Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.36K photos
1.45K videos
20 files
1.11K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
​​#тавсия

БАРДАВОМ МУҲАББАТ УЧУН ЎН ТАВСИЯ

1. Эзгу дуо ёки мақтов сўзлари каби муолажа воситаларини ишга солиш;
2. Аҳамиятсиздек кўринадиган кичик тасарруфлар;
3. Эр-хотин суҳбат учун бирор вақтни тайин қилиши;
4. Ўзаро жисман яқинлик;
5. Эҳтиёж бўлганда бир-бирига маънавий ёрдам бериш;
6. Муҳаббатни моддий суратда – ҳадялар орқали изҳор қилиш;
7. Турмушда содир бўладиган салбий ҳолатларга нисбатан бағрикенглик, баъзи ўринларда уларни билмасликка олиш;
8. Оиладаги умумий масалаларда ўзаро бир-бирини тушуниш, маслаҳат билан иш олиб бориш;
9. Турмуш тарзига чиройли янгиликлар киритиб туриш;
10. Эр-хотин муносабатларини салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.

Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ

@Ishqim_Sen
#ТАВСИЯ

ЖУМА КУНИ:
👩‍👧‍👧 Фарзандингизни
чумилтиринг
👩‍👦‍👦 Тирнокларини олинг
👨‍👩‍👦‍👦 Чиройли ва озода
кийинтиринг
👨‍👩‍👦 Кулига тасбех беринг
11тагина саловат айтсин
🎁 Хадя деб конфет,шоколад
бирор нарса беринг
👉 Хар жума давомий килинг

@Ishqim_Sen
#Тавсия

НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИ БИЛАН ТУРМУШ ҚУРМАНГ!!!

РАББИНИНГ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН КИШИ
ҲАР НАРСАДА АЁЛИ ҲАҚҚИГА ҲАМ ХИЁНАТ ҚИЛАДИ...

@Ishqim_Sen
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух.
#Тавсия
Умму Анас розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг», дедим. У зот шундай дедилар: «Маъсиятларни тарк эт, чунки бу энг афзал ҳижратдир. Фарзларни муҳофаза қил, чунки бу энг афзал жиҳоддир. Аллоҳнинг кўп зикр қил, чунки кўп зикрдан кўра Аллоҳга маҳбуб бирор нарсани қила олмайсан», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

@Ishqim_Sen
#Тавсия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни кўрсам кўнглим ёришади, кўзим қувонади. Менга барча нарсалар (нимадан яратилгани) ҳақида айтиб беринг», дедим.

«Ҳамма нарса сувдан яратилган», дедилар.

«Менга агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг», дедим.

«Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан», дедилар».

Аҳмад, Ибн Абуд-Дунё ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Лафз Ибн Ҳиббонники.

@Ishqim_Sen
#Тавсия

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани тавсия қилдилар:
1- Мискинларни яхши кўриш ва уларга яқин бўлиш;
2- Ўзимдан юқорилар эмас, пастдагиларга қараш;
3- Менга жафо қилишса ҳам, қариндошлик ришталарини боғлаш;
4- «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»*ни кўп айтиш;
5- Аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни айтиш;
6- Маломатчининг маломати мени Аллоҳнинг йўлидан тутиб қолмаслиги;
7- Одамлардан бирор нарса сўрамаслик».


Аҳмад ва Табаронийлар ривоят қилишган.

* Маъноси: «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир».


@Ishqim_Sen
#Тавсия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди.
У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар.
У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.
У қайтиб кетаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

• Илк қиладиган ишинг қалбингни ширкдан, куфрдан, нифоқдан, ҳасаддан, адоватдан пок тутмоқдир.
• Шунда Аллоҳ таоло сенга:
- ўйламаган ерингдан нур ато қилади;
- кутмаган тарафингдан одамлар сени яхши кўриб қолади:
- режа қилмасингдан истаган мақсадларинг амалга ошаверади.
- заиф бўлсанг ҳам нусрат келаверади...
• Унутма!
• Покиза қалб хатосиз қалб, дегани эмас, балки хатони ўзида сақлаб юрмайдиган қалбдир.

© Маҳбубий

@Ishqim_Sen
#Тавсия

​​Бу тавсияни, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган яқин инсонларингизга юборинг!

Рамазон ойида савоб ишларини қилиб қолишга ошиқинг азизлар..

🌸 Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

🌸Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора Ихлос сурасини ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

🌸Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз:

«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир».

Қадр сураси-3.

👉Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!👍

Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:

«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.

Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

@Ishqim_Sen
#Тавсия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қуёшнинг тагида бўлса, –(Ровий) Махлад «сояда», деб айтган – соя кўтарилиб, (баданнинг) бир қисми қуёшда, бир қисми сояда қолса, туриб кетсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

@Ishqim_Sen
#Ҳадис #Дуо
#Тавсия
#Ҳожат_дуоси

Қарздорлар, дардманлар, БЎЙДОҚлар ва ҳар қандай бошқа дарди-ю эҳтиёжи борлар учун:
Ҳаётда исботини ўзимда кўп бора ўтказганим, бошқа бир неча инсонлар ҳаётида ҳам тезда ижобатини кўрганим, энг муҳими саҳиҳ ҳадисларда кўрганим қуйидаги дуо ва ибодатни тавсия қилмоқчиман.

عن عثمانَ بنِ حُنَيفٍ، أنَّ رجُلًا ضَريرَ البصرِ أَتى النَّبيَّ صلّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فقال: ادْعُ اللهَ أنْ يُعافيَني، قال: إنْ شِئتَ دعَوْتُ لك، وإنْ شِئتَ أَخَّرْتُ ذاك؛ فهو خَيرٌ. فقال: ادْعُهُ. فأمَرَه أنْ يَتوضَّأَ فيُحسِنَ وُضوءَه، ويُصلِّيَ رَكعتَينِ، ويَدْعوَ بهذا الدعاءِ: اللَّهمَّ إنِّي أَسألُك وأَتَوجَّهُ إليك بنَبيِّك محمَّدٍ نَبيِّ الرحمةِ، يا محمَّدُ، إنِّي تَوجَّهْتُ بك إلى ربِّي في حاجَتي هذه فتُقْضى لي، اللَّهمَّ شَفِّعْهُ فيَّ.

Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўзи ожиз бир киши келди ва "Дуо қилинг, кўзим очилсин" деди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Хоҳласанг дуо қиламан, хоҳласанг сабр қил, шуниси яхши" дедилар.
У: "Дуо қилинг" деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Ундай бўлса) таҳорат оласан. 
ТAҲОРAТНИ МУКAММAЛ ҚИЛAСAН.
Кейин икки ракаат нафл ўқийсан ва ушбу дуони қиласан.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ، فَتُقْضَى لِي، اللهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ "

Aллооҳумма инний асʼалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам набиййир роҳмати.
Яа Муҳаммаду инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатуқзоо лий.
Aллооҳумма шаффиъҳу фийя.

Маъноси:
“Aллоҳим, мен раҳмат пайғамбаринг бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен сизни ўртага қўйиб ушбу ҳожатим раво бўлсин дея Роббимга юзландим.
Aллоҳим, у зотни ўртага тушганликларини қабул қилгин!"

Ҳалиги одам ушбу дуони қилиб келгач кўрган одам уни олдин кўр бўлган эмас дейдиган даражада кўзлари очилган эди". 

Имом Термизий, Aҳмад, Ҳоким, Насоий ва Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар ривояти

https://t.me/Ishqim_Sen
#Тавсия

Баъзан ўз ҳолига қўймоқ лозим ҳар ишни.
Шундай вақтлар келадики, ўз ҳолига ташламоқ ечим бўлади тугунларга.
Унутма, оқимга қарши сузган биринчилардан бўлиб чарчайди ва тез таслим бўлади.

Бўлмаяптими?
Ҳар мушкулни бир “Бўл” билан бўлдиргизадиган Зотга юзлан!
Таваккулни Аллоҳга боғлада, бир чеккага ташлаб қўй.
Сен унутсанг ҳам, Аллоҳ унутишдан покдир.
Мана кўрасан Аллоҳни сенга атагани, сен сўраганингдан гўзалдир.
Ёдда тут-Аллоҳга суянганлар йиқилмайдилар!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, яхши дам олдингизми, азиз диндошим, тонглар, кунлар хайрли бўлсин, кун давомида яхшилар-у, яхшиликлар ҳамроҳ бўлсин! 🕊🌿🌸🕊🌿🌸

#тавсия

Аллоҳ таолодан рози бўлиб яшайдиган кўтаринки руҳдаги кишилар билан дўст бўлинг, зеро, шукроналик сиздаги неъматни зиёда қилади. 🌸🌱🌸🌱🌸🌱🌸🌱🌸


https://t.me/Ishqim_Sen