O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.72K subscribers
6.84K photos
974 videos
4 files
1.16K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовни
хотирлаб...

Аллоҳ жаннатий қилсин, Устоз!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовни
хотирлаб...

Охиратингиз обод бўлсин, Устоз!

@milliyteatr
Audio
#Хотира

ЎзДСМИ доценти, "Oriat Dono" радио бошловчиси
Баҳодир Мағдиев радиотўлқин орқали устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовни хотирлади.

Ҳамдардлик ва эҳтиром учун Баҳодир Мағдиевга ташаккур!

@milliyteatr
Audio
#Монолог
#Хотира

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовдан Отелло монологи.

(Уильям Шекспир "Отелло")

Манзил-маконингиз жаннатдан бўлсин, Устоз!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

🎭Атоқли театр режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон санъат арбоби Баҳодир Йўлдошевни
хотирлаб...

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳоновни
хотирлаб...

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

🎭Атоқли театр режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев.

"Энциклопедик билимга эга бўлган одам режиссёр бўла олади. Ҳозир институтни битириб келган режиссёрга тўртта савол бериб кўринг, қайси саволларга жавоб бера оларкин?"

@milliyteatr
#Хотира

ХИЗР БУВА

Ўзбек театр ва кино санъати дарғаси, эл севган халқ артисти Турғун Азизов билан 2024-йил 9-январ куни театр йўлагида кўришиб, томошабин залига бирга кирдик. Турғун ака билан Рихсихон опа залнинг саккизинчи қаторида ёнма-ён ўтиришарди. Улуғлар билан сўрашиб: “Рихси опам театрнинг фариштаси, Сиз “Хизр бувасисиз” дегандим, самимий жилмайиб қўйдилар.

Театримизнинг директори Ёдгор ака Саъдиев: “Бу йил Турғун акани 90 ёшлик таваллуд кунини чиройли қилиб нишонлаймиз”, дедилар. Ўша куни Турғун ака “Прадо” машинасида келиб кетган эдилар.

22-январь куни театрдаги Гулбаҳор опадан нохуш хабарни эшитиб, ишонгим келмади. Интернетни ёқиб, расмлари билан таъзияномани ўқиб юрагим эзилиб кетди. Менга қилган олийжанобликлари, яхшиликлари отамдек меҳр берганликлари “отам”, деб кулиб қарашларини эслаб қалбим йиғлади.

Эркин Хушвақтов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,
драматург

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳаббат Тўлахўжаева атоқли театр режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни
хотирлади.

Унинг ижодкорлик ва инсонийлик хислатларига чизгилар берди.

Биргаликда тинглаймиз!

📺 “Эъзоз”

@mm_telekanal
@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дастур
#Хотира

Марҳум устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов "Ёнимиздаги афсоналар" дастурининг меҳмони бўлган экан.

Келинг, шундай улуғ кунларда устоз санъаткорни биргаликда хотирлаймиз.

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Ойбек ижодидан

"ЎЗБЕКИСТОН"

Ижро этади: устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов.

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
#Архив

Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромовани
хотирлаб...

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни
хотирлаб...

📺"Мен билган ҳақиқатлар"

@milliyteatr
#Хотира
#Табрик

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбек Миллий академик драма театри барчангизни 9-май "
Хотира ва қадрлаш куни" билан муборакбод этади!

Сиз азизларга, аввало сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда касбий ютуқ-юксалишлар тилаймиз.

Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзимдамиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Ғалабанинг 79 йиллиги муборак бўлсин!

Юртимизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

9-май –
Хотира ва қадрлаш куни.

ИНСОН АЗИЗ,
ХОТИРА МУҚАДДАС!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

"Биттаси бўлсаям келмади-я..."

Муаллиф: Моҳигул Назарова
Сухандон: Фахриддин Шамсиматов

ХОТИРА УЙҒОНСА ГЎЗАЛ!

@milliyteatr
#Хотира

КЎНГИЛ ОДАМИ

Ҳаёт бўлганида, бугун устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов кексаликнинг 61 баҳорини қарши олар эди.

Бу инсон билан кўп ишламадим. Оз муддат бирга ишлаган бўлсак-да, у бир дунё таассурот қолдириб кетди менда.

Ишонсангиз, эсламаган куним йўқ, Фатхулла Маъсудовни. Онамга: "Онаси уни бунчалар яхши қилиб туғмаса", десам онам: "Онасининг ўзи яхши бўлган-да", дейди беғуборлик билан.

"Кўнгил одами" деган гапни яхши кўраман. Бу гап менинг юрагимдан чиққан. Шунинг учун дилимда ҳам, тилимда ҳам шу гап кўп айланади.

"Фатхулла ака бошқача одам эди", дейман отамга. "Бошқача бўлгани учун ҳам кўп яшамади. Аллоҳ ҳузурига чақириб олди", дейди отам.

У чин маънода кўнгил одами эди...

Ҳозир ишхонада шуларни ёзяпман-у, кўзимга ёш қуйилиб келяпти...

Биздан сизга борадигани бир калима Қуръон, Устоз!..

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Ойбек ижодидан

"ЎЗБЕКИСТОН"

Ижро этади: устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов.

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@milliyteatr
#Хотира
#Митти_ҳикоя

"ЙИҚИЛИБ ТУШМАНГ"

Бир куни Фатхулла Маъсудов: "Озода қиз, мана шуни бутафориядаги Дилмуродга бериб келинг", дея қўлимга қора пакетга ўралган нарса тутқазди. "Хўп", дея орқага ўгирилиб энди бир-икки қадам юрган эдим, кескин оҳангда: "тўхтанг!" деди.

"Саҳна қоронғи-ку, йиқилиб тушманг яна", дея ўрнидан турди. "Йўғ-а, нега йиқиларканман, ёш боламидим сизга" десам, кўзимга меҳр билан қараб: "ёш боладан ҳам баттарсиз", деди. "Юринг, саҳнадан ўтиб олгунингизча қараб тураман", деб йўл бошлади.

Саҳнага яқинлашар эканман: "ҳозир зина, этагингизни босиб йиқилиб тушманг", деди у томоша зал эшиги олдидан туриб.

Фатхулла аканинг омонатини Дилмурод ака (раҳматли)га топшириб қайтаётсам, томоша залининг у бошидан овоз келди: "Озода-топтоза, зинадан эҳтиёт бўлиб тушинг. Мен шуёнда қараб турибман".

У директор, депутат, халқ таниган артист эди. Айтинг, бунақа кўнгилни қаердан топасиз?.. Соддалик, одмилик, самимийлик, беғуборлик бўлса, шунчалар бўлар...

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr
#Хотира

Миллий театр актрисаси Ҳилола Тошмуҳаммедовани
хотирлаб...

Қалбимиздасиз, Ҳилола қиз!

(Ҳур қизларга ҳамроҳ бўлинг!)

@milliyteatr