BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ПРЕСС_ТУР
#ТУРИЗМ
#БОҒОТ
#МЕДИА_РЕЖА
ШУМАНАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА ПРЕСС-ТУРИ

Куни кеча Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари, вилоят депутати Г.Рахимова, тумандаги «Ёшлик» оромгоҳи раҳбари Эргаш Худайназаров, блогер Исломбой Рўзметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани, «Кетенлер» овулидан келган болажонлар билан тарихий жой, шўр суви шифобахшлиги билан эътироф этиладиган Қалажиққалъа тарихини ўрганиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари пресс- турга мезбонлик қилишди. Пресс-турда иштирок этаётан вилоят Кенгаши депутати, туман ХТБ мудири Гўзал Рахимова меҳмон болажонларга Боғот тарихи ҳақида сўзлаб берди. Пресс-турда қалъа тарихи ва шифобахш шўр сув тарихи ҳақида қорақалпоқлик меҳмонларни қизиқтирган турли мавзудаги саволларга жавобларни забардаст математик, азиз устоз Эргаш Худайназаров қизиқарли жавоблар берди.

Иштирокчилар Қалажиқалъанинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида керакли маълумотлар олдилар..
@bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига амосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан
медиа-тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига эксплрт қилганини пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан , серқуёш заминимиз мевпларидан тўйиб едилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда 28 нафар ишчилари билан «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Хусайни», «Хасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум соки цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.


Куннинг иккинчи ярмида пресс- тур иштирокчилари қадимий, шифобахш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
#МЕДИА_РЕЖА_АСОСИДА

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят АОКА билан ҳамкорликда тасдиқланган
медиа- режага асосан Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ва 2- сектор раҳбари, туман прокурори А.Рузметов билан «Ҳудудда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот Боғот тумани Абу Райҳон Беруний маҳалласи Феруз кўчасида жойлашган Давлат хизматлари биносида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси А.Рузметов тадбиркорларни янги қонун ва қарорлар билан таништирди ва тадбиркорларни қийнаётган саволларига жавоблар берди. Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари фаол иштирок этдилар.

@bogottumanihokimligikanali