Аллоҳ васлига ошиқлар
1.94K subscribers
2.35K photos
1.42K videos
20 files
1.07K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
​​#ибрат

Қишлоқ аҳлининг умумий қудуқлари бор эди. Ундан ҳамма челак билан сув чиқариб, эҳтиёжи учун ишлатарди…
Вақт ўтиб қудуққа челак ташаласалар, арқоннинг ўзи қайтиб, челак чиқмайдиган бўлиб қолди. Бунинг сабабини билмаган аҳоли, қудуқни жинлар макон тутиб олган, деган гумонга боришди...
Ўзаро маслаҳатлашиб, кимнидир унда нималар бўлаётганини билиб чиқиши учун туширмоқчи бўлишди...
Лекин ҳамма ўз жонидан қўрқар, челакдек қайтиб чиқмасликдан ҳадиксирар эди...
Шундай бўлса ҳам, ораларидан бир йигит чиқди. Лекин у шарт қўйди...
Қудуққа тушиши учун арқонни бошқалар билан бирга унинг акаси ҳам ушлаб туришини исташини айтди.... Ҳамма ҳайрон бўлибди...
Шунча киши турганда, у акасини келтириши ҳақиқатда ҳам ажиб эди...
Одамлар уни акасини топиб келишди. Сўнг йигит қудуққа тушди. Ичида бир маймун борлигини кўрди...
Челакларни ўша жонвор арқондан ечиб олар экан. Уни бошига ўтказиб, пастдан туриб арқонни тортишларини буюрибди.
Қудуқнинг оғзига яқинлашганида, ҳаммани кўзи маймунга тушибди, ним қороғуда маймун уларга алланечук махлуқ бўлиб кўринибди...
Қўрқувдан арқонни ташлаб қочиб қолишибди. Фақат унинг акасигина инисини ҳаётидан хавотир олганидан жон - жаҳди билан чиқариб олишга уринибди...
У чиқиб олгандан кейин қишлоқ аҳли акасини чақиртишининг сабабини англашибди..

Ака - укачилик ришталарига зарар берадиган нарсаларни доимо бартараф этинг...
Чунки ҳеч ким сизни ака-укангиздек қувватламайди..

Опа-сингилдек ҳеч ким сизга меҳрибон, йўқламасангиз ҳам, сизни излаб, сиздан хавотир олмайди...
Буюрганингизни унингдек кимса бажармайди. Уни сиз ҳам авайланг...
Меҳрингизни аяманг.
Ота-онадан сўнг улардан яхшисини топа олмайсиз...

Хикоя интернетдан олинди.


@Ishqim_Sen
#ибрат

Шундай қалблар бўлади. Унинг зоҳири мажруҳ кўринсада, ботини жуда гўзалдир. У гўзалликни Яратган зот ва унинг дўстларигина кўради.

ХУДАЙМУЛ ҚУРЪОН

@Ishqim_Sen
#ибрат

Ривоят қилишларича, Сулаймон алайҳиссалом барча ҳайвонлару қушларнинг тилини билгувчи ҳукмдор, ҳам ғоятда кўп давлат соҳиби эдилар. Бир куни завжалари уларга: "Товус патларидан бир кўшк истайман!" дедилар. Ҳазрат Сулаймоннинг бошлари қотди ва ҳайвонлару қушларни мажлисга чақириб, маслаҳат солмоқчи бўлдилар. Мажлисга ҳудҳуд исмли қуш кечикди. Ҳазрат Сулаймон дарғазаб бўлиб,ундан кечикишининг сабабини сўрадилар.
- Маъзур тутинг ҳожам, икки саволга жавоб топмоқ бўлиб кечикдим.
- Қандай саволлар экан?
- Бири шуки, замонамизда ўликлар кўпми, тирикларми?
- Хўш, қай бири кўп экан?
- Ўликлар. Сабаб шуки, бомдод намози вақтида ухлаб ётганлар ҳам ўлик саналурлар.
Иккинчи савол шуки, замонамизда аёллар кўпми, ё эркаклар?
- Хўш, қай бири кўп экан?
- Аёллар, сабаб шуки аёлининг йўриғига юрадиган эркаклар ҳам аёл саналурлар...

Ҳазрат Сулаймон бироз ўйга чўмдилар, сўнг ҳеч нарса демай мажлисни тарқатишни буюрдилар...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#ибрат.

​​Аллоҳ сиздан нимани сўрайди?

•Аллоҳ сиздан қандай машина ҳайдаганингизни эмас, шу улов ёрдамида неча кишининг мушкулини осон қилганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан уйингиз катта бўлган-бўлмаганини эмас, унда неча кишини меҳмон қилганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан кийим жавонингизда қанча либосингиз бўлганини эмас, қанча одамни кийинтирганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан мулкингиз қанчалигини эмас, шу мулкнинг қанчасини ҳақ йўлда сарфлаганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан қанча маош олганингиз ёки бойлик тўплаганингизни эмас, уларни қандай йўл билан топганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан эгаллаган лавозимингизни эмас, бурч-вазифангизни қандай адо этганингизни сўрайди.

•Аллоҳ сиздан дўстларингиз нечталигини эмас, неча киши сизни дўст санаганини сўрайди.

•Аллоҳ сиздан қай даражада нотиқ бўлганингизни эмас, ҳақ сўзни гапирган-гапирмаганингизни сўрайди.

“Ирфон” тақвимидан олинди

@Ishqim_Sen
#Ибрат

Чарли Чаплиннинг хотираси

Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Билет олишга навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва олти болалик бир оила турарди. Кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Болалар жуда хурсанд, цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота билет сотиш ойнаси ёнига бориб, билет нархини сўради. Билет сотувчи нархни айтган эди, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Юзида безовталик аломатлари кўриниб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб уни олдида, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйиб, пулингиз тушиб кетди, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, раҳмат, жаноб, деди.
Улар кириб кетганидан кейин отам қўлимдан тортди ва биз қатордан чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 доллардан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. У ўша кўролмай қолганим циркдан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим…

Чарли Чаплин

t.me/Ishqim_Sen
#ибрат

Душман билан жанг қилиш учун кетаётиб устидаги совути оғирлик қилиб қолиб ечиб ташлади. Кейин қиличи оғирлик қилиб қолди, уни ҳам ташлаб юборди. Сўнг егулик ва ичимликлар оғир туюлди, уларни ҳам улоқтириб қутулди. Охир-оқибат ҳолдан тойиб оч-наҳор, ташна ҳолда душманга йўлиқди. Энди қандай енгади уни?!..
Шунинг сингари кимгаки зикрлар оғирлик қилса, ташлаб қўйса, суннатлар оғирлик қилиб тарк этса, мустаҳаблар оғир туюлиб бажармай қўйса, кейин фарзларни ўз вақтидан кечиктира бошласа-да сўнгра шайтон менга ҳукмрон бўлиб олди дея нолиса... (тўғри бўладими?) Эй бечора! Душман сени енгишидан бурун ўзинг енгилиб бўлдингку!

Увайс ибн Омир

t.me/Ishqim_Sen
#Ибрат

Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб деди:
- Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман.
Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз марра сизники.
Йигит қувонганидан юраклари ховлиқиб деди:
- Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг.

Қизнинг отаси йигитнинг кўзига тикилиб қисқагина саволини яшин тезлигида айтди:
- Бомдодга азонни бугун соат нечида айтди?

Йигит дудуқланиб юзлари кўкариб кейин қизариб деди:
- Соат роппа-роса уч яримда... эээ йўқ, балки чоракта кам тўртда... айтганча йигирмата кам олтида...

Шу ерда ота йигитга юзланиб сўнгра деди:
- Менинг гавҳарим жудаям қиммат туради. Маҳрингиз етмас экан. Мени маъзур тутгайсиз.

Соатининг бонгини фақат ўқиш ёки иш учун созласа-ю, бомдод намозлари девор ичида ғойиб бўлиб кетаверса, қандай қилиб унга қизимни берайин?

{Ўз динини муҳофаза эта олмаган одамга қандай қилиб шаънимни ишониб топширайин?}

Кун ҳикмати
қизингизни Аллоҳдан қўрқадигон йигитга турмушга беринг. Севса икром қилади, севмаса зулм қилмайди.

Ҳасан Басрий Раҳимҳуллоҳ

Кўпгина оилаларни бузилиши ҳам, айнан динимизни яхши ўрганмаганимиздан, намозсиз банда, ҳеч қачон бахт-саодатга эришолмайди шуни унутманг!

@Ishqim_Sen
#ибрат

Ғарб иқтидорли, ақлли эмас!
Биз эса, нодон эмасмиз!

Улар фақат йиқилган, муваффақиятсизликка учраган кишини, то у муваффақиятга эришгунича қўллаб-қувватлашади.

Биз эса, муваффақиятга эришган киши билан, то у йиқилиб, муваффақиятсизликка учрагунича урyшамиз.

© Аҳмад Зувайл - мисрлик кимёгар олим, Нобель мукофотининг лауреати.

@Ishqim_Sen
#ибрат

• Суннат уйқу — қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
• Бидъат уйқу — пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.
• Телбалик уйқуси — аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
• Уқубат уйқу — хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
• Одатий уйқу — хуфтондан бомдодгача.
• Надомат уйқу — тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
• Ғафлат уйқу — тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.
• Фақирлик уйқуси — бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)
• Хусрон (зарар) уйқуси — ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
• Роҳат уйқу — касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.
• Ибодат уйқу — олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
• Каромат уйқу — тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.

Farhod Muminov

t.me/Ishqim_Sen
#ибрат

Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини сўрабди. Шогирд устози айтганини қилибди.
– Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шунда шогирдидан.
– Шўрлиги тилни ўяман дейди.
Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
– Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр. Шогирд бу сафар сувни хузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
– Хўш мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими деб сўрабди.
– Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
– Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак. Демак сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган....

@Ishqim_Sen
#Ибрат_вақти

Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!🤲

@Ishqim_Sen
#​Ибрат

🔰Ногиронлик устидан ғолиб келган Ғоним Мифтаҳ

    Ғоним Мифтаҳ Қатар пойтахти Доҳада бошланган футбол бўйича 22- Жаҳон Чемпионатини Қуръони каримдаги: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят) оятини ўқиш билан бошлади.  У “Ногиронлик устидан ғолиб” лақабли қатарлик ёш йигит бўлади.

    Жисмнинг “тўртдан бири” билан ҳаёт кечираётган имконияти чекланган йигит деярли имконсиз кўрингандай нарсаларга чақириқ ташлаган, ҳаёт учун курашган инсондир.
   У жуда ноёб бўлган “каудал ажралиш синдроми, пастки тана қисмисиз бўлган деформация ва бел умуртқаларининг деформацияси” касалликлари ташхиси билан оғриган.

   Ғоним ўсмирлик вақтида “Осиёга меҳрли қўллар” фонди томонидан “Яхши ният элчиси” деб танланган.

@Ishqim_Sen
#Ибрат
Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ас Сабоҳ томонидан Қатар молия маркази рекламаларидаги иштирокидан сўнг “Тинчлик элчиси” дея танланган эди.

  Ҳаракатланиши чекланган, саломатлигидаги жиддий муаммоларига қарамай у фигурали учиш, альпинизм, футбол, баскетбол каби спорт турлари билан шуғулланади. Сузиш борасидаги эришган муваффақиятлари натижасида денгизга 18 метр чуқурликка шўнғишга ҳам эришган. 

Ғоним Мифтаҳ Форс кўрфази давлатлари, кўплаб араб давлатларида ўтказилган халқаро мусобақа ва турнирларда иштирок этиб, кўплаб мукофотлар олган. БААда ҳам ўсмирлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида медалларни қўлга киритган.

   У шундай дейди: “Спорт мен учун мушакларимни чиниқтиришга ва ўзимга бўлган ишончни ортишига ёрдам бўлади”. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, Ғоним яна тадбиркорлик билан шуғулланади ва ҳозирда унинг музқаймоқ ишлаб чиқариш компанияси бор ва уни бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш ниятида.
   Матонатли йигит кўп маротаба ногиронликка таслим бўлмасликка аҳд қилганини, доимий тиббий муолажалар ва бу борадаги улкан муаммоларга қарамасдан, сабр-тоқат, чидам ва яхши ният, келажак ҳақидаги ижобий ўй-фикрлар билан енгиб чиққанини айтади. “Мен онамдан бу оламда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ эканини билдим” дея ҳикоя қилади.

“Ногиронлигимга қарши чиқдим, дейдиганлар ҳам бор, лекин мен ногиронлигимга қарши чиқмадим, балки у билан яшай олдим ва ҳаётдан катта умид билан ўз йўлимда давом этдим, дейман”, - дейди у.

  Шунингдек, Ғоним Мифтаҳ ижтимоий тармоқлар ва бошқа алоқа воситалари орқали имконияти чекланган инсонлар ҳам жамиятда ўз ўринларига эга фаол инсонлар бўлишлари мумкинлиги ҳақида ижобий рисолалар, мурожаатлар юборишни ҳам йўлга қўймоқчи.

P.S. Ғоним Мифтаҳ 2002 йил 5 майда Доҳа шаҳрида туғилган. "Ғоним доим омадли" китоби муаллифи. Автомашинани жуда яхши бошқаради. Ютубда 900 мингга яқин аъзоси бўлган шахсий саҳифаси бор.

@Ishqim_Sen
#Ибрат

Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб деди:
- Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман.
Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз марра сизники.
Йигит қувонганидан юраклари ховлиқиб деди:
- Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг.

Қизнинг отаси йигитнинг кўзига тикилиб қисқагина саволини яшин тезлигида айтди:
- Бомдодга азонни бугун соат нечида айтди?

Йигит дудуқланиб юзлари кўкариб кейин қизариб деди:
- Соат роппа-роса уч яримда... эээ йўқ, балки чоракта кам тўртда... айтганча йигирмата кам олтида...

Шу ерда ота йигитга юзланиб сўнгра деди:
- Менинг гавҳарим жудаям қиммат туради. Маҳрингиз етмас экан. Мени маъзур тутгайсиз.

Соатининг бонгини фақат ўқиш ёки иш учун созласа-ю, бомдод намозлари девор ичида ғойиб бўлиб кетаверса, қандай қилиб унга қизимни берайин?

{Ўз динини муҳофаза эта олмаган одамга қандай қилиб шаънимни ишониб топширайин?}

Кун ҳикмати
қизингизни Аллоҳдан қўрқадигон йигитга турмушга беринг. Севса икром қилади, севмаса зулм қилмайди.

Ҳасан Басрий Раҳимҳуллоҳ

Кўпгина оилаларни бузилиши ҳам, айнан динимизни яхши ўрганмаганимиздан, намозсиз банда, ҳеч қачон бахт-саодатга эришолмайди шуни унутманг!

@Ishqim_Sen
#Ибрат

САЙЁРАМИЗДАГИ ЭНГ БОЙ ДАВЛАТЛАРДАН БИРИ ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТИНИНГ 90 ФОИЗИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТГАН

🇳🇷 Науру – Тинч океанининг жанубий қисмидаги орол давлат бўлиб, узунлиги 6х4 км. Ҳозир бу оролда 12,8 минг киши истиқомат қилади. Бугунги кунда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича ушбу мамлакат жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 11 фоиз паст. Бироқ атиги бир неча ўн йиллар олдин, Науру сайёрамиздаги энг бой орол ёки ҳатто энг бой мамлакат, деб эътироф этилган. Келинг, энди Наурунинг бойлиги нима билан боғлиқ бўлганлигини ва нима учун бугунга келиб бу бойликдан асар ҳам қолмаганлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

@ishqim_Sen
#ибрат

Африкада хайрия ишларини ташкиллаштирган мисрлик бир инсон ушбу суръатни жойлаб, остига ёзибди:

"Кунлардан бир кун (Африкада) бир ерга масжид қуриш учун аҳолидан садақа ва эҳсон қилишларини таклиф қилдик.
Келганлардан бири поябзалини қўйди ва "Мени бундан бошқа ҳеч вақоим йўқ!" деди..."

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

https://t.me/Ishqim_Sen