Va Eslatgin.☝️
153 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
#ЭСЛАТМА #ШЕЪР

ДУО ҚИЛИНГ 🤲

☘️Беш маҳал намоз ўқиб,
☘️Аллоҳга нидо қилинг.
☘️Оламларнинг Роббиси
🌸Аллоҳга дуо қилинг.

☘️Сўранг, Жаннатдан қаср,
☘️Сўранг, мусулмон насл.
☘️Ўзга илоҳ йўқ ахир,
🌸Аллоҳга дуо қилинг.

☘️Ногиронлар чекар оҳҳ,
☘️Кўнгиллари ярим доғ.
☘️Сизнинг тўрт мучангиз соғ,
🌸Аллоҳга шукр қилинг.

☘️Намозда бўлинг қоим,
☘️Бўлинг савобга мойил.
☘️Келмасидан Азроил,
🌸Аллоҳга тавба қилинг.

☘️Хар бир нарсани яратганАллоҳ,
☘️Хар бир бандасига бўлади панох.
☘️Яхши дўст бўлиш хам катта бир савоб,
🌸Мен хам сизга дўстман Иншаалоҳ.

#Улашишни_унутманг!

👉
@VaEslatgin.
#шеър

ФАРЗАНДИМ МЕН УЧУН ҚУРЪОН ЎҚИСА


Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор сухбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан хамма ёқ ёришар, эй вох!
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гунохларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз...
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Маккада, Каъбани қилганда тавоф.
Қўлингдан тушмасин бу буюк китоб.
Ҳар харфига ўнта ёзилар савоб.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Жон болам. Дилбандим. Қуёшим. Ойим.
Аллоҳ каломини ўқиб юр доим.
Илмига илм қўш Қодир Худойим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса,
Набирам мен учун Қуръон ўқиса.

П/С:Хаммамизнинг фарзандларимиз орқамизда қолиб, бизлар учун Қуръон тиловат қиладиган қори, қория инсонлар бўлишсин, АМИН...

👉
@VaEslatgin
#Шеър

ИШИ ТУШИБ ЙЎҚЛАГАН ДЎСТИМ

Бошда ташвиш тинмаган махал,
Мендан хабар олмаган дўстим.
Худо бериб омад келганда,
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

Қанча азоб дардларни кўрдим,
Дардим билиб келмаган дўстим.
Ўша пайти қаерда эдинг,
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

Дўст қадрини билиб келдингми?
Ким дўстлигин билмаган дўстим.
Ё бойлигим учун келдингми?
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

Не кунларни кўрмади бошим,
Йўқламадинг йиқилган чоғим.
Ким деб атай энди мен сени,
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

Яна ёлғон сўзлама менга,
Пул керакми мана ол дўстим.
Сохталардан роса тўйганман,
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

Эҳ узурлар сўрама мендан,
Сени оллоҳ кечирсин дўстим.
Менку хафа эмасман сендан,
Иши тушиб йўқлаган дўстим.

13:50.20.03.2021

МУАЛЛИФ: ҚОДИР ҚАХХОР

👉 @VaEslatgin
#шеър

​​ЖАННАТНИНГ МАХРИ

Таъзир емам Мункар-Накирдан,
Гўрда сочмас илонлар заҳрин.
Берсам нолимасдан тақдирдан,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!

Менга Набий Кавсар ичиргай,
Келтирмасам Аллоҳнинг қаҳрин.
Берсам агар Ўзи кечиргай,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!

Қайси банда орзулар ахир,
Шайтонлар бор жаҳаннам шахрин?
Мен ўташим керак барибир,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!

Ажрларим теришим керак,
Йиғиштириб риё ва фахрин
Савоб тўплаб беришим керак,
Жаннат номли келиннинг маҳрин.

Тўқимасам бахонаю важ,
Менга очар Фирдавс бағрин.
Иймон, намоз, рўза, закот, хаж,
Жаннат номли келиннинг маҳри!

22.05.2020
Абдураҳмон Мешаян


👉 @VaEslatgin
#шеър

​​МАСЖИДДАН ТЎСГАННИ АЛЛОҲ СИНДИРУР!


"Анави йигитга айтиб қўйинглар,
Бу масжидга бошқа босмасин қадам!"
Бу сўзларни айтмиш, ростга йўйинглар,
Абу Жаҳл эмас, бир "улуғ" одам.

Ёдимга тушади Маккани ташлаб,
Мадинага ҳижрат айлаган зотлар.
Каъбага йўлатмай кўнгилни ғашлаб,
Мушриклар тарқатган фитна-фасодлар.

Йигитнинг айбини айтсам туйилгай,
Хар қандай мўминга жуда хам ғалат
Кимлардадир балки қовоқ уйилгай,
Бўларму деб ахир шу қадар ғафлат?

Дўпписиз муслимни қилгач маломат,
Намоздан сўнг имом сўз бирла уриб.
Айби иймонини сақлаб саломат,
Йигит чиқиб кетган ўрнидан туриб.

Муртаддир динидан юз бурган муслим,
Бўлсада Исломий муҳитда ўсган.
Лек ким деб аталур нафсига таслим-
Бўлганча мўминни масжиддан тўсган?

Ўшал "улуғ зот"га бир саволим бор,
Мен ошиқ бўлган куй сенинг куйингми?
Дунё масжидлари айт эй нобакор,
Аллоҳнинг уйими, сенинг уйингми?

Сен ким бўлибсанки қиласан журъат,
Яҳудийлар мисол қабиҳ чекловга.
Сендайлар туфайли бўлганча муртад,
Кўплар қатнамоқда бугун черковга.

Аллоҳ адолатли! Аллоҳ меҳрибон,
Менку бир қулдирман, нелар хам дейин.
Менга таъқиқ қўйгач, эй нафсга қурбон,
Тўшакка михландинг бир кундан кейин.

Шифо топ. Бил фақат, Ислом қуёши,
Хар қандай мушрикнинг кўзин тиндирур.
Бўлса хам кичик қул ё давлатбоши,
Масжиддан тўсганни Аллоҳ синдирур!

10:23-10.04.2018
Абдурроҳман Мешаян


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin
​​​​​​ЙИҒЛАМАНГ

Йиғламанг синовлар ёғилса ҳар кун. 
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай. 
Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг тухматлар бошга ёғилса. 
Номард отган пайкон нишонга тегса. 
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг севган ёр айласа жафо. 
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. 
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг дунёни сув босса буткул. 
Йиғламанг шаҳарлар ёниб бўлса кул. 
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни. 
Йиғламанг, эй дўстим, асранг асабни. 
Йиғланг залолатга юз тутса замон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон. 

Йиғланг фаҳшу зино бўлса ҳукмрон. 
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон. 
Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

#шеър

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
#шеър

​​​​ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
 
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
 
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?

©Абдурроҳман Мешаян

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР!!!

Ёнғоқ, соясида ётган Афанди,
Бир куни ўзича шундай ўйланди.
Кичик ёнғоқ катта дарахт устида,
Катта тарвуз кичик палак остида,

Етилар хеч буни тушунолмадим?
Аллоҳнинг ишига қойил қолмадим!
Шу чоқ, Афандининг пешонасига,
Кичик ёнғоқ,тушиб росманасига.

Оғриқ берибдики дебди Афанди,
Мен ғофил ҳаётни энди ўргандим.
Энди Ҳақдан мени ҳеч нарса тўсмас,
Яхшиямки тарвуз дарахтда ўсмас!

Энди мен янада Ҳаққа мойилман,
Аллоҳнинг ишига ҳар дам қойилман!
Энди бўйсунгайман ҳеч талашмайман,
Аллоҳнинг ишига аралашмайман!

Не қилибди айтинг Исломий бўлсам?
Ҳудди сизлар каби динимни севсам?
Агар дилимдагин ошкора қилсам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Маним лойим қорган кулолим Аллоҳ!
Йўқдан бунёд қилган қиролим Аллоҳ!
Мен Ҳақнинг ижоди шу сабаб э воҳ!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Гар кераксиз бўлсам яратмас эди!
Онгимни Исломга қаратмас Эди!
Менга лақаб қўйманг, шоир келгинди,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳақ эгаси атроф теваракнинг ҳам,
Кўкда камалагу капалакнинг ҳам.
Дунёда ўрни бор суваракнинг ҳам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бас қилинг киноя ўқни қадашни.
Ўрганинг оғизга тилни қамашни,
Қора танли дея айблаб хабашни.
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Мана сахар чоғи ёмғир ёғувди,
Шунда мажнунтоллар сочларин ювди.
Дея нечун бизни жаннатдан қувди?
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Дунё одам тўла ижара зорку,
Деманг манов одам хуникдир борку,
Унинг мусаввири Парвардигорку!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нечун харом этмиш зино, ароқни?
Нечун жорий этган деб учта талоқни?
Ажратолмасангиз қорадан оқни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Беш ёрга уйланиб сотиб иймонни,
Яна рўкач қилманг нафсу шайтонни.
Хукмини хато деб ҳадис Қуръонни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ё Абу Жаҳлдек жаҳллимисиз?
Машойихлар каби нақиллимисиз?
Нима сиз Аллоҳдан ақллимисиз?
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бир куни бир жоҳил хотин билан эр,
Яҳудийлар бекор яралганда дер.
Шуларга аталган асли ушбу
шеър,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Иброҳиммассизку Каъбани қурган,
Ҳазрат Алимассиз кофирни қирган,
Бўлса хам эсингиз уч ёшда кирган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима сизга кўкдан келдими ваҳий?
Дейсиз у жаннатий, будир дўзахий,
Эй сиз дилозорлар бир бўлиб саҳий,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Фалончига фарзанд берса бўларди,
Пистончига бойлик кўнгли тўларди...
Бас қилинг жаврашни ЎЗИ билади!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳудога дўқ уриб дер ИККИ нокас,
Нега бойлик бердинг унга, бизгамас?
Ҳақни муҳокама айлаш сизгамас,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима кераги бор беш маҳал намоз?
Деганди бир пайтлар Лениндек ифлос,
Дахо бўлсангиз ҳам сиздан илтимос,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Муслимлар беҳуда яралишмаган,
Инсонни ранг билан саралашмаган.
Ҳатто Пайғамбар ҳам аралашмаган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин!

#шеър

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VaEslatgin
​​​​ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Аллоҳ дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Хақ йўлида оққан қонлари,
Хақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Иншааллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!

Абдураҳмон Мешаян

#Шеър

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
T.me/VaEslatgin
Islom Ahliman
Hayrulla Hamidov
#Хайрулла_Хамидов

Қайта қайта эшитинг ва холингизга холисона бахо беринг!

#шеър
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
T.me/VaEslatgin
​​МУНОЖАТ

Фаластинликларни қўллагин ё Раб.
Исроилга бало йўллагин ё Раб.
Дўзахга борганда номард яҳуднинг-
Томоғин заққум-ла ҳўллагин ё Раб.

✍🏻 Абдурроҳман Мешаян #шеър
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
T.me/VaEslatgin