бўёқ ва шу каби нарсалар пок бўлади. Улардан нажосатнинг асари кетсагина, қуриши билан пок бўлади. Агар нажосатнинг асари кетмаса, фақат ювиш билан покланади.

93) Ишқалашдан мақсад нима?
Ишқалаш билан кийим ва бадандаги қуруқ маний пок бўлади. Унинг асари (ранги ёки ҳиди) қолишининг зарари йўқ.

94) Суркаб ишқалашдан мақсад нима?
Суркаб ишқалаш билан маҳси ва кавушга теккан жуссали (қуюқ) қуруқ ёки ҳўл нажосатнинг асари ҳам кетса, пок бўлади.

95) Нажосатнинг ён-атрофидан ўйиб олишдан мақсад нима?
Яъни, бу билан нажосат теккан қисм бошқасидан ажратиб олинади. Бу йўл билан нажосат теккан қотган ёғ (сариёғ, шинни ва шу кабилар) покланади.

96) Сув билан аралашмайдиган моддалардан мақсад нима ва у қандай покланади?
Ёғ, суюқ сариёғ ва шу кабиларнинг устига ўз миқдорига тенг даражада қайноқ сув қуйилади ва сув ёғга сунъий равишда аралашиб кетгунча аралаштирилади. Ёғ тепага кўтарилганида ажратиб олинади. Шу иш уч марта такрорлангандан сўнг ўша ёғ пок бўлади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.
АРВОЗГА БАВЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

866-CАВОЛ: Арвозга яъни ғусл қиладиган жойга бавл қилса бўладими? Баъзи бир кишилар бўлмайди, арвозга сийса жин тегади дейди. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда ғусл қиладиган жойга бавл қилишдан қайтарилган. Кўпчилик уламолар буни макруҳ санашган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам очиқ далолат қилади:

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُغَفَّلٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي مُسْتَحَمِّهِ ، فَإِنَّ عَامَّةَ الْوَسْوَاسِ مِنْهُ (رواه الامام الترمذي والامام النسائي والامام أبو داود)

Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиздардан бирингиз чўмиладиган жойига бавл қилмасин, чунки ҳамма васваса шундан келиб чиқади", — деганлар (Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд ривоятлари).

Баъзи уламолар, сув оқиб кетадиган жой бўлсаю, эҳтиёж бўлса, бавл қилишнинг зарари йўқ, дейишган. Лекин имкон қадар бундан сақланган маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
АРВОЗГА БАВЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

866-CАВОЛ: Арвоз (ғусл қиладиган жой)га яъни ғусл қиладиган жойга бавл қилса бўладими? Баъзи бир кишилар бўлмайди, арвозга сийса жин тегади дейди. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда ғусл қиладиган жойга бавл қилишдан қайтарилган. Кўпчилик уламолар буни макруҳ санашган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам очиқ далолат қилади:

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُغَفَّلٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي مُسْتَحَمِّهِ ، فَإِنَّ عَامَّةَ الْوَسْوَاسِ مِنْهُ (رواه الامام الترمذي والامام النسائي والامام أبو داود)

Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирингиз чўмиладиган жойига бавл қилмасин, чунки ҳамма васваса шундан келиб чиқади", — деганлар (Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд ривоятлари).

Баъзи уламолар, сув оқиб кетадиган жой бўлсаю, эҳтиёж бўлса, бавл қилишнинг зарари йўқ, дейишган. Лекин имкон қадар бундан сақланган маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. Fatvo.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз

1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM