Аллоҳ васлига ошиқлар
1.92K subscribers
2.36K photos
1.46K videos
20 files
1.12K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари


👫Аёли билан сайр қилиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар. Бухорий ривояти.

👩‍🔧🧑‍🔧Уй ишларида ёрдам бериш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар. Бухорий ривояти.
#ҳадис

👩‍❤️‍👨Муҳаббатини изҳор қилиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар. Муслим ривояти.
#ҳадис
 
👰‍♀Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар. Муслим ривояти.

👨‍⚖Аёлини урмаслик

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар" Насоий ривояти.

☝️Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”. Насоий ривояти.

🍔Аёлининг оғзига луқма солиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🏃‍♀🏃Аёли билан мусобақа ўйнаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб“Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади. Абу Довуд ривояти.
@Ishqim_Sen@Ishqim_Sen
​​#ҳадис

Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига деди:

«Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У Зот унга:

«Ёз», деди.

«Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди.

«Ҳар бир нарсанинг қиёмат қоим бўлгунча бўладиган тақдирларини ёз», деди», деганларини эшитганман.

Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким мана шундан бошқа(ақийда)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
МУСИБАТЛАР

Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло #оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» #ҳадис

©Абу Холилуллоҳ таржимаси

Изоҳ: Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади. Кундузи нафл рўзаларни тутади. Яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа қилади, лекин тили билан қўшниларга озор беради», дейилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У аёлда яхшилик йўқ. У дўзах аҳлидандир», дедилар.
Бояги кишилар:
«Фалончи аёл бўлса, фарз намозларини ўқийди, кийимларидан садақа қилади, аммо бирор кишига озор бермайди», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

@Ishqim_Sen
#Ҳадис...🌸

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«Ҳақ бўлса ҳам, ўзини босиб тортишувни тарк қилганга жаннатнинг энг остидан бир уйга ўзим кафолат бераман. Ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилганга жаннат ўртасидан бир уй бор. Хулқини яхши қилганга жаннатнинг энг юқорисидан бир уй бор».

Сунан Абу Довуд.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

@Ishqim_Sen
#Ҳадис

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон киришидан олдин башорат қилиб айтдилар:
- «Сизларга Рамазон ойи келади, ва у ой муборак ойдир.
Аллоҳ таъоло у ойда сизларга рўза тутишликни фарз қилди. Бу ойда осмон (жаннат) эшиклари очилади.
Жаҳаннам эшиклари эса беркитилади ва шайтонлар бу ойда занжирбанд бўлади. Бу ойда бир кеча бор - бу кеча минг (1000) ойдан яхшидир.
Ким уни яхшилигидан бенасиб бўлса, албатта у ҳамма яхшиликдан маҳрум бўлибди»


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

@Ishqim_Sen
#ҳадис

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Албатта сен Аллоҳнинг розилигини тилаб бир нафақа қилсанг, ажрини олмай қолмайсан. Ҳатто аёлингнинг оғзига тутган луқмангдан ҳам сенга ажр келади», дедилар».

    «Ал-адаб ал-муфрад»

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух кадрдонлар
Дам олиш кунингиз кабул булгувчи амалларга бой бўлсин. 🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Пайғамбаримиз( ﷺ)га саловатларни кўпайтирайлик!

Аллоҳумма солли алаа саййидинаа Муҳаммадин ва аалиҳи васоҳбиҳи васаллим

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.

Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Эслатма | #Ҳадис

Ёш болалар билан уйин уйнаш суннатдандир.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламанинг қизи билан уйин уйнаб: “Эй Зайнабча, эй Зайнабча”, деб такрор-такрор айтардилар.

Зиёнинг Aнасдан қилган ривоятлари:
Фарзандларингиз билан бирга ўйнашингизулар билан бўлган алоқани мустаҳкамлабгина қолмасдан, балки фарзандингиздаги ижтимоий фаолиятни юксальтиришдаги энг кучли воситалардан бири ҳамдир.

Бугун якшанба! Фарзандингизга янада кўпроқ вақт ажратинг!

@Ishqim_Sen
#ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.

Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Аллоҳумма солли алаа саййидина Муҳаммадин ва аалиҳи васоҳбиҳи васаллим

@Ishqim_Sen
#МУСИБАТЛАР

Ўқиб фойда олинг.

Ўзингизга синов келишини ҳохламанг. Аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Аллоҳ сизга имтиҳон беришлик билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди.

👉 Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

👉 Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

👉 Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло #оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» #ҳадис

©Абу Холилуллоҳ таржимаси

Изоҳ: Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Ҳадис

Абу Фазл Рамазон фазилати ҳақида Салмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир», деганлар.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Ҳадис #Дуо
#Тавсия
#Ҳожат_дуоси

Қарздорлар, дардманлар, БЎЙДОҚлар ва ҳар қандай бошқа дарди-ю эҳтиёжи борлар учун:
Ҳаётда исботини ўзимда кўп бора ўтказганим, бошқа бир неча инсонлар ҳаётида ҳам тезда ижобатини кўрганим, энг муҳими саҳиҳ ҳадисларда кўрганим қуйидаги дуо ва ибодатни тавсия қилмоқчиман.

عن عثمانَ بنِ حُنَيفٍ، أنَّ رجُلًا ضَريرَ البصرِ أَتى النَّبيَّ صلّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فقال: ادْعُ اللهَ أنْ يُعافيَني، قال: إنْ شِئتَ دعَوْتُ لك، وإنْ شِئتَ أَخَّرْتُ ذاك؛ فهو خَيرٌ. فقال: ادْعُهُ. فأمَرَه أنْ يَتوضَّأَ فيُحسِنَ وُضوءَه، ويُصلِّيَ رَكعتَينِ، ويَدْعوَ بهذا الدعاءِ: اللَّهمَّ إنِّي أَسألُك وأَتَوجَّهُ إليك بنَبيِّك محمَّدٍ نَبيِّ الرحمةِ، يا محمَّدُ، إنِّي تَوجَّهْتُ بك إلى ربِّي في حاجَتي هذه فتُقْضى لي، اللَّهمَّ شَفِّعْهُ فيَّ.

Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўзи ожиз бир киши келди ва "Дуо қилинг, кўзим очилсин" деди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Хоҳласанг дуо қиламан, хоҳласанг сабр қил, шуниси яхши" дедилар.
У: "Дуо қилинг" деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Ундай бўлса) таҳорат оласан. 
ТAҲОРAТНИ МУКAММAЛ ҚИЛAСAН.
Кейин икки ракаат нафл ўқийсан ва ушбу дуони қиласан.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ، فَتُقْضَى لِي، اللهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ "

Aллооҳумма инний асʼалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам набиййир роҳмати.
Яа Муҳаммаду инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатуқзоо лий.
Aллооҳумма шаффиъҳу фийя.

Маъноси:
“Aллоҳим, мен раҳмат пайғамбаринг бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен сизни ўртага қўйиб ушбу ҳожатим раво бўлсин дея Роббимга юзландим.
Aллоҳим, у зотни ўртага тушганликларини қабул қилгин!"

Ҳалиги одам ушбу дуони қилиб келгач кўрган одам уни олдин кўр бўлган эмас дейдиган даражада кўзлари очилган эди". 

Имом Термизий, Aҳмад, Ҳоким, Насоий ва Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар ривояти

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар:
“Инсонларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби инсонларга манфаатлироқ бўлганидир. Амалларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, ундан бирор-бир мусибатни аритиш, унинг қарзларидан бирор қарзини тўлаб бериш ёки ундан очликни кетказишдир. Бир биродарим билан бир ҳожат йўлида бирга юришим мен учун ушбу масжидда (Мадина масжидини назарда тутмоқдалар) – бир ой эътикоф ўтиришимдан афзалдир. Ким ўзининг ғазабини тийса Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ошкора қилиб, амалга оширишга қодир бўла туриб, кучли ғазабини яширса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг қалбини умидларга тўлдиради. Ким ўз биродари билан бир ҳожат ортидан ҳожати раво бўлгунича юрса қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини собит қилади”.
(Табароний. Мўжамул кабир. 12-ж. 453-б.).

@Ishqim_Sen