RAVZAI NAZM
143 subscribers
1.01K photos
13 videos
12 files
100 links
Шеърият шайдолари канали!

Каналимиз: @nazmiy

Admin: @lucky_1151
Download Telegram
Forwarded from RAVZAI NAZM
«Вафосизга. Мен ўзимнинг бу макутибимни кўз ёшларим билан ёзаман...»

Кумушбибининг Отабекка мактубидан.

#maktubot

@nazmiy
Forwarded from RAVZAI NAZM
#maktubot

Кумуш мактубидан...

«Вафосизга. Мен ўзимнинг бу мактубимни кўз ёшларим билан ёзаман. Негаки ҳозирда маним ёлғиз кўз ёшларимгина эмас, бутун борлиғим сиёҳдир. Мен энди оғизлардағи «вафо» сўзига ишонмайман. Чунки мен ўзимнинг вафосига ишонғаним бир йигитдан улуғ вафосизлик кўрдим. Уятимдан кўзларимни очолмайман. Негаки еру кўклар, тоғу тошлар ва дунёдаги барча нарсалар манинг алданғаним учун кулиб масхара қилғандек қарайдирлар... Бу кунимдан, бу ҳасратимдан қутилиш учун ўзимга ажал чақираман. Лекин ажал ҳам мен шўрликдан нафратлангандек, гўё ул ҳам менга вафосизлик қиладир.

Бегим, гарчи аччиғлансангиз ҳам айтишка мажбурман: сизда виждон, инсоф, раҳм, ваъда, вафо, яхшилиқни билиш, боринг-чи одамгарчиликдан ҳеч гап йўқ эмиш. Билъакс сиз: ҳийлакор бир тулки, оғзи қон бир бўри, раҳмсиз бир жаллод, уятсиз бир йигит!

Сизни ҳийлакор дедим: эсингизда борми, содда отамни, гўл онамни қандоғлар қилиб алдадингиз? Ёдингизда борми, шамъ ёнида мени алдаб, айткан сўзларингиз, берган ваъдаларингиз, «маним орзум» деб қилған хитобларингиз, тўккан кўз ёшларингиз?.. Бас, бу ҳийлалар, бу макрлар сиздан бошқа кимда топилсин?

Сизни оғзи қон бир бўри дедим: чунки сизда раҳм йўқ. Сиз ўзингизнинг заҳарлик тишларингиз билан мазлумлар кўксини, баёвлар бағрини чок этасиз; янги очилған гулларни, энди бош тортқан лолаларни вақтсиз сўлдирасиз, очилиб битмай ўлдирасиз!

Сизни уятсиз дедим: илгариги ваҳшатингиз билан ўзингизнинг ҳаққингиз битканлигини билатуриб ҳам яна уялмай-қизармай виждонсизлар амрини берасиз ва уятсизлигингизни яна бир қат ортдирасиз!

Мен сизнинг баъзи бир даъволарингизга ҳайрон қоламан: отам Тошкандда экан экан чоғда бу гапни айтишка уялған эмишсиз... Гўё бунинг ила номуслик бўлиб кўринмакчисиз шекиллик?!

Онам баъзи вақтларда:

Янги ёр топқанда дўстлар, эскидан кечмоқ керак,
Эскини ўлган санаб, латта кафан бичмоқ керак,

байтини ўқиб қўяр, мен бўлсам ул вақтларда бунинг маъносига тушинмас эдим. Аммо... энди бу байтни кимга айтилганига ва унинг маъноларига хўб тушинмакдаман. Ташландиқликнинг сўнг ўтинчи қилиб сиздан шуни сўрайман: учунчи ёр топқанда иккинчи бечорага ҳам шундай уятсизлик қилинмаса эди. Бу тилагим учун ажабланмангиз, чунки, «пичоқни ўзингга ур, оғримаса ўзгага сол», дейдирлар.

Сизга янги ёр, менга уятсизликнинг қурбони бўлиш муборак. Кумуш эмас, Тупроқбиби ёздим. 17 жавзо, 1265-инчи йил Марғилон»

«Ўткан кунлар»

@nazmiy
#maktubot

Салом Кумушбиби!

Ва ниҳоят, журъатнинг отини имкон деб атаб, аллақачон, ният қилганим ушбу мактубни ва ёки кўнглимни ёзаяпман.
Негадир шуни ёзишга мажбурман…
Негадир сизга айтишим керак бўлган гапларим кўп…
Негадир сизга раҳмат дегим келади.
Ёш бўлишингизга қарамай менда катта таассурот қолдирдингиз. Бу таассурот шунчалик тасирли бўлди-ки, базан уйқудан воз кечиб, хаёлларга бурканиб ётишга мажбур қилди.
Ана шундай тунларни тухфа этган тақдиримдан миннатдорман.

Кумушбиби - қон синглим, Сизга нотинч кўнглимни таржима қилиб беришим мушкул.
Худди-ки, нимагадир иқрор бўлишим лозим. Аммо нимагалигини ўзим ҳам англолганим йўқ. Гўё фикрлар ва туйғуларим тизгини ўзимда эмас.
Биласизми, умримда бирор марта ҳам кўрмаган, балки кейин ҳам кўришим амри маҳол бўлган, мендан олисларда яшовчи, ёшгина бир қизнинг фикрларига шунчалик маҳлиё бўлиб қолганим бошқа одамлар энсасини қотиришининг менга аҳамияти йўқ.

Сиз билан ёзишганимда нақадар сўзга қашшоқлигимни ҳис қиламан.
Сиз билан ёзишганимда, эндигина, ўн тўққиз баҳорни қаршилаган қизалоқ билан гаплашаётганимни унутиб қўяман.
Сизда ҳаммаси самимий.
Сизда бачканалик йўқ.
Кўп йиллардан бери топа олмаётганимни сизда топдим, сизда - 19 га кирмаган қизда! Бу - баҳайбат юрак ва топ-тоза кўнгил.
Қанчалар довюрак эканлигингизни айтганим ёдингиздами?

Сиз билан танишгач ҳаётда, ҳали, Сиздек инсонлар борлигига қувондим. Сиздан ўрганадиган нарсаларимиз кўп экан.

Сизнинг ҳисларингиз -покиза, туйғуларингиз - тошқин, фавқулотда истеъдодингиз - уммон.
Нимага Сиздан зерикиб бўлмайди?!
Нимага Сиздан келган хабарларни шошилиб ўқийман?!
Нимага тун ярмидан оққанда буларни ёзиб ўтирибман?! - Билмайман!
Билганим шу-ки, Сизни эҳтиёт қилиш керак. Сизни асраш керак. Парваришлаш керак. Бунинг учун мен ҳам нимадир қилишни истайман…

Сиз билан таништирган Ҳақ таалога ҳамду санолар бўлсин!

Тонг каби мусаффо кўнглингизга кўз тегмасин!
Самимий сўзингизу, мунаввар кўзингизга кўз тегмасин!

Дўстона суҳбатларимизга муштоқ -
...

01:02
09.09.2015

https://telegram.me/joinchat/AkIIPj3lnVagPxJcG-57nA
#maktubot

Пушкиннинг укаси Лев Сергеевич Пушкинга мактубидан:

Қўлингдан келганча одамларнинг кўнглини овла, лекин оғиздан чиқар-чиқмас, буюрилган ишга югураверма: улар буни тушунмайдилар, бажонудил хушомад деб қабул қиладилар, негаки, улар ўзларига қараб бошқаларни баҳолашдан завқланадилар.
Ҳеч қачон уларнинг марҳамату илтифотларини қабул қилма. Марҳамат ва илтифотларга кўпинча хиёнат аралашган бўлади. Ҳомийлардан қоч, негаки, ҳомийлик кўрсатувчилар ғурурингни поймол қилади ва таҳқирлайди.
Атай дилингга озор етказганларни ҳеч қачон унутма, камгап бўл ёки умуман индамай қўя қол, ҳеч қачон ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарма.
Ҳеч қачон қарз кўтарма, яхшиси муҳтожликка бардош бер. Ишон, муҳтожлик сира одамлар тасаввур қилганчалик қўрқинчли эмас, ҳарҳолда муҳтожлик шармандаликдан ёки шунга ўхшаш ҳолга тушиб гап-сўз бўлишдан тузук...

("Шарқ юлдузи" журналининг 1987 йил, 2-сонидан олинди)

@nazmiy
#mutolaa

#maktubot

... асл гавҳар қандай бўлишини биласизми? “Дур, ёқут, марварид” дерсиз. Тополмадингнз, тополмайсиз ҳам. Одамлар одатда ўзлари етишолмаётган, қўлга кирита олмаётган нарсаларни шу қадар яхши биладилару, ёнгиналаридаги бойликнинг ёки топилдиқнинг фарқига бормайдилар, қадрига етмайдилар. Нимага шаъма қилаётганимни сездингизми? Жавоҳирнинг асили дур ёхуд марварид эмас, асло, жавоҳирнинг асили – Сиз, Сизнинг ўзингиз!..
Сизни биринчи бор учратганимда қандай аҳволга тушганимни айтай: кўнглингизга олмангу, Сизга бирров кўз ташлаганимда манглайингиз, яноғингиз, юзингиз бу қадар оппоқлигини кўриб, ичимда, “Бундай қизнинг қалби тонг шабадасидек беғубор бўлади” деб юборганман. Қўл узатиб, ўзимни таништирмоққа чоғланганман ҳам, лекин…

Орадан йиллар ўтди. Биласизми, мен ҳеч кимдан бегонасирамайман, етти ёт бегона билан ҳам зумда тил топишаман. Сизга эса юрак ютиб оғиз очолмадим. Сулув чеҳрангизни эмас, сулувликни кўз-кўз қилаётган – чеҳрангиздаги нурдек оқликни кўриб ақлим шошиб қолган. Ҳар кишида то умрининг охиригача гўдаклик туйғуси сақланади. Билмадим, ўша дамда гўдаклик ҳисларим жунбушга келдими, илинж, хавотир ва армон аралаш тушуниксиз бир майл хаёлимга тирғалди: “Мен шу оқликка лойиқманми?” деган шубҳали савол юрагимга ханжардек ботди. Ўша ханжарни ҳали-ҳануз суғуриб ололганим йўқ... Бу қадар таъсирчанлигимдан ҳайрон қолдим. Ётсам ҳам, турсам ҳам – тушимдаю ўнгимда шу савол таъқибидан қутулолмадим. Ўзимни ҳарчанд чалғитмай, сўрадим, сўрайвердим:
Мен шу покликка лойиқманми?
Мен шу покликка лойиқманми?
Мен шу покликка...
Аслида танимаган-нетмаган қизга кўнгил қўйишни тасаввур қилолмайман, шу боис, мен даставвал Сизга нисбатан эмас, Сизнинг юз-кўзингиздан, босиқ ва доимо ерга тикилган нигоҳларингиздан таралаётган оқликка нисбатан жуда-жуда ожиз, нотавон ҳис қилгандим, ўзимни. Ва ана шу, айтдим-ку, тушуниксиз ва нотавонликдан халос бўлиш чорасини излашга киришдим.
Хат кўнгил кўприги, бу кўприк икки киши учун бунёд этилади, унга шу икки кишидан бўлак ҳеч ким қадам босмайди ва унга бегона назар ҳам тушмаслиги керак. Чунки икки кўнгил тўридаги энг бокира, энг эрка орзу-армонлар ушбу кўприк – мактуб воситаси-ла йўлланади. Парвардигор умр берса, фақат ва фақат Сизга изҳор этишим мумкин бўлган ўйларим сира-сира адоғига етмайди. Самимиятимни тўғри қабул қиласиз деган умиддаман...
Ёшликми ё ғўрликми, ҳар қалай маъсума қизларга рўпара келсам ўзимча, “Худо бунинг қадрига етадиган турмуш ҳамроҳини учратсин-да” дея илтижо қилар эдим. Одамларга – таниш-нотанишлигининг фарқи йўқ – ҳамма-ҳаммага бирдек бахт тилайман. Инсон учун оилавий бахтдан кўра улуғроқ саодат йўқ. Аёл-қизлар учун эса, эҳ-ҳе-е!..

Сизни биринчи бор учратган кезларим оиланинг бахтиёрлиги шунга боғлиқ деб тушунар эдим. Сиз каби қизлар қўли косов, сочи супурги бўлиб, қадр топмай яшамаслиги керак деб ўйлаганман. Яширмай, бордию, Сиз билан топишиш бахтига муяссар бўлсам гард юқтирмасликка, шоҳи либосларга ўраб, бегона кўзлардан асраб-авайлаб, сочидан… қошидан… бўйнидан… оёғининг момиқ бармоқларидан айланиб-ўргилиб, биллур ва чинни идишлар қатори ясате-еб қўяман дея аҳду қарор қилганман.
Кулманг, орадан шунча йил ўтса ҳамки, қарорим ўзгаргани йўқ, аксинча, Сизга нисбатан кўнглимнинг туб-тубида туғилган тушуниксиз майл юрагимнинг зарбаси қатори доимий ҳамроҳим, йўлдошимга айланган…

,,Хижроним мингдир менинг’’
X.Дўстмуҳаммад

@nazmiy
#maktubot

Мен улғайганим сари
отам чўкди ташвишлардан,

Лек кўнгли ўсди, ўсганимдан...

Мен ўсдим, аммо кўнглим чўкди

отамнинг кексайиб, чўкиб бораётганидан.

Ота! Ўзим ота бўлгандан сўнг. Сизнинг ўгитларингиз, панд-насиҳатларингиз мазмунини теран англай бошладим.
Ҳар сафар ёнингизга боришдан олдин шу гал албатта бафуржа суҳбатлашаман дейман. Бироқ сизни кўришим ҳамон қандайдир туйғу вужудимни чулғаб, суҳбат “расмий” тус олади.
Ота, сизга айтар гапларим кўп. Шу боис бугун мактуб ёзишга қарор қилдим.

@nazmiy
#maktubot

Болалигимда баҳор бизнинг ҳовлига биринчи кириб келади, деб ўйлардим. Ҳа, шубҳасиз, шундай эди. Ота, ёдингиздами, ҳар йили эрта баҳорда ҳовлига райҳон, ҳар хил кўкатлар экар эдингиз. Ҳовлимиз яшнаб кетарди, барчанинг ҳаваси келарди...
Эсимда, март ойининг бошларида, ҳали қиш нафаси кетмаган пайтда қалдирғочлар уясини тозалаб қўярдингиз. Кичкинагина, аммо баракали еримиздан олинган турли кўкатлардан, ернинг янги инъомидан биз биринчилардан бўлиб баҳраманд бўлардик. Кейин сиз қўшниларга ҳам “янги ҳосил”дан бир боғлам қилиб берардингиз ва мен улашиб чиқардим, эвазига эса қўшнилардан “Отангга раҳмат”, “Илойим, дард кўрмасин” деган дуоларни эшитардим. Очиғи, ўша пайтда бу дуолар худди менинг ўзимга айтилгандек бўлиб қушдай учиб келардим уйга.
Энди ўйласам, сиз бу орқали қўшниларга эрта кўкламдан меҳр улашар экансиз. Ҳар баҳорда шундай. Баъзан об-ҳаво инжиқлиги туфайли кўкатлар кечга қолса, қўшнилар ишора билан сўраб қолишарди, “Кўкатлар етилиб қолдими?”, “Отанг уйдами?”. Одамлар кўкламга, меҳрга ташна, интизордек эди гўё...
Ота, сизни соғиндим.
Ёдингиздами, тахминан 10-12 ёшларда эдим. Сиз билан телевизорда “Ҳайвонот дунёси”ни томоша қилаётгандик. Экранда шер ёввойи тўнғизлар тўдасини таъқиб этар, гоҳ у, гоҳ бу тўнғизни қувар, ўлжаларини нимагадир тез-тез алмаштирарди. Ва ниҳоят, шер улардан бирини танлади ва таъқиб қила бошлади, бир неча уринишлардан сўнг ўз мақсадига эришди ва “мағлуб” тўнғизни ўз болалари томон судраб кетди. “Томоша”нинг давомини кўра олмадим, ўз хонамга кетдим, тўнғизга раҳмим келди...
Эртасига нонушта пайти сиз мендаги маъюсликни сезиб, “Болам, тўнғизга раҳминг келяпти, шер болаларига-чи”, дедингиз. Мен индамадим, бу тарафини ўйлаб кўрмаган эканман. “Куч бирликда, агарда тўнғизлар тўдаси биргаликда шерга қарши турганида бундай бўлмасди. Кейин, мағлуб тўнғиз бошқаларига қараганда тез югура олмаётганди, нисбатан заифроқ эди, балки касалдир. Ўғлим, иккита нарса ҳар доим эсингда бўлсин: куч – бирликда, атрофингда дўстлар кўп бўлиши керак; ҳеч қачон ожиз, заиф бўлмагин, ҳеч қачон таслим бўлмагин”.
Ушбу сўзлар кейинчалик ҳаётим мазмунига айланди, қулоқларим остида ҳамон жаранглайди...
Ота, сиз айтасиз: “Ўғлим, энди сен ҳам отасан, фарзандларинг бор, уларнинг эртасини ўйла”. Отажон, мен ҳам отаман, лекин аввало сизнинг фарзандингизман.
Фарзандлик – бурч, оталик – масъулият, дейишади. Қизиқ, қайси бири устунроқ ва, умуман, бундай савол қўйиш, унга жавоб излаш тўғримикан? Балки кўпгина саволларнинг жавоби бу ерда мужассамдир, балки мен уларни тўқнаштираётгандирман. Буларнинг орасида қандай боғлиқлик, изчиллик мавжуд?
***
Баъзан фарзандларимга қараб туриб хаёлга толаман, менинг болалигим бўлмаган, деган фикр келади. Сабаби, сиз ҳар доим мен билан катталардек муомала қилар эдингиз. Кўпгина гапларингизни энди тушуняпман. Ҳаётда эришган озми-кўпми ютуқларимга балки ўша пайтлардаги ўгитларингиз орқали тамал тоши қўйилгандир.
Ота, тахминан 8-9 синфдалигимда менга “Қобуснома”ни совға қилдингиз. Ҳар сафар уни қўлимга олганимда сизнинг салобат билан “Ўғлим, бу китобни эҳтиёт қилгин” деганингиз қулоқларим остида жаранглайди. Қизиғи шундаки, сиз уни ўқигин, ёд олгин, демагансиз. Ҳамиша хулосани ўзимга қўйиб берардингиз. Бу фикр ва танлов эркинлигининг кичкинагина ифодаси эди, гўёки. Вақт ўтиб амин бўлдимки, сиз менга “Ҳаёт китоби”ни берган экансиз. Шу орқали, аввало, ҳаётни ўрганишга, жамиятда муносиб ўрин эгаллашим кераклигига ишора қилган экансиз.
Ҳаётда муносиб инсон бўлиш керак, дер эдингиз. Ота бугун улғайдим, лекин бу “шарт” ҳамон мени қийнайди. Аввало, мен Сизга муносиб фарзанд бўла олдимми? Муносиб дўст бўла олдимми, муносиб ота-чи? Сиз айтардингиз, ҳаёт турли саволлардан иборат, ҳар кимнинг ўз жавоби, бўлади. Буларни сиз математик мисолларга ўхшатардингиз ва фақат амалларни кетма-кет тўғри бажаргандагина жавоби чиқади, дер эдингиз. Ҳаёт манзилларида дуч келадиган ҳар бир саволга фақат ўзинг, ҳеч кимнинг ёрдамисиз жавоб топишинг керак, ҳаётга енгил қарамагин, ҳавойиланмагин, турли ўткинчи, сохта нарсаларга ишонмагин, ошиқмагин, дегансиз.
Ҳаётда хато қилсанг ҳам, адашсанг ҳам, тўхтамагин, яна ва яна бошин
#maktubot

Болалигимда қўшни болалар ўз оталари билан мақтанишарди: “Менинг дадамнинг кучи кўп”, “Менинг дадам бизни ҳар куни машинасига миндиради”, “Менинг дадам милиционер”, “Менинг дадам катта кранда ишлайди, ҳаммадан баландда”, мен эса секингина “Менинг дадам ҳар куни китоб ўқийдилар, шогирдлари жудаям кўп”, дердим. Қизиқ, менинг фарзандларим ўртоқларига мен ҳақимда нима дейишаркан... Буни билмадим-у, лекин мен фарзандларимга, отамга ўхшанглар, дейман ҳамиша.
Ота, сиз ҳамма оталар бир хил бўлади, дер эдингиз, мен эса эркаланиб, йўқ, сиз бошқачасиз, баъзан акаларимдан қизғаниб, фақат менинг отамсиз, дер эдим.
Ота, кучли бўл дегансиз, мен бугун кучлиман, чунки Сиз борсиз, мен Сиз билан кучлиман.
Сиз менга ҳеч қачон сени яхши кўраман демагансиз, эркалатмагансиз. Бироқ мен сизнинг ҳар бир ҳаракатингиздан мени ҳаммадан ҳам яхши кўришингизни тушунардим.

Ота, сизни яхши кўраман. Сизни соғиндим...
Мен Сизга муҳтожман, ота.

Аброр ЮСУПОВ

@nazmiy
#maktubot

МАШҲУР АКТЁР ЕВГЕНИЙ ЛЕОНОВНИНГ ЎҒЛИГА ЁЗГАН МАКТУБИ
«Андрюша, сен мен сени яхши кўрганимдек сев. Биласанми, севги қандай хазиналигини? Тўғри, айримларнинг ҳисоблашича, менинг муҳаббатим қандайдир зиён эмиш. Эҳтимол менинг муҳаббатим сенинг намунали ўқувчи бўлишингда халал бергандир? Ахир тўққиз йил давомида сени бирор марта ҳам калтаклаш у ёқда турсин, сўкканим йўқ.
Эсингдами, битиктахта олдида туриб, муқом қилганинг. Бутун синф хохолаб юборганди. Муаллиманг.. уҳҳ! Ўша кезлардаги аҳволим уч карра айбдор кишининг аҳволига ўхшарди. Гўё мен айб иш қилиб қўйган кичкина бола бурчакда турибману ўкитувчи адаб бериш билан машғулдек. Мен ҳар қандай камситишларга тайёр эдим. Унга эса булар кам эди: «Ахир дарс бузилди. Қирқ беш дақиқа шуғуланнамиз. Ўзи ҳеч вақони билмайди, бошқаларга ҳам сабоқ чиқаришга қўймайди. Хуллас, уни бу мактабдан олиб кетишингизга тўғри келяпти», шанғилларди у синфни бошига кўтариб. Бирор сўз дейишимга ҳам қўймасди у.
Кўйлагинг, пижак, ҳатто мокасинингга ҳам тер урганди. Унинг эса чакаги тўхтай демасди.
«Хўш, ўйлаб кўраман, буни эса шу бугуннинг ўзида адабини бераман, тамом!»
Мана шу ўйлар билан мактаб ҳовлисидан чиқиб Комсомоль проспектига келиб қолганимни сезмабман. Алғов-далғовда на такси тутибман, на троллейбусга чиқибман. Яёв келаверибман. Шу дам оғир сумкаларни кўтариб олган, ёш боласи эса тинсиз йиғлаётган аёл мени кўрибоқ жилмайди. Унинг гапини елкам оша эшитдим:
«Ана Винни-Пух ҳам сенга куляпти...»
Мен буткул танимайдиган одам олдимга келиб сўрашди.
Куз шабадаси уфурди. Уй олдига аллақандай кайфиятда яқинлашдим, руҳим қандай зарбалар олмасин, «майли» деб қўл силтаб қўйдим.
Уй ичкарилаганим заҳот бўлиб ўтган воқеалар ёдимдан кўтарилди. Аммо сенга дуч келганим замон сўрадим:
« Сен қилган муқом ҳаммага ёқибди. Яна бир бор такрорласангчи...»
Хуллас, кейинги огоҳлантиришгача онанг мактабга бормайдиган бўлди. Мен эса чўзилиб ётган кўёи ўйлай бошладим: қанийди бошқа шаҳарга шу кеч съёмкада бўлганимда ёки репетициядан жавоб беришмаганида... Ҳаммасига ўзим айбдорман. Эрталаб Ванда йиғлаб мактабга боришга кўндирмаганида эҳтимол репетициядан жавоб сўрамасдим. Изтироб учун майда-чуйдаларнинг ўзи етарли.
Шунинг учун ҳам бу мактубни хатоларни тўғирлай деб ёзяпману, туйқус кўз ташлайман. Назаримда, ўзимнинг айрим кулгули, бемаъни персонажларимга ўхшайди. Ахир мен - бу ўзимманку? Моҳиятан олганда, ўртоқжон, отанинг изтиробга тўла юрагиданда жўнроқ нарса бор эканми?
Мен уйдан ташқарида ёлғиз қолган кезлар сенинг ҳар бир сўзинг ва саволингни эслаб, соғинаман. Сен билан сўнгсиз суҳбатлашишни истаб қоламан. Менимча, ҳаёт ҳам етарли бўлмаса керак мириқиб сўзлашиш, дийдорлашиш учун. Аммо билки, энг муҳими, мен буни ўз онамнинг ўлимидан кейин тушуниб етдим. Бувижонингнинг ўлимидан кейин.
Эҳ, Андрюша! Агар ҳаётингда қаршингда турган одам олдида бор бўйингча кичкина, аҳмоқ, ҳимоясиз қолишдан қўрқмасанг, билки бу одам сенинг ҳимоячингдир.
Мен тез орада уйда бўламан.
Отанг. Ленинград. 3.Х.1974...»

Умид Али таржимаси

@nazmiy
#maktubot

Зарифа, 16/11 да ёзган хатингни олганимга бир хафта бўлди. Энди жавоб ёзишга ўтирдим.
Сенда бир парвосизлик сезилади, Зарифа! Бунинг сабабини ҳозирча англай олмадим. Қалбим сирли иплар ила сенга боғлиқ. Ҳар дақиқа, ҳар сонияда бу ипнинг таъсирини сезиб қўяман. Билмадим, сенинг ҳаёлинг нималарда?!.
Биринчи мактубимдаёқ сендан расм сўраган эдим. Фақат бу илтимосимга сен сукут ила жавоб бердинг. Тошкентга борган вақтинда бунинг учун сенга ,,қаттиқ жазo’’ бераман!
Шу кунларда ишларим кўп. Ўзим мутолага берилганман. Цвейг деган бир немис ёзувчисининг русчага таржима этилган мажмуасини босароқ ўқиб чиқдим. Ҳозир Шарқ ва Ғарб фалсафасини ўқиш ила машғулман. Иқтисодий фанлар ўз йўлидан боради, албатта. Шу ғайратимни, шу ҳавасимни бир фан устида марказлаштирсам, эҳтимол, тузуккина олим бўла олар эдим. Аммо мен энергиямни бир неча фанларга бўлиб юборганман. Бу одатдан сира айрила олмайман. Бу ёмон. Баъзан ўзимга: ,,Мен кимман ва ким бўламан?’’ деган савол бериб қўяман. Жавоб, табиий, йўқ.

Немис шоири шоирларни қадаҳга ўхшатган экан. Сен ,,тўғрими?’’ деб сўрайсан. Билмайман, тўғрими, янглишми? Зотан, дунёда сафсата ва бўш сўз кўп. Бўш қадаҳларга дудоқларимни суртишни истамайман. 
Шу кунларда анчагина парчалар ёздим. Бир қанчасини ,,Қизил Ўзбекистон’’ ва ,,Маориф ва ўқитувчи’‘га юбордим. Чиққандир ё чиқиб қолар. Шу шеърларим тўғрисида ўз фикрингни ёз. Тузукми?
Зарифа! Тез-тез хат ёзиб тур. Сени жуда соғиндим. Баҳорда келмоқчи эдинг? Нима бўлди? Бир кела қолсангчи!
Укаларимга салом! 
Кўзларингдан ўпиб, қалбий салом ила:

Ойбек.

@nazmiy
#maktubot

Кумуш мактубидан...

«Вафосизга. Мен ўзимнинг бу мактубимни кўз ёшларим билан ёзаман. Негаки ҳозирда маним ёлғиз кўз ёшларимгина эмас, бутун борлиғим сиёҳдир. Мен энди оғизлардағи «вафо» сўзига ишонмайман. Чунки мен ўзимнинг вафосига ишонғаним бир йигитдан улуғ вафосизлик кўрдим. Уятимдан кўзларимни очолмайман. Негаки еру кўклар, тоғу тошлар ва дунёдаги барча нарсалар манинг алданғаним учун кулиб масхара қилғандек қарайдирлар... Бу кунимдан, бу ҳасратимдан қутилиш учун ўзимга ажал чақираман. Лекин ажал ҳам мен шўрликдан нафратлангандек, гўё ул ҳам менга вафосизлик қиладир.

Бегим, гарчи аччиғлансангиз ҳам айтишка мажбурман: сизда виждон, инсоф, раҳм, ваъда, вафо, яхшилиқни билиш, боринг-чи одамгарчиликдан ҳеч гап йўқ эмиш. Билъакс сиз: ҳийлакор бир тулки, оғзи қон бир бўри, раҳмсиз бир жаллод, уятсиз бир йигит!

Сизни ҳийлакор дедим: эсингизда борми, содда отамни, гўл онамни қандоғлар қилиб алдадингиз? Ёдингизда борми, шамъ ёнида мени алдаб, айткан сўзларингиз, берган ваъдаларингиз, «маним орзум» деб қилған хитобларингиз, тўккан кўз ёшларингиз?.. Бас, бу ҳийлалар, бу макрлар сиздан бошқа кимда топилсин?

Сизни оғзи қон бир бўри дедим: чунки сизда раҳм йўқ. Сиз ўзингизнинг заҳарлик тишларингиз билан мазлумлар кўксини, баёвлар бағрини чок этасиз; янги очилған гулларни, энди бош тортқан лолаларни вақтсиз сўлдирасиз, очилиб битмай ўлдирасиз!

Сизни уятсиз дедим: илгариги ваҳшатингиз билан ўзингизнинг ҳаққингиз битканлигини билатуриб ҳам яна уялмай-қизармай виждонсизлар амрини берасиз ва уятсизлигингизни яна бир қат ортдирасиз!

Мен сизнинг баъзи бир даъволарингизга ҳайрон қоламан: отам Тошкандда экан экан чоғда бу гапни айтишка уялған эмишсиз... Гўё бунинг ила номуслик бўлиб кўринмакчисиз шекиллик?!

Онам баъзи вақтларда:

Янги ёр топқанда дўстлар, эскидан кечмоқ керак,
Эскини ўлган санаб, латта кафан бичмоқ керак,

байтини ўқиб қўяр, мен бўлсам ул вақтларда бунинг маъносига тушинмас эдим. Аммо... энди бу байтни кимга айтилганига ва унинг маъноларига хўб тушинмакдаман. Ташландиқликнинг сўнг ўтинчи қилиб сиздан шуни сўрайман: учунчи ёр топқанда иккинчи бечорага ҳам шундай уятсизлик қилинмаса эди. Бу тилагим учун ажабланмангиз, чунки, «пичоқни ўзингга ур, оғримаса ўзгага сол», дейдирлар.

Сизга янги ёр, менга уятсизликнинг қурбони бўлиш муборак. Кумуш эмас, Тупроқбиби ёздим. 17 жавзо, 1265-инчи йил Марғилон»

«Ўткан кунлар»

@nazmiy
#maktubot

АЛЬБЕРТ ЭЙНШТЕЙННИНГ ҚИЗИ ЛИЗЕРЛГА ЁЗГАН МАКТУБИ.

«...Мен, Нисбийлик Назариясини оммага таклиф этганимда, жуда хам кам инсон мени тушуниб, дастаклаган эди. Хозир эса, мен сенга, бутун инсониятгаетказиш учун берадиган баёнотимни ҳам ҳозирча, кўпчиликни тушуниш учун зеҳни етмаслиги ёки ҳулосасизликда бўлиши аниқ. Мен сендан бу ҳатимни узоқ йиллар сақлашингни сўрайман. Шунча узоқ вақт сақлагинки, зарурияти, шартлиги етган давргача, яъни йиллар, ўн йиллар давомида, қачонки жамият етарли даражада онги шакллансинки, мени куйида баён этганларимни «қабул қила олиш» даражасига етсин. Хозирги борлиғимизда бир улкан Куч мавжуд. Шу кунга қадар илм-фан хам расмий изох топа олмаган Куч. Бу Куч қоинотдаги барча фаолият-ходисаларни ўз ичига олади ва бошқаради. Бу мозийдан келган кучнинг номи-Севги!Олимлар бутун қоинотнинг ягона назариясини изларкан, улар энг кучли, кўзга кўринмас буюк кучни эсдан чиқаришди. Севги - бу шундай нурки, у фақат уни улашаётган ва уни қабул қилаётганларни порлатади. Севги - бу ўзига тортиш кучи мукаммал бўлган ҳодиса. Чунки у, айрим одамларни, бошқа одамларга нисбатан мойиллик сездириш, жалб этиш хусусиятига эгадир. Севги-бу куч! Шундай кучки, у бутун инсониятни кўр-кўрона ҳудбинлик қарига ғарқ бўлишдан асрайди, чунки у сендаги гўзалликни, бутун борлиғимизни, гўзал ҳислатларимизни қатлатади. Севги учун биз яшаймиз ва зарур бўлса жон берамиз. Севги бу Яратгандир (Аллоҳдир), Яратган (Аллоҳ) эса-айни ўша Севгидир! Айнан ўша севги бутун борлиқни тўғри англашга етаклайди ва ҳаётнинг асл маъноси ҳисобланади! Севги... балким бизни ички қўрқувимиз ҳисобига узоқ вақт инкор этиб, эътиборсиз бўлиб келган, ўзгарувчан туйғудир. Севги асли нима эканлигини тушуниш учун, мен ўзимни, барчага маълум булган тенгламамда, оддий бир ўзгаришкелтирдим. Агар Е = mc2 ўрнига, биз, дунёни дардига асосий малҳам, фақат севгидан олинган қувватга боғлиқлигини тан олсак ва уни ёруғлик тезлигини квадратига кўпайтирсак, Биз айнан «Севги» - буюк кучэканлигига иқрор бўламиз. Чунки у чегара билмас! Айнан севги орқали биз ҳаёт мазмунини тўлиқ англай олишимиз мумкин. Тинчликни ва барча онгли ёки ҳис этиш туйғусини англовчи мавжудотни сақлаб қолишимиз,бизнинг цивилизациямизни яшаб қолишига ёрдам бера оламиз. Балки биз ҳали кўролмаслик, ҳудбинлик ва очкўзлик каби, бутун борлиқни жаҳолатга етакловчи нуқсонлар, хислатларни яксон қила оладиган, буюк кувватли ускуна бўлган - «севги бомбаси»ни иҳтиро қилишга ҳануз қодир эмасдурмиз?! Вахоланки, ҳар бир алоҳида шахс, унинг ичидан чиқиб, қутилишни ҳохлаган, оз миқдорда бўлсада, лекин буюк қудратга эга бўлган энергияни ишлаб чиқарувчи- юксакқувватли «Севги генератори»ни ташийди. Қадрли қизим Лизерл, қачонки, биз бу оламнинг мазкур қувватини улашишни ва қабул қилишни ўрганар эканмиз - Биз, севги барча нарсадан устун ва ғолиб келишини тасдиқлай оламиз. Чунки Севги-бу бутун ҳаётимизнинг квинтэссенциясидир! Мен, сен учун бутун умр сокин уриб келган, юрагимдагиларни англата олмаганимдан чуқур афсусдаман. Балким, узр сўраш учун жуда ҳам кечдир, лекин вақт - Нисбийдир. Мен, сен туфайлигина якуний жавобга эришганлигимни тан олиб, Сени севаман деб қоламан...»

Сенинг отанг: Альберт Эйнштейн.

М.М. Достоевскийга
Петербург. 24 март, 1845 йил

Онт ичдим, сув ва ҳаводай зарур бўлганда ҳам сабру тоқат билан буюртма асосида ижод қилмайман. Буюртма билан ижод қилиш истеъдод алангасини наинки заифлаштиради, балки тамомила сўндиради. Мен эса ҳар бир асарим, шубҳасиз, аъло бўлишини истайман. Бу борада Пушкиндан ҳам, Гоголдан ҳам ибрат олса арзийди. Асарлари нисбатан кўп бўлмаса ҳам, пайти келиб, ҳар иккиласига ҳайкал ўрнатилади.
…Улар шону шуҳратни, айниқса, Гоголь йиллар давомида қашшоқлик ва ғарибона кун кечириш эвазига қўлга киритган. Кўҳна ижод услублари йўқолаётир. Янги қаламкашлар қоғозни булғашдан нарига ўтолмаяпти. Муайян ижодкорнинг жамики салоҳияти биргина зўриқишга сарфланаяпти, холос. Бунда қиёмига етказилмаган ҳайротомуз ғоя билан салоҳиятнинг беҳуда чиранишигина кўзга ташланаётир, қилинган иш эса сариқ чақага ҳам арзимайди. Беранже замонавий француз фельетончиларини сув билан тўлатилган май жомига қиёслайди. Бизнинг қаламкашлар ҳам баайни шундай...

Ёзган романимдан кўнглим тўқ. Бу жиддий ва тўкис асар. Дарвоқе, жиддий нуқсонлари ҳам йўқ эмас. Бундан қатъи назар, нашрдан чиқса, эътироф қилиниши шубҳасиз.

…Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман.

Драма ёзиш масаласида бирон ваъда беролмайман. Бунинг учун дейлик, каминадан, кўп йиллик тажрибаю хотиржамлик талаб этилади. Ҳозир айни ижод палласи. Бугунги кунда драма эмас, мелодрама ёзиш одат тусини олган. Шуҳратпараст драматурглар Шекспир шуҳрати сўниб, шарпадай туюлаётир. Ёзда, эҳтимол, яна қўлимга қалам оларман. Икки-уч йил ва кўрамиз, ҳозирча эса кутамиз!

Бадиий адабиёт масаласида икки йил аввалги тасаввурларим тамомила ўзгарди. Илгариги болаларча гўллик, сафсатабозликдан асар ҳам йўқ.

Муҳтожликдан жиннихонада завол топган немис шоирлари ҳақида “Инвалид”да ҳозиргина фельетон ўқидим. Йигирмата шоир, лекин бири-биридан машҳур! Юрагим орқага тортиб кетди. Наздимда, ижод бобида афсунгар бўлиш керак…

Ф.М.Достоевский

Р.s. Достоевский Михаил Михаилович (1820-1864) – драматург, таржимон, ношир. Ф.М. Достоевскийнинг акаси.

@nazmiy
#maktubot

Онам (Лора де Мопассан)га*. Ивето, (2 май 1864 йил)

Онажон.
Энг аълочи ўқувчиларнинг рўйхати бугун тушдан сўнг эълон қилиниши керак. Мактубни эса эрта саҳарлаб ёза бошладим.
Рўйхат эрта-индин ҳам эълон қилиниши мумкин. Чунки, ректор айни дамда Руандан қайтмаган… Мен Расин*нинг китобини қўлга киритишдан умидимни уздим; менимча, бизга яна бешта лотинча таржима юклатилади… Бу эски ва қўпол тилда бирон нимани ҳис қилолмаяпман сира. Юнончадан ҳам нимадир кутмайман, французча таржималаримизнинг натижаларига келсак, уларни эртага маълум қилишади. Қониқарли натижадан умидворман….
Мана, ёмғир ҳам бошлади! Анчадан буён осмонга тикилиб, уни кутаётгандик. Тақвим бўйича ёзнинг бошланиши қайси ойга тўғри келишини билгим келяпти…

(Сешанба, 3 май)

Мен энди лотинча таржиманинг иккинчиси устида ишлаяпман. Бу ишга аълочилар қаторида қабул қилиндим: менинг меҳнатим юксак баҳоланди… Яна битта лотинча мактубни таржима этиш синови олдимда турибди… Агарда, бир-иккита фахрий ёрлиққа сазовор бўлсам, Расиннинг китобини менга совға қиласизми?
Кўришгунча, онажоним, сизни қаттиқ ўпиб қоламан. Укам Эрвени ҳам мен учун ўпиб қўйинг.

Ўғлингиз Ги де Мопассан.

@nazmiy
#maktubot

Иван Тургенев* га. Париж (12 май, 1877 йил)
Қадрли устоз.
Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман.
Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди. Сиз рус халқининг ҳиссиётлари, феъл-атворлари, табиати ва фаросатини ҳис қилишимизга кўмак бермоқдасиз ва биз сўнгги сатрларгача Россия атмосфераси билан бемалол яшашимиз мумкин бўлади.
Ташаккур сизга, азиз устозим. Сизга ҳамиша содиқ қоламан деган ниятдаман.

Ги де Мопассан

Р.S . Биз кетишингиздан олдин пьеса6ни саҳнага қўйиш учун кўп маротаба репетиция қилдик. Афсуски, ҳамма тайёргарликлар кейинги ҳафтанинг охирларида тугайди шекилли.

@nazmiy
#maktubot

Муҳаббат одам танламайди. Ҳатто, дунёни эгаллаш ниятидаги Наполеон Бонапарт бўлган тақдирда ҳам, унга ўз ҳукмини ўтказаверади. У шаҳар айланиб юраркан, бир гўзални кўради-ю, севиб қолади.
#maktubot

Напалеон- Жозефинага

1796 йил, 3 апрель

Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир… Қандай жодулар иблан мендай бир одамн ўзингга қаратиб олдинг? Жозефина учун яшамоқ! Мана менинг ҳаётимнинг турган битгани…
Муҳабат завқини билмай ўлиш – дунёда ному нишон қолдирмай йўқ бўлиб кетишнинг нақ ўзгинасидир ва бу дўзах азобиданг ҳам оғирроқ. Менинг бирдан-бир севгилим, модомики тақдир бизга оғир ҳаёт йўлини бирга босишни раво кўрган экан, шундай қилайлик, чунки сенинг қалбинг меники бўлмаган куни менга дунённиг жозибаси ҳам, қизиғи ҳам қолмайди.

@nazmiy
#maktubot

1796, 17 июль

Севимли жуфти ҳалолим, ҳозиргина сенниг хатингни олдим, юрагим қувончга тўлиб кетди. Ўзинг тўғрингда берган батафсил хабарларинг учун чексиз мингнатдорман. Соғлигинг энди яхшиланган кўринади: тузалиб қолибсан, шекилли. Сенга кўпроқ от миниб юришни маслаҳат қиламан, бу – сенга жуда фойдали бўлиши керак.
Сен билан хайрлашиб кетганимдан бери кўнглим қоронғу: ҳеч маъюсликдан қутулолмайман. Сенинг ёнингда бўлсамгина бахтли эканман. Тинмай сенинг ўпичларинг, кўзёшларинг, жозибали рашкларингни ўйлайман. Гўзал Жозефинанинг беқиёс қадди-қомати ҳамон сўнмаган юрагимни ва ақлу ҳушумни узлуксиз ишқ оташида куйдиради. Эҳ, қачон барча бу ташвишлар, баҳаловат ишлардан қутуламан-у, умримнинг барча дақиқаларини сен билан бирга ўтказаман: қачон фақат сени севиш, бахтни ўйлашга вақтим келади: сенга шу ҳақда сўйлаб, севишимни исботлаб ўтираман? Сенга отингни юборяпман – тез орада олдимга келиб қоларсан деган умиддаман.
Яқингинада мен сени астойдил севаман, деб ўйлагандим, аммо сени янги кўрганимдан буён ўйлаганимдан минг бора ортиқроқ севишимни ҳис қилдим. Сени кўпроқ билганим сайин, севгим кучайиб бормоқда. Менинг бу ҳолим, «Ла-Брюэрнинг «севги бирдан ўт олиб, бирдан ўчади» деган фикри нотўғри эканини кўрсатади. Табиатда ҳар нарса ўсиб борар экан ва ўсиш даражаси ҳар хил бўлар экан. Эҳ, сендан ўтиниб сўрайман: менга ўз камчиликларингни кўрсат! Бунчалик гўзал, бунчалик хушмуомала, нафи ва яхши бўлма! Мени ҳеч кимдан ҳеч қачон қизғанма ва йиғлама: сенинг кўз ёшларинг ақлу ҳушимни олиб куйдиради мени. Инон, энди менда сенга тааллуқли бўлмаган бирон фикр, бирон тасаввурнинг ўзи йўқ ва бўлиши мумкин эмас.
Тузал, дам ол, тезроқ соғлигингни тикла. Олдимга кел, ҳеч бўлмаганда, ажам келмасдан бурун: «Шукр, бахтли кунларимиз кўп бўлди!» дея олайлик.
Ёвуз бўлишига қарамай, ҳатто Фортунангга ҳам (Жозефинанинг ити) миллион ўпичлар йўллайман.