Ulug‘bek Po‘latov
4.2K subscribers
262 photos
140 videos
2 files
544 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
ЭҲТИЁТ БЎЛАМИЗ...

Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлик йўли билан кўпчиликни чув тушурадиганлар жуда кўпайиб кетди.

7 октябрь куни менга «Табриклаймиз, сиз Асакабанкдан бонус тарқатишда иштирок эттингиз. Сумма 1.5 млн ҳисобланган, тўловни олиш учун сслылкага ўтинг ва тўловни рассийлаштириб олинг» деган мазмунда хабар келди.

Сиз расмда кўриб турган мана шу ҳолат ҳам фирибгарликнинг бир кўриниши. Яъни, менинг профилимга кимдир ҳужум уюштирмоқчи бўлди.

Агар шахсий профилимга келган файлни очиб қўйганимда профилимни кимдир олиб қўярди. Шунинг учун сизга ҳам нотаниш профиллардан шундай кўринишдаги файллар келиб қолса, асло уни оча кўрманг.

Агар файлни очиб қўйсангиз, шахсий профилингиздан айриласиз. Агар канал ёки гуруҳингиз бўлса, ундан ҳам маҳрум бўласиз.

Энг камида сизнинг шахсий ёзишма ёки маълумотларингизни олиб, шантаж қилишлари мумкин. Шунинг учун эҳтиёт бўлган маъқул.

👉@u_pulatoff
​​Ўзбекистон хавфсизлиги юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритилди.

Жорий йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Numbeoнинг энг хавфсиз давлатлар рейтингида Ўзбекистон 137 ўриндан 37 ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 66,58ни ташкил этди. Бу ҳақда Aniq.uz нашри хабар бермоқда.

Индекс 20 дан паст бўлса, мамлакатда хавфсизлик даражаси жуда паст, 20 дан 40 гача — паст, 40 дан 60 гача — ўрта, 60 дан 80 гача — юқори, 80 дан юқори — жуда юқори ҳисобланади.

МДҲ давлатлари орасида фақат Aрманистон (10 -ўрин) ва Озарбайжон (34) биздан юқори. Улардан кейин Россия — 52, Молдова — 76, Украина — 81, Қозоғистон — 98, Қирғизистон — 107, Беларусь — 114.

👉@u_pulatoff
Сайловларда кузатилган "қолип"лар ҳамда янги сайловларда ушбу "қолип"лардан чиқиш учун қандай ҳаракатлар қилинмоқда?

Агар сизни сайлов жараёнига оид маълумотлар бироз бўлсада қизиқтирса, ушбу ҳавола орқали кириб, экспертларнинг бу борадаги фикрларини кўришингиз мумкин:

👉Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларининг аввалги сайловлардан фарқи;

👉Ўзбекистонда бўлиб ўтган аввалги сайловларда кузатилган "қолип"лар ҳамда янги сайловларда ушбу "қолип"лардан чиқиш учун қилаётган ҳаракатлар;

👉Номзодларнинг анъанавий оммавий ахборот воситалари, Интернет ресурслари имкониятлари, кучидан қай даражада фойдаланишаётгани хусусида;

👉Номзодлар ўз сайловолди тарғиботи жараёнларида фойдаланаётган янгича шакллар, технологиялар, усуллар, воситаларнинг аввалги сайловларда фойдаланилганларидан фарқи;

👉Партиялардан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан юзма-юз учрашувларининг самараси ҳақида;

👉Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг шиорлари, уларнинг кўзга ташланадиган жиҳатлари;

👉Номзодларнинг анъанавий оммавий ахборот воситалари, Интернет ресурслари имкониятлари, кучидан қай даражада фойдаланишаётгани хусусида;

👉Оммавий ахборот воситалари ва Интернет ресурсларининг сайлов жараёнидаги иштироки хусусида;

👉Сайловолди кампаниясининг, учрашувларнинг, тарғибот-ташвиқот жараёнларининг мазмуни хусусида;

👉Тарғибот жараёнида анъанавий ва ноанъанавий оммавий ахборот воситаларидан фойланилаётгани ҳақида;

👉Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурида кузатилаётган популистик ҳолатлар хусусида;

👉Баъзи номзодлар ўз чиқишларида популизмдан фойдаланилаётгани хусусида.

👉@u_pulatoff
БОШЛАНДИ...

Бу йил қиш фасли эрта келгандек гўё. Ташқари совуқ, айрим жойларда эса қор ҳам ёққани айтилмоқда.

Жойларда эса ҳар доимгидек газ ва электр бўйича муаммолар яна бошланди. Айрим ҳудудларда кунда уч маҳал свет ўчириляпти. Бу - одамларга тезроқ қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун сигнал бўлса керак.

Энг қизиғи, ҳар йили қиш фасли яқинлашиши билан газ ва электр энергиясида муаммо бўлишини ҳамма билади, ўтган йили ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам свет ўчиш ҳолати кузатилди. Энергетика вазирлиги эса ҳар йили «бу йил свет ўчмайди» деб вада беради.

Энергетика вазири эса «жуда яхши» ишлагани учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан ҳам мукофотланган экан.

Президент Энергетика вазири Алишер Султоновга "Келгуси йил бошидан бошлаб ё аравани тортасан, ё кетасан" деб айтганди. Лекин, шу аравани тортгани ҳеч сезилмаяптида.

Шунчалар бу соҳада тубдан ислоҳотлар қилиш қийинми?

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЖОНИДАН ТЎЙГАН» КАСБ ЭГАЛАРИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

Дунёда турли хил касблар бор. Буларнинг орасида иш вақтида жонидан айрилиб қолишини билсада, лекин барибир ўз касбини севучилар бор.

Буни касб эмас, кўпроқ спорт тури десак адашмаган бўламиз. Сиз видеода кўриб турган ўйин «Korrida» спорт туридир. Бу испанияликларнинг миллий спорт ўйини ҳисобланади.

Коррида спортида иштирокчилар ўз ўйинлари орқали омадини ва бахтини синовдан ўтказишади. Бу спортга болалар 10-12 ёшдан бошлаб тайёрланади.

Ушбу спорт тури билан шуғилланувчилар катта маблағ эвасига даврага тушадилар. Аммо ўйин давомида ҳалок бўлиш ҳам ҳеч гап эмас.

👉@u_pulatoff
​​ВАКЦИНА ОЛИШГА ҚАРШИЛАРНИ УХЛАЁТГАНДА ЭМЛАШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

Филиппин президенти Родриго Дутерте вакцинацияга қарши бўлганларни ухлаётган пайтда эмлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Bugun.uz нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари халққа қилган мурожаатида бу кампанияни шахсан ўзи бошқаришини айтган.

«Кўпчилик ҳали ҳам эмланишни хоҳламаяпти. Бу вакцина олишни истамаганларнинг муаммоси. Келинг, уларнинг уйига бориб, ухлаб ётганида эмлаймиз. Мен бу ташаббусга шахсан раҳбарлик қиламан», — деган президент.

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАКОВАТ ИНТЕЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЯНГИТДАН ТУҒИЛДИ

Ёшлигимизда заковат ўйнини телевизорда қўйилса, катта қизиқиш билан томоша қилардик. Ушбу клубда 20 йилдан буён иштирок этиб келаётган аъзолар ҳам бор.

Хушнудбек ака айтганидек, 20 йил давомида Заковатда билимдонларга деярли ҳеч қандай пул берилмаган. Бунинг учун тайинли шароит ҳам бўлмаган. Аксинча клубнинг турли харажатлари учун иштирокчилар ёнимиздан ҳар ойлик "взнос" пули тўлашган.

Энди эса «Заковат» ўйинига Президент эътибор қаратди. “Заковат” интеллектуал клубининг финалига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди ва ўша ернинг ўзида муносибларни тақдирлади.

👉@u_pulatoff
​​Алишер Қодиров атайлаб одамларнинг жахлини чиқаришни яхши кўрса керак....

Алишер Қодиров Андижон шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди учрашувда меҳнат мигрантларини солиқ тўламаётган шахслар деб атаб, уларнинг даромадларини солиққа тортиш ҳақида таклиф билдирибди.

Яъни, мени тушунишимча, ҳозир Россия, Корея, АҚШ ёки бошқа давлатларда ишлаб оиласини боқиш учун пул топаётганлар Ўзбекистонга юборадиган суммасининг бир қисмини солиқ учун мажбурий тарзда тўлаш таклифи билдирилган.

Бу қанчалар мантиқсиз ва адолатсиз таклиф бўганлигига кўпчилик ўз фикрини айтиб бўлди. Бу таклиф амалга ошмаса ҳам керак. Чунки бунга кўпчилик қарши чиқиши табиий.

Мени фикримча, Алишер Қодиров атайлаб одамларнинг жахлини чиқаришни яхши кўрса керак. Ёки, нима қилиб бўлсада одамларнинг эътиборини ўзига қаратишни яхши кўради. Чунки, бу биринчи «қовун тушурилиши» эмас.

Мен бу одамнинг ҳаракатларини мажозий маънода Геростратга ўхшатаман. Чунки бу «тарихий шахс» ҳам шухратпарастлиги учун одамларга ёқмайдиган ишни қилган.

Маълумот учун: Эрамиздан аввалги 356 йилда Грециянинг Эфес (ҳозирги Туркия ҳудудларида) шаҳрида Герострат деган одам ўз номини тарихда қолдириш мақсадида ўша вақтдаги дунёнинг етти мўъжизасидан учинчиси бўлмиш маъбуда Артемида ибодатхонасини ёқиб юборади. Чунки у ўта шухратпараст бўлган. Унинг мақсади нима бўлган тақдирда ҳам тарихда қолиш бўлган.

👉@u_pulatoff
НЕГА САЙЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ КЕРАК?

Барчамизга маълумки, 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Сайловда иштирок этиш бу фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сарасига киради. Албатта, бу мажбурий эмас. Лекин бундан сайловда иштирок этмаслик керак деган хулоса чиқармаслик керак.

Айримлар сайлов жараёнига эътиборсизлик билан қарашади. Кимлардир сайловда иштирок этишни умуман хоҳламайди. Бу мутлақо нотўғри қараш.

Чет эл мамлакатларида фуқаролар сайлов кунини жуда интиқлик билан кутишади. Чунки улар сайлов орқали ўз келажакларини белгилаётганлигини яхши билишади.

«Сайловга чиқиш-чиқмаслигим ҳеч нимани ўзгартирмайди..», «Паспортларингни беринглар оиламиз учун ўзим овоз бериб келаман», «Сайлов менга нима беради» десангиз ростан ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Бунинг учун аввало ўзингизни фикрлашингизни ўзгартиришингиз керак.

Шунинг учун ҳам сайлов куни албатта сайловда иштирок этинг ва муносиб номзодга овоз беринг.

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рио олимпиадаси чемпиони Хасанбой Дўстматов ҳам барчани сайловда иштирок этишга чақиряпти...

👉@u_pulatoff
ДАНГАСАЛАР УЧУН АЖОЙИБ ИШ — ОЙИГА 2750 ДОЛЛАР МАОШ

Сиз суратда кўриб турган инсон дам олмаяпти, аксинча шу қиладиган иши учун у ойига сиз ва мендан кўра кўпроқ ойлик олиши мумкин.

Чунки, Британиянинг кўрпа-тўшак ишлаб чиқарувчи «Crafted Bed» компанияси матрас текширувчилари учун бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.

Номзодлардан кун бўйи тўшакда ётиш ва Netflix сериалларини томоша қилиш талаб этилади. Каравотда ётганликлари учун уларга йилига 24 минг фунт таклиф қилишмоқда — бу тахминан йилига 33 минг доллар, ойига 2750 доллар дегани.

Асосий шарти —синовдан ўтказилаётган маҳсулотлар — компания сотаётган матрасларга батафсил ва тушунарли изоҳлар ёзиш қобилиятига эга бўлиш.

Матрас ҳар ҳафта синовчининг уйига етказиб берилади. Бундан чиқди офисга боришга ҳам ҳожат йўқ. Матрасларнинг сифатини баҳолаш учун унинг устида ҳафтасига 37 ярим соат вақтни ўтказишга мажбур. Ходим тестни ўтказишга бутун эътиборини жалб қилиши учун унда ёлғиз ётишига тўғри келади.

👉@u_pulatoff
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайловга боролмиман, мен учун ўзингиз овоз бериб юборинг...

Мана бу видеороликни бир кўришни тавсия қиламан. «Сайловга чиқиш-чиқмаслигим ҳеч нимани ўзгартирмайди», «Паспортларингни беринглар оиламиз учун ўзим овоз бериб келаман», «Сайлов менга нима беради» дейдиган одамларга жуда мос мавзу экан.

Ҳа айтганча, 24 октябрь, келаётган якшанба - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Сайловга чиқиш эсдан чиқмасин. Кўп вақтингиз кетмайди...

👉@u_pulatoff
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОИЛАСИ БИЛАН ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДА ОВОЗ БЕРДИ

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюриб, президентлик сайловида овоз берди.

👉@u_pulatoff
КЎЗИ ОЖИЗ ОТАХОН ҲАМ САЙЛОВГА ТАШРИФ БУЮРГАН...

Сиз кўриб турган сурат 1952 йилда Ҳиндистонда илк сайлов тадбиридан олинган. Унда кўзи ожиз отахон хам сайловга ташриф буюрганлигини кўришингиз мумкин.

Чунки бу ҳинд халқининг Буюк Британия мустамлакачилигига қарши салкам 100 йил давомида олиб борган миллий озодлик кураши натижаси эди.

👉@u_pulatoff
MIR21YOYEV

Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз билан иккинчи марта президентликка сайланганлигини барча эшитган бўлса керак.

Мен ҳам сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз бергандим. Чунки, Ш.Мирзиёев президентлик даврида жуда кўп ишлар қилинди. Энг асосийси сўз эркинлиги берилди. Бўлмаса, ижтимоий тармоқлар орқали бундай эркин фикрлар билдириш қаёқда эди дейсиз.

Хуллас, сўнги беш йилликда ҳар соҳада яхши ислоҳотлар олиб борилганлигини ҳамма ҳис қилди. Энди кейинги беш йилликда ҳам янада катта ўзгаришлар бўлишини кутиб қоламиз.

👉@u_pulatoff
​​Булар одам бўлмайди...

Анчадан буён шахсий ишларим билан бўлиб бу каналимга пост жойлагани вақт қилолмаётгандим.

Ҳозир янгиликларни ҳам бир кузатай деб ижтимоий тармоқларни титкилагандим, биринчи кўраган хабарим Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook,Odnoklassniki фаолиятининг расман чекланганлиги ҳақидаги хабар бўлди.

Нима эмиш, бу тармоқлар «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузаётган экан. Бу “Ўзкомназорат”нинг қиладиган иши йўқ шекилли. Нуқул ижтимоий тармоқларни блоклагани-блоклаган.

Ўзи фойдаси тегмасди, ҳеч бўлмаса зарари тегмаса яхши бўларди. Яхшиям тез орада Президент ижтимоий тармоқлар блокланганидан хабар топиб, муаммони жойида ҳал қилибди.

Ярим соат ичида “Ўзкомназорат”нинг ўйламай қилган ҳаракати сабабли бош вазирнинг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Зияев Ғолибшер Мелибоевич нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилибди.

P.S: Қайтиб бу ҳатони биров такрорламайдиган қилиб жазолашибди. Қойил...

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар блокланса, таҳминан мана бундай ҳолат бўларкан...

Кеча, баъзи бир ижтимоий тармоқлар маълум муддатга блокланиб, яна қайта очилганидан кейин айрим блогерлар ҳазиломуз видеолар тайёрлашибди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳозир жуда кўпчилик ижтимоий тармоқлар орқали пул топяпти. Ўғрилик қилмаяпти, жиноят қилмаяпти. Шунчаки, оиласини боқиш учун изланиб қўшимча даромат топяпти. Шуни ҳам тақиқлашса билмадим буёғи қандай бўлади.

Тўғриси бундай охирини ўйламай, калтафаҳмлик билан қарор қабул қилиш учун озгина бўйинни давоми бўлган «ўсимтани» сал ишлатиш керакда.

Майли, нима бўлганда ҳам тинчлик бўлаверсин. Юқори лавозимларга ўзини мияси билан иш қиладиган кадрлар келаверсин. Лекин, блогерларни инфарк қилгани учун компенсация масаласини ҳам кўриб чиқиш керак деб тўғри айтишибди...

👉@u_pulatoff
Оммавий платформалар - Telegram, Facebook, YouTube ишини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа нималарни кўрсатди?

Бугун «Нигоҳ» телеграм каналида ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ вазиятга оид пост жойланибди. Ушбу постни сизларнинг эътиборингизга ҳам ҳавола этишни лозим деб топдим.

«Асосий хулоса - президент ҳар ерда ва ҳар қачон ўз сўзига содиқ қолмоқда. ОАВ эркинлиги, очиқликни таъминлаш ва фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишлар у олиб бораётган сиёсатнинг ўзаги бўлган, бўлмоқда ва бундан буён ҳам шундай бўлади.

Ушбу қадриятларсиз "Инсон қадри учун" ғоясини рўёбга чиқариш имконсиз эканини президент яхши тушунади. Ахир бугун ижтимоий тармоқлар шунчаки коммуникация учун техник восита эмас, тараққиёт ва ривожланишнинг муҳим шартидир.

Тегишли органларнинг ижтимоий тармоқларни чеклаш бўйича ўйланмаган ва шошма-шошарлик билан қилинган ҳаракатларига президентнинг бундай муносабати ҳам, бунга айбдор бўлган амалдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилаётганининг сабаби ҳам айнан шунда. Олдинда барча мутасаддиларни бунданда кескин сўров кутиб турганига шубҳа йўқ.

Кечаги воқеалар яна бир жиҳатни кўрсатди: айнан президент мамлакатимизда ОАВ эркинлигининг кафили бўлмоқда. Унинг учун бу шунчаки шиор эмас, принципиал позиция бўлиб, бу йўлдан чекиниш нияти йўқ. Бу биз, фуқаролар учун умид бағишловчи ҳолат бўлса, эскича фикрлайдиган амалдорлар учун жиддий хулоса қилишга сабабдир.

Мана шундай пайтларда, бор йўғи бир ҳафта аввал фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги ПРЕЗИДЕНТИМИЗ, ИСЛОҲОТЛАР БАРДАВОМЛИГИ, ТАРАҚҚИЁТ ВА ЭРКИНЛИК учун овоз бериб, нақадар тўғри қилганини ҳар қачонгидан кучлироқ англайсан киши.»

Пост тугади...

👉@u_pulatoff
​​#Биласизми

ПРЕЗИДЕНТ ИНАУГУРАЦИЯСИ БУ ҚАНДАЙ МАРОСИМ?

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Яъни, амалдаги қонунчиликка кўра, сайловда ғалаба қозонган номзод Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимини бажаришга киришмоқда.

Бугун телевидение ва ижтимоий тармоқларда инаугурация маросими деган иборани жуда кўпчилик эшитади. Лекин, айримлар бу қандай маросим эканлиги, инаугурация сўзи эса қандай маънони англатишини билмаслиги мумкин. Шу сабабли бу ҳақда қисқача маълумот бериб ўтишни лозим деб топдим.

Инаугурация бу - лотинча, «inauguro» сўзидан олинган бўлиб, бағишлайман деган маънони англатади. Инаугурация — давлат бошлигининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим.

Ушбу маросимда Ўзбекистон байроғи, Президент штандарти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Муқаддас Қуръони Карим ва Президент белгиси — Олий нишон олиб чиқилади.

Маросимда Президентлик лавозимини бажаришга киришишдан аввал Конституция ва Муқаддас Қуръони Каримга қўл қўйиб, қасамёд қабул қилинади. Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

👉@u_pulatoff
​​#Мантиқсизлик

ОДАМЛАР СВЕТСИЗ ЎТИРИБДИ, ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ ЭСА ОРОМГОҲДА ДАМ ОЛЯПТИ...

Жойларда свет муаммоси бошланган, Энергетика вазирлигининг 13 нафар ходимлари эса давлат бюджетидан 240 млн сўмни сарфлаб, 2 ой давомида «Угам» оромгоҳининг люкс хоналарида ҳордиқ чиқаришибди.

Бу оромгоҳ ҳақида эшитмаганлар учун маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Угам» оромгоҳи Тошкентдан 75 километр узоқликда, Хумсон қишлоғидаги Бўстонлиқ тумани Угам тоғ дарёси бўйида жойлашган.

Оромгоҳ коттежлари идиш-товоқ тўплами билан жиҳозланган ошхона, сунъий йўлдош телевизори, музлатгич, душ, кондиционер, иссиқ ва совуқ сув ҳамда бошқа барча қулайликлар билан таъминланган, анча-мунча одам боришга қурби етмайдиган дам олиш маскани.

Хабарда айтилишича, вазирлик томонидан 2 та икки кишилик ва уч кишилик люкс хоналар ва битта коттеж банд қилинган. Икки кишилик люкс хонада ходимлар 47 кун (кунига 700 минг сўм), уч кишилик хонада 70 кун (кунига 1 миллион 50 минг сўм) ва коттежда 42 кун (кунига 3 миллион 200 минг сўм) дам олишлари белгиланган. Оромгоҳ мажбуриятларидан бири ходимларни 4 маҳал овқат ва тиббий кўрик билан таъминлаш бўлган.

Электр энергияси муаммоси ҳақида гапирсанг, симлар, трансформаторлар эскирган, уларни алмаштириш учун давлат бюджетида пул етишмаяпти дейишади. Аммо, вазирлик ходимлари қимматбаҳо машина харид қилиш-у, халқ пулини қўрқмай дам олиш масканларга сарфлаб юборишдан тийилмайди.

Агар менда ваколат бўлганида ана шу Энегетика вазирлигини Ўзбекистондаги энг чекка, газ, свет йўқ жойга кўчириб, вазият ўзгариб, халқ сизлардан рози бўлмагунча шу ерда яшайсизлар дердим. Тўғрида, одамлар таппи ёқиб, шам ёруғида ўтирганда улар иссиқина, кондиционерли хонада юмшоқ курсиларда ўтиришибди.

👉@u_pulatoff