"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.53K subscribers
4.43K photos
826 videos
40 files
2.41K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
#Хирмонингизгабаракахоразмвахоразмликлар!

Шоли экмаган ва Чорсу бозоридаги #хоразм_бурунчини олиб емаган хоразмликлар бўлмаса керак, шундай эмасми?😏🤩😍

#хоразм_ошхонаси #Хоразм_тарихи
#травел #учзамон #хоразм
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_кайфият
#биз_яна_кайтдик
#хоразм_ва_хоразмликлар

Ван Дам оғани хам хоразмчага ўйнатиб, узок танаффусдан кейин биз яна кайтдик
!😂

Вохамизга оид кизикарли хабарлар, маълумотларни кузатиб боринг!

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#менинг_хоразмим
#хоразм_ва_хоразмликлар

❗️Передовые трактористы колхоза Ленинизм
Шаватского района.
Кучкаров Мадамин, Бекметов Хударган, Жаббаров Мадамин.
За одну смену вспахивали 10 га земли
.☝️😊

Ўша пайтдаги инсонлрнинг , юзидаги табассумига каранг☺️

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​#Хоразм_ва_хоразмликлар.

Актриса, драматург, режиссер хамда педагог Шукуржон Сапаева Хоразм вилоятининг Богот туманида 5 декабрь 1949 йилда тугилган. Шукуржон опани ота ва онаси асли Янгиарик туманидан булиб 1948 йили Богот туманига ишлашга юборишади, сунгра 1959 йилда Шукуржон опа оиласи билан Тошкент шахрига кучиб келадилар.
Мактабда укиб юрган пайтлари Шукуржон Сапаева мактаб кошидаги драматик кружокга катнаб турли сахна куринишларида фаоллик курсатгани учун, уни "актриса" деб чакириб хазиллашардилар.
1965 йилда "Узбекфильм" кошида театр студия очилганини эшитган Шукуржон, онасини холи зорина куймай , "мени олиб боринг"- деб кистар, оналари хам бир кун- " Майли болам" деб киностудияга олиб борадилар. Киностудияда Шукуржон Сапаева 16 ёшга тулмаганлиги, паспорти йуклигини айтиб студияга кабул килишмайди. Шукуржон хафа булиб турса, ёнига бир одам келиб " Нима учун хафа булиб турибсан?" деб савол беради. Вазиятни тушунгач " Кинога тушишни хохлайсанми?" деб савол беради, Шукуржон булса буни эшитиб узида йук хурсанд булади.
Бу одам, Шукуржон кейинчалик билса уша вактда режиссер ёрдамчиси, кейинчалик режиссёр Мелис Абзалов экан. Шундай килиб Шукуржон Сапаеванинг кинода биринчи дебюти бошланади.
Мактабни битириб Шукуржон Островский номидаги Театр ва рассомчилик институтига укишга кириб, " Театр ва кино" факультетида тахсил олади. 1971 йилда Шукуржон Сапаева "Хамза" номидаги академик драмма театрида иш фаолиятини бошлаб, у ерда катта ва кичик образлар яратишга муяссар булади.
Парвонада- Юлдуз, Куёвда- Мархамат, Келинлар кузголонида- Нигора, Гогольда- Агафья Тихоновна,
Антигонада- Исмена, Снежная королевада- Герда образларини яратади.
1989 йилда театр иккита группага ажралгандан сунг, Шукуржон Сапаева педагоглик фаолиятини бошладилар ва хозирда драмматургия билан шугулланиб бир нечта пьессалар яратганлар. Булар 1999 йилда "Хивалик полвон", 2020 йилда "Жалолиддин тулпори"- Хива кугирчок театрида намойиш килинди. Худди шундай "Излаб" пьессаси 2000 йилда Андижон театрида, "Кулча нон" пьессаси Андижон кугирчок театрида 2002 йилда, "Хунардан зар унар"
номли пьесса 2000 йилда Самарканд театрларида намойиш килинди.
Шукуржон Сапаевага гурухимиз номидан келгуси ишларида каттадан катта муваффакиятлар, соглик, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.
☝️😊

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#Хоразм_ва_хоразмликлар

Одамлар нимани ҳеч қачон унутмайди?

Самолётда оқ танли бир аёл ҳабаш эркак билан ёнма-ён ўтириб қолди. Бу вазиятдан у безовталанди, беҳузур бўлди. Cтюардессани чақириб, ўзига бошқа бир жой топиб беришни сўради. Ахир, у қора танли одамнинг ёнида ўтира олмасди-да.

Стюардесса хушмуомалалик билан самолётнинг барча ўриндиқлари банд эканини, ҳар эҳтимолга қарши VIP бўлимида бирон бўш жой бўлса, қараб кўриши ва бу ҳақда хабар беришини айтди.

Йўловчиларнинг айримлари бу воқеани ҳайрат билан, айримлари эса нафрат билан кузатиб туришарди. Уларнинг нигоҳида шундай ифода бор эди: «Бу аёл ҳурматсизлик қилгани етмагандай, энди VIP бўлимида кетадими?»

Танасининг ранги туфайли камситилган ҳалиги киши эса индамай ўтирарди.

Аёл ўзининг VIP бўлимида кетаётганини тасаввур ойнасида жонлантирганча стюардессани сабрсизлик билан кута бошлади.

Бир неча дақиқадан кейин стюардесса қайтиб келди ва шундай деди:

— Кечикканим учун узр сўрайман. Ниҳоят, VIP бўлимидан битта бўш жой топдим. Аммо йўловчиларнинг жойини ўзгартириш масаласида учувчидан рухсат олишим керак эди. Учувчимиз «Муаммо келтириб чиқарувчи одамнинг ёнида кетишга ҳеч ким мажбур эмас», деди ва рухсат берди.

Бу гапни эшитган йўловчилар ҳайрон бўлишди. Бу орада оқ танли аёл мағрур ифода билан ўрнидан туриб, VIP бўлимидаги янги жойга ўтишга ҳозирлана бошлади. Айни шу онда стюардесса жимгина ўтирган қора танли одамга юзланиб:

— Жаноб, сизни самолётнинг VIP бўлимидаги жойга олиб боришимга рухсат берсангиз, марҳамат, - деди. – Капитанимиз бундай нохуш вазият яратувчи одамнинг ёнидан ўтириш мажбуриятида қолдиргани учун бутун компаниямиз номидан сиздан узр сўради.

Барча йўловчилар нима бўлганини англаб етгач, самолёт экипажини биргаликда олқишлай бошлашди…

Ўша йил айни шу воқеа сабаб капитан ва стюардесса юксак мукофот билан тақдирланди. Қуйидаги фикрлар эса компания барча офисларининг кўзга кўринарли ерига ёзиб қўйиладиган бўлди:

«Инсонлар уларга нима деганингизни унутишлари мумкин. Инсонлар уларга нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо инсонлар уларга ўзларини қандай ҳис қилдирганингизни асло унутмайдилар».

Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси.
#Хоразм_ошхонаси

Индюк шўрвага барак(чучвара)

Тайёрланиши:

Индюкни суякли қисмларини бўлаклаб, 5 соат қайнатдим.

Оддий тузли сувга бир тухум чақиб хамир тайёрлаб, қиймага пиёз, туз, мурч қўшиб тузини ростлаб, чучвара тугдим.
Қайнатилган тузли сувда чучвараларни пишириб олиб, устидан шўрва солиб, дастурхонга тортдим.☝️😘😍
Tilab oldim do'st Www.Yangilar.uz
Otamurod Nurmetov
#хоразм_наволари

Отамурод Нурметов - Тилаб олдим дуст!

Тинглаб завк олинг азиз хоразмликлар!
Otamurod Nurmetov O Zbegim
<unknown>
#хоразм_наво

Отамурод Нурметов - Узбегим☝️👍

Тинглаб завк олинг азиз хоразмликлар!🙏❤️
#Хоразм_лаккаси☝️☺️

Хоразмнинг балиқларин хони бу,
Дармони йўқ дармонсизлар жони бу,
Билсанг агар фойдаларнинг кони бу,
Лойқа сувда юрганиннан ранги йўқ,
Хоразмнинг лаққасининг дангги йўқ.

Қаррини ҳам, ёшларни ҳам яйратар,
Тилларингни, дилларингни сайратар,
Атрофларга исларини таратар,
Лойқа сувда юрганиннан ранги йўқ,
Хоразмнинг лаққасининг дангги йўқ.

Кўзларингни қувнатади буртлари,
Есанг, ўлар юрагингнинг қуртлари,
Хоразмдир афсонавий юртлари,
Лойқа сувда юрганиннан ранги йўқ,
Хоразмнинг лаққасининг дангги йўқ
.

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#Хоразм_ошхонаси
#Хоразмчасига_пиширамиз☝️😁

Сомса😍😍😍😍😍
Тандирда атилган сомса маззи албатта, лекин уйда духовкада пиширган сомса хам дим ўзгача бўлади хаааннггг😍😍😍
Хамирини димам қатти амас димам юмшоқ амас атиб қориб дам олдириб қўйиб, қўй ёғиними мол ёғиними жиздирипариб ичина маргарини солиб 30%/70% атиб хамирни ничалим юпқа атиб ёйсанг шунчалим хамири қат қат бўлади уни ёғлапариб ўраб морозильника қўйиб дуриб ичиндаки қиймасини тайёрласа бўлади. Шундо ёғлари питта қотади. Қиймасина хохлаган масалиқдан атса бўлади. Гўшни дўғрабми, қийма атибми, қўй гўшти, мол гўшти, товуқники фарқи йўқ хаммаси ўзгача маззи😍 Сомсалани букиб духовкага диқипариб 20 минутладан кегин жиз жиз даган саслари, маззи маззи ислариииииии чиқиб бошлиди. Сомса пишдим пишдимда помидор+пиёз+райхон баргиндан икки дона+ чесночёкдан икки дона дўғрапариб салатни атиб қўйсанг ёмонам гетадидооонн сомса бн😍😍😍 Сомсани қизартириб олиб устина сочиқни ёпиб беш минит дамина қўйиб есанг дим дим диииммммм маззи бўлади😍
Бир эслангла сомсани тишлагандаки қисир қисир сасиниииии, ичиндан хамирни ичинда димланиб пишиб чиқолмин дурган исси қайнор исини айтмисизми оғзингни бир оз пиширган лекин шу бн иштахани очипарадиган моменти бай баайййй😍 Қайнор атиб қистаниб алларингни, дилларингни, лабларингни пишар пиширмас атиб есанг оооооххооооооо😘😘😘 салатла бн ичиндаки қиймани сўлларини шимипариб ииимммммм😍😍😍😍
#хоразм_фарзандлари


Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 30 йиллиги муносабати билан устоз Рахматжон Курбонов " Фидокорона хизматлари учун " ордери билан мукофатландилар!🤲🎖

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#хоразм_фарзандлари😍

Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Узбекистон давлат филармониясининг "Лазги" ашула ва ракс ансабли олий тоифали хонандаси Розумова Рохила Абдикаримовна "Шухрат" медали билан такдирланди! 🎖🎖
#хоразм_ошхонаси

ХОРАЗМЧА КОВУРДОКЛИ ВА САРИЁГЛИ СУТБУРИНЧ (ширгуруч)

Сутбуринчи-сут ва бурунчдан тайёрланадиган севимли куюк таомларимиздан бири.
Сутбурунчига гарак буладиган масалликлар:
Оила сонина караб сут буринчига гетадиган махсулотлани купайтириб камайтириб пиширишиз мумкин.

0,5 кг бурунч
1 литр сут
1чой кошик туз
Кайласина:
200гр гушт
2 дона пиёз.
100гр сариёг.
Бурунчни тозаланиб 3-4марта ювамиз.
Козондаги сув кайногандан сунг, бурунчни казона соламиз. Бурунч чало пишгандан сунг сут бурунча сингиб гетишина кораб сутни 3-4 марта булиб булиб соламиз. Тез-тез кавлаб турамиз. Бурунч енчилиб, сутни шимиб олгандан сунг овкатимиз пиш ган хисобланади.
Хаммага ёкимли иштаха😋😋
Хоразм ЖАЛОЛИДДИНИ!
Бу актёрни танидиганлар борми?

#хоразм_фарзандлари😍 #травел #шовот #хива #khiva
⚡️Бу суръат 1982 йил олинган булиб, Хоразм вилояти худудий электр тармоклари АЖ Урганч туман таъминоти корхонасининг ходимларидир. Улар орасида ушбу корхонада 1979 йилдан то хозирги кунгача 42 йил халол мехнат килган инсон АБДУРАХМАНОВ ДАВЛАТЕР ТУРАЕВИЧ хам бор. Якинда 2022 йил 17 -январьда 60 ёшга тулиши ва бугунги электр тармоклари ходимлари байрами билан #Хоразм_ва_Хоразмликлар жамоаси номидан чин юракдан табриклаймиз. Байрамингиз муборак булсин азиз электриклар!👏👨‍🎨⚡️

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
Forwarded from Travelkhorezm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#anons
#xorazm #khiva #ullihovli

O'TKAZIB YUBORMANG❗️

📣7-fevral soat 20:10da 🌍"Dunyo bo'ylab" telekanalida xalqchil, sodda va original ko'rsatuv -📺 "Borib ko'ramiz"ning🔥 Xorazm viloyatidagi maxsus soni.

Boshlovchi Shohjahon bilan qadimiy va navqiron Xorazmni 💣yorqin ranglarda hayajon bilan kashf eting❗️

****
#анонс
#хоразм #хива #уллиховли

НЕ ПРОПУСТИТЕ ❗️

📣7 февраля в 20:10 📺Специальный выпуск популярного, простого и
оригинального шоу "Borib ko'ramiz" 🔥 в Хорезмской области на телеканале 🌍 "Dunyo bo'ylab".

Откройте для себя древний и современный Хорезм вместе с Шохжахоном 💣 яркими красками❗️

@travelkhorezm
@xorazmsporti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зулайхо телесериалини юртимизда курмаган одам булмаса керак. Бу сериалнинг овоз режиссиёри асли #хоразмлик эканини билармидингиз? Профессионал овоз режиссиёри Фуркат ога Бобожонов @furqat_babajonov Хоразмнинг #хазарасп туманидан булиб, хозирда пойтахтимизда фаолият юритиб келмокдалар. Бугун Фуркат огани волидаи мухтарами #Хонимжон опани тугилган куни билан #хоразм_ва_хоразмликлар жамоаси номидан чин юракдан табриклаймиз! Бахтингизга доимо сог саломат булсинлар!!! 😍🥳🥳

#дубляжга гап йук 😅😉

#zulayho #tvsevimli #demir #xorazm

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Исроилда ҳам #Хоразм бор экан!
🙂

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Otamurod Nurmetov O Zbegim
<unknown>
#хоразм_наво

Отамурод Нурметов - Узбегим☝️👍

Тинглаб завк олинг азиз хоразмликлар!🙏❤️
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди.

Бу Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи, Амударё устидан ўтувчи кўприкка олиб борувчи темирйўл кўприги ҳисобланади. Лойиҳа буюртмачиси «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ, бош лойиҳачи «Боштранслойиҳа» АЖ, бош пудратчи «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида 23 март куни янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди.

Бу Амударё устидан ўтувчи кўприкка олиб борувчи темирйўл кўприги ҳисобланади. Кўприк қисмининг қулашига олиб келувчи сабаб аниқ эмас.

Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё устига автомобил ва темирйўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган.

Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти, бош лойиҳачи этиб «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти, бош пудратчи этиб «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмалари белгиланган.

Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темирйўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнев автомобли йўлининг 717–718-километр оралиғидан осма кўприк ўтказилган.

Ушбу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди томонидан вақтинчалик таянч балкалар ўрнатилган. Мазкур балкалар кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган.

#Қорақалпоғистон
#Хоразм вилояти