🤩Яшаш бахти🤩
1.52K subscribers
14K photos
483 videos
23 files
4.71K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
#Бу_қизиқ

📌 Эркакларнинг мияси ҳажм жиҳатидан аёлларникига қараганда каттароқ. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашларича, қарий бориш билан эркаклар мияси аёлларникига нисбатан тезроқ кичрая боради.

📌Аёллар мияси юқорироқ ҳароратда ишлайди. Бундан ташқари, бирор нарсани ўйлаш жараёнида аёллар мияси эркакларникига қараганда кўпроқ ишлайди.

📌Эркаклар миясида кул (бўз) рангли модда 6,5 марта, аёллар миясида эса оқ рангли модда 10 марта кўпроқ бўлади. Шу боис, эркаклар математика ва бошқа аниқ фанларни яхшироқ ўзлаштиришади. Аёллар эса асосан, тилларни ўрганиш борасида эркакларга нисбатан устунликка эгалар. Ақлий қобилиятни текширишга йўналтирилган тестларда эркаклар аёлларга нисбатан ўртача 4-5 балл кўпроқ тўплашади.

📌Тадқиқотлар натижасида «Аёллар нега кўп гапиришади?» деган саволга ҳам жавоб топилди. Маълум бўлишича, уларнинг бунчалик сергаплигига миядаги лаззат ва ҳузур ҳолатларини бошқариб турувчи марказнинг нисбатан фаол фаолияти сабаб экан. Шу боис, аёллар ҳар хил мавзуларда жуда кўп гапиришади, аммо баъзи бир ҳолларда кейинги гаплари олдингисига кўп ҳам мос келавермайди.

📌Қизлар кичик ёшлик пайтлари тез, қаттиқ ва асабга тегадиган товушларга ўғил болаларга нисбатан сезгирроқ бўлишади ва уларга кучлироқ муносабат билдиришади.

📌20 сония вақт мобайнида қаттиқ қучоқлаб турилганда, аёл организмидаги махсус тўқималар мияга кўп миқдорда окситоцин моддаси чиқаради. Айнан ана шу модда таъсирида бош мияда кечадиган кимёвий реакциялар боис, аёлда ўзини қучоқлаган одамга ишонч пайдо бўлади.

📌Сўзлашиш баробарида ҳам уларнинг ўртасида тафовут катта: эркаклар бир кунда ўртача 7000 та, аёллар эса 20 мингта сўз ишлатишар экан.

🤩Яшаш бахти🤩
​​#БУ_ҚИЗИҚ
БИЗНИНГ МИЯМИЗ

Инсон бош мияси энг кам ўрганилган, тананинг жуда муҳим қисмидир. Дунёдаги машҳур тиббиёт олимлари инсон миясининг янги омилларини ўрганиш устида кўплаб тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

Маълумки, бош мия марказий асаб тизими органи бўлиб, у бир-бири билан боғлиқ бўлган асаб ҳужайралари ва толаларидан ташкил топади.
Келинг, энди бош миямиз ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни келтириб ўтсак:

1. Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганингизда, мияда янги нейрон алоқалари шаклланади.
2. Киши уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.
3. Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.
4. Алкогол туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.
5. Инсон туғилганда асаб ҳужайралари улғайган даврига нисбатан анча кўп бўлади.
6. Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлашади.
7. Оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига жуда қаттиқ салбий таъсир қилади.
10. Шоколад ҳиди тета-ритмни ишлаб чиқаришни фаоллаштиради, бу эса ўз навбатида инсонни тинчлантириб, бўшаштиради.
11. Альберт Эйнштейнни танасини ёриб кўрган патологоанатом унинг миясини ўғирлаб, 20 йил давомида формалинли эритмада сақлаган.
13. Уяли алоқа воситаларида узоқ суҳбатлашиш, бош мияда ўсимта пайдо бўлиши хавфини кучайтиради.
14. Ёш болалар мияси организмдаги глюкозанинг 50 фоизини сарфлайди, шу туфайли болаларга кўп уйқу зарур.
15. Мия танадаги барча кислород ва қоннинг 20 фоизини сарфлайди.
16. Сиз бирон бир янгиликни аниқласангиз, миянинг тузилиши ўзгаради.
18. Меъёрдан кам ухлаш мия фаолиятига яъни реакциялар секинлашувига ва мулоҳаза юритиш ёмонлашувига таъсир қилади.
19. Миянинг ярми жарроҳлик йўли билан хотирага таъсир қилмаган ҳолда олиб ташланиши мумкин.
20. 2015 йилда қуввати бўйича тўртинчи ўринда турувчи суперкомпьютерга инсон миясининг бир сониялик фаоллигини кўрсатиш учун 40 дақиқа вақт керак бўлди.
21. Америкалик ихтирочи Рэймонд Курцвейлнинг фикрига кўра, 2023 йилда шахсий компьютерлар инсон мияси қувватини ҳисоблаш даражасига етади.
22. Инсон мияси 100 миллиард нейронлардан ва триллион ҳужайралардан ташкил топган.
24. Олимларнинг фикрига кўра, диета (парҳез) мия “ўзини ўзи” ейишга олиб келиши мумкин.
25. Унутиш – мия учун фойдали бўлиб, керакмас маълумотларни миядан ўчириб юбориш, мия эгилувчанлигини сақлаб қолади.

🤩Яшаш бахти🤩
#Бу_қизиқ

Ташқи кўринишни, ёзувдан аниқлаш:

✍️ Баланд бўйли инсонлар деярли ҳеч вақт бўғин кўчириб ўтказмасликка ҳаракат қилади, ёзувида чалкашлик йўқ, чизиқлар тортилмаган тоза оқ қоғозга ҳам бир текисда, чиройли ёза олади.

✍️ Паст бўйли инсонлар сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчириш одати бор, ҳарф ва сўзларни чўзиброқ ёзишади, илмоқларни узун-узун қўйишади.

✍️ Ўрта бўйли инсонлар сўзларни қисқартириб ёзиш одати бор, қатор охиридаги сўз ё ҳарфлар пастгача тушиб кетади.

✍️ Оқ-сариқдан келган, малла сочли инсонларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган, ҳарф ва сўзлари майда, чўзилмаган бўлади. Қатор чизилмаган вароққа ҳам бир текисда чиройли ёза олади. Уларнинг кўпчилигининг ҳуснихати чиройли.

✍️ Қора сочли инсонлар улардан фарқли равишда, қатор чизилмаган қоғозга бир текисда ёза олишмайди, кўпинча ҳуснихатлари тепага қараб чиқиб кетади. Шунга қарамай, чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. Улар бош ҳарфларни ажратиб кўрсатишни хоҳлашади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош ҳарфни ишлатади.

✍️ Давлат ишида ишловчи кишилар ҳарфлар формасига эътиборсиз ёзишади.

✍️ Пала-партиш ёзувлар эса кўпинча ишчи, ҳунарманд ва хизматчиларга тегишли бўлади.

✍️ Фаолияти бевосита пул билан боғлиқ, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг ҳуснихати камдан-кам холларда чиройли бўлади.

✍️ Қатор чизилмаган оппоқ қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос.

✍️ Графологияда кузатилган яна бир қизиқ ҳолат: энг чиройли, бенуқсон ва бехато ҳуснихат эгалари кўп ҳолларда тикувчиларга хос бўлади.

📝Хўш, графология ҳар доим ҳам оқланадими? Бу борада психологларнинг фикри ҳам турлича. Зеро, инсон мураккаб, унинг руҳиятини аниқ айтиб бериш мушкул.

Нима бўлгандаям, ўзликни англаш ҳамма учун ҳар қачон қизиқарли бўлиб келган. Балки энди сиз ҳам оддийгина қайдларга бефарқ қарамайсиз...

https://t.me/yashash_baxti