Kadrovik.uz
2.68K subscribers
912 photos
921 links
Kadrovik.uz- кадрлар бўйича мутахассислар учун бепул маълумот базаси.
Унда:
• ҳужжат намуналари;
• кадрлар билан ишлаш тартиб-таомиллари;
• вазирлик ва идоралар мутахассисларининг тушунтиришлари жамланган

Рус тилида @ru_kadrovik
Сайт https://kadrovik.uz
Download Telegram
Кўпинча иш берувчилар ходимларга меҳнат таътилларини ўз вақтида тақдим қилишмайди. Ходимлар эса меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда (фойдаланилмаган таътил учун компенсация) яхшигина суммани тўплаш учун улардан фойдаланишни хоҳламайдилар. Иш берувчи учун бу қандай оқибатларга олиб келади?

«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради: https://oml.pw/1hnse6euv
Ташкилотда 2024 йил 29 февралда 2023 йил 17 октябрдан буён ишлаган ходим ишдан бўшамоқда. Меҳнат таътилининг миқдори – 21 календарь кун.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда (МК 223-м. 4-қ.) кадрлар бўлими ходимлари ўртасида баҳс юзага келди: https://oml.pw/1ho4ikb1f
ЯММТ раҳбарияти янги функция – «Касаллик варақаси» ишга туширилганини эълон қилди. Опция иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тўлдириш ва юклаб олиш имкониятини беради.

ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова kadrovik.uz сайти ўқувчиларига янги функционал қандай ишлашини сўзлаб берди: https://oml.pw/1ho9q6v0m
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча ўриндош ходимга иш вақти давомийлигини белгилашда Меҳнат кодексининг 437-моддаси нотўғри талқин қилинади. Барча ўриндошлик асосида иш вақти нормасининг ярмидан ортиғида ишлаш мумкин эмаслигини билади. Иш вақтининг қайси нормасини асос қилиб олиш керак: асосий иш бўйичами ёки ўриндошлик асосидами?

Янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлари номзоди Михаил ГАСАНОВ ҳамда «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА барчасини мисоллар билан тушунтириш асносида бу масалага ойдинлик киритишда ёрдам беришди. https://oml.pw/1hoc70it9
Бола туғилганда бир марталик нафақа тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди (04.03.2024 й. 110-сонли ВМҚ). https://oml.pw/1hombmjum
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 мартда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруғи (01.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 1999-1-сон) кучга кирди, унга кўра мебеллар ва ёғоч қурилиш маҳсулотларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида иккита асосий ўзгариш мавжуд: https://oml.pw/1hooqpsaf
Ходим ҳашарда ишлашдан бош тортиши мумкинми? Бу прогул ҳисобланадими? Хайрия ҳашари «иш вақтидан ташқари иш» ҳисобланадими ва бунинг учун икки ҳисса миқдорда иш ҳақи ҳисобланиши лозимми?

Саволга «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди. Батафсил >>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент 12.03.2024 йилда ЎРҚ-918-сонли  “Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун”ни имзолади (Женева, 1949 йил 1 июль). https://oml.pw/1hp0sa7lu
HR-мутахассислар ва кадрлар бўлими ходимларига ишбилармонлик мулоқотида иш берадиган қоидалар ва ёндашувларни билиш фойдадан холи бўлмайди, чунки биз нафақат ҳужжатлар, балки одамлар билан ҳам ишлаймиз. Самарали ишлашга кўпинча айнан инсон омили тўсиқ бўлади.

«Ўзига ишонч: у иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади» мақоласида бошланган мавзуни давом эттирган ҳолда, HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА Стивен Ковининг проактив хулқ-атвор модели ва нима учун у жамоада конструктив мулоқотга ёрдам бериши ҳақида гапиради: https://oml.pw/1hp8g7jlp
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛎 Kadrovik.uz эслатади:

⭕️ Рамазон ҳайитида (Ийд-ал-Фитр) қандай дам оламиз

✔️ 3 календарь куни:

▪️ 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайитининг 1-куни ишланмайдиган байрам куни;
▪️ 11 апрель, пайшанба – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун;
▪️12 апрель, жума – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 13 апрелда ишлаб бериш билан қўшимча ишланмайдиган кун;

‼️ 13 апрель, шанба – барча иш режимлари учун иш куни.

* 9 апрель – байрамдан олдинги қисқартирилган кун. 9 апрель куни иш вақтининг давомийлиги, байрамдан олдинги кун сифатида, барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши керак (МК 187-м. 1-қ.).

2024 йилда барча қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳақида батафсил ўқинг > > >
Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди, унга дастлабки синов шарти ва тарафларнинг шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаши бўйича мажбурият киритилган. Агар ходим синов даври давомида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаса, у неустойка тўлаши керакми?

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: https://oml.pw/1hpvml87g
⚡️Kadrovik PRO: кадрлар бўйича ҳар бир мутахассиснинг ишончли ёрдамчиси

Янги маълумотнома тизими – Kadrovik PRO дан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини мамнуният билан маълум қиламиз.

Экспертларнинг тавсиялари, ҳужжатларнинг шакллари ва намуналари, лавозим йўриқномаларига мисоллар, «Жавоб берамиз» хизматида экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш ва кадрлар бўйича мутахассислар учун бошқа фойдали нарсалар – буларнинг барчаси сизни кутмоқда!

Kadrovik PRO ҳақида 78 150-11-72 телефон рақами орқали кўпроқ ахборот олиш мумкин.

Янги маълумотнома тизимининг афзалликлари ҳақида эса биз материалимизда батафсил гапириб берганмиз > > >
Kadrovik.uz pinned a photo