"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.53K subscribers
4.43K photos
825 videos
40 files
2.41K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
​​Куни кеча «Хоразм» футбол жамоамиз «Оқ-Тепа» футбол жамоасини йирик, 6:1 ҳисобида мағлуб этгач воҳа футбол ишқибозларида жамоамиз ўйинларига ишонч орта бошлади.
Кўпчилик футбол ишқибозлари жамоамизнинг кейинги ўйинлари саналари ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.
Ушбу илтимосларни эътиборга олган холда «Хоразм» жамоамизнинг навбатдаги икки учрашуви саналарини келтирамиз.
ПРО Лига| 12 ва 13-тур учрашувлари саналари.
Жамомиз 12-тур учрашувини ўз майдонида мусобақа пешқадами Ғузор шаҳрининг «Шўртан» футбол жамоасини қабул қилади ва 13-тур бахсини эса сафарда Про Лига ўйинларига ўзгача иштиёқ билан қайтган «Истиқлол» жамоаси меҳмони бўлади.
Диққат! «Истиқлол» жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув «Futbol» TV канала орқали жонли тарзда трансляция қилинади.
P. S. 13-тур учрашувлари бошланиш вақтлари хозирча аниқ эмас.
Про Лига | 12-тур. 19-октябрь, душанба
16:00 «Хоразм» – «Шўртан»
Про Лига | 13-тур. 25-октябрь, якшанба.
«Истиқлол» — «Хоразм»
«Futbol» TV Жонлиэфир.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉
https://t.me/xorazm\va_xorazmliklar
​​Шовот тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун “Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари Шовот тумани мисолида, қизил тоифадан олиб чиқиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”ги масалаллар халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессиясида кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилган эди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Шовот тумани ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этаётган сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.

Шовот тумани нега “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолган? Туман ҳокими Ҳ.Отаханов бунинг сабабларини маълум қилиб, ундан чиқиш бўйича режасини баён қилди.
- Туман иқтисодиётининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлишига ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаслик, иқтисодий ўсиш суръатларини юқори даражада таъминламаслик, туманда яширин иқтисодиётни юқорилиги бу борада ишларни тизимлик йўлга қўймаганлик, яширин иқтисодиёт натижасида кўрсатилган хизматлар ҳажми статистик ҳисоботларда ўз аксини топмаганлигини ортидан кўрсаткичларда қолоқликларга йўл қўйилганли сабаб бўлган.
Бу борада туман ҳокими 2020 йил якуни билан
2019 йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва рейтинг баҳолашда юқори кўрсаткичларга эришиш орқали “қизил тоифа”дан чиқариш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ва унда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш ҳамда йўл қўйилган камчиликлар учун туман ахолисидан #узр сўраб камчиликларни тез орада бартараф этилишини баён этди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Мажлисда охирги олти ойда бу йўналишда олиб борилаётган кескин кураш ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Кўрилган чоралар натижасида бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тегишли жазо чоралари белгиланиши кутилмоқда.

Жумладан, Қибрай тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Ж.Машрабов 2020 йилнинг 11 июнь куни Қибрай туманидан 9 гектар бўш ер майдонини 60 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, 35 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Шукуралиевга 2020 йилнинг 25 июнь куни Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1 млн. 400 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси У.Алижонов 2020 йилнинг сентябрь ойида яқин алоқалари орқали Марҳамат тумани ҳудудидан 11 га ер майдони ажратиш учун жами 29 000 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

Фарғона вилояти, Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Деҳқанов жорий йилнинг октябрь ойида Бувайда туманида жойлашган “Эркин иқтисодий ҳудуд”дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Тўймачов, Кадастр бўлими бошлиғи И.Қорабоев билан биргаликда 2020 йилнинг 18 март куни Оққўрғон туманида жойлашган 1,5 га ер майдонини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари З.Мирзаходжаев 2020 йилнинг октябрь ойида Бўстонлиқ туманида жойлашган 5 сотих ер майдонини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.


Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида ЙТҲ оқибатида йўл четидаги беайб қиз қурбон бўлди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Audio
Ортиқ Отажонов, "Шифокорлар"

Хоразм ва хоразмликларга оид барча маълумотлар, хабарлардан бохабар бўлиб бориш учун каналимизга обуна бўлинг 👉@xorazm_va_xorazmliklar
Sherzod Masharipov-Ona
@Xorazmcha_Musiqalar
Каналимизга аъзо булиш ва дустларга юбориш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#Хирмонингизгабаракахоразмвахоразмликлар!

Шоли экмаган ва Чорсу бозоридаги #хоразм_бурунчини олиб емаган хоразмликлар бўлмаса керак, шундай эмасми?😏🤩😍

#хоразм_ошхонаси #Хоразм_тарихи
#травел #учзамон #хоразм
​​🎭Туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ўзбек театр санъатининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

👳‍♀️🤹‍♂️– Театр томошалари қадимдан халқимиз орасида, бозорларда, одамлар кўп йиғиладиган жойларда намойиш қилинган, – дейди лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси ўринбосари Усмон Эратов.

Юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар халқимизнинг жонли театр томошаларини кўриш орқали халқ оғзаки ижоди, миллий қаҳрамонлар, урф-одатлар, этнографиямиз ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишади.

Лойиҳа 2021 йилнинг январ ойидан бошланиши режалаштирилган.
Эртага дам олиш куними?

Жорий йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.

❗️ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас.

Байрамларнинг 2 тури бор: ишланадиган ва ишланмайдиган. Барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас.

Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади (рўйхати расмда берилган). Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.

Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.
Lotin yozuviga to'liq o’tish bo’yicha “Yo’l xaritasi” ishlab chiqiladi

▪️O’zbek tilini rivojlantirish va til siyosatiga oid prezident farmoni imzolandi. Unga asosan, uch oy muddatda lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga to‘liq o‘tishni ta’minlash maqsadida ishchi guruh tuzilib, “Yo‘l xaritasi” ishlab chiqiladi.

2021-yil 1-apreldan boshlab rahbar kadrlarning davlat tilida rasmiy ish yuritish darajasi aniqlanadi va mas’ul lavozimlarga tayinlanadigan shaxslar uchun davlat tilini bilish bo‘yicha daraja sertifikatlari joriy etiladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрининг марказий кўчасида яланғоч ҳолда юрган шахснинг қилмишига чек қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
❗️Талабалар диққатига: контракт пулини 4 бўлиб тўлаш мумкин

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

Жумладан:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ ректорлари томонидан узайтирилган муддатларгача;

хорижий фуқаролар учун ОТМ ректори томонидан белгиланган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат қабул комиссияси томонидан ва қолган қисми ОТМ ректори томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади. Маълумот учун, жорий йилда супер-контрактнинг ярмини 1 декабргача, қолган ярмини 2021 йил 1 мартгача тўлаш керак.
​​Умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди. Халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди.

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

Умумий рейтингда:
энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;

энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Урганч, Гурлан, Янгиариқ, Хонқа, Гуллан, Қўшкўпир туманлари ва Урганч шаҳрининг
айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг


Урганч туманининг
“Бободехкон”, “Ок-олтин”, “Қипчоқ”,
“Боғдорчи”, “Кухна овул” , “Уйшин”, “Мироблар”, “Араблар”, “Мергановул”, “Анжирчи”, “Жайхун”, “Юқори овул”, “Хилол”, “Каттабоғ”, “Учкўприк”, “Беш айвон”, “Оқ ариқ”, “Шерматлар” маҳаллалари,

Урганч шаҳрининг
“Жамбул”, “Мустақиллик”, “Шодлик”,
“Камолот”, “Ал-Хоразмий” маҳаллалари,

Гурлан туманининг
“Уйилма” , “Қатариқ”, “Ёрмиш”, “Эшимжирон”, “Мойли” маҳаллалари,

Янгиариқ туманининг “Гурланбог”, “Вакиллар” маҳаллалари,

Хонқа туманининг
“Ғайрат”, “Мустақиллик” маҳаллалари,

Қўшкўпир туманининг
“Шихмахшад” маҳалласи



жорий йилнинг 23 октябрь куни 11:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати