Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлими
1.32K subscribers
9.1K photos
867 videos
10 files
972 links
Республикалық Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлиминиң телеграмм мессенжериндеги рәсмий каналы
Download Telegram
#Қорақалпоғистон

⚡️⚡️⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ва Қорақалпоғистон Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Т. Атамуратовлар Элликқалъа туманига ташрифи жараёнида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январда "Маънавий - маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш" масалаларига бағишланган видеоселектрда белгиланган вазифаларни ижросини ҳудудларда таъминланганлик холатини ўрганиш, ташкилотларда ва муассасаларда ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган маънавий ва маърифий ишларни кўздан кечирдилар. Уларга туман ҳокими С. Авезов ҳамрохлик қилди.

👉https://t.me/marifat_jamiyati
Forwarded from MARKAZ XABARLARI
#Жараён
#Қорақалпоғистон

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот туман бўлинмаси томонидан тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари ўртасида ёшларнинг интеллектуал билими ва имкониятларини ошириш, беш ташаббус доирасида “Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш”ни ташкил этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда бугунги кунда иннавацион ғояларнинг ўрни, бу борада ёшларимиз учун яратиб берилаётган имкониятлар борасида қизғин савол-жавоблар олиб борилди.


Каналга уланиш: 👇🏻
https://t.me/joinchat/8yN8lLOOnqw3M2M6
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қорақалпоғистон

ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ДЗЮДО СПОРТ ЗАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани "Санаат" маҳалласидаги 47-сонли умумтаълим мактабида спортнинг дзюдо турига ихтисослаштирилган спорт зали қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг маслаҳатчиси А.Каримов, Қўнғирот тумани ҳокими Б.Мадаминовлар иштирок этди.

Спорт залининг қурилиш ишлари учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил октябрь ойида қурилиш ишлари бошланган эди.

Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган спорт залида спортчилар учун барча шароитлар яратилиб, спорт инвентарлари билан жиҳозланди.

@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Қорақалпоғистон
#Миллий_қадриятлар_10_кунлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғироқ туманида Миллий қадриятлар ўн кунлиги доирасида ўтказилган тадбир жараёнидан фото лавҳалар.

@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Ҳудулардан_хабарлар
#Қорақалпоғистон

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ватанпарварлик руҳини янада кучайтиришга қаратилган “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида “Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи юқори савияда ташкил этилди. Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Жалолиддин Маннонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Татлимурат Атамуратов, бош мутахассис Нариман Шинназаров ва бошқа ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

Бу ҳақда батафсил: www.manaviyat.uz сайтида танишинг.👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.manaviyat.uz/uz/news/detail/yangi-ўzbekistonga-kanot-bўlamiz

Каналга уланиш:👉🏻
@manaviyat_uz