Va Eslatgin.☝️
159 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
Қон тортади

Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.

Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:

- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.

Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:

- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:

- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.

Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.


#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @ASR_STUDIOTV 👈🏼
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат #Қуръон

Қуръон ўқиш ГАШТИНИ сиз қайданам билардиз Эй Исломдан йироқ МУСУЛМОН!😔

#Африканинг Танзания юртидан бу қувноқ болаларни қаранг😍

Яқинлар билан ҳам улашинг ва уларга ҳам ибрат бўлсин Инша Аллоҳ!👇
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Доктор Айман Сувайдни йиғлатган қисса...

Қалблар титрасин, кўзлар ёшлансин, Қуръон ўқувчиларга башоратлар бўлсин...

📲 @Asr_StudioTv☝️🏻

Албатта яқинларингизга хам юборинг!

👇 Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг 👇

Садақаи Жорияга эга бўлинг!👇🏻

Набий ﷺ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур», дедилар». (Муслим)

🕊Улашинг ва Кузатинг
https://t.me/Asr_StudioTv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат 😢

Э ман бу овқатни емайман совиб қолибди, йўқ мен бўлка нон емайман, тандир нон ейман!
Деб ўзимизча овқат танлаймиз, азизлар озгина вақт ажратиб мана шу видеони кўрайлик! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY @Asr_StudioTv 💐
#ибрат #хаётий

ОНАСИГА НАФАҚА ПУЛИ БЕРГАН ЎҒИЛ

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи кўпгина пулни у аёлнинг қўлига тутқазиб кетар, буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим, у эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф этганларини сўрамайман, аммо барибир ўзининг пули ўзиники экан, одам бемалол ишлатади. Онам бехижолат ишлатсин деб нафақалариниям ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар" деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бир биримиз билан тортишмасдан Аллох учун яхши кўриш насиб этсин илохим.

Бизни хозирги холатимизга мос ривоят 😔

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Энг яхши инвестиция! 😢😢😢

Bahodirkhon Abdulbariy

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin
#ибрат

Оилада доим аёл билан маслахатлашмай ўғил ё қиз фарзанд билан ҳам маслахатлашиб туриш керак.
Улардан ҳам катталардан чиқмайдиган соф фикрлар чиқиб туради.
Бугун ўғлимни рўза ҳолида жисмонан чиниқтириш учун бир мижозни уйига менга қарашасан деб олиб бордим.
Пешин вақти кирди , ишларимиз тугашига ярим соатча вақт қолган эди.
Ўғлимга :
- Ишни битириб олиб кейин уйга бориб бемалол ўқиймизми пешинни - десам,
- Ада, шу ерда ўқиб кета қолайлик - деди.
- Ҳали вақт борку, таҳоратни янгилаб уйда бемалол ҳотиржам ўқисак бўлмайдими - десам,
- Бўлади , аммо ўлиб қолсак Аллоҳни олдига пешин намозини вақтида адо қилиб кетганимиз яхши, ундан ташқари уй эгалари ҳам намоз ўқишимизни кўрса даъват ҳам бўлар эди - дейди.
Дуоларимиз ва тўғри тарбия маҳсули.

© Абдуллоҳ Нурхонов


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
#ибрат

Ибн Рушддан қанча китоб ўқигани ҳақида сўрашганда, шундай деган экан: "Икки кеча китоб ўқий олмаганман холос. Никоҳ кечам ва отам вафот этган кечада"

#mufiidun

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
#ибрат

Уй соҳиби орқа кўчадагилар масжидга қисқа йўлдан борсинлар, деб ҳовлисининг деворини ичкарига суриб, кўча очиб қўйибди.

Аллоҳ таоло мусулмонларга мана шундай енгиллик бўлишини истайдиганлардан рози бўлсин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
T.me/VaEslatgin
#ибрат

Бир кичкина бола телефон ушлаб турган бой киши олдида рўмолча сотиб турар эди. Бой болага бир доллар берди, лекин рўмолчасидан олмади. Бола қўлидаги бир доллари билан оёқ киймлар сотиладиган дўконга борди. Оёғидаги эски туфлисига қаради ва дўкон витринасида турган чиройли туфлига қаради. Унинг устида туфлининг нархи эллик доллар деб ёзилган эди. Уни кузатиб турган бой киши дўконга кирди. Озгина вақтдан кейин табассум билан чиқиб, машинасига ўтириб дўкондан узоқлашиб кетди. Бироздан кейин дўкондор туфлининг нархи бир доллар деган ёзувни қўйиб кетди. Бола дўконга шошилиб кирди ва туфлини сотиб олди.
Қўлида янги туфли.
Юзида табассум билан чиқиб келди...

Яхшиликни фахр қилмай, фақирларнинг иззат-нафсига тегмайдиган, махфий ҳолда қилиш қандай гўзал!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉 T.me/VaEslatgin
#ибрат

У сизни кўпчиликдан огоҳлантиради:
«...кўплари кофирдир» («Наҳл» сураси, 83-оят)
«…кўплари фосиқдир» («Моида» сураси, 48-оят)
«...кўплари мушрикдир» («Рум» сураси, 42-оят)
«...кўплари инкор этувчидир» («Исро» сураси, 89-оят)
«...кўплари ғофилдир» («Юнус» сураси, 92-оят)
«...кўплари ёлғончидир» («Шуаро» сураси, 223-оят)
«...кўплари нонкўрдир» («Фурқон» сураси, 50-оят)
«...кўплари шукр қилмайдилар» («Бақара» сураси, 243-оят)
«...кўплари иймон келтирмайдилар» («Бақара» сураси, 100-оят)
«...кўплари Ҳақдан хушланмайдилар» («Зуҳруф» сураси, 78-оят)
«...кўплари Қуръондан юз ўгирадилар» («Фуссилат» сураси, 4-оят).

У сизга уқтиради:
«…мулойим сўзланг» («Бақара» сураси, 83-оят)
«...ҳақиқатни сўзланг» («Оли имрон» сураси, 27-оят)
«...адолатдан сўзланг» («Анъом» сураси, 152-оят)
«...ёқимли сўзланг» («Исро» сураси, 23-оят)
«...юмшоқ гапиринг» («Тоҳо» сураси, 44-оят)
«...ёлғонсиз сўзланг» («Ҳаж» сураси, 30-оят)
«...маъноли сўзланг» («Мўминун» сураси, 3-оят)
«...тўғри гапиринг» («Аҳзоб» сураси, 70-оят)

У сизга таскин беради:
- Энди нима қиламан?
- «Раҳматимдан умидингни узма!» («Зумар» сураси, 53-оят).

- Қийинчиликлар ичида қолдим...
- «Ҳар қийинчиликдан сўнг бир енгиллик бордир» («Иншироҳ» сураси, 5-оят).

- Ортиқ сабр қилолмайман...
- «Мен сабр қилувчилар билан биргаман» («Бақара» сураси, 153-оят).

- Ҳеч нарсадан ҳузур тополмаяпман...
«Қалблар мени хотирламоқ билан ҳузур топар» («Раъд» сураси, 28-оят).

У - тезкор ёрдамчидир.
У – шифодир.


Юрагингиз сиқилиб, дунё кўзингизга тор кўринганида – «Бақара» сурасининг 25-оятига;

хато иш қилиб, пушаймонда қолганингизда – «Зумар» сурасининг 53-оятига;

руҳингиз ҳузурсизланганида – «Моида» сурасининг 16-оятига;

чарчаганингизда, сабрингиз қолмаганида – «Иншироҳ» сурасининг 5-оятига мурожаат қилиб кўринг-а...

Бу руҳий тез ёрдам «тиббий тез ёрдам»дан тезроқ келади.
Унинг ҳар бир оятида катта ёрдам бор!

У – йўл кўрсатувчидир;
илм берувчидир;
таскин берувчидир;
ҳузур берувчидир;
қўлловчидир;
огоҳлантирувчидир;
хушхабар етказувчидир;
мурожаатдир;
қутқарувчидир;
АСЛ ДЎСТ - ҲАҚнинг каломидир!
Унинг таърифига сўз етмас.

...Сиз бўлса, маслаҳат ва таскин истаб, кимларга юкиниб юрибсиз...

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ❗️
👉
@VaEslatgin