🤩Яшаш бахти🤩
1.51K subscribers
14K photos
474 videos
23 files
4.64K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
#Ибрат

Бир одам тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чикиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди.

Орадан бир йилча вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжа хўрозлар қичқира бошлашди. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям...

Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди.
- Во ажаб... Бу қандайин қуш.. Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман..
- Бу бургут, осмон хукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берипти товуқ.

Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди...
Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми муҳит атрофингиздаги одамлар сизга ўз таъсирни утказади.
#Ибрат_учун

ШУНИ ЭШИТГАНИМДА, ЎЗИМНИ ИЧИМ ТИТРАБ, РОСА ЙИҒЛАГАНМАН...

Онамиз...боламизни яхши кўрамиз албатта, тўғрими???

Лекин неча маротаба эримиз билан урушиб қолганимизда, қайнонамиз билан келишмаганимизда, ишдан ноҳуш кайфиятда келганимизда аламимизни болалардан олганмиз? Бақириб берамиз...силтаймиз...урамиз...

Аксига олиб айнан шундай пайтда боламиз одатдагидан кўпрок тўполон қилади, хархаша қилади, худди атай қилаётгандай...

Биласизми...у ростдан хам.... атай қилар экан...

Болани мурғак қалби онани кайфияти ёмонлигини, унга тоза қувват кераклигини сезаркан...
Ва ўзини шундай тутарканки, биз бақириб берганимизда бизни салбий энергиямиз унга ўтар, уни соф энергияси бизга ўтар экан...

У шунчалик бизни шартсиз севар эканки, ўзига калтак, ғазабни тилаб бўлса хам, биз билан қувватини бўлишар экан...

Беғубор қалби шундай катта севгига қодир экан боламизни...болагинамизни..
асалимизни...жонимизни...

Қалбингиз ларзага келдими???

Энди унга бақира оласизми???

ХУРШИДА БАХРАМОВНА😘

😃Яшаш бахти😃
#Ибрат_учун

ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

🤩Яшаш бахти🤩
#Ибрат

Ҳаётингдаги қийинчиликлар сени том маънода ўстиради.
Кўп қийинчиликлар кўрган инсоннинг ёшидан кўра ақли каттароқ бўлиб қолади.
Ҳаётингдаги ҳар бир зарба янги юксалиш, ҳар бир азият янги илмдир.

Ҳаёт бу мадраса, ундаги дарслар аламли тажрибалардир. Алам дарёсидан қониқиб ичмасанг ҳаёт саҳросида чанқоқдан ўлиб қоласан. Алам тотмаган илм ололмайди.

🤩Яшаш бахти🤩
#Ибрат_учун

Сиз яхшилик қилаверинг, Меҳр кўрсатаверинг.

Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган меҳрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради.
Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади.

Яхшилик улашаверинг чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!

🤩Яшаш бахти🤩
#Ибрат

😄Оптимист ва пессимист😔

Оилада эгизаклар вояга етарди. Улардан бири жуда оптимист эди. «Ҳаммаси яхшиликка бўлади», дейишни канда қилмас, бирор нарсадан норози бўлмасди. Иккинчи бола пессимист бўлиб, ҳеч нарса уни хурсанд қилолмасди. Эгизакларнинг икки хил ҳолатидан хавотирланган ота-онаси уларни руҳшуносга олиб борибди.
Болаларнинг дунёқарашини ўрганган руҳшунос шундай дебди:
— Уларнинг туғилган кунида бир режа уюштиринг. Иккисига аталган совғани алоҳида-алоҳида топширинг. Пессимист болага энг яхши туҳфани, оптимист эса жирканч бир нарса совға қилинг. Балки шунда уларнинг феъл-атворида ўзгариш юз берар…
Ота-она маслаҳатга амал қилиб, туғилган кунни интиқ кутишибди. Ўша кун келгач эса иккисини алоҳида хонага чақириб, совға солинган қутиларни узатишибди. Сўнг эса…
— Бу компьютернинг ранги менга ёқмади, — дебди пессимист бола. — Аниқ биламанки, кўпга етмай бузилади. ­Ўйинлари ҳам йўқ экан… Эгизагим ҳойнаҳой мендан яхшироқ совға олган бўлса керак-а?!
Шу пайт оптимист боланинг хонасидан қаҳ-қаҳа эшитилибди:
— Қандай яхши! Тезак тўла қути! Демак, қаердадир тулпорим ҳам бор!
@yashash_baxti
#ибрат
                  СИНГИЛ

Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олганди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрнингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...

https://t.me/yashash_baxti
#ибрат

ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

— Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
— Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
— Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
— Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
— Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
— Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
— Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим ҳамду санолар бўлсин! АМИН!

https://t.me/yashash_baxti
#Ибрат

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкин эди. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
Фикр қил. То имконинг бор экан уларга харажатинг ва хизматингни аяма...

https://t.me/yashash_baxti
​​#​​Ибрат_учун

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

https://t.me/yashash_baxti
#ибрат

1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
https://t.me/yashash_baxti
#Ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меёърида бўлиши керак.

https://t.me/yashash_baxti
#ибрат

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади.
Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

P/S:инсоннинг бахтли эканлигини моддий бойлик белгиламайди, аксинча , инсон қачонки моддийликдан, ҳавою нафсдан, кибрдан холи бўлиб ҚАЛБ хотиржамлигини ва ҳақиқий шукрни ҳис қилгандагина бахтли бўла олади...

https://t.me/yashash_baxti
#ибрат

Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...

— Кимларнингдир айтган эртагига "Раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди.
— Кимларнингдир аччиқ ҳақиқатни сўзлаганига "Раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди.
— Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "Раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди.
— Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "Раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди.
— Сизга меҳр, қувонч улашганларга "Раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...

https://t.me/yashash_baxti
Forwarded from ХУРШИДА БАХРАМОВНА❤
#Ибрат

Бир фаришта соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солиш учун ерга юборилибди. Фаришта шифокор кўринишида шифохонага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб:
— Тур ва юр, — дебди.
Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар
— Янги шифокор қандай экан, — дейишса, ҳалиги одам:
— Ҳаммаси бир гўр! Ҳатто, қон босимимниям ўлчагани йўқ, — дермиш...

P.S.: Одамларнинг фикрлашини ўзгартирмасдан, мингта фаришта юборилса ҳам, ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди!

https://t.me/IPM_center