Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлими
1.3K subscribers
9.32K photos
878 videos
10 files
1K links
Республикалық Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлиминиң телеграмм мессенжериндеги рәсмий каналы
Download Telegram
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қорақалпоғистон

ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ДЗЮДО СПОРТ ЗАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани "Санаат" маҳалласидаги 47-сонли умумтаълим мактабида спортнинг дзюдо турига ихтисослаштирилган спорт зали қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг маслаҳатчиси А.Каримов, Қўнғирот тумани ҳокими Б.Мадаминовлар иштирок этди.

Спорт залининг қурилиш ишлари учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил октябрь ойида қурилиш ишлари бошланган эди.

Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган спорт залида спортчилар учун барча шароитлар яратилиб, спорт инвентарлари билан жиҳозланди.

@manaviyat_uz