🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
768 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
АҲДГА ВАФО!

Умар ибн Ал-Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
- Эй, мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Нима учун оталарини ўлдирдинг?
Йигит:

- Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен ҳам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
Умар ибн ал-Ҳаттоб деди:
- Демак, сен жазога маҳкумсан.
Йигит:
- Менга уч кун муҳлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос ҳам йўқолади, укам ҳам ҳеч вақосиз қолади.

Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?
Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Эй, Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
Абу Зарр:
- Ҳа, эй мўминларнинг амири.
Умар ибн ал-Ҳаттоб:

- Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
Абу Зарр деди:
- Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.
Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва ниҳоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ.

Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар.
Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, ҳолдан тойгани билиниб турар эди. Йигит Умар ибн ал-Ҳаттоб, мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.
Йигит:
- Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.

Умар ибн ал-Ҳаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:
- Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг ҳам мумкин эди-ку?!
Йигит:
- Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг, "одамларда “аҳдга вафо” деган нарса қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Ҳаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
- Нимага сен кафил бўлдинг?
Абу Зарр:
- "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда “яхшилик” қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.
Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар.

Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Нимага? Нима учун?
Йигитлар:
- Одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамлардан “афв” йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
-- Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман.

– Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман.

– Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман.

– Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман.

– Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман.

– Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман.

– Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман.

– Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман.

– Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман.

– Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман.

– Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман.

– Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "Алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман.

– Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман.

– Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман.

– Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.



#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан:
- Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради.
- Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у.
Суҳайл ҳайратланиб:
- Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди.
Шунда у:
- Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди.
Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга:
- Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди.

Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса...


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
#ибрат

"Учар гиламча"

Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради:
- Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими?
- Ҳа, болам!
- Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради?
- Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради.

Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди!

Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин!

© Вафо Мўмин


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ажойиб ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидини йўқотишида.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта етишмовчилик бу – тушунмовчилик.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.



#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot