BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ПРЕСС_ТУР
#ТУРИЗМ
#БОҒОТ
#МЕДИА_РЕЖА
ШУМАНАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА ПРЕСС-ТУРИ

Куни кеча Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари, вилоят депутати Г.Рахимова, тумандаги «Ёшлик» оромгоҳи раҳбари Эргаш Худайназаров, блогер Исломбой Рўзметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани, «Кетенлер» овулидан келган болажонлар билан тарихий жой, шўр суви шифобахшлиги билан эътироф этиладиган Қалажиққалъа тарихини ўрганиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари пресс- турга мезбонлик қилишди. Пресс-турда иштирок этаётан вилоят Кенгаши депутати, туман ХТБ мудири Гўзал Рахимова меҳмон болажонларга Боғот тарихи ҳақида сўзлаб берди. Пресс-турда қалъа тарихи ва шифобахш шўр сув тарихи ҳақида қорақалпоқлик меҳмонларни қизиқтирган турли мавзудаги саволларга жавобларни забардаст математик, азиз устоз Эргаш Худайназаров қизиқарли жавоблар берди.

Иштирокчилар Қалажиқалъанинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида керакли маълумотлар олдилар..
@bogottumanihokimligikanali