BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ПРЕСС_ТУР
#ТУРИЗМ
#БОҒОТ
#МЕДИА_РЕЖА
ШУМАНАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА ПРЕСС-ТУРИ

Куни кеча Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари, вилоят депутати Г.Рахимова, тумандаги «Ёшлик» оромгоҳи раҳбари Эргаш Худайназаров, блогер Исломбой Рўзметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани, «Кетенлер» овулидан келган болажонлар билан тарихий жой, шўр суви шифобахшлиги билан эътироф этиладиган Қалажиққалъа тарихини ўрганиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари пресс- турга мезбонлик қилишди. Пресс-турда иштирок этаётан вилоят Кенгаши депутати, туман ХТБ мудири Гўзал Рахимова меҳмон болажонларга Боғот тарихи ҳақида сўзлаб берди. Пресс-турда қалъа тарихи ва шифобахш шўр сув тарихи ҳақида қорақалпоқлик меҳмонларни қизиқтирган турли мавзудаги саволларга жавобларни забардаст математик, азиз устоз Эргаш Худайназаров қизиқарли жавоблар берди.

Иштирокчилар Қалажиқалъанинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида керакли маълумотлар олдилар..
@bogottumanihokimligikanali
#ПРЕСС_ТУР
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев туманга ташриф буюрган вилоятимизнинг энг кучли журналистлари ва ОАВларини кутиб олди ва улар билан дилдан суҳбатлашди.

Пресс- турда яқинда Боғотда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов билан бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувидаги ёшларнинг таклифининг ҳам ижроси юзасидан роликлар тайёрланди.

Пресс- тур олдидан Хоразм вилоятининг энг кекса журналистлаоидан, бир неча Давлат мукофотлари совриндори Абдулла Собировнинг шукроналик тилакларига йўғрилган дуоларидан барча иштирокчилар хурсанд бўлдилар

Боғот тумани ҳокимлиги олдидан пресс- тур бошланди.

Ҳоким ёрдамчилари Шокир Норбоев ҳамда Фахриддин Саъдуллаевлар «Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун» лойиҳасида фаол иштирок этдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига амосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан медиа-
тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига эксплрт қилганини
пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан , серқуёш заминимиз мевпларидан тўйиб едилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда 28 нафар ишчилари билан «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Хусайни», «Хасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум соки цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.


Куннинг иккинчи ярмида пресс- тур иштирокчилари қадимий, шифобахш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ПРЕСС_ТУР
#МОЗИЙДАН_ХАБАР

ҚАДИМИЙ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА САЁҲАТ

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУРДА ОАВ ВАКИЛЛАРИ ВА ЖУРНАЛИСТУ БЛОГЕРЛАР МОЗИЙ БИЛАН ЮЗЛАШДИЛАР. ИЖОДКОРЛАР ЎЗГАЧА ЗАВҚ БИЛАН ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР. “ХИВА ЛАНГАРИ" ФИЛЬМИНИНГ ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМ УЧРАШИБ, САМИМИЙ СУҲБАТЛАШДИЛАР.

Маълумки, инсоният цивилизациясининг энг кадимги марказларидан бир ҳисобланган Хоразм ўзининг қадимий қалъалари, асори-атиқалари, меъморчилик обидалари,
3 минг йиллик тарихга эга бўлган деҳқончилик маданияти билан маълум ва машҳурдир.

Хоразмнинг милоддан аввалги IV-V- асрларга оид қадимий қалъаларидан бири Қалъажиқ қалъаси бўлиб, қалъа Боғот туманининг маркази Боғот шаҳарчасидан 8 км жанубий ғарбда Қорақум этакларида жойлашган бўлиб асрлар силсиласида ярим вайрона ҳолатга келиб қолган Қалъажиқ қалъаси мудофаа ҳарактеридаги қалъа бўлиб яхши ўрганилмаган ва маданий қатлам топилмаган.

Яна аҳоли доимий яшамаган. Ҳарбий ҳаракатлар ва одамлар ҳаётига хавф туғилганда қалъа атрофида яшовчи аҳоли (асосан чорвадорлар ва деҳқонлар қалъага кириб ўзларини ташқи душмандан ҳимоя қилганлар.

Қалъа деворлари қалинлиги
5 метргача баландлиги 12-14 метргача келган. Ташқи девори уч қатламдан иборат бўлган. Қалъанинг (қалъа деворининг) тепасида қалъа мудофаасини бошкарувчи (комендант) учун махсус супача бўлган.

Қалъа деворлари устида махсус ўқ узиш учун (камондан) тешиклар ҳозиргача сақланиб қолган. Қалъа тарихи, археологияси мукаммал ўрганилган эмас.

Машҳур археолог олим Толстов, Ўзбекистон археология фанининг асосчиси академик Я.Ғуломов, ўтган асрнинг 90 йилларидан ҳозиргача Ўзбекистон Ф.А.Археология институти директори А.Бердимуратов каби қатор олимлар қалъа тарихини қисман бўлсада ўрганишга муносиб ҳисса қўшганлар. Мустақиллик туфайли пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб Қалъажиқ қалъаси тарихини мукамал ўрганиш фурсати келди деб ҳисоблаймиз.

Қалъанинг яна бир характерли хусусияти шундан иборатки қалъа жанубида жойлашган шифобахш хусусиятга эга табиий “Тузли кўл” Хоразм бренди деб юритилади.

Тери касалликлари, бўғимлар ва таянч нуқталаридаги оғриклар билан, Радикулит билан касалланган беморлар шўр сувга чўмилиб тоза иссик кумга кўмилиб 30-40 минут давомида иссиқ қум ҳавосида ётиб шифо топиб келмокдалар.

Шифокорларимиз яқинда яна бир янгиликни аниқладилар. Яъни “Тузли кўл” атрофида эрталаб ва шом пайтида 15-25 дақиқа юриб, ўша ҳаводан нафас олиш инсондаги қалқонсимон бези, юқори нафас аъзоларидаги касалликларни даволаши маълум бўлди. Қалъа атрофи шифо излаб келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар Июнь-Август ойларида жуда гавжум бўлади. Баъзи кунларда юзлаб, минглаб кишилар қалъа атрофини тўлдириб юборадилар.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, ислоҳотлар натижасида Боғот туманида ҳам 2 нафар тадбиркор томонидан туризмнинг 17 хил яъни миллий услубдаги уйлар, туяда Боғотдан Хивагача сайр қилиш, мехмонхонада дам олиш, ресторанда овқатланиш, савдо пункитларида ҳарид қилиш, комондан ўқ отиш, соғломлаштириш марказида даволаниш, концерт томошаларини томоша қилиш, ҳайвонот боғида сайир қилиш, иссиқхона ташкил қилиш, кўлдан балиқ овлаш, болалар учун кўнгилочар атракционлар ташкил қилиш, катталар учун пляжлар ташкил қилиш, оилавий дам олиш учун виллалар ташкил қилиш йўналишлари бўйича туризм хизматлари йўлга қўйилмоқда, мавсумда туристлар оқимини
225 мингтага, йил давомида 500 мингтагача қабул қилиш имконияти яратилмоқда. Бюджетга йиллик 800-1000 млн.сўм солиқ тушуми, 5 млн.АҚШ.доллари миқдорида хизматлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.
Жумладан, ушбу ишлар доирасида ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “Қалажиққалъа” қадимий мерос объект худудида “Хумоюн туристик маскани” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 1,4 гектар ер майдонида
8 млрд.сўм. (шундан банк кредити: 890 млн.сўм) маблағ хисобидан “Маҳаллий ва хорижий туристлар учун туристик зона” ташкил қилинди.

Тадбиркорлар Отабек Хажиев ва Гулшан Отажоновалар томонидан чўлда барпо этилаётган шаҳарчада аҳолимиз бандлиги таъминланмоқда
Азиз замондош! Ишонмайсизми?! Келинг, меҳмон бўлинг! Сизни Боғотда кутиб қоламиз.
@bogottumanihokimligikanali