"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.53K subscribers
4.43K photos
825 videos
40 files
2.41K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ота-онасидан ажраган болаларнинг қалб кечинмалари.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
​​Жалолиддин Мангуберди турк-ислом тарихидаги энг жасур қаҳрамон ва ҳукмдорлардан бири саналади. У хоразмликларнинг мўғулларга қарши курашига бошчилик қилиб, Парвон яқинидаги жангда душман қўшинини тор-мор қилди: бу Чингизхон лашкарларининг Ғарбга – Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистонга юришидаги ягона йирик мағлубияти бўлган.

1. Жалолиддин Мангуберди хоразмшоҳлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори эди. Унинг асл исми Мангуберди бўлган, бироқ ўша даврдаги анъанага мувофиқ унга “диннинг улуғворлиги” маъносини билдирувчи Жалолиддин номи берилган.


2. У ислом дунёси учун энг машаққатли даврлардан бирида – салибчилар Анатолия, Сурия ва Мисрни вайрон қилган, шарқдан эса янада даҳшатли бало бўлмиш мўғуллар ҳужум қилган пайтда яшаган.


3. Ўрта Осиёда мўғуллар зарбасига биринчи бўлиб Хоразмшоҳлар давлати учраган эди. Салтанат ҳукмдори Алоуддин Муҳаммад II қаршилик кўрсата олмади. Мўғуллар Ўтрор, Хўжанд, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Балх, Марв, Нишопур, Ҳирот, Урганч ва бошқа йирик шаҳарларни босиб олди. Бу шаҳарларнинг бари вайрон, аҳолиси эса қирғин қилинди. Алоуддин Муҳаммад II Ҳазар (Каспий) денгизидаги ороллардан бирида яширинди. Орадан кўп ўтмай у оламдан ўтди, вафотидан олдин ўғли Жалолиддинни вориси этиб тайинлади.


4. Содиқ қўмондон Темур Малик бошчилигида 300 аскардан иборат қўшин тузган Жалолиддин Мангуберди Хурсонга, ундан кейин Нисога йўл олди. У ерда 700 аскарлик мўғул қўшинига дуч келди ва уни енгишнинг уддасидан чиқди.


5. Аввалига Нишопурда, кейин эса Ғазнида чекинган Жалолиддин ўзининг атрофига мўғулларга зарба беришга қодир кучларни тўплади. У Қандаҳорни босиб олган мўғулларга ҳужум қилди ва уларни енгди. Мағлубият ҳақидаги хабарни олган Чингизхон Жалолиддин Мангубердига қарши 30 минга аскардан иборат қўшинни юборди.


6. 1221 йилда Парвон шаҳри яқинида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди. Қақшатқич жанг икки кун давом этди ва мўғулларнинг енгилиши билан тугади. Бу мўғулларнинг Ғарб томон юришидаги ягона йирик мағлубияти эди. Жалолиддин Мангубердининг бу ғалабаси мўғулларнинг енгилмас экани ҳақидаги афсонани йўққа чиқарди.

Шундан сўнг Чингизхоннинг ўзи Жалолиддин Мангубердига қарши курашишга қарор қилди ва унга қарши янги кучларини юборди. Икки ўртадаги жанг 1221 йилнинг 26 ноябрида Ҳинд дарёси бўйида бўлиб ўтди. Ғалаба мўғулларга насиб қилди. Оиласи ва онаси мўғулларнинг қўлига тушишини истамаган Жалолиддин уларни чўктиришга буйруқ берди. Ўзи эса қолган аскарлари билан дарёнинг нариги соҳилига ўтди. Чингизхон унинг ортидан Чағатой бошчилигидаги аскарларини юборди, бироқ қўлга тушира олмади.
7. Ҳиндистонда уч йил қувғинда юрган Жалолиддин Мангуберди Эроннинг шимолига ҳужум қилиб, Мароғ ва Табризни эгаллади. 1225 йилда Гуржистон ва Арманистоннинг бир қисмини, 1226 йилда Тбилисини эгаллади. У айни пайтда икки жабҳада – мўғулларга қарши ва Кавказортида жанг қилар эди, бу эса кучсизланишига сабаб бўлди.


8. Бундан фойдаланган мўғуллар 30 минг аскардан иборат қўшинни унга қарши юборди. Жалолиддин Ганжага чекинишга мажбур бўлди. Насавийнинг ёзишича, у Амид тоғида дам олиш учун чодир қурган пайтда қароқчилар ҳужумига учраб, ҳалок бўлди. “Улар нима қилиб қўйганини ва қандай ўлжани қўлга киритганини билмас эди”, – дея ёзади тарихчи.


9. Халқ Жалолиддин Мангубердининг ўлганига ишонмади. Анча йилларгача унинг тирик эканига ва мўғулларни титратиб юргани ҳақида гап-сўзлар тинмади.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Ҳурматли Хоразм вилояти электр энергияси истеъмолчилари!
Жорий йилнинг 6 октябридан 13 октябригача Тахиатош Иссиқлик Электр Стансиясининг (ИЭС)да 1 - ва 2- энергоблоклари авария ҳолати ўчди. Тахиатош ИЭС томонидан вилоятимизга етарли электр энергияси етказиб берилмаганлиги сабабли кечки 18.00 дан 21.00 гача “Шарқий -2”, “Ҳазорасп-1,2”, “КС-3”, “Хива-1”, “Ҳаваскор”, “Туркистон”, “Урганч-2”, “Шовот” электр тармоқларида электр энергиясида узилишлар кузатилди.
Ушбу узилишлар сабабли вилоятимизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида ўчишлар содир бўлди.
Муаммони бартараф қилиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ раҳбарлари тезкор чора тадбирлар ишлаб чиқдилар.
Жорий йилнинг 14 октябрь соат 16.22 дан 110 кВл “Шовот” тармоғи орқали Туркманистон Республикасидан 20 МВт қўшимча электр энергиясини олиш ишлари бошланди.
Айни вақтда вилоятмизнинг барча ҳудудларидаги истеъмолчиларга 280МВт электр энергияси нормал ҳолатда етказиб берилмоқда.
Шундай фурсатда бизни қўллаб-қувватлаган истеъмолчиларимиздан жуда миннатдорман.

Юзага келган ноқулайлик учун барча истеъмолчиларимиздан узр сўрайман.

Бундан кейин вилоятимиз миқёсида электр энергиясида имкон қадар узилишлар бўлмаслиги учун туну кун меҳнат қилишга тайёрмиз!

Муродбой Базаримбетов,
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Бош директори.
ҚЎШКЎПИР, ХИВА, ҲАЗОРАСП, ЯНГИБОЗОР, ГУРЛАН, УРГАНЧ туманлари ва УРГАНЧ шаҳрининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг


Қўшкўпир туманининг "Кенагас", "Довуд", "Қорамон", "зарбдор", "Машраб", "Ўзбекистон", "Шихмахшад" маҳаллалари,

Хива туманининг "Қушчи","Каттабоғ", "Чанашик", "Бўстон", "Оқёп", "Дашёқ", маҳаллалари,

Ҳазорасп туманининг "Боғдор", "Узукқош", "Ал Хоразмий", "Ишчилар" маҳаллалари,

Янгибозор туманининг "Мангитлар", "Ҳайрат", "Хамид Олимжон" маҳаллалари

Урганч шаҳрининг Янгиобод, Янги Ашхобод ,
Бешмерган, Янги хаёт, Оби хаёт, Бинокор маҳаллалари,

Хазарасп туманининг Туртта, Бешта, Оталик, Мухомон маҳаллалари,

Хонка Истиқлол, Пахтагул, Гулистон маҳаллалари,

Гурлан туманининг "Бирлашган", "Шанғи" маҳаллалари,

Урганч туманининг "Каттабоғ" маҳалласи,

Урганч шаҳрининг "Гулзор", "Оби ҳаёт" маҳаллаларида

жорий йилнинг 15 октябрь куни 11:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
Хушхабар
ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Ҳазорасп тумани давлат хирмонига 18856 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 33,3 центнерни ташкил этиб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди.
Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли асосда иш олиб борилди.
Бободеҳқонларимиз юксак натижаларга эришиб, давлатга пилла ва ғалла топшириш бўйича режаларини ҳам ошириб бажарганди. Пахтакорларимиз ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда биринчилардан бўлиб, давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режаларни ортиғи билан бажардилар.
Ердан ризқ ундириш, ундан ҳосил олиш ўз-ўзидан бўлмайди. Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишди.
Туманда эрта баҳорда 129 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 666 гектар майдонга "Хоразм 150" навли чигит экилди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди. Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди.
Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Теримчилар учун барча шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилгани терим суръатини оширишда муҳим омил бўлди.
Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда "Соли туркман" ва “Мискинободлик Диёр” фермер хўжаликлари ҳосилдорликни гектаридан 50 центнердан ортиғи билан топширган бўлса, "Яқуб Анназар", “Сотиболди Кулол” каби фермер хўжаликлари 45-50 центнердан ҳосил олиб, “оқ олтин” хирмонининг янада баланд бўлишига ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар.
Биз пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва мутасаддиларга куч ғайрат тилаб, бугунги эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.
Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим мактабларида анъанавий ўқитиш шакли бошланганлиги муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўқувчилар ўртасида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
​​Куни кеча «Хоразм» футбол жамоамиз «Оқ-Тепа» футбол жамоасини йирик, 6:1 ҳисобида мағлуб этгач воҳа футбол ишқибозларида жамоамиз ўйинларига ишонч орта бошлади.
Кўпчилик футбол ишқибозлари жамоамизнинг кейинги ўйинлари саналари ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.
Ушбу илтимосларни эътиборга олган холда «Хоразм» жамоамизнинг навбатдаги икки учрашуви саналарини келтирамиз.
ПРО Лига| 12 ва 13-тур учрашувлари саналари.
Жамомиз 12-тур учрашувини ўз майдонида мусобақа пешқадами Ғузор шаҳрининг «Шўртан» футбол жамоасини қабул қилади ва 13-тур бахсини эса сафарда Про Лига ўйинларига ўзгача иштиёқ билан қайтган «Истиқлол» жамоаси меҳмони бўлади.
Диққат! «Истиқлол» жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув «Futbol» TV канала орқали жонли тарзда трансляция қилинади.
P. S. 13-тур учрашувлари бошланиш вақтлари хозирча аниқ эмас.
Про Лига | 12-тур. 19-октябрь, душанба
16:00 «Хоразм» – «Шўртан»
Про Лига | 13-тур. 25-октябрь, якшанба.
«Истиқлол» — «Хоразм»
«Futbol» TV Жонлиэфир.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉
https://t.me/xorazm\va_xorazmliklar
​​Шовот тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун “Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари Шовот тумани мисолида, қизил тоифадан олиб чиқиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”ги масалаллар халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессиясида кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилган эди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Шовот тумани ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этаётган сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.

Шовот тумани нега “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолган? Туман ҳокими Ҳ.Отаханов бунинг сабабларини маълум қилиб, ундан чиқиш бўйича режасини баён қилди.
- Туман иқтисодиётининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлишига ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаслик, иқтисодий ўсиш суръатларини юқори даражада таъминламаслик, туманда яширин иқтисодиётни юқорилиги бу борада ишларни тизимлик йўлга қўймаганлик, яширин иқтисодиёт натижасида кўрсатилган хизматлар ҳажми статистик ҳисоботларда ўз аксини топмаганлигини ортидан кўрсаткичларда қолоқликларга йўл қўйилганли сабаб бўлган.
Бу борада туман ҳокими 2020 йил якуни билан
2019 йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва рейтинг баҳолашда юқори кўрсаткичларга эришиш орқали “қизил тоифа”дан чиқариш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ва унда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш ҳамда йўл қўйилган камчиликлар учун туман ахолисидан #узр сўраб камчиликларни тез орада бартараф этилишини баён этди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Мажлисда охирги олти ойда бу йўналишда олиб борилаётган кескин кураш ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Кўрилган чоралар натижасида бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тегишли жазо чоралари белгиланиши кутилмоқда.

Жумладан, Қибрай тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Ж.Машрабов 2020 йилнинг 11 июнь куни Қибрай туманидан 9 гектар бўш ер майдонини 60 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, 35 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Шукуралиевга 2020 йилнинг 25 июнь куни Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1 млн. 400 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси У.Алижонов 2020 йилнинг сентябрь ойида яқин алоқалари орқали Марҳамат тумани ҳудудидан 11 га ер майдони ажратиш учун жами 29 000 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

Фарғона вилояти, Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Деҳқанов жорий йилнинг октябрь ойида Бувайда туманида жойлашган “Эркин иқтисодий ҳудуд”дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Тўймачов, Кадастр бўлими бошлиғи И.Қорабоев билан биргаликда 2020 йилнинг 18 март куни Оққўрғон туманида жойлашган 1,5 га ер майдонини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари З.Мирзаходжаев 2020 йилнинг октябрь ойида Бўстонлиқ туманида жойлашган 5 сотих ер майдонини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.


Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида ЙТҲ оқибатида йўл четидаги беайб қиз қурбон бўлди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Audio
Ортиқ Отажонов, "Шифокорлар"

Хоразм ва хоразмликларга оид барча маълумотлар, хабарлардан бохабар бўлиб бориш учун каналимизга обуна бўлинг 👉@xorazm_va_xorazmliklar
Sherzod Masharipov-Ona
@Xorazmcha_Musiqalar
Каналимизга аъзо булиш ва дустларга юбориш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#Хирмонингизгабаракахоразмвахоразмликлар!

Шоли экмаган ва Чорсу бозоридаги #хоразм_бурунчини олиб емаган хоразмликлар бўлмаса керак, шундай эмасми?😏🤩😍

#хоразм_ошхонаси #Хоразм_тарихи
#травел #учзамон #хоразм
​​🎭Туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ўзбек театр санъатининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

👳‍♀️🤹‍♂️– Театр томошалари қадимдан халқимиз орасида, бозорларда, одамлар кўп йиғиладиган жойларда намойиш қилинган, – дейди лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси ўринбосари Усмон Эратов.

Юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар халқимизнинг жонли театр томошаларини кўриш орқали халқ оғзаки ижоди, миллий қаҳрамонлар, урф-одатлар, этнографиямиз ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишади.

Лойиҳа 2021 йилнинг январ ойидан бошланиши режалаштирилган.
Эртага дам олиш куними?

Жорий йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.

❗️ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас.

Байрамларнинг 2 тури бор: ишланадиган ва ишланмайдиган. Барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас.

Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади (рўйхати расмда берилган). Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.

Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.