Халк табобати🍀🌿
4.18K subscribers
43 photos
13 videos
1 file
65 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
БЕҲИ БАРГИ ВА ПЎСТЛОҒИ ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИ

Беҳининг бариги ва пўстлоғидан тенг миқдорда олиб, озгина сувда қайнатилади. Бир соат тиндириб қўйилгач, докадан ўтказилади.
Бу дамламадан истеъмол қилиб туриш камқонликка шифо бўлади.
ПИШЛОҚ – СУЯКЛАРНИ БАҚУВВАТ ҚИЛАДИ

30 ёшдан сўнг инсон кальций ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат эса остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри овқатланиш ёрдам беради.

Йогурт, сут маҳсулотлари кальцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин. Лекин уларни уч маҳал ейишни ҳамма ҳам хоҳламайди.
Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради.
НОРДОН АНОР НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ?

Маълумки, қандли диабетга чалинган кишилар тез-тез чанқайди. Бунда нордон анор мевасининг шарбати чанқоқни қондиришда беқиёсдир. Унинг меваси нордон-ширин бўлса-да, қандли диабетда фойда қилади.

Киши ҳолатига қараб, анор шарбатини 50 мл.дан то 100 мл.гача кунига 3 маҳал қабул қилиш мумкин. Бу мева шарбатини меъёрида ичиш талаб этилади. Ортиқчаси бошни айлантириши мумкин.
​ ПИЁЗНИНГ  халқона табобатда ишлатилиши


Пиёзнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Ундан халқ табобатида сийдик ҳайдовчи малҳам сифатида, турли яра, чипқон, цинга, колит, атеросклероз, гипертония, авитаминоз касалликларида, манқа, хўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.

Пиёзнинг спиртдаги настойкасини ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига, пиёзни асал ва олма билан аралаштириб томоқ шамоллаши, йўталга даво сифатида қўлланилади.

  
СУТ ИЧГАН КИШИ ТИНЧ ҲОЛАТДА ТУРИШИ КЕРАК. НЕГА?

Сут ичган киши тинч ҳолатда туриши керак, акс ҳолда сут ошқозонда ачийди ва бузилади.

Сутни истеъмол қилгач, у то пастга ўтмагунча ухламаслик, устидан бошқа овқат емаслик лозим.

Сут тез ҳазм бўлади. У совуқликка мойиллиги сабабли балғам мизожлиларга зарар етказмайди.

Сутнинг қонга яқинлиги сабабли инсон гавдаси сутни то у қонга айланиб кетгунича ўзлаштиради.

Сут иссиқ мизожли ёшлардан кўра, кекса кишиларга кўпроқ ёқади. Чунки у ёшларда сафрога айланиб кетади.

Сут кекса кишиларда кузатиладиган қичима касалида фойда қилади. Улар сутни асал билан тановул қилишлари зарур.
Қалампирмунчок.

Бел огриғанда, билак,тизза,артроз, ревматизм, радикулит, миазит, невралгия касалликларига фойдали.

5 пакет (20гр) гвоздика.
2 флакон Тройной одеколон.
Шиша идишга солиб, 2 хафтага салқин ва қоронгу жойга сақланилади

Хар куни 1 марта идишни қимирлатиб яхшилаб аралаштирилади.

Икки хафтадан сунг ,бу аралашмани фойдаланса булади. туқ жигар рангли аралашма. Оғриган жойга суртиб, полиэтилен пакет қуйиб боғланг. Оғриқ қолади.Инша Аллох.
Калампирмунчоқ Чорсу бозорида кг лаб сотилади
​БОДОМ ЁҒИ


Ошқозон ширасини камайтиради;

оғриқ қолдирувчи;

тинчлантирувчи;

юмшатувчи таъсирга эга.

Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.

Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.

Ҳайз олди оғриқларида: қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.

Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.
Бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин

 
Аллергияда гиёҳлар ёрдам беради

Аллергия хасталикларини даволашда замонавий дори-дармонлар билан бирга гиёҳлардан ҳам фойдаланиш яхши наф келтиради.

Хусусан:

10 г. тирноқгул (ноготки) устидан 400 мл. қайнаган сув қуйиб, хона ҳароратида қопқоғи зич ёпиладиган идишда 2 соат дамланади. Сузилгач, кунига 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

Аллергияга мубтало бўлган кишилар саломатлигини тиклаш учун бир неча йил давомида чой ва қаҳва ўрнига қорақиз (череда) қайнатмасини ичиб турсалар яхши наф беради.

Қорақиз ўтини чой сингари дамланади. Дамламани сақлаб бўлмайди, ҳар куни янги тайёрлаб ичиш даркор. Унинг ранги тиллоранг бўлиши шарт.
Агар кўк ёки лойқаланган кўринишда бўлса, фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади.
ЛИМОН ПЎСТИ БОШ ОҒРИҒИНИ ҚОЛДИРАДИ

Боши тез-тез оғриб турадиган кишилар лимон пўстини тозалаб, пешонага қўйилса яхши самара беради.
Пешона бироз қизариб, ачишиши мумкин, аммо оғриқни самарали қолдиради.
Бронхит қийнаса...

3 ош қошиқ бодринг шарбатига 1 ош қошиқ асал қўшилиб, обдон аралаштирилади.
Бу малҳам бронхитни даволайди.
​​Ошқовоқ: диабет, гипертония, асабни даволайди

Ошқовоқ нафақат мазали, балки турли дардларга даво егулик ҳамдир. Ушбу олтинранг сабзавотнинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.

Тиш касалликларида шифо

— Ошқовоқ мойи оғиз бўшлиғи касалликлари, хусусан, кариес, тишларнинг караш билан қопланиши, милк хасталиклари, ҳатто стоматитда ҳам фойда қилади. Масалан, кариес, тиш карашларидан халос бўлиш учун қуйидаги усулдан фойдаланиш мумкин. Бизга 2 ош қошиқ ошқовоқ мойи, туз, 250 мл сув керак бўлади. Ёғни шиша идиш ёки косага қуйиб, идиши билан қайноқ сувга солиб, бироз иситиб оламиз. Илиқ қайнатилган сувда бир чимдим тузни эригунча аралаштирамиз. Милк касалликларида, кариес ва карашлар пайдо бўлганда, 2-3 дақиқа давомида оғиз ёғ билан чайилади. Сўнг тузли сувда чайиш давом эттирилади. Муолажа ҳар куни овқатланишдан 15 дақиқа аввал бир ҳафта давомида бажарилади.

Холида Ортиқова, Жиззах вилояти

Асалли малҳам

— Ошқовоқ боли жигар учун малҳам. У овқат ҳазмини яхшилаб, кучсиз сурги вазифасини бажаради. Шунингдек, ошқовоқли асал ортиқча вазн, буйрак ва қовуқ хасталикларида фойда қилади.

Жамила УМРЗОҚОВА, Наманган вилояти

Жигарни тозаловчи салат

— Жигар учун энг фойдали маҳсулот бу ошқовоқдир. Агар уни ўз мавсумида тез-тез еб турсангиз, жигарингизга катта ёрдам берган бўласиз. Ошқовоқ жигарни тозалайди ва унинг тикланишига ёрдам беради. Бунинг учун турли салатлар пишириш керак. Негаки, у хомлигида витаминлари кўпроқ бўлади. Мен сизларга ўзим тайёрлайдиган салат рецептини айтаман: бунинг учун ошқовоқнинг катта бўлагини йирик тишли қирғичдан ўтказасиз. Кейин эса унга зайтун ёғидан қуйиб, аралаштирасиз ва 5 дақиқа дам берасиз. Салат эрталаб оч қоринга ейилади.
Гижжаларни халқона йул орқали йуқ қиламиз.

1. Битта майдаланган саримсоқ, 1 та хом тухум сариғи, бир ховуч хом сўк (пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу қоришма битта ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.

1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ майдаланган шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа қайнатилади ва совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ қайнатмасига аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади.

Аралашмани ҳуқна қилишдан олдин ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур. Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.

Саримсоқнинг 5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.
​​Оёқдан ёқимсиз ҳид келса… давоси осон

Кунлар исигани сайин кўпчиликнинг оёғи терлай бошлайди. Айримлар ҳатто оёғидан келаётган ёқимсиз ҳид туфайли ноқулай ҳолатларга тушиб қолади. Бундай бўлмаслиги учун эса қуйидаги оддий, аммо самарали усулдан фойдаланиш мумкин.

Оёқлардан ёқимсиз ҳид келганда кечки пайт оёқларни кир совун билан яхшилаб ювиб, сўнг эман дарахти пўстлоғи (қора дуба — дорихоналарда ҳам бор)ни кукун ҳолатига келтириб сепиш ва пайпоқ кийиб олиш лозим. Эрталаб оёқни совуқ сувда чайиб, бемалол одатдаги юмушлар билан шуғулланиш мумкин.
АЛЛЕРГИЯНИ ЕНГИШ УЧУН 5-6 дона хом тухум олиниб, усти яхшилаб ювилади. Тухумлар чақилиб, пўстлоғи оқ пардасидан ажратилади. Пўстлоқ яхшилаб ювиб қуритилади. Сўнг ҳа¬вончада майда туйилади. Тухум пўстлоғининг кукунини бир чимдимдан устига 1-2 томчи лимон шарбатидан томизиб, истеъмол қилинади. Лимон шарбати тухум пўст¬лоғидаги кальций билан бирлашиб, фойдали малҳам¬га айланади. Бу даво суяк касалликларида хам фойдали.
Даволаниш муддати — 1 ой.
БОШ ОҒРИҒИ

Бош оғриғи безовта қилган вақтларда эса қуйидаги муолажалардан фойдаланаман.

1-муолажа: Тенг миқдордаги кашнич уруғи ва шакар кукун ҳолига келтирилиб, майдаланади. Аралашма бош оғриғи безовта қилганда, қуруқ ҳолида бир чой қошиқдан истеъмол қилинади.

2-муолажа: Тарвуз данаклари эзилади. Тайёр бўлган малҳам, пешанага суртилса, бош оғриғи тезда бартараф бўлади.
ЖИЙДА ЁҒИ

Жийда ёғи бўғим ва пай оралиғи хасталикларида даво бўлади.
Жийда ёғини ўзингиз уйда қуйидагича тайёрлашингиз ҳам мумкин.
Бунинг учун жийда барги то эзилгунча ўсимлик ёғида қайнатилади. Сўнгра сузгичдан ўтказилиб, баргининг қолдиқлари олиб ташланади. Бу ёғ юқоридаги хасталикларда суртилса, шифо бағишлайди.

Яна жийда ёғи сочни ўстиради ва тери қазғоқланишида тавсия этилади.
ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН...

1. Эрта саҳарда анор, тушда пиёзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз ёшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур.
2. Буғдой кепаги қўшиб тайёрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши фойда беради.
3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади.
4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ еса, шифо топади.
5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ёнғоқ, шолғом димламаси, мўмиё, кунжут ёғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак.
6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиёла ичилади.
7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.
8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.
9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди.
БРОККОЛИ САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Брокколи гулкарамнинг яшил тури бўлиб, ҳам арзон, ҳам фойдалидир.
У иммунитетни кўтариб, организмни қаришдан сақлайди. Унда С витамини кўп бўлгани учун саратоннинг олдини олишда муҳим воситадир.

Брокколидаги кальцийга тўйинган Д витамини суякларни мустаҳкамлайди. Кексаларга хавф соладиган остеопороз (суяк синувчанлиги)нинг олдини олишга ёрдам беради.

Танамиздаги зарарли моддаларни ҳайдаш хусусияти, дармондори ва микроунсурларга бойлиги учун парҳез таомларда кўп ишлатилади. Ундан тайёрланган шўрва шифобахшлиги, ҳазми осонлиги билан аҳамиятлидир. Бу шўрвани тайёрлашга бор йўғи 30 дақиқа кетади.

Тайёрлаш қуйидагича:
Тозаланган картошка тўртбурчак шаклда тўғралади. Пиёз ва саримсоқпиёз ҳам майдаланади. Брокколи ювилиб, гуллари ажратилади. Танаси ташлаб юборилмай, сомонча шаклда кесилади.
Ҳамма масаллиқлар қайнаб турган сувга солинади. 30 дақиқадан сўнг шўрва тайёр бўлади. Озроқ туз солиб, фантазиянгизга қараб дасутрхонга тортиш мумкин.
Брокколи карамини кайнаб турган сувда 4 дакика кайнатиб олинади. Помидор, чеснок, кукатлардан тайёрланган соусга солиб аралаштирилади. Устидан озроқ салат ёғи соласиз.қандли диабетда фойдали.